Томок огриги

    Томок огриги — катталарда ва болаларда, аломатлари, сабаблари, даволаш, маслаҳатлар

    Томоқ оғриғи — ютиниш билан кучаядиган оғриқ, шунингдек, томоқнинг «тирналиш»и, томоқдаги ачишиш ва қуруқлик — бу кўпинча беморлар томонидан терапевт ёки оториноларинголог шифокори қабулида қилинадиган шикоятлардир. Бундай клиник белгилар кўплаб касалликларга хосдир. Томоқдаги оғриқни даволашни бошлашдан олдин унинг сабабини аниқлаш керак ва бу мутахассис томонидан батафсил текширилишини талаб қилади.

    Кўп ҳолларда томоқдаги оғриқ бошқа аломатлар, жумладан нафас йўллари (респиратор) касалликлари (тўмов, йўтал), шунингдек, иситма ва маҳаллий лимфа тугунларининг катталашиши билан бирга келади.

    Томоқ оғришининг сабаблари ва хавф омиллари

    Томоқ оғришига кўпинча заифлашган иммунитет фонида ривожланаётган касалликлар ҳамроҳ бўлади. Иммунитетнинг заифлашуви сабабларига ортиқча чарчаш, рационал озиқланмаслик, гиповитаминоз, гормонал терапия, ўсимталар кимётерапияси, баъзи сурункали касалликлар (қандли диабет) ва ОИВ кириши мумкин.

    Агар томоқ оғриғи кучли бўлса ва ютунганда оғриқ юзага келса, сизда шамоллаш ёки ЎРВИ ривожланаётган бўлиши мумкин. Ушбу умумий патологиялар кўпинча томоқ шиллиқ пардаларида ўткир яллиғланиш жараёнининг ривожланиши билан бирга келади. Шамоллаш учун қуйидаги умумий белгилар мавжуд:

    • Тана ҳароратининг 38,5 °C гача кўтарилиши (одатда бурун-ҳалқумда ноқулайлик пайдо бўлганидан 2-3 кун ўтиб);
    • Кўз ёшланиши;
    • Бурун битиши ва бурундан ажралмалар ажралиши (тўмов);
    • Йўтал;
    • Ўртача кучлиликдаги бош оғриғи;
    • Мушак оғриғи (ҳар доим ҳам емас).

    ЎРВИ (шунингдек грипп) учун ўзига хос аломатлар:

    • Умумий ҳолсизлик;
    • Умумий заифлик;
    • Суяклардаги қақшаш;
    • Мушаклардаги оғриқ;
    • Тана ҳароратининг 38,5 ° C дан ошиши (касалликнинг биринчи кунидан).

    Кўпинча томоқ оғриғи сурункали инфекциялар ўчоғи мавжудлиги, айниқса синусларда (синусларнинг яллиғланиш касалликлари, гайморит) билан боғлиқ. Инфекция ўчоғидан патоген микроорганизмлар томоққа кириб, яллиғланишни келтириб чиқаради. Томоқдаги оғриққа яна мавсумий ёки йил бўйи учрайдиган аллергик реакциялар сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда хавф омили — нафас йўлларига аллергенлар киришидир (чанг, уйдаги чанг ва ҳоказо).

    Томоқдаги оғриқдан кўпинча чекувчилар азият чекишади. Тамакини ёниш маҳсулотларини ютиш (шу жумладан, пассив чекишда ҳам) шиллиқ қаватни таъсирлантиради.

    Жиддий хавф омилига касбҳунар хавфи ҳам киради. Касаллик кичик механик зарралар ва токсик кимёвий бирикмалар билан ифлосланган ҳавони доимо ютиш натижасида ҳам ривожланиши мумкин. Томоқ шунингдек инфекцион мононуклёз билан зарарланиши мумкин. Бундай вирус етиологияли касалликда терида тошмалар, спленомегалия (талоқнинг кенгайиши), бўйин ва қўлтиқ ости лимфа тугунлари катталашиши кузатилади.

    Томоқ оғриғининг мумкин бўлган сабабларидан бири Б12 витамини танқислиги анемияси фонида ҳалқум шиллиқ қаватининг атрофиясидир.

    Дифференциал ташхис

    Агар томоқ оғриётган бўлса ва қулоқда ҳам зеилса, аломатлар пайдо бўлиши қуйидаги касалликлар билан бўглиқ бўлиши мумкин:

    • Отит. Ўрта қулоқнинг яллиғланишида иситма, умумий заифлик ва иштаҳанинг пасайиши кузатилади. Оғриқ кечқурун кучайиш хусусиятига ега.
    • Ўткир фарингит. Ҳалқумнинг яллиғланишида томоқда ёт жисмнинг мавжудлиги ҳисси, томоқнинг «қирилиши» ва қуруқ йўтал кузатилади. Фаренгит кўпинча ЎРВИ билан бирга учрайди.
    • Ангина (Тонзиллит). Ушбу патологияга оғиз-ҳалқум ва бодомсимон безлар шиллиқ пардалари яллиғланиши билан тавсифланади. Ангинада юқори даражадаги иситма, мушаклардаги оғриқ, ваража қилиш ва кўпинча йиринглаш жараёни натижасида ўгиздан ёқимсиз ҳид келиши кузатилади.
    • Дифтерия. Ушбу касаллик бодомсимон безларнинг қизариши, уларда ўзига хос парда ҳосил бўлиши, организмнинг умумий интоксикацияси ва лимфаденит билан характерланади. Агар бола томоқ оғирғидан шикоят қилса ва ва унинг лимфа тугунлари катталашган бўлса, зудлик билан шифокор чақирилиши керак. Дифтерия ҳаётга таҳдид соладиган касалликлар.
    • Бошқа юқумли касалликлар— болаларга хос касалликлар. Улар орасида скарлатина, сувчечак ва қизамиқ мавжуд.

