Юз парвариши — қоидалари, маслаҳатлар

Юз парвариши — қоидалари, маслаҳатлар

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Юз парвариши — қоидалари, маслаҳатлар, парваришлаш сирлари, уй шароитидаги амаллар

Косметология амалиётида кўпинча бир нарса учрайди, кўп аёллар юз парвариши учун одатий бўлган кундалик тартиб-қоидаларда хатоликларга йўл қўйишади ва еътиборли жиҳати шундаки, улар бу муолажалар тўғри амалга оширилмоқда деган фикрда.

Аммо юз териси бизга табиат томонидан берилган кўйлакка ўхшайди. Ҳаёт давомида ягона ҳисобланадиган. Парваришланмаган терини ташлаб юбориб ёки янгисига алмаштириб бўлмайди. Ва фақат юзни тўғри парваришлаш ёрдамида кўп йиллар давомида унинг гўзаллигини сақлаб қолса бўлади.

Ушбу мақолада уй шароитида юз парваришининг асосий қоидалари ва босқичлари ҳақида сўз юритилади. Ушбу юз териси парвариши қоидалари ва мини-дастури терининг ёши ва туридан қатъи назар ҳар бир киши учун мос келади. Индивидуал тарзда фақат косметик маҳсулотлар танланади.

Юзни тўғри парвариш қилиш

2 асосий қоидага риоя қилиш керак:

1. Мунтазамлик

Асосий юз териси парвариши ҳар куни ерталаб ва кечқурун ўтказилиши керак. Бу 3 дақиқадан ортиқ давом етмайди ва тишларни ювиш каби одатларга кириши керак.

2. Косметикани қўллашнинг тўғри техникаси

Барча косметик воситалари фақат массаж чизиқлари бўйлаб қўлланилиши керак, бу чизиқлар терининг енг кам чўзилиш нуқталаридир. Акс ҳолда, терингизни кундан-кунга чўзиб юбораверасиз ва ерта ажинлар пайдо бўлишига сабабчи бўласиз.

  • Барча косметика воситалари бармоқ болишчалари билан суртилиши керак — терини устига босмасдан ва терини чўзмасдан.
  • Билак бўш қўйилиши керак ва бармоқ болишчалари терининг юзаси бўйлаб ҳуддики силлиқ сижигандек ҳаракатланиши керак.
  • Агар крем ​​жуда қуюқ ёки тери жуда нозик бўлса, масалан, кўз атрофида, кремни йенгил уриб чиқиш ҳаракатлари билан суртиш мумкин. Буни номсиз бармоқ билан бажариш тавсия етилади, чунки у енг заиф ва терини кучли босиш қийинроқ.

Юзнинг асосий массаж чизиқларини еслаб қолиш қийин емас — деярли барчаси юзнинг марказидан четки томонлари бўйлаб жойлашган. Фақат кўзнинг остидаги соҳада аксинча — кўзнинг ташқи бурчагидан ичкарига қарата. Бўйиннинг олд юзасида косметик маҳсулотлар пастдан юқорига, ён томонларида томондан еса юқоридан пастга қарата қўлланилади.

Бўйин терисини ҳудди юзни парвариш қилиш каби зарурдир, чунки бу соҳада тери янада нозикроқ, у ёмонроқ озиқланади, демак юзга нисбатан ертароқ қарийди ва еластиклигини йўқотади.

Ушбу иккита қоида — мунтазамлик ва тўғри қўлланилиши — косметиканинг маркаси ва қийматига қараганда анча муҳимроқдир.

Уй шароитида юз парвариши дастури

Енди еса юзни парваришлашни минимал кундалик дастурига тўхталиб ўтамиз. У фақат уч босқични ўз ичига олади.

1. Терини тозалаш

Терини ерталаб ва кечқурун тозалаш керак. Ерталаб ҳужайраларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ажралиб чиққан ва тўпланиб қолган маҳсулотларини ювиб ташлаш учун. Акс ҳолда бу зарарли моддалар крем ​​билан биргаликда терига қайта шимилиб кетади.

Кечки вақтда еса тери юзасига тўпланган чанг ва пардозни олиб ташлаш учун.

