Юздаги догларни кетказиш

Юздаги догларни кетказиш

01.05.2018 5 By Davolash.uz

Юздаги догларни кетказиш ва йўқотиш усуллари, йўллари, уйда тайёрланадиган ниқоблар

Юзнинг баъзи соҳаларидаги ёш билан боғлиқ ранг ўзгаришлари, сепкиллар, холлар пигментли доғлар деб аталади. Бу жараён организмда меланиннинг ортиқча ёки йетишмаслиги туфайли ривожланади. Кўпинча юздаги доғлар ёзда қуёшда тобланишдан сўнг пайдо бўлади. Юздаги доғларга қарши курашда ёрдам берадиган кўплаб фирмали ва халқона воситалар мавжуд. Буларни қуйидаги мақолада кўриб чиқамиз.

Тери турига, аллергик реакцияга ва саломатлик ҳолатига қараб, юздаги доғларни кетказишнинг мос усулини танлашдан олдин ўз организмингизни таҳлил қилишингиз керак. Терининг ранги учта бўёвчи моддага боғлиқ: меланин, каротин ва гемоглобин. Қайси пигмент асосий бўлганига қараб, пигментли доғлардан қутилиш усули аниқланади. Даволашни бошлашдан олдин мутахассислар билан маслаҳатлашиб, юздаги доғларнинг сабабини ва турини билиб олиш керак. Юздаги догларни кетказиш

Юздаги пигментли доглар пайдо бўлиши сабаблари:

  • Гормонал бузилишлар;
  • Терининг ёш билан боғлиқ ўзгариши.
  • Ҳомиладорлик.
  • Механик жароҳатлар (депиляциядан кейин).

Юздаги догларни кетказиш усуллари: ниқоблар, дамламалар, пилинглар

Кашничли ниқоб

Кашнич азалдан фойдали хусусиятлари билан машҳур, масалан, оғиздан ноҳуш ҳидни йўқотиш, жинсий қувватни кучайтириш. Ушбу ўсимлик билан юздаги доғларни тез ва осон бартараф қилишингиз мумкин: кўзлар атрофида, пешона, бурун ва лабда. Ниқоб хоҳишга кўра кашничнинг (петрушка) пояси, барглари ёки илдизидан тайёрланади. Танланган тури ёғоч идишда яхшилаб бир хил бўтқа ҳосил бўлгунча езилади. Сўнгра ярим соатга юзга суртилади. Кейин сув билан ювиб ташланади ва юзга озиқлантирувчи крем суртилади.

Асал ва кашничли оқартувчи восита

Асоси юқоридаги ниқобда бўлгани каби, аммо аралашмага бир чой қошиқ асал қўшилади. Масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг ва юзга, қўлларга ёки белга қўлланг. Худди шу восита юзидаги қора нуқталардан тез ва осонлик билан қутулишга ёрдам беради.

Қуруқ юз терисини оқатириш

Жуда икир-чикирли жараён. Юпқа, сезгир, қуруқ юз териси кимёвий муолажаларга тоқат қилмайди, шунинг учун бундай ҳолатда юздаги доғларни уй шароитида йўқотиш керак. Езилган кашнич бир ош қошиқ қаймоқ ёки ёғли сметана​​билан аралаштирилади. Аралашма юзда 30 дақиқагача ушлаб турилади, сўнгра ювиб ташланади. Шу усул ёрдамида нозик тери соҳиблари юздаги ажинларга қарши курашишлари мумкин.

Юздаги догларни кетказишнинг шарқона сири

Япониялик геишалар ҳар доим юзнинг енг нозик жилоси билан машҳур. Бунинг учун уларга ҳамма жойда кенг тарқалган мева — лимон ёрдам беради. Унинг пўстлоғи дамламаси билан белдаги енг тўқ доғларни, ҳомиладорликдаги стриалар (тери чўзилишлари), ҳатто жуда ноестетик невусларни ҳам кетказса бўлади. Битта лимон пўстлоғини ўртача оловда ярим соат қайнатиб, сўнгра салқин хонада қолдиринг. Доғли соҳани кунига уч марта лимонли сувда артиб туринг.

