Юрак йетишмовчилиги

    Юрак йетишмовчилиги — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

    Юрак йетишмовчилиги — миокард қисқариш қобилиятининг заифлашуви ва катта ёки кичик қон айланиши доирасида димланиш ҳодисалари томонидан чақирилган ўткир ёки сурункали ҳолат. Тинч ҳолатда ёки бироз фаолликда ҳансираш, тез чарчаш, шишлар, тирноқлар ва лаб-бурун учбурчаги сианози (кўкаришлари) билан намоён бўлади. Ўткир юрак йетишмовчилиги ўпка шиши ва кардиоген шокнинг ривожланиши билан хавфли, сурункали юрак йетишмовчилиги еса аъзоларнинг гипоксияси ривожланишига олиб келади. Юрак йетишмовчилиги — инсон ўлимининг енг кўп учрайдиган сабабларидан биридир.

    Юрак йетишмовчилиги

    Юрак йетишмовчилигида юракнинг қисқарувчи (насос) функциясининг пасайиши организмнинг гемодинамик талаблари ва юракнинг бу еҳтиёжни қондира олиши орасидаги мувозанат бузилишига олиб келади. Бу дисбаланс юракни қонни артериялар тизимига ўтказиш қобилиятидан юракка келадиган веноз оқим ва миокард қонни томирларга ҳайдаш учун йенгиб ўтиши керак бўлган қаршиликнинг устун бўлиши билан намоён бўлади.

    Юрак йетишмовчилиги мустақил юрак касаллиги ҳисобланмайди ва томирлар ва юракнинг турли патологиялари асорати сифатида ривожланади: юракнинг клапан пороклари, ишемик касаллик, кардиомиопатия, артериал гипертония ва бошқалар.

    Баъзи касалликларда (масалан, артериал гипертонияда) юрак йетишмовчилиги намоён бўлишининг ортиши йиллар давомида аста-секин ўсиб боради, аммо бошқа (ўткир миокард инфарктида), функционал ҳужайраларнинг бир қисми нобуд бўлиши билан кечадиган ҳолларда еса бу вақт кун ва соатларгача қисқаради. Юрак йетишмовчилигининг кескин ривожланишида (дақиқалар, соатлар, кунлар) унинг ўткир шакли ҳақида гапирилади. Бошқа ҳолларда юрак йетишмовчилиги сурункали деб ҳисобланади.

    Сурункали юрак йетишмовчилигидан аҳолининг 0,5% дан 2% гача қисми азият чекади, 75 ёшдан катталарда унинг тарқалганлиги тахминан 10% ни ташкил қилади. Юрак йетишмовчилиги муаммосининг долзарблиги ундан азият чекувчи беморлар сонининг фақат ортиб бориши, юқори ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари билан белгиланади.

    Юрак йетишмовчилиги ривожланиши сабаблари ва хавф омиллари

    Юрак йетишмовчилигининг енг кўп учрайдиган сабаблари орасида (беморларнинг 60-70 фоизида) миокард инфаркти ва ЙИК ажратилади. Улардан кейинги ўринларда ревматик юрак касалликлари (14%) ва дилатацион кардиомиопатия (11%) туради. 60 ёшдан ошган гуруҳда ЙИК`дан ташқари, юрак йетишмовчилиги гипертоник касаллик томонидан (4%) ҳам чақирилади. Кекса беморларда юрак йетишмовчилигининг тез-тез учрайдиган сабаби бўлиб 2-тоифа қандли диабет ва унинг артериал гипертония билан комбинацияси хизмат қилади.

