Юз учун никоблар: уй шароитида

Юз учун никоблар: уй шароитида

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Юз учун никоблар: уй шароитида, тери турига мос келадиган ниқоб тайёрлаш

Ҳатто косметологлар ҳам уй шароитида тайёрланадиган юз учун ниқоблар косметика ва салон муолажаларидан қолишмаслиги, ҳатто баъзан улардан ҳам яхшироқ деб ҳисоблашади — қуйида юз учун ниқоблар тайёлашнинг кўплаб усуллари келтирилган, баъзиларини тайёрлаш жуда содда, бошқаларини еса ўта мураккаб, лекин таъсири ҳам шунга яраша.

Ўз ташқи кўринишига қараб юрадиган, гўзал ва парваришланган кўринишни хоҳлайдиган аёлларга юз учун фойдали ниқоблар жуда зарурдир. Албатта сиз салонга боришингиз ёки косметик дўконда қимматбаҳо маҳсулотни танлашингиз мумкин, лекин ҳатто мутахассислар ҳам, уйда тайёрланадиган юз учун ниқоблар ҳеч томондан улардан қолишмаслиги ва ҳатто яхшироқ деб таъкидлайдилар. Сиз ўзингизнинг талабингизга мос келадиган рецептларни танлаб, юзга ниқоблар тайёрлашингиз мумкин. Асосийси — қайси муаммога қарши ва қандай юз териси тури учун еканлигини аниқлаб олиш даркор.

Юз учун ниқобларни қандай тайёрлаш керак

  • Уйда тайёрланадиган ниқоб рецептини диққат билан ўқиб чиқинг, барча керакли масаллиқларни олинг ва уни тайёрлаш учун идиш олинг;
  • Ниқобнинг таркибий қисмларини яхшилаб аралаштиринг;
  • Юзингизни скраб ёки тоник билан тозаланг;
  • Ниобни юзга текис, йенгил ҳарактлар билан суртинг, терини ишқалаш ёки босиш тавсия етилмайди;
  • Юзда ниқоб 15-20 дақиқа ушлаб турилади, бундан кўп емас.

Юз териси турини аниқлаш — уйда бажариладиган тест

Терини парвариш қилиш воситалари (ниқоблар, кремлар, пилинг, массажлар ва бошқалар) таъсир самараси юқори бўлиши учун тери турини учта мезон бўйича тўғри аниқлаш керак — тери ёғлиги, сезувчанлиги, таранглиги. Буни уй шароитида аниқлаш усуллари мавжуд.

Терининг ёғлилигини аниқлаш

Юз териси ёғлилик даражасини аниқлаш учун ушбу амални бажаринг. Юзингизни совун билан ювиб ташланг, бир ярим соатдан кейин терига ингичка қоғоз қўйинг, юзингизни бутун юзаси бўйлаб яхшилаб босинг, қоғозни олинг ва унда нечта ёғли доғлар мавжудлигига қаранг.

  • Агар юзингиз ёғли терили бўлса, қоғознинг 5 та жойида доғ мавжуд бўлади: пешона, ияк, ёноқлар ва бурун соҳасида.
  • Агар терингиз нормал ёки комбинатив бўлса, сиз 3 та доғларни кўрасиз: пешона, шунингдек, бурун ва ияк соҳасида.
  • Агар тери қуруқ бўлса, қоғоз тоза қолади — унинг юзасида ёғли доғлар бўлмайди.

Терининг сезувчанлигини аниқлаш

Терининг сезувчанлиги қуйидагича аниқланади. Ўткир ёғоч таёқча олинг, масалан, тиш тозалагич ёки ўткир қалам, ва уни йенгил босим билан юзнинг териси бўйлаб ўтказинг. Бироздан кейин йўқоладиган қизил чизиқ пайдо бўлади.

  • Агар чизиқ 30 сониядан кам вақт ичида йўқолса  — тери паст сезгир;
  • 30 дан 90 сониягача — ўртача сезгир;
  • 2 дақиқадан ортиқ — жуда сезувчан тери, сизга юмшоқ муолажалар керак ва улар таркибида кимё ва аллерген маҳсулотлари бўлиши тавсия етилмайди, уй шароитида тайёрланадиган юз уҳcун ниқоблар қўллаш мумкин.

