Юздаги тукларни халос бўлиш

Юздаги тукларни халос бўлиш

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Юздаги тукларни халос бўлиш: салон ва уй шароитида ўтказиладиган муолажалар

Инсон танаси бутунлай туклар билан қопланган, баъзи соҳаларда улар деярли сезилмайди, баъзи соҳаларда еса аниқ кўзга ташланади. Баъзи аёллар юздаги туклар каби муаммога дуч келишади ва уларни йўқотиш учун турли усулларни қидиришади.

Ҳар бир одамнинг юзида туклар мавжуд, бироқ кимдадир улар жуда нозик ва деярли кўринмас, бошқаларда еса зич ва қалин бўлади. Статистик маълумотларга кўра, 30% аёлларда юздаги туклар муаммоси мавжуд. Кўпинча, туклар юқори лаблар устида жойлашган соҳани кенг қамраб олади, шунингдек, ёноқлар ва иякда мавжуд бўлади, бу еса жуда бенур кўринади. Ушбу қийинчиликка дуч келган аёллар юздаги тукларни йўқотиш усулларини интенсив равишда излай бошлашади.

 

Аёлларда юзда тук пайдо бўлиши сабаблари

Юздаги кераксиз соч толаларини йўқотиш усулларини қидира бошлашдан олдин, ушбу нохуш ҳодисани келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар ҳақида кўпроқ маълумотга ега бўлишингиз керак:

  • Менопаузанинг бошланиши;
  • Ҳомиладорлик пайтида;
  • Тез-тез стрессвазиятлар;
  • Балоғат пайтида
  • Оғир ва узоқ давом етган касаллик борлигида;
  • Ирсий мойиллик;
  • Гормонал контрацептивларни узоқ вақт қўллаш;
  • Аёл организмида ортиқча миқдорда еркак гормонлари мавжудлиги.

Одатда, юздаги туклар кўпроқ қора сочли ҳонимларда яққол сезилади, чунки сариқ сочлиларда туклар рангсиз ва ингичкалиги туфайли деярли кўзга ташланмайди.

Айнан юздаги туклар ўсишининг тезлашишига келсак, бу ҳодиса инсон организмида юзага келадиган маълум гормонал бузилишлар билан боғлиқ. Шунинг учун, агар юзда тўсатдан туклар жуда қалинлаша бошласа, сезиларли бўлиб қолса ва уларни йўқотиш қийинлашса, шифокор текширувларидан ўтиш керак. Зарур бўлса, мутахассис даволаниш курсини белгилайди, шундан кейин ортиқча туклар муаммоси йўқолади.

Қандай қилиб юздаги тукларни йўқотиш мумкин? Юздаги тукларни

Бугунги кунда жуда кўп турли хил юзда тукларни йўқотиш усуллари мавжуд. Шу туфайли енг қулай ва камроқ оғриқли усул танлашнинг имконияти мавжуд.

Салон муолажалари

  1. Лазерли епиляция— енг самарали ва таъсирли усул ҳисобланади. Лазер нурларининг таъсири остида нафақат сочларнинг тўкилиши, балки соч фолликулини йўқ қилиш ҳам рўй беради. Бироқ, бундай амалиётлардан кейин барибир бироз соч идлизлари қолади. Бир неча ҳафта ўтгач улар яна фаоллашади ва юзда яна туклар пайдо бўла бошлайди. Бундай ҳолатда такрорий муолажа бажарилади. Юз туклари муаммосини батамом ҳал қилиш учун косметологга тахминан 5-8 марта ташриф буюрилади. Бундай амалиёт нархи муолажа ўтказиладиган соҳа катталигига қараб белгиланади ва бир марта учун 50 000 — 80 000 сўм атрофида ўзгариб туради.
  2. Фотоепиляция— бу жараён давомида иссиқлик ва ёруғлик таъсири ёрдамида соч фолликулаларини тезда йўқ қилининши содир бўлади. Ушбу услубнинг асосий афзалликлари универсалликдир, чунки у тананинг турли қисмларига ишлов беришга мўлжалланган, шунингдек, юқори самарадорлик ва ноинвазивликка ега. Фотоепиляция ёрдамида ҳар қандай рангдаги тукларни, ҳатто жуда қалинларидан ҳам қутулса бўлади. Ҳар қандай рангдаги терида ўтказиш учун мос келади. Бироқ, ортиқча туклар муаммосидан тўлиқ ва доимий равишда халос бўлиш учун бир йил сарфлашингиз керак бўлади. Ушбу муолажанинг нархи тахминан 250 000 — 300 000 сўм бўлади.
  3. Електрепиляция— сочни йўқ қилиш електр токи таъсири остида ўтказилади. Бундай муолажани уй шароитида ҳам амалга ошириш мумкин, шунчаки махсус аппарат харид қилиш йетарли, аммо салонда ўтказилган муолажа натижаси кафолатланган бўлади. Юздаги тукларни бутунлай йўқ қилиш учун тахминан олти ой вақт кетади, битта муолажа қиймати бир дақиқаси тахминан 2000-3000 сўмни ташкил қилади. Битта соч толасига ишлов бериш 30 сония давом етади.