    Провокация қилувчи омиллар юрак йетишмовчилигининг намоён бўлишини юракнинг компенсатор механизмлари пасайишида чақиради. Сабаблардан фарқли ўлароқ, хавф омиллари потенсиал қайтариладиган ҳисобланади ва уларнинг камайтирилиши ёки бартараф қилиниши юрак йетишмовчилигининг оғирлашишини секинлаштириши ва ҳатто беморнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:

    • Жисмоний ва психоемоционал имкониятларнинг ортиқча зўриқиши;
    • Аритмиялар, ўпка артерияси тромбоемболияси (ЎАТЕ), гипертоник кризлар, юрак ишемик касалликларининг (ЙИК) кучайиши;
    • Пневмония, ЎРВИ, анемия, буйрак йетишмовчилиги, гипертиреоз;
    • Суюқлик ушланиб қолишига ҳисса қўшадиган (НЙҚП, естрогенлар, кортикостероидлар), артериал босимни оширадиган (изадрин, ефедрин, адреналин) дорилар, кардиотоксик препаратлар қабул қилиш;
    • Тана вазнининг сезиларли ва тезда ортиши, алкоголизм;
    • Массив инфузион терапияда айланиб юрувчи қон ҳажмининг кескин ортиши;
    • Миокардит, ревматизм, инфекцион ендокардит;
    • Сурункали юрак йетишмовчилигини даволаш бўйича тавсияларга риоя қилмаслик.

    Юрак йетишмовчилигининг ривожланиш механизмлари

    Ўткир юрак йетишмовчилигининг ривожланиши кўпинча миокард инфаркти, ўткир миокардит, оғир аритмиялар (қоринча фибрилляцияси, пароксизмал тахикардия ва бошқалар) фонида кузатилади. Бунда дақиқалик қон ҳайдалиши ва артериал тизимга қон келишининг кескин пасайиши кузатилади. Ўткир юрак йетишмовчилиги клиник жиҳатдан ўткир томир йетишмовчилигига ўхшайди ва баъзида ўткир юрак коллапси деб аталади.

    Сурункали юрак йетишмовчилигида юракда ривожланаётган ўзгаришлар узоқ вақт давомида қон томир тизимининг интенсив иши ва адаптив механизмлари билан компенсацияланади, уларга:

    • Юрак қисқариши кучининг ортиши;
    • Ритмининг тезлашиши;
    • Капиллярлар ва артериолаларнинг кенгайиши ҳисобига диастоладаги босимнинг камайиши (бу систолада қон ҳайдалишини йенгиллаштиради);
    • Тўқималарнинг перфузияси ортиши.

    Юрак йетишмовчилиги ҳодисаларининг янада ортиши қон ҳайдалиши ҳажмининг камайиши, қоринчаларда қолдиқ қон миқдорининг ошиши, диастола пайтида уларнинг тўлиб кетиши ва миокард мушаклари толасининг ортиқча чўзилиши билан тавсифланади. Қон айланишини таъминлаш ва қонни томирларга ҳайдашга уринадиган миокарднинг доимий зўриқиши унинг компенсатор гипертрофиясига олиб келади. Бироқ, маълум муддатга келиб миокарднинг заифлашуви, унда дистрофия ва склерозланиш жараёнлари ривожланиши туфайли декомпенсация босқичи бошланади. Миокарднинг ўзи қон ва енергия таъминотида йетишмовчилик сеза бошлайди.

    Ушбу босқичда патологик жараёнга нейрогуморал механизмлар қўшилади. Симпатико-адренал тизим механизмларининг фаоллашиши қон ҳайдалиши ҳажми камайганда катта қон айланиш доирасида нормал артериал босимни сақлаб қолиши учун перифериядаги томирларнинг торайишига олиб келади. Бунда буйрак вазоконстриксияси ривожланиши буйрак ишемиясига олиб келади, бу еса тўқималар ичида суюқликни ушланиб қолишига сабаб бўлади.

    Гипофиз томонидан антидиуретик гормон секрециясининг ортиши сувнинг реабсорбцияси жараёнларини кучайтиради, бу еса айланиб юрувчи қон ҳажмини оширади, натижада капилляр ва веноз босим ошади, тўқималарда суюқлик транссудацияси кучаяди.

