Юзни ёшартириш: юз териси

Юзни ёшартириш: юз териси

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Юзни ёшартириш: юз териси янада ёшроқ кўриниши учун воситалар

Маълум бир ёшдан кейин юз терисида намлик, тери ости ёғлари йўқолади, юзда хиралик пайдо бўлади. Бу биринчи мимик ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Уларнинг ташқи кўриниши ҳатто енг қудратли аёлларни ҳам тушкунликка туширади — ҳар ким ҳам ёш ва чиройли кўринишни орзу қилади.

Юз терисининг қаришини тўхтатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Бироқ ҳар бир аёл бу жараённи секинлаштириш, екологик таъсир, стресс, нотўғри овқатланиш ва ухламаслик оқибатларини сезилмас қила олиши мумкин. Бунинг учун шунчаки уй шароитида юзни ёшартириш учун тайёрланадиган осон ва ёқимли ниқоблар рецептларидан фойдаланиш керак.

Юз терисини ёшартиришнинг усуллари орасида турли муолажалар мавжуд — косметика, халқона воситалар, аппарат косметология ва ҳатто пластик жарроҳлик. Агар аёл ҳар куни ўзини парваришлашда дангасалик қилмаса: макияжини ювиб ухласа, юз терисини тозаласа, намлантирса ва озиқлантирса, уй шароитида юзни ёшартириш иложсиз нарса емаслигига амин бўлади.

Уйда юзни ёшартирувчи воситалар тайёрлаш усуллари

Юзни ёшартириш муолажалари, албатта, ёқимли. Мисол учун, ёшартирувчи массажни олайлик. Бу мушакларни бўшаштиради ва терини янгилайди. Бундай муолажаларнинг натижалари яққол намоён бўлади.

Агар юзингизни ёшлигини имкон қадар узоқроқ сақлашни истасангиз, баъзи одатлардан воз кечишингиз керак бўлади. Масалан, зарарли одатлардан. Чекиш, тез-тез сиқилишлар, тана вазнининг «ўйнаб» туриши — буларнинг барчаси терини қуруқлаштиради, сувсизлантиади ва терининг сўлигандек кўринишига сабаб бўлади. Қуёшда тобланиш ҳам еҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим. Қуёшли кунда кўчага чиқаётганда юз терисига қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи воситаларни қўллаш тавсия етилади.

Уйда юзни ёшартириш ўз афзалликларига ега. Буларга:

  • Скраб, пилинг ниқобларни ўзингиз тайёрлашингиз мумкин;
  • Улар одатда ҳар бир хонадон ошхонасида мавжуд масаллиқлардан тайёрланади;
  • Уй шароитида юзни ёшартиришга қаратилган пилинг ва ниқоблар бутунлай табиийдир;
  • Уларнинг таркибида консервантлар, стабилизаторлар ва сотиб олинадиган косметикада тўлиб ётган бошқа нарсалар йўқ.

Уйда юзини ёшартиришнинг яна бир шубҳасиз афзаллиги — унинг арзонлиги ҳисобланади. Ўз ошхонангизда тайёрланган воситалар сизнинг бюджетингизнинг катта миқдорини тежаши мумкин. Косметология салонларида бундай воситалар арзон емаслигига ишора қилмасак ҳам бўлади. Ва агар сотиб олинган косметика (ҳатто қиммат бўлса ҳам) ва уй шароитида тайёрланган ниқобларни солиштирадиган бўлсак, уй косметикаси биринчисига кўра анча самарали.

Юзни ёшартиришни бошлаш керак бўлган биринчи нарса — оддий, газланмаган сувни йетарли даражада истеъмол қилишдир. Ҳар куни камида 1,5 литр тоза сув ичиш керак. Ичиладиган сувнинг бир қисмини шакарсиз кўк чой билан алмаштиришингиз мумкин.

Овқатланишни қайтадан кўриб чиқиш керак. Таомнома тўлиқ ва мувозанатли бўлиши керак. Унда албатта клетчатка, каротин ва А витамини бўлиши керак.

Бундан ташқари бир қатор воситалар мавжуд, улар асосан ниқоб шаклидадир, юзни ёшартириш учун жуда самарали таъсир кўрсатади.

Халқ табобати ёрдамида юзни ёшартириш

Турли хил доривор ўсимликлар ва табиий маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида соатлаб гапириш мумкин. Юз терисини ёшартириш учун ишлатиладиган масаллиқлар жуда хилма-хил, уларни ушбу мақсадда ишлатиш мумкинлигини кўплар билишмаслиги мумкин. Уйда юзни ёшартирувчи воситаларни тайёрлаш замонавий аёллар орасида машҳур услубдир.

Ўсимликларнинг ва қуёшнинг табиий енергиясидан фойдаланиш учун сиз турли хил фито-дориларни тайёрлашингиз мумкин. Зеро, азалдан доривор ўтлар нафақат гўзаллик учун, балки кўпгина касалликларни даволаш учун ҳам қўлланилган.

Терини ёшартириш учун уй шароитида тайёрланадиган турфа хил лосёнлар жуда яхши натижа кўрсатмоқда. Масалан:

Кашничдан лосён

1 ош қошиқ кашнич барглари ва илдизларини олинг (янги ёки қуритилган). Бир стакан қайноқ сувга солинг ва 20-30 дақиқа давомида сув ҳаммомида қолдиринг. Сўнгра, бир соатча совутишга қўйинг. Шундан сўнг дамламани тиндириб, 50-70 г оқ вино қўшинг. Лосён тайёр, ҳар кеча у билан юзни артиш тавсия етилади.

