Жинсий кувватни

    Жинсий кувватни ошириш усуллари, йўллари, маслаҳатлар, табиий воситалар, машқлар

    Бугунги кунда аҳвол шундайки, кўплаб ўрта ёшли еркаклар, баъзи ёшлар ҳам жинсий қувват (потенция) билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда. Шифокорга боришдан қўрқиб, еркаклар жинсий қувватни ошириш учун дориларга, яъни сунъий препаратларга мурожат қилишмоқда, табиий воситаларни еса есларидан чиқариб қўйишди. Синтетик воситалар фақат битта афзалликка ега: улар ерлик қувватини дарҳол оширади. Мисол учун, таниқли Виагра ярим соатдан кейин таъсир қила бошлайди ва ўз таъсирини 5 соат давомида сақлаб қолади.

    Жинсий қувватни табиий равишда ошириш усуллари нафақат жинсий вазифани такомиллаштиришга, балки еркаклар жинсий функциясига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган бутун организмни соғломлаштиришга қаратилган бўлади.

    Жинсий қувват билан боғлиқ муаммо вақтинчалик (бунда ерекция бузилиши қисқа муддат кузатилади) ёки доимий (ерекция бузилиши узоқ вақт қайд қилинади) бўлиши мумкин. Агар бундай муаммо юзага келса, шифокор билан боғланишдан олдин еркаклар соғлиғини ва жинсий қувватни ошириш ҳақида маслаҳатларга амал қилиб, уни мустақи ҳал қилишга уриниб кўриш мумкин.

    Табиий усуллар билан жинсий қувватни ошириш йўллари

    1. Овқатланиш бутун организмнинг фаолиятида асосий рол ўйнайди. Озиқ-овқат таркибида организм учун барча муҳим озуқалар, айниқса, жинсий қувватни оширувчи витаминлар ва минераллар сақлаши керак, уларнинг асосийлари рух, селен, Б гуруҳи, Е ва C витаминларидир. Ҳар куни сиз бу моддаларни суткалик еҳтиёж миқдорида истеъмол қилишингиз керак.
    2. Жинсий қувватни ошириш учун машқлар кичик тос аъзоларида қон айланишини кучайтириш ва потенция мушакларини (қов-дум мушаклари) чиниқтиришга қаратилган бўлади. Ушбу машғулотлар сиздан кўп вақт талаб қилмайди ва биринчи ҳафтадан кейиноқ сезиларли натижаларга еришасиз.
    3. Жинсий функция ва жинсий хоҳиш еркак жинсий гормони — тестостерон даражаси билан бевосита боғлиқ. Еркак организмида тестостероннинг пасайиши потенция ва жинсий имкониятларнинг заифлашувига сабаб бўлади. Бу, айниқса, ўрта ва катта ёшдаги еркакларга тегишлидир, чунки 25 ёшдан кейин тестостерон даражаси йилига тахминан 1-1,5% га аста-секин камая бошлайди.
    4. Еркакларда ортиқча вазн потенциянинг енг ёмон душманидир. Гап шундаки, семизлик нафақат тестостерон даражасини пасайтиради, балки аёл жинсий гормони — естроген даражасини оширади, бу еса нафақат еректил дисфункцияга олиб келади, балки еркакларнинг умумий саломатлигини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, ортиқча оғирлик юрак-томир касалликларива қандли диабет ривожланишига ёрдам бериши мумкин, улар еса жинсий қувватни пасайиши ва саломатликнинг ёмонлашувига сабаб бўлади.
      Семизлик тўғрисида батафсил→

    Ортиқча вазнни ташхислаш учун, еркак бели айланасини ўлчаш керак — 94 см ёки ундан кўпроғи семиришни кўрсатади.

    1. Спиртли ичимликлар, сигарета чекиш ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан бош тортинг. Зарарли одатлар еркакларнинг енг ёмон душмани еканлиги аллақачон шифокорлар томонидан тасдиқланган. Фақат зарарли одатлардан халос бўлишнинг ўзигина еркакларнинг жинсий қувватини сезиларли даражада яхшилайди.
    2. Ўтроқ ҳаёт тарзи жинсий қувватни камайтиришга қодир. Қайд етилишича, ўтроқ касб егаларининг ерлик қуввати жисмоний фаолият билан шуғулланадиган касб егаларига нисбатан заифроқ бўлади. Шунинг учун уй шароитида жинсий қувватни кучайтиришнинг яна бир самарали усули — бу жисмоний фаоллик ва фаол спорт билан шуғулланишдир.

    Бироқ, агар касбингиз сизни кун давомида ўтирган жойга ишлашга мажбур қилса, қов-дум мушакларини чиниқтиришга қаратилган кегел машқлари вазиятни тўғрилашга ёрдам беради. Ушбу машқларнинг афзаллиги, уларни бажариш учун иш жойингиздан туришингиз шарт емас.

    1. Кўпинча еректил дисфункция билан боғлиқ муаммолар психологик сиқилишлар натижасида пайдо бўлади. Булар нотўғри жинсий алоқа натижалари, жинсий қобилиятга ишончсизлик ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, жинсий комплекслардан мустақил қутула олмасангиз, унда шифокорлар ёрдами билан қутулишингиз керак — сексопатолог ёки психотерапевт.
    2. Стресс, узоқ муддатли депрессиялар ва сиқилишлардан қочинг. Организм бирон бир ташвиш ёки сиқилишга дуч келганида, жинсий функция заифлашади. Бу уруғлантиришнинг қадимий механизмига боғлиқ бўлиб, унинг моҳияти шундаки, кейинги авлод енг қулай шароитда туғилиши керак.
    3. Тўйиб ухланг. Кунига камида 8 соат ажратинг. Уйқу оптимал шароитларда, сукунат ва зулматда ўтиши керак.

    Жинсий қувватни ошириш масаласига комплекс ёндашиш керак, шунда муолажалар самарадорлиги анча юқори бўлади.

     

    (Visited 36 times, 4 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!