    Шундай қилиб, жиддий юрак йетишмовчилиги танада қўпол гемодинамик бузилишларга олиб келади:

    Газ алмашинуви бузилиши

    Қон оқими секинлашганда, тўқималарнинг капиллярлардан кислород ютиши миқдори меъёрий 30%дан 60-70% гача кўтарилади. Қонни кислород билан тўйинганлигининг артериовеноз фарқи ошади, бу еса ацидоз ривожланишига олиб келади. Қонда оксидланмай қолган метаболитларнинг тўпланиши ва нафас олиш мушаклари ишининг кучайиши асосий метаболизмнинг фаоллашишига олиб келади. Бунда ёпиқ доира ҳосил бўлади: организмнинг кислородга бўлган еҳтиёжи ошади, қон айланиш тизими еса уни қондира олмайди. Кислород танқислиги ривожланиши сианоз ва ҳансирашга олиб келади. Юрак йетишмовчилигида сианоз марказий (кичик қон айланиши доирасида димланиш ва қон оксигенацияси бузилишида) ва периферик (қон оқимининг секинлашувида ва тўқималарда кислород утилизациясининг ортишида) бўлиши мумкин. Юрак йетишмовчилиги периферияда нисбатан кўпроқ намоён бўлиши сабабли, юрак йетишмовчилиги бўлган беморларда акросианоз кузатилади: қўл-оёқ учлари, қулоқ, бурун учи кўкимтирлиги.

    Шишлар

    Шишлар бир қатор омиллар натижасида ривожланади:

    • Капилляр босимнинг ортиши ва қон оқимининг секинлашувида тўқималар ичида суюқлик ушланиб қолиши;
    • Сув-туз алмашинуви бузилишида сув ва натрийнинг ушланиб қолиши;
    • Оқсиллар алмашинуви бузилганида қон плазмасининг онкотик босими бузилиши;
    • Жигар функцияси пасайишида алдостерон ва антидиуретик гормонни инактивациялаш даражасининг пасайиши.

    Юрак йетишмовчилигида шишлар даставвал яширин бўлади ва тана вазнининг тезда ортиши ва сийдик миқдорининг камайиши билан ифодаланади. Кўринувчан шишлар агар бемор юрса, оёқлардан, агар ётган бўлса, думғазадан бошланади. Кейинчалик бўшлиқларда суюқлик тўпланиши бошланади: асцит (қорин бўшлиғида), гидроторакс (плевра бўшлиғи), гидроперикард (перикардиал бўшлиқ).

    Аъзоларда димланишли ўзгаришлар

    Ўпкадаги димланиш ҳодисалар кичик қон айланишининг гемодинамикаси бузилиши билан боғлиқ. У ўпка ригидлиги, кўкрак қафасининг нафас олиш екскурсиясининг пасайиши, ўпка четларининг чекланган ҳаракатланиши билан тавсифланади. Катта қон айланиши доирасида димланиш ҳодисалари гепатомегалия (ўнг қовурға остидаги оғриқлар билан намоён бўлади), кардиал жигар фиброзини чақиради.

    Юрак йетишмовчилигда юрак қоринчалари ва бўлмачалари бўшлиғининг катталашиши бўлмача-қоринча клапанларнинг нисбий йетишмовчилигига олиб келиши мумкин, бу бўйин веналарининг бўртиши, тахикардия, юрак чегараларининг кенгайиши билан намоён бўлади. Димланишли гастрит ривожланишида кўнгил айниши, иштаҳа йўқолиши, қусиш, ич қотиши ва метеоризмга мойиллик, тана вазнининг пасайиши кузатилади. Прогрессив юрак йетишмовчилигида ҳолдан тойишнинг оғир даражаси — кардиал кахексия ривожланади.

    Буйракларда димланиш ҳодисалари олигурия, сийдик нисбий зичлигининг ортиши, протеинурия, гематурия, силиндрурияни чақиради. Юрак йетишмовчилигида марказий асаб тизимининг бузилиши тез чарчаш, ақлий ва жисмоний фаолликнинг пасайиши, безовталанишнинг кучайиши, уйқу бузилиши, депрессив ҳолатлар билан тавсифланади.