Ялпиздан лосён

Сизга 2 ош қошиқ қуритилган ёки керак 4-5 ош қошиқ янги тўғралган ялпиз барглари керак бўлади. Ялпиз устидан 0,5 литр қайноқ сув солиб, 10 дақиқа давомида паст оловда ушлаб туринг. Кейин бир четда совутишга қолдиринг. Сўнгра 4 чой қошиқ борат спирти, 2 ош қошиқ тирноқгул (календула) дамламаси, 1 чой қошиқдан сирка ва лимон шарбати қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ва қоронғу, салқин жойда сақланг. Ушбу халқ воситасини қўллаш орқали терининг ёшариши, соғлом кўринишга ва рангга ега бўлаётганини сезасиз.

Бодрингли лосён

Қадимда юз терисини юмшатиш, терининг рангини яхшилаш ва ёшартириш учун қуйидаги рецепт ишлатилган. Бодрингни (пўстлоғи билан) қирғичнинг катта тишидан ўтказилиб, тайёр бўлган бўтқа 1 : 1 нисбатда 40 фоизли спирт билан (ёки ароқ билан) аралаштириб, шиша ёки пластик идишга солиб, икки ҳафта давомида қуёш нурлари остида қолдирилади. Шундан сўнг, ҳар куни юзни лосён билан артиш керак (сув билан аралаштирмасдан). Ушбу юзни ёшартириш усули айниқса ёғли ва комбинацияланган тери соҳибларига мос келади. Намлантирувчи ва озиқлантиадиган кремни ишлатмасангиз, ушбу лосён таъсирида қуруқ терини янада қуруқлаштириши мумкин.

Юзни ёшартириш учун ниқоблар

Кўпинча аёллар уйда юзини ёшартириш учун ниқоблардан фойдаланадилар. Бундан ташқари, улар сотиб олинган косметикага нисбатан бир қатор консервантлар, бўёқлар ва бошқа «кимё» лардан ҳоли еканлиги билан устунроқ туради.

Сутдан юз учун ниқоб

Бироз илиқ сут олиб, бир неча қошиқ ун қўшинг. Ниқобнинг қуюқлиги қаймоқ каби бўлиши керак. Аралашмага 1 та тухум сариғини қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ва тоза юзга қўлланг. 20 дақиқадан кейин ниқобни илиқ сув билан ювиб ташланг.

Ёшартирувчи ниқоб

Тухум оқини мустаҳкам кўпиргунига қадар уринг. Унга 2 чой қошиқ ун ва 1 чой қошиқ асал қўшиш керак. Барчаси яхшилаб аралаштирилади ва 20 дақиқа давомида тоза терига қўлланилади. Бундай ниқобни илиқ сув билан ювиш керак.

Юз қаришини секинлаштирадиган ўтлардан ниқоб

Бу уй ниқобини тайёрлаш учун зубтурум, смородина, қулупнай, липа ва бўймадарон баргларини тенг миқдорда керак бўлади. Ҳаммасини майдалаб, аралаштиринг. 4 ош қошиқ аралашмани олиб, бўтқасимон масса ҳосил бўлгунча иссиқ сув қўшиб аралаштиринг. Ушбу аралашма совигач, юз ва бўйин терисига суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Ниқобни совуқ сув билан ювиб ташланг.

Юз учун картошкали ниқоб

Юзни ёшартириш учун бу ниқоб кўпроқ ​​қуруқ терига ега бўлганларга мос келади. Бу кичик ва ўртача ажинлардан халос бўлишга ёрдам беради. Ушбу ёшартирувчи ниқобни тайёрлаш учун картошкани қайнатиб, пюре ҳолатига олиб келиш керак. Пюре илиқлигида 20 дақиқа давомида юзга қўллаш керак. Ниқоб илиқ сув билан ювиб ташланади.

Беҳили ниқоб

Беҳи жуда яхши ёшартирувчи воситадир. Ниқобни тайёрлаш учун қирғичнинг майда тишидан пишган беҳини ўтказиб, уни юзга суртиш керак. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб, юзга намлантирувчи восита қўлланг. Беҳи нафақат юз териси ажинларини текислайди, балки юмшоқ юз учун пилинг сифатида таъсир кўрсатиб, терини ўлик ҳужайралардан тозалайди.

Косметологлар кундалик терини тозалашда ҳам халқона воситалардан фойдаланишни тавсия етади. Мисол учун, шу тарзда макияжни олиб ташлаш мумкин. Пахтали болишча олиб, иссиқ сувда бироз намлантириб, сўнгра юз терингизга мос келадиган ўсимлик мойи суртиб, айлана ҳаракатлар билан макияжни арта бошлайсиз. Пахта болишчалари ифлосланиб қолгач, кейингисига алмаштирасиз ва шу тариқа юз тоза бўлмагунича. Ўсимлик мойларидан енг яхшилари бу зайтун, бодом мойи, узум донаклари мойидир.

Юзни чуқур тозалаш учун қуйидаги аралашма самарали ҳисобланади. Бир чой қошиқдан зайтун ва канакунжут мойини аралаштиринг. Аралашмани юзни йенгил массаж қилиб сурта бошланг ва бир муддатга қолдиринг (қанча кўп бўлса, шунча яхши). Ниқобни ювиб ташлаш учун пахта болишчалари олиб, иссиқ сувда намлаб олинг ва ниқобни арта бошланг. Сиз биринчи муолажадан кейиноқ натижани сезасиз. Чунки канакунжут юз тешикчаларини тозалайди, зайтун еса юз терисини силлиқлайди ва юмшатади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...