Бажарилиш услуби:

  1. Биринчи навбатда қўлларни ювиш керак ва доимо юзга фақат тоза қўллар билан тегиниш керак.
  2. Кечки пайт, агар кўз атрофида пардоз бўлса, биринчи бўлиб кўз атрофидаги пардозни йечиш учун махсус восита ёрдамида уни артиш тўғри бўлади. Шунчаки бу воситани пахтали дискка суртинг ва пардозни йечиш учун киприклар бўйлаб бир неча марта ҳаракатлантиринг. Шунингдек юқори ва пастки кўз қовоқлар бўйлаб ҳам.
  3. Кейин юзингизни сув билан намлашингиз ёки бармоқларингиз намланган учига озгина миқдорда тозаловчи воситани қўллашингиз ва уни юз ва бўйинга айлана ҳаракатлар билан йенгил массаж қилиб тарқатишингиз мумкин. Бу жараён 1 дақиқадан ортиқ давом етмаслиги керак — ушбу вақт давомида косметика, чанг ва ҳужайралар фаолияти маҳсулоти еришга улгуради. Кейин юзни хона ҳароратидаги сув билан яхшилаб ювиб ташланг ва сочиқ билан терини қуритиб олинг. Фақат қуритиб (сувни шимдириб) — юзни қўпол тарзда ишқалаб ва чўзиб артманг.

2. Тери тонусини тиклаш

Тери тонусини тиклаш тозаловчи воситалар таъсирини бартараф қилади, ювилганидан кейин терининг пҲ қиймати меъёрлашади ва уни намлантирувчи крем қўллаш учун тайёрлайди. Шунинг учун юзни тозалагандан кейин ерталаб ва кечқурун юзни тоник билан артиш керак.

Бажарилиш услуби:

  1. Тоник билан пахтани яхшилаб намлантириб олинг ва массаж чизиқлари бўйлаб юзни мулойимлик билан тозаланг.
  2. Агар сиз тоникларни спрей шаклидагини афзал кўрсангиз — бу ҳолда воситани юз ва бўйинга яхшилаб сепиб, бармоқ учлари билан йенгил уриб чиқинг ва терини пахтали диск билан артинг.

3. Терини намлаш

Терини ерталаб ва кечқурун намлантиринг. Чунки намликнинг йетишмаслиги тери қуруқлигига, еластиклик ва таранглигининг йўқолишига олиб келади ва натижада — ажинларнинг ерта пайдо бўлиши.

Юзга креми тўғри қўллаш қоидалари

  1. Кўп косметологлар иш давомида кремни аввал кафтнинг орқасига қўйиб олишади, ундан сўнг мижоз юзига. Уй шароитида ҳам ана шу тарзда қилиш тавсия етилади — бу жуда қулай ва сиз ҳозир нима учунлигини тушунасиз.
  2. Агар крем ​​найчали флакон ёки тюбикда бўлса, қўлда нўхат ҳажмича оз миқдорда кремни сиқиб чиқаринг. Агар крем ​​идишда бўлса — керакли миқдорни тоза шпател ёрдамида олинг.
  3. Қўллашдан олдин, кремни бармоқ учлари ёрдамида тана ҳароратигача олиб келиш учун бироз қиздириб олинг. Бу кремнинг фаоллигини янада оширади.
  4. Кейин кремни юзга ва бўйинга суртинг ва массаж йўналишлари бўйлаб тарқатинг. Кўз атрофига фақатгина суяк қирраси бўйлаб қўллаш мумкин. Суяк қиррасини пайпаслаб аниқланг ва кремни кўз орбитаси бўйлаб суртинг. Кремни кирпиклар ва ҳаракатчан кўз қовоғига суртманг. Хавотир олманг, крем ​​қовоқлар бўйлаб ўзи тарқалади, чунки бизнинг кўзларимиз доимо ҳаракатланади. Ва яна ортиқчасиз ва бир текис тарқалади, бармоқлар билан еса қовоқ каби нозик соҳада бунга еришиш қийин.
  5. Кремларни тежашга ёки ортиқча қўллашга ҳожат йўқ. Кремнинг миқдори мақбул бўлиши керак — терини намлантириш яхши, лекин унинг нафас олишига тўсқинлик қиладиган даражада ўта қалин суртиш ҳам тавсия етилмайди. Шунинг учун агар 20-30 дақиқадан сўнг крем ​​терига шимилиб кетмаса, ортиқча қисмини салфетка билан олиб ташлаш керак.
  6. Ва кремнинг оритб қолган қисми кафтнинг орқа қисмига суртилиши мумкин.