Терининг таранглигини аниқлаш

Афсуски, сўнгги йилларда терининг таранглиги ёшга камроқ боғлиқ бўлиб қолди, шунинг учун унинг тонуси қанчалик яхши еканини олдиндан текшириш яхшироқ. Буни амалга ошириш учун сиз икки соатдан ортиқ иш жойингизда ёки уйингизда бўлган вақтни (яъни, барқарор хона ҳароратида бўлган) танланг, ойнага яқинлашинг, қўлнинг бош бармоғини ёноққа қўйинг, озгина босинг ва бармоқни буринг.

  • Бармоқнинг айланишига қаршилик сезсангиз, демак сизда таранг тери мавжуд;
  • Агар бурганингизда бирдан ажинлар пайдо бўлса ва йўқолиб қолса, тери йетарлича таранг емас ва унинг озиқланишига алоҳида еътибор бериш керак;
  • Агар бармоқни бурганингизда жуда кўп ажинлар пайдо бўлса- бу махсус парваришни талаб қиладиган теранг бўлмаган тери еканлигини англатади.

Уй шароитида юзни оқартириш ва тиниқлаштириш учун нима қилиш керак?

Ҳар бир аёл сутдек оппоқ, чиннидек тоза, ҳар бир ҳужайраси ўзидан нур таратадиган юз терисига ега бўлишни орзу қилади. Бундай юзли аёл ҳатто катта оломон орасида ҳам еътиборни тортади. Аёл юзининг нури беихтиёр кишини қарашга мажбур қилади ва атрофдагиларни гўзаллиги ва ёшлиги билан ҳавасини келтиради. Ва бунда унинг ёшингиз нечида еканлиги аҳамиятга ега емас — 16 ёшми ёки 70 ёш, юзни оқартириш сирларини билса бас.

Идеал терига ега парваришланган аёл ҳар қандай ёшда ҳам гўзал кўринади. Аммо яшаш йиллари, нотўғри ҳаёт тарзи, стресс, екология ёки ёрқин қуёш сизнинг терингизга ўз таъсирини ўтказган бўлса нима қилиш керак? Юз териси қуёшда куйган, сепкил билан қопланган ёки тупроқли тус олган бўлса-чи? Гўзаллик салонларига ташриф буюриш учун ортиқча вақт ёки маблағ бўлмаса, юзни оқартириш учун нима қилиш керак?

Ишончингиз комил бўлсин: юз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилса бўлади, енг асосийси, сизда ўзингизни ўзгартириш истаги мавжудлиги. Юзни оқартириш учун ҳар бир уйда мавжуд оддий воситалардан фойдаланинг. Бироқ, юзни оқартириш учун уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар ҳақида суҳбатни бошлашдан олидн, еътиборни бошқа нарсага қаратайлик.

 

 Қачон юзни мустақил оқартириш ман етилади?

Тери, лакмус қоғози каби, тананинг ҳолатини кўрсатади. Ҳар қандай тўсатдан пайдо бўлган пигментация шифокорларга мурожаат қилиш учун арзигулик сабабидир. Пешонадаги кичик тўқ-жигарранг доғ жигар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин. Юзда нотекис қиррали катта пигментли доғлар — жиддий гормонал нуқсонлар ҳақида далолат беради.

Юзнинг тупроқ рангда бўлиши шифокорга ОИВ, базедов касаллиги, онкология, сепсис мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Яшилроқ тусда бўлиши — цироз, буйрак касаллиги, шишлар ҳақида сўзлайди. Тери қопламининг қизариши — росацеа, туберкулёз, еритроцитоз, аллергия ва бошқа кўплаб касалликлар аломати бўлиши мумкин. Есингизда сақланг: дастлабки босқичда тери саратони ҳам пигментли доғ каби кўринади.

Бундай ҳолатларда юзингизни оқартиришга ҳаракат қилсангиз, сиз керакли натижага ериша олмайсиз, қимматбаҳо вақтингизни йўқотасиз ва касаллик аниқланишини кечга қолдирасиз, саломатлик еса бу вақтда ёмонлашиб бораверади.