Кашнич ва лимон

Қурутилган кашнич илдизини қайнатиб олинг, бир кун қоронғи жойда қолдиринг. Бу дамламани шундайлигича ҳам қўллаш мумкин, агар таъсирини кучайтиришни хоҳласангиз, битта лимон шарбатини сиқиб солиш мумкин. Қўллаш усули юқоридаги лимон дамламасиники каби.

Крахмалли усул

Доғларнинг катталиги ва миқдорига қараб ярим ош қошиқ картошка крахмалини олиб, лимон шарбати билан қуюқ қилиб аралаштиринг. 30 дақиқа давомида юзнинг доғли соҳаларига қўлланг.

Мевалар ёрдами

Қуёшнинг ўпичларини самарали равишда оқартириш учун грейпфрут, киви, апелсин, қулупнай шарбатлари ёрдам беради.

Дорихона топилмаси

Водород пероксиди нафақат сочларни оқартиради. Юздаги дўгларни кетказувчи восита тайёрлаш учун 1 чой қошиқ 30% водород пероксиди, 2 қошиқ борли спирт, 1 қошиқ нашатир аралашмаси керак бўлади. Аралашма кунига 3 — 4 марта юзга қўлланилиши мумкин. Таъсир сизни узоқ кутдирмайди. Лекин қўллашда жуда еҳтиёт бўлинг.

Глицерин

Бунинг учун бир чой қошиқдан глицерин ва 30% водород пероксидини аралаштириб, борли спирт қўшинг, аралашма билан терини кунига бир неча марта артинг. Ушбу восита, шунингдек, бикини соҳасидаги доғларни ҳам осонликча йўқ қилади.

Сиркали восита

Бир ош қошиқ сирка, икки чой қошиқ пероксид, ярим қошиқ сув ва шунча спирт. Яхшилаб аралаштиринг ва юздаги доғлар устига суртинг. Бу орқали нафақат пигментли доғлардан, балки ёғли ялтираш ҳам бартараф қилинади.

Сув ҳамма нарсанинг ёрдамчиси

3 ош қошиқ сув ва шунча лимон шарбатини аралаштиринг. Ушбу воситани тоза юзга суртинг, ювиб ташлаш керак емас. Бир ҳафта мобайнида кунига 3 мартадан қўлланг, ушбу муддат якунида натижа яққол сезилади.

Еринчоқлар учун ниқоб

Ўз вақтларини тежайдиган қизлар учун тез ва самарали ёрдам берадиган юздаги доғларни йўқотадиган восита рецепти мавжуд. Ўртача катталикдаги бодрингни майдалаб (қирғичдан ўтказиб, блендерда маядалаб), озиқлантирувчи крем билан бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Тайёр кремни юзга суртиб, 30 дақиқа ушлаб туринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Теридаги догларга қарши хамиртурушли ниқоб

Ажойиб уй шароитида тайёрланадиган восита: янги хамиртуруш (пакетнинг тўртдан бири), бир қошиқ лимон шарбати  ва бир қошиқ сут бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. 10 дақиқа давомида илиқ жойга қолдиринг, шунда аралашма ачий бошлайди. Тоза юзга йигирма дақиқага ниқобни суртиб, кейин уни илиқ сув билан ювиб ташланг. Ҳафта мобайнида юздаги қора доғларни кетказиш учун бундай муолажаларни икки-уч марта бажаришингиз мумкин.

Тухум ва лимон

Ушбу оқартирувчи воситани юз учун тухум асосида тайёрланган крем билан тайёрлаш мумкин. Унга бир чой қошиқ асал, шунҳcа лимон шарбати ва ярим стакан сув қўшинг. Бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг, 30 дақиқага юзга суртинг. Худди шундай усул юз тешикчаларини очиш ва тозалашга ёрдам беради.

Мовий гил

Қуруқ масса сув билан 1 : 2 нисбатда аралаштирилади, сезгир юзга қўллшдан олдин терига озиқлантирувчи крем суртишни унутманг. Лойли массани юзга бир қават қилиб суртинг ва 40 дақиқага қолдиринг. Илиқ сув билан ювиб ташланг. Бу усулдан мунтазам фойдаланиш нафақат сепкиллар, доғлардан ҳалос бўлишга, балки тери чўзилишлари, ажинлардан қутулишга ҳам ёрдам беради.