    Юрак йетишмовчилиги таснифи

    Декомпенсация белгиларининг ортиши тезлиги бўйича ўткир ва сурункали юрак йетишмовчилиги ажратилади.

    Ўткир юрак йетишмовчилигининг ривожланиши икки турга бўлинади:

    • Чап тур бўйича (ўткир чап қоринча ёки чап бўлмача йетишмовчилиги);
    • Ўткир ўнг қоринча йетишмовчилиги.

    Василенко-Стражеско таснифига кўра, сурункали юрак йетишмовчилигининг ривожланишида уч босқич ажратилади:

    • И (бошланғич) босқич— юрак йетишмовчилиги белгилари яширин, фақат жисмоний зўриқиш давомида ҳансираш, ортиқча чарчоқ билан намоён бўлади; тинч ҳолатда гемодинамик бузилишлар кузатилмайди.
    • ИИ (сезиларли) босқич— узоқ муддатли қон айланиши йетишмовчилиги ва гемодинамик бузилишлар (кичик ва катта қон айланиш доираларида димланишлар) тинч ҳолатда ҳам ифодаланади; меҳнат қобилиятининг кескин чекланиши:
      • ИИ давр А— юракнинг битта қисмида ўртача гемодинамик бузилишлар (чап ёки ўнг қоринча йетишмовчилиги). Ҳансираш нормал жисмоний фаолиятда ривожланади, иш қобилияти кескин камаяди. Объйектив белгилари — сианоз, кичик болдирнинг шишиши, гепатомегалиянинг дастлабки белгилари, қийин нафас олиш.
      • ИИ давр Б — бутун юрак-қон томир тизимини қамраб олган чуқур гемодинамик бузилишлар (катта ва кичик доира). Объйектив белгилари — тинч ҳолатда ҳам ҳансираш, жиддий шишлар, сианоз, асцит; меҳнат қобилиятининг тўлиқ йўқотилиши.
    • ИИИ (дистрофик, якуний) босқич— қон айланишининг ва модда алмашинувининг жиддий йетишмовчилиги, аъзолар тузилмасининг морфологик қайтариб бўлмайдиган бузилишлари (жигар, ўпка, буйраклар), ҳолдан тойиш.

    Юрак йетишмовчилиги аломатлари

    Ўткир юрак йетишмовчилиги белгилари

    Ўткир юрак йетишмовчилиги юракнинг битта бўлими функциясининг заифлашуви томонидан чақириади: чап бўлмача ёки қоринча, ўнг қоринча. Ўткир чап қоринча йетишмовчилиги юк асосан чап қоринчага тушадиган касалликларда (гипертоник касаллик, аортал порок, миокард инфаркти) ривожланади. Чап қоринча функцияларининг заифлашувида ўпка веналарида, артериолалар ва капиллярларда босим кўтарилади, уларнинг ўтказувчанлиги ортади, бунинг оқибатида қоннинг суюқ қисми сизиб чиқа бошлайди ва натижада аввал интерстициал, сўнгра алвеоляр шиш ривожланади.

    Ўткир чап қоринча йетишмовчилигининг клиник кўриниши кардиал астма ва ўпканинг алвеоляр шишидир. Кардиал астма хуружи, одатда, жисмоний ёки нейро-психик стресс томонидан чақирилади. Кескин бўғилиш ҳоллари кўпинча тунда кузатилиб, беморни қўрқувдан уйғонишига олиб келади. Кардиал астма ҳаво йетишмаётганлиги ҳисси, юрак уриши, қийин кўчувчи балғамли йўтал, кескин заифлик, совуқ терлаш билан намоён бўлади. Бемор ортопное ҳолатига ўтади — оёқларини тушириб ўтириш. Кўрик чоғида терининг ранги оқарган бироз кулранг тусли, совуқ тер, акросианоз, кучли ҳансираш қайд қилинади. Заиф, аритмик пулс, юрак чегараларининг чапга кенгайиши, жарангсиз юрак оҳанглари, от югуриши ритми аниқланади; артериал босим кўпинча пасайган бўлади.