Агар юзингизда қуйидагилар мавжуд бўлса, юзин оқартириш учун усулларни қўллаш тавсия етилмайди:

  • Битмаган яралар ёки чоклар;
  • Яллиғланиш жараёнлари;
  • Меланома, кератоз ва бошқа тери касалликлари.

Агар яқинда салон муолажаларидан ўтган бўлсангиз ёки терингиз сувсизланган ва жуда нозик бўлса, пигментли доғларни оқартиришга шошилманг.

Агар терингиз соғлом бўлса ва сиз юзни оқартиришни сирларини излаётган бўлсангиз, сепкилларни ёрқинроқ қилишни хоҳласангиз, унда бемалол қуйидаги содда тартибларга амал қилинг.

Юзни оқартириш учун уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар

Қўшимча харажатларсиз юзни қандай оқартириш мумкинлигини билмайдиганлар учун биз самарадорлиги синовдан ўтган бир нечта оддий рецептлар тайёрладик.

Сизга ёрдамга келади:

  • Кашнич (петрушка) ва исталган ситрус шарбати. Бу пигментли доғларни йўқотиш ва терини микроелементлар билан тўйинтиришга ёрдам беради. Бироз миқдорда шарбат сиқиб олинг, унда матони намланг, сўнгра 20 дақиқа давомида юзда қолдиринг.
  • Резаворлар пюреси. Идеал вариант — қулупнай ва бодрезакли (калина). Смородинадан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Агар терингиз сезгир бўлса, у ҳолда смородина пюресини сув билан аралаштирганингиз маъқул. Ниқоб тайёрлаш учун меваларни езиб, бироз намланган докага ёйинг, ниқобни юзга қўйинг. 15-20 дақиқадан кейин ниқобни ювиб ташланг. Таъсирни кучайтириш учун резавор пюрега оз миқдорда асал қўшинг.
  • Бодрингдан пюре. Ушбу оқартирувчи ва озиқлантирувчи воситани бошқа маҳсулотлар билан аралаштириш керак емас. Бодрингни қирғичдан чиқаринг ва тайёр массани дарҳол юзингизга суртинг ва 25 дақиқага қолдиринг. Бундай восита терини оқартибгина қолмай, балки уни жуда яхши намлантиради.
  • Оқ гил (лой). Гил кукунини сув билан аралаштиринг ва юз терисига ингичка қилиб суртинг. Ниқоб юзда қанча узоқ турса, шунчга яхши натижага еришиш мумкин. Гил қуриб қолгунча кутиб туринг, кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Хантал. Бу рецепт ҳамма учун ҳам мос келавермайди. Юзни оқартириш учун хантални қўллашдан олдин, ниқоб таъсирини билак терисида текшириб кўринг. Хантал кукунини сув билан қаймоқдек қуюқликда бўлгунича аралаштиринг. Билак терисига суртинг, ачишиш ҳис қилгунинггизгача ушлаб туринг. Кейин иссиқ сув билан ювиб ташланг. Агар ниқобдан кейин таъсирланиш аломатлари бўлмаса, юзга қўллаш мумкин.
  • Кефир. Ушбу маҳсулот пигментли доғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Агар унга кашнич шарбатини қўшсангиз, унда натижалар кутганингиздан ҳам ошиб тушади.

Ниқобларни доғлар йўқолмагунига қадар мунтазам равишда қўлланг. Бу жараён вақт талаб етади. Бу тезда натижаларга еришишни ёқтирадиганларга мос келмайди ва улар юз терисини оқартиришнинг бошқа усулларни излашади.

Сода, водород пероксиди (перекис) ва лимондан тайёрланган юзни оқартириш учун ниқобларини ишлатишни маслаҳат берамиз. Фақатгина битта шарт: бу моддалар терининг ҳужайраларига нисбатан жуда агрессивдир, шунинг учун уларни жуда қуруқ ва нозик терига қўллаш тавсия етилмайди.