Юздаги тукларни уй шароитида йўқотиш

  • Териш— бу усулни косметологлар тавсия етишади. Аммо бу жараён давомида соч фолликулалари бетартиб ва кучли жароҳатланади, аммо улар бутунлай йўқ қилинмайди ва бирмунча вақтдан кейин яна тук ўса бошлайди. Ушбу усулнинг асосий камчиликларидан бири терининг жуда кўп таъсирланиши ва қизаришидир. Бундан ташқари, бу усул жуда оғриқли ва жуда ёқимсиз ҳисларни келтириб чиқаради. Ушбу услубни тез-тез қўллаш натижасида сочлар қалинлаша бошлайди ва уларнинг ўсиши фаоллашиши хавфи мавжуд. Буни фақат бир нечта алоҳида тукларни йўқотиш керак бўлсагина ўтказиш тавсия етилади. Юздаги тукларни
  • Қириб ташлаш— кўпинча мўйловлардан тезда қутулиш керак бўлганда фойдаланилади. Ушбу услубнинг асосий камчилги шундан иборатки, қириб ташлаш натижасида туклар кўпроқ сезиларли бўлиб қолади, толаларнинг бўлиниши содир бўлади ва улар анча қалинлашади. Агар бу усулни бир марта ишлаца, ҳар куни унга мурожаат қилиши керак бўлиб қолиши. Бундан ташқари кучли тери таъсирланиши ва тошма тошиши еҳтимоллиги мавжуд.
  • Шугаринг ёки епиляция— ортиқча тукларни бартараф етишнинг енг самарали усулларидан биридир. Соч илдизи билан тўлиқ олиб ташланади, бу соч ўсиши секинлашувини таъминлайди ва ўсадиган туклар жуда нозик ва деярли кўринмас бўлади. Ушбу муолажа учун 2 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ лимон кислотаси ва 1 ош қошиқ сув керак бўлади. Ҳаммаси жуда паст оловга қўйиб, мунтазам аралаштириб турилади. Аралашма сарғиш тус олгач, уни синашни бошланг: бир томчи аралашма олиб, уни совуқроқ қошиққа қўйинг, сўнг бармоқ учини теккизинг, агар у ёпишиб, чўзилса, демак восита ҳали тайёр емас. Восита керакли ҳолатга келгач, уни олиб, бармоқлар ёрдамида шарча ясанг, сўнг соч ўсиши йўналишига қарши қилиб ёйинг, бироз кутиб, соч ўсиши йўналиши бўйлаб тортинг. Муолажадан кейин юз қизариши мумкин, бироқ у тезда ўтиб кетади.
  • Мумли епиляция— бу муолажани амалга ошириш учун махсус косметик мум (пластинка ёки таблеткалар шаклида ишлаб чиқарлиади) сотиб олиш керак. Афзалликлар қаторида натижанинг давомийлиги мавжуд. Бироқ, асосий камчилиги мавжудки, тукларни йўқотиш фақатгина уларнинг узунлиги 5 мм дан кам бўлмасагина амалга ошади. Юздаги руклардан халос бўлиш учун тез-тез қўлланилади.

Аёлнинг юзидаги тукларга қарши халқона воситалар Юздаги тукларни

  • Водород пероксид— бу усул тукларни абадий йўқотиш учун ёрдам бермайди, лекин уларни мукаммал рангсиз ва деярли билинмайдиган қилади. Бундай натижага еришиш учун сизга 3% водород пероксиди ва тоза пахта керак бўлади, шунчаки пахтани намлаб олиб, муаммоли соҳаларни вақти-вақти билан артиб туринг. Бу усулнинг мунтазам қўллаб туриш натижасида сочлар нафақат ингичкалашади, балки охир-оқибат бутунлай ўсишдан тўхташи мумкин.
  • Спиртли еритма— сочларни кўринмас қилишга ёрдам беради. Бироқ, бу усулни қўллашда мутаносибликка қатъий амал қилиш керак, бўлмаса тери куйиши мумкин. 3 ош қошиқ спирт, 1 чой қошиқ нашатир спирти билан аралаштирилади, сўнг 1 чой қошиқ канакунжут мойи ва 1 томчи ёд еритмаси қўшилади. Олинган аралашма кунига бир неча марта туклар мавжуд соҳага қўлланилади.
  • Ёнғоқ— уларда сочни илдизини йўқ қилишга ёрдам берувчи ноёб модда мавжуд. Ёнғоқнинг яшил меваларидан фойдаланиш тавсия етилади. Ёнғоқларнинг яшил пўсти олиниб, яхшилаб қуритилади (учта ёнғоқ пўсти йетади), кейин куйдирилади. Олинган кул тоза сув (1 чой қошиқ) билан аралаштирилади ва кунига бир неча марта муаммоли соҳаларга суртилади. Бироқ бу услубнинг ҳам ўз камчилиг мавжуд бўлиб, терида бир неча кунгача сақланадиган ёнғоқ пўстидан қолган жигарранг дўг пайдо бўлади.jinsij-aloqa-uzaytirish

    farzand-korish

    kizlik-pardasi

    zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...