Есда тутиш керак:

  1. Кундузги кремни ташқарига чиқишдан ярим соат олдин, қишда еса камида бир соат олдин қўллаш керак, бу кремнинг юзга шимилишини таъминлайди.
  2. Кечки крем ётишдан бир соат олдин қўлланилиши керак. 2-3 соат олдин қўлласа ҳам бўлади. Чунки сизнинг мушакларингиз ҳаракатда бўлса, крем ​​яхши шимилади ва ўз вазифасини бажаради. Агар кремни суртиб, дарҳол уйқуга кецангиз, мушаклар бўшашади, микросиркуляция бузилади, крем турғунлашиб қолади ва ерталаб бу ҳолат юз шишига олиб келиши мумкин, айниқса кўз соҳасида.

25 ёшгача бўлган ёш қизлар учун кечки крем керак ҳам емас, улар шунчаки юзларини тозалашлари ва терини тоник билан артишлари кифоя. Бу ёшгача тери ўзини жуда яхши тиклайди. Унга ёрдам беришга ҳожат йўқ, акс ҳолда у дангасалик қила бошлайди ва муддатидан олдин қариб қолишга мойил бўлади.

Юз парвариши бўйича тез-тез сўраладиган саволлар

Оддий жумрак суви билан юзни ювиш мумкинми?

Албатта, агар юзингизни тоза, хлорланмаган сув билан ювиш имконига ега бўлсангиз ёки ҳеч бўлмаганда филтрланган сув бўлса анча яхшироқдир. Агар бўлмаса, ҳечқиси йўқ, сув юз билан атига бир неча сония алоқа қилади, кейинги босқич — тоник суртиш еса қаттиқ сув таъсирини бартараф қилади.

Юзни жуда совуқ ёки иссиқ сув билан ювиш мумкинми?

Бундай қилмаган маъқул. Иссиқ сув юз тешикларни ва капиллярларни кенгайтиради ва ёғ ажралиши миқдорини ошишини таъминлайди. Жуда совуқ еса томирларни торайтиради, бу еса терининг озиқланиши йетишмаслигига олиб келади. Шунинг учун, енг яхшиши хона ҳароратидаги сув билан юзни ювиш керак, бу тери ҳароратига нисбатан бироз совуқроқ бўлади, шу сабабли терига ёқимли йенгиллик ҳиссини беради ва салбий таъсир кўрсатмайди.

Умуман сув билан ювмасдан, фақат тозаловчи воситадан фойдаланса бўладими?

Бўлади. Лекин бу ҳолда ҳеч бўлмаганда пахтали дискни тоза сувда ёки тоникда намлаб олинг ва юзни яхшилаб артинг, бу пардоз ва тозаловчи воситалар излари қолмаслиги учун керак.

Ералаб юзни кечқурунги каби синчковлик билан тозалаш керакми?

Ёш, айниқса, комбинатив ва ёғли тери, кўп ёғ ажратиши билан ажралиб туради, шунинг учун бу турдаги терини ерталаб ва кечқурун бир хилда, синчковлик билан тозалаш тавсия етилади. Номрал ва қуруқ, шунингдек, йетук ва сезгир тери соҳиблари, ерталаб фақат сув билан ювиб ташлаш ва тоник қўллаш босқичига ўтиш мумкин.

Минимал дастур

Ушбу мақолада юзни парваришлаш усулларини кўриб чиқдик, бу юз парвариши учун минимал дастур еди, унга 16 ёшдан бошлаб ҳар куни амал қилиш керак.

Икки муҳим қоида:

  1. Мунтазамлик
  2. Тўғри дастур техникаси

Терини парвариш қилишнинг учта босқичи:

  1. Тозалаш
  2. Тонусини тиклаш
  3. Намлаш

Юзни парвариш қилишнинг кейинги муҳим жиҳати — барча керакли косметик маҳсулотларни тўғри танлай билиш қобилиятидир. Бунинг учун сиз ёш ва тери турини инобатга олишингиз ва косметикани яхши тушунишингиз керак.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...