    Кичик қон айланиш доираси димланишларининг кучайиши билан ўпка шиши ривожланади. Кескин бўғилиш кўп миқдорда пушти рангли кўпикли балғам ажралиши билан кечади. Масофадан нам хириллашли нафас олиш ешитилади. Беморнинг жойлашуви ортопное ҳолатида, юзи кўкарган, бўйин веналари бўртиб қолган, тери совуқ тер билан қопланган. Пулс ипсимон, аритмик, тез-тез, қон босими пасайган, ўпкада ҳар хил хириллашлар ешитилади. Ўпка шиши ўлимга олиб келиши мумкинлиги сабабли интенсив даволанишни талаб қиладиган фавқулодда вазият ҳисобланади.

    Ўткир чап бўлмачали юрак йетишмовчилиги митрал стенозда (чап бўлмача-қоринча клапани) учрайди. Клиник кўриниши бўйича ўткир чап қоринча йетишмовчилиги билан бир хил. Кўпинча ўнг қоринчанинг ўткир йетишмовчилиги ўпка артерияси йирик шохларининг тромбоемболиясида юзага келади. Катта қон айланиш доирасида димланиш ривожланади, бу оёқлар шишиши, ўнг қовурға остидаги оғриқ, бўйин веналарининг бўртиши ва пулсацияси, ҳансираш, сианоз, юрак соҳасидаги оғриқ ва босим билан кечади. Периферик пулс тез ва заиф, артериал босим кескин пасайган, марказий веноз босим кўтарилган, юрак ўнг томонга кенгайган.

    Ўнг қоринчанинг декомпенсациясига олиб келадиган касалликларда юрак йетишмовчилиги чап қоринча йетишмовчилигига қараганда анча олдин намоён бўлади. Бу юракнинг енг қудратли қисми бўлган чап қоринчанинг катта компенсаторлик имкониятлари билан изоҳланади. Бироқ, чап қоринча функцияси пасайишида юрак йетишмовчилиги катастрофик суръат билан ўсиб боради.

    Сурункали юрак йетишмовчилиги аломатлари

    Сурункали юрак йетишмовчилигининг дастлабки босқичлари чап ва ўнг қоринча, чап ва ўнг бўлмача турларда ривожланиши мумкин. Аортал порок, митрал клапан йетишмовчилиги, артериал гипертензия, коронар йетишмовчиликда кичик қон айланиши доираси томирларида димланиш ва сурункали чап қоринча йетишмовчилиги ривожланади. Бу ўпкада томир ва газ алмашинуви ўзгаришлари билан тавсифланади. Ҳансираш, бўғилишлар (одатда тунда), сианоз, юрак уриши хуружлари, йўтал (қуруқ, баъзида қон ажралиши билан), тез чарчаш кузатилади.

    Кичик қон айланиш доирасида янада жиддийроқ димланиш ҳодисалари митрал клапан стенози бўлган беморларда сурункали чап бўлмача йетишмовчилигида кузатилади. Ҳансираш, сианоз, йўтал, қон йўталиш кузатилади. Кичик доира томирларида узоқ муддатли веноз димланишда ўпка ва томирлар склерозланиши ривожланади. Кичкина қон айланиш доирасида қон айланиши учун қўшимча — ўпка тўсиғи ҳосил бўлади. Ўпка артерияси тизимида юқори босим ўнг қоринчага тушадиган юкни ошириб, унинг йетишмовчилигига олиб келади.

    Ўнг қоринчанинг шикастланишида (ўнг қоринча йетишмовчилиги) димланиш ҳодисалари катта қон айланиш доирасида ривожланади. Ўнг қоринча йетишмовчилиги митрал юрак пороклари, пневмосклероз, ўпка емфиземасига ҳамроҳлик қилиши мумкин. Ўнг қовурға остидаги оғриқлар, шишлар пайдо бўлиши, диурезнинг камайиши, қориннинг катталашиши, ҳаракатлар бажаришда ҳансирашдан шикоятлар пайдо бўлади. Сианоз (баъзан сарғиш-кўк тусли), асцит ривожланади, бўйин ва периферик веналар бўртиб қолади, жигар ўлчами катталашади.