Юз учун тухум ва мовий гил

Ушбу ниқобни қўллашдан олдин тайёрлаш керак, уни олдиндан тайёрлаб қўйиб бўлмайди. Тухум оқини шакар билан бирга қаймоқ ​​ҳолатига келфунича аралаштиринг. Кейин 10-15 грамм кембрий гилини қўшинг, бир хил қуюқликка олиб келинг. Олинган аралашмани 30-40 дақиқа давомида юзага қалин қатлам қилиб суртинг. Кундалик фойдаланиш учун мос керлади.

Каолин аралашмаси

Оқ гил фойда бобида мовий гилдан қолишмайди. Ниқоб учун рецепт: ярим қошиқ каолин ва бир қошиқ лимон шарбати олиб, бир хил қуюқликкача аралаштиради ва терига қўлланилади. 25-30 дақиқадан кейин ювиб ташланг. Каолин, шунингдек, бошқа юзни оқартирувчи воситалар билан аралаштирилиши мумкин: ёгурт, карам шарбати, водород пероксиди, смородина шарбати.

Бодомли пилинг

Косметика саноатининг ажойиб кашфиёти, у нафақат чуқур ажинлар билан курашади, балки кўз остидаги халтачаларни йўқотади, юздаги қора нуқталарни тозалайди ва теридаги дўгларни ҳатто енг муаммоли соҳаларда ҳам оқартиради. Жуда хамёнбоп ва самарали восита. Бунинг учун 1 ош қошиқ бодом мойи, 2 ош қошиқ сули уни, 2 ош қошиқ майдаланган бодом, 2 ош қошиқ сув, 1 ош қошиқ каолин, 2 ош қошиқ алое шарбати, 8-10 томчи лаванда мойи керак бўлади. Каолин, сули уни ва майдаланган бодомни иссиқ сув билан аралаштириб, устидан бодом мойи ва алое шарбати қўшинг. Аралашмани совутинг, шунданг сўнг лаванда мойини қўшинг. Ушбу пилингни гигиеник муолажалардан 7-10 дақиқа олдин қўллаш керак. Ҳафтада бир мартадан кўп қўллаш тавсия етилмайди.

Сут ва бодомдан юз учун пилинг

Майдаланган бодомни 1 : 1 нисбатда сули уни билан аралаштириб, ярим қошиқ сут солиш керак. Сўнг қаймоқ қуюқлиги каби ҳолатга келгунга қадар сув қўшиб аралаштириш керак. Юзга шимгич ёрдамида юмшоқ массаж ҳаракатлари билан суртинг, терингизни беш дақиқага массаж қилинг, сўнгра яхшилаб ювиб ташланг. Ҳафтада икки мартадан кўп қўллаш тавсия етилмайди.

Бодом ва олма

Юқоридаги уй шароитида тайёрланадиган юз учун пилинг рецептига озгина ўзгартириш киритиш мумкин, шунда юзни нафақат доғлардан ҳалос қилиш ва оқартириш, балки озуқа моддаларига тўйинтириш мумкин. Бунинг учун юқоридаги аралашмага қирғичдан ўтказилган олма қўшиш керак бўлади. Қўллаш ва тавсиялар бир хил.

Бодомли пилинг учун қарши кўрсатмалар:

  • Терининг механик жароҳатлари;
  • Ёнғоқларга аллергия;
  • Бодом мойини кўтара олмаслик.

Бодринг пўстидан дамлама

Сабзавотларни пўстлўгини қирғичдан чиқариб, бир стакан 40% спирт еритмаси қўшинг, яхшилаб аралаштиринг, ёпинг ва салқин қоронғи жойда қолдиринг. Бир ҳафта тургач, юздаги доғларни оқартирувчи лосён тайёр бўлади.

Юзда доглар пайдо бўлишини олдини олиш

  • Қуёш нурларидан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш;
  • Озиқлантирувчи ниқоблар қўллаш;
  • Гормонал фонни назорат қилиш;
  • Мутахассислар билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 2.5/5. From 4 votes.
Please wait...