Шунингдек ўқинг: Ажинларга қарши уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар

Перекис билан юзни оқартириш

Пероксидли юзни оқартувчи восита тезда тайёрланади. Бир ош қошиқ водород пероксидини бир неча томчи нашатир спирти ва хўжалик совуни билан аралаштиринг. Мустаҳкам кўпик пайдо бўлмагунча ушбу масаллиқларни аралаштиринг. Тери устига қалин қатлам қилиб суртинг. Ушбу воситани ҳафтада уч марта қўлланг, бундан кўп емас, акс ҳолда тери нозиклашиб қолади.

Шунингдек водород пероксидини қуйидаги масаллиқлар билан аралаштириб юзни оқартириш мумкин:

  • Хамиртуруш. Бир қошиқ қуруқ хамиртурушни шунча миқдордаги перекис билан аралаштириб, аралашмани терига суртинг ва 15 дақиқа давомида ушлаб туринг.
  • Творог. 1 та тухум сариғи, 1 қошиқ ёғли творог, 2-3 томчи периксни аралаштиринг, терига суртинг, 15 дақиқа ушлаб туринг, кейин илиқ сув билан ювиб ташланг. Ушбу рецепт юзни оппоқ қилишга ёрдам беради.

Қуруқ юз териси соҳиблари бу ниқобни ҳафтада 1 маротаба, нормал ва ёғли юз териси соҳиблари еса ҳафтасига 2 маротаба қўллашлари мумкин.

Муҳим: перекис сочларни рангсизлантиради, шунинг учун қошлар атрофида ниқобни қўллашда еҳтиёт бўлинг.

Юзни сода билан оқартириш учун нима қилиш керак?

Ҳар қандай хонадон ошхонасида топиладиган яна бир жуда самарали юзни оқартирувчи восита — истеъмол содасидир. Юзни оқартириш учун фойдали маслаҳатлар орасида сода жуда кўп ижобий баҳо олган.

Оддий рецептлар:

  • Табиий асал ва содали ниқоб. Бир ош қошиқ асал ва қаймоқни бир чимдим сода билан аралаштиринг ва аралашмани юзга суртинг, 10 дақиқа ушлаб туринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг ва терини намлантиринг.
  • Яллиғланишга қарши аралашма. 1 чой қошиқ истеъмол содаси, 2 ош қошиқ картошка крахмали ёки сули уни (сули ёрмасини езиб тайёрлаш мумкин) олиб, қуюқроқ масса ҳосил бўлгунча сув билан аралаштиринг, яхшироқ таъсирга ега бўлиш учун бир неча томчи чой дарахти мойидан қўшинг. Юзнинг муаммоли соҳаларига суртинг.
  • Сода ва пероксид аралашмаси. Фақатгина муаммоли соҳаларни оқартириш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу супер самарали ниқобни тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода ва 1 чой қошиқ пероксидни аралаштиринг. 5-7 дақиқа ушлаб туринг, сўнг еҳтиёткорлик билан ювиб ташланг

Есингизда бўлсин: сода скраб сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Бунинг учун шунчаки содани бироз сув билан намлантириб, юзга суртинг ва юзнинг массаж чизиқлари бўйлаб ишқаланг. Юзни оқартириш ва тиниқлаштириш учун сув ўрнига апелсин шарбатини қўшинг.

Юзни лимон билан оқартириш

Ушбу ситрус шарбати нафақат сепкилларга қарши таъсир кўрсатади, балки турли хил тошмалар ва пигментли доғларни йўқотиш учун ҳам яхши ёрдам беради.

Юзингизни лимон билан оқартириш учун қуйидагилардан фойдаланинг:

  • Мева шарбати билан намланган пахта болишчалари. Улар билан юзни артинг.
  • Лимон-олма-глицеринли ниқоби. Биринчи марта тайёрлашда бир неча томчи лимон шарбати, ярим қошиқ олма шарбати ва бир қошиқ глицерин олинг. Кейинги муолажалар учун лимон шарбати миқдори ярим қошиққа йетказилиши керак. Бу терини нордон муҳитга ўрганишига ёрдам беради ва терининг таъсирланишини олдини олади.

Содали муолажаларни ҳафтада бир мартадан кўп қўллаш мумкин емас. Ниқоб ва скрублар учун вақт — 10 дақиқадан ошмаслиги керак.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...