    Юракни фақат битта қисмининг функционал йетишмовчилиги узоқ вақт давомида алоҳида сақланиб тура олмайди ва охир-оқибат кичик ва катта қон айланиш доираларида веноз димланишли тотал сурункали юрак йетишмовчилиги ривожланади. Бундан ташқари, сурункали юрак йетишмовчилигининг ривожланиши юрак мушагининг шикастланишида ҳам қайд қилинади: миокардит, кардиомиопатия, юрак ишемик касаллиги, интоксикацияларда.

    Юрак йетишмовчилигини ташхислаш

    Юрак йетишмовчилиги маълум касалликлар оқибатида ривожланадиган иккиламчи синдром бўлганлиги сабаб, ташхисий чора-тадбирлар аниқ белгилар бўлмаса ҳам, бирламчи касалликни ерта аниқлашга йўналтирилиши керак.

    Клиник анамнезни йиғишда юрак йетишмовчилигининг дастлабки белгилари сифатида чарчоқ ва диспноега еътибор бериш керак, кейинги ўринларда беморда ЙИК, гипертензия, ўтказилган миокард инфарктлари ва ревматик шикастланишлар, кардиомиопатия мавжудлигига. Кичик болдир шишлари, асцитлар, тезлашган паст амплитудали юрак уриши, ИИИ юрак оҳангини тинглаш ва юрак чегараларининг силжиши юрак йетишмовчилигининг ўзига хос белгилари бўлиб хизмат қилади.

    Агар юрак йетишмовчилиги шубҳа қилинса, қоннинг електролит ва газ таркиби, кислота-асос баланси, мочевина, креатинин, кардиоспецифик ферментлар ва оқсил-углевод алмашинуви кўрсаткичларини текшириш ўтказилади.

    ЕКГ маълум ўзгаришлар бўйича миокард ишемияси ва гипертрофиясини, шунингдек аритмияни аниқлашга ёрдам беради  Електрокардиография асосида турли машқлар бажарилиш давомида синовлар ўтказилади, бунда велотренажор (велоергометрия) ва югуриш йўлакчасидан (тредмил-тест) фойдаланиш мумкин. Юк даражасини босқичма-босқич ошириб борувчи бундай синовлар юрак функциясининг резерв қобилиятини аниқлашга имкон беради.

    Ултратовушли ехокардиография ёрдамида юрак йетишмовчилигининг сабабини аниқлаш, шунингдек, миокарднинг насос функциясини баҳолаш мумкин. Юрак МРТ`си ёрдамида ЙИК, туғма ёки орттирилган юрак пороклари, артериал гипертензия ва бошқа касалликлар муваффақиятли ташхисланади. Юрак йетишмовчилигида ўпка ва кўкрак қафаси аъзоларининг рентгенографияси кичик қон айланиш доирасида димланиш жараёнлари, кардиомегалияни аниқлайди.

    Юрак йетишмовчилиги бўлган беморларда радиоизотоп вентрикулография қоринчаларнинг қисқарувчанлик қобилиятини баҳолаш ва уларнинг ҳажмини аниқлаш учун юқори аниқликдаги натижаларни олиш имконини беради. Юрак йетишмовчилигининг оғир шаклларида, ички аъзоларнинг шикастланиши даражасини аниқлаш учун қорин бўшлиғи, жигар, талоқ, ошқозон ости безининг ултратовуш текшируви қўлланилади .

    Юрак йетишмовчилигини даволаш

    Юрак йетишмовчилигида даволаш бирламчи сабабни (ЙИК, гипертония, ревматизм, миокардит ва бошқаларни) бартараф етишга қаратилган бўлади. Юрак нуқсонлари, юрак аневризмаси, юракнинг ишига механик тўсиқни келтириб чиқарувчи ёпишқоқ перикардитлар мавжудлигида кўпинча жарроҳлик аралашувига мурожаат қилинади.

    Ўткир ёки оғир сурункали юрак йетишмовчилигида ётоқ тартиби, тўлиқ руҳий ва жисмоний дам олиш белгиланади. Бошқа ҳолатларда аҳволни ёмонлаштирмайдиган ўртача юкка амал қилиш керак. Суюқлик истеъмоли кунига 500-600 мл, туз — 1-2 г билан чекланади. Витаминларга бой, осон ҳазм бўладиган парҳезга амал қилиш тайинланади.

    Юрак йетишмовчилигининг фармакотерапияси беморларнинг аҳволини ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.

    Юрак йетишмовчилигида қуйидаги дори гуруҳлари буюрилади:

    • Юрак гликозидлари(дигоксин, строфантин ва бошқалар) — миокард қисқарувчанлигини кучайтиради, унинг насос функциясини ва диурезни оширади, жисмоний зўриқишларга бардошлиликни қониқарли қилади;
    • Вазодилататорлар ва ААФ ингибиторлари(еналаприл, каптоприл, лизиноприл, периндоприл, рамиприл) — қон томир тонусини пасайтиради, вена ва артерияларни кенгайтиради ва бунинг оқибатида юрак қисқаришлари вақтида томирлар қаршилигини камайтиради;
    • Нитратлар(нитроглисерин ва унинг узоқ муддат таъсирли шакллари) — қоринчаларнинг қон билан тўлишини яхшилайди, юрак ҳайдашини оширади, тож артерияларни кенгайтиради;
    • Диуретиклар(фуросемид, спиронолактон) — организмда ортиқча суюқлик ушланиб туришини камайтиради;
    • β-адреноблокаторлар(карведилол) — юрак қисқаришлари тезлигини пасайтиради, юракни қон билан тўлишини яхшилайди, юрак ҳайдашини оширади;
    • Антикоагулянтлар(асетилсалицил кислота, варфарин) — томирларда тромб ҳосил бўлишини олдини олади;
    • Миокарднинг метаболизмини яхшилайдиган препаратлар(Б гуруҳ витаминлари, аскорбин кислотаси, инозин, калий препаратлари).

    Ўткир чап қоринча йетишмовчилиги хуружи ривожланишида (ўпка шишида) беморлар шифохонага ётқизилади ва уларга шошилинч терапия кўрсатилади: диуретиклар, нитроглисерин, юрак ҳайдашини оширадиган препаратлар (добутамин, дофамин) киритилади, кислороднинг ингаляцияси ўтказилади. Асцит ривожланишида қорин бўшлиғидан суюқликни пункцион олиб ташлаш, гидроторакс пайдо бўлганда плеврал пункция амалга оширилади. Юрак йетишмовчилиги бўлган беморларга тўқималарнинг оғир гипоксияси мавжудлиги туфайли кислородли терапия буюрилади.

    Юрак йетишмовчилигининг оқибати ва олдини олиш

    Юрак йетишмовчилиги бўлган беморларда беш йиллик яшовчанлик даражаси 50% ни ташкил қилади. Ундан кейинги прогноз ўзгарувчан бўлиб, унга юрак йетишмовчилигининг оғирлиги, ҳамроҳлик қилувчи патологиялар, даволаш самарадорлиги, турмуш тарзи ва бошқалар таъсир кўрсатади. Бошланғич босқичлардаги юрак йетишмовчилигини даволаш беморларнинг аҳволини тўлиқ қоплайди; енг ёмон оқибат ИИИ босқич юрак йетишмовчилигида кузатилади.

    Юрак йетишмовчилигининг олдини олиш учун уни чақирувчи касалликлар (ЙИК, гипертония, юрак нуқсонлари ва бошқалар) ҳамда унинг пайдо бўлишига кўмаклашадиган омилларни олдини олиш чораларини кўриш керак. Ривожланиб бўлган юрак йетишмовчилигининг кучайишини олдини олиш учун жисмоний фаолиятни оптимал қилиш, белгиланган препаратларни қабул қилиш ва доимий равишда кардиолог назоратида бўлиш керак.

     

    (Visited 40 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!