    Муҳим: Агар томоқ кучли оғриётган бўлса ва овоз бўгилиши кузатилса, бунинг сабаби фарингитларингит ва ангина туфайли яллиғланиш жараёни овоз аппаратига таъсир қилиганлиги бўлиши мумкин. Шу билан бирга, овоз бўгилиши овоз бойламларининг зўриқиши (қичқириш ёки баланд овозда ашула айтиш) натижасида юзага келиши мумкин; одатда бундай ҳолатда умумий саломатликнинг ёмонлашуви кузатилмайди.

    Томоғи томоқ бир томондан оғриса, сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:

    • Шиллиқ қаватдаги шикастланиш ёки ёт жисмнинг мавжудлиги (масалан, балиқ қилтиғи);
    • Ўткир фарингит (касалликнинг дастлабки босқичда оғриқ фақат ўнг ёки чап тарафда қайд етилади);
    • Ретрофарингеал абсесс (чекланган йирингли яллиғланиш);
    • Бодомсимон безнинг яллиғланиш (ўткир тонзиллит);
    • Глоссофарингеал асаб невралгияси;
    • Инфекциянинг ўчоғи ва яллиғланиш билан боғлиқ тиш ва периодонтал тўқималарнинг патологияси;
    • Хилгер синдроми (ташқи уйқу артерияси периферик шохларининг кенгайиши).

    Болаларда бир томонлама томоқ оғриши тиш чиқиш жараёни сабабли бўлиши мумкин. Катталардаги бу белги «ақл тишлари» (яъни, учинчи молярлар) нинг қийин чиқиши фонида қайд қилиниши мумкин.

    Агар томоқ оғриса ва иситма бўлмаса, қуйидаги патологиялар мавжудлиги еҳтимоли бор:

    • Шиллиқ қаватининг шикастланиши (қатти ёки ўткир қиррали нарсани ютиш);
    • Овоз бойламларининг зўриқиши, шунингдек, ҳалқум ва ҳиқилдоқ мускуллари;
    • Глоссофарингеал асаб невралгияси;
    • Гастроезофагинал рефлукс, яъни, ошқозон кислотасининг қизилўнгачга чиқарилиши;
    • Ўсмалар ривожланиши (онкология);
    • Қалқонсимон без патологияси;
    • Иценко-Кушинга синдроми (буйрак усти безлари гиперфункцияси);
    • Умуртқанинг бўйин қисми остеохондрози;
    • Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши.

    Томоқ оғриғи ривожланаётган миокард инфаркти ёки стенокардия хуружи аломатларидан бири бўлиши мумкин!

    Томоқ оғриғини даволаш

    Томоқ оғриғини кўпинча уй шароитида даволаса ҳам бўлади. Даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашингиз керак. Аввало, туман терапевтига ташриф буюринг. Отоларинголог, стоматолог ёки бошқа мутахассисларнинг қўшимча консултацияси талаб қилиниши мумкин.

    Агар томоқ яллиғланиши шамоллаш ёки грипп фонида ривожланган бўлса, томоқни чайқайш учун мойчечак, маврак (шалфей) дамламалари, сода, оддий туз ёки денгиз тузи, водород пероксид (1 стакан сувга 1 чой қошиқ 3% еритмаси) дан фойдаланиш тавсия етилади. Яхши даволаш таъсирига саримсоқ дамламаси (200мл қайноқ сувга 3 бош саримсоқ) ҳам ега.

    Томоқдаги оғриқ жуда кучли бўлса, ютиниб ҳам бўлмаса ёки нафас қисилиши кузатилса тез ёрдам чақирилиши керак.

    Ҳомиладорлик даврида томоқ оғриб қолса нима қилиш керак?

    Ҳомиладорлик даврида танада жиддий ўзгаришлар юзага келади, у умумий иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, онада стрептококкк ёки стафилококк инфекцияси хавфи юқори бўлади, бу еса кўпинча томоқ оғриғига сабаб бўлади.

    Инфекцион агентлар ҳомиланинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун даволаниш дарҳол бошланиши керак. Ҳар қандай томоқдаги оғриқлар кузатилганда ҳам шифокорга мурожаат етиш керак, чунки ушбу бекгининг сабаблари умумий шамоллашдан кўра анча жиддийроқ бўлиши мумкин. Даволаш жараёнида нафақат самарали, балки ҳомила учун ҳам хавфсиз бўлган дориларни қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик пайтида томоқ оғриғи учун қуйидаги терапевтик усуллар тавсия етилади:

    • Истеъмол содаси ёки ош тузи еритмаси билан томоқни чайиш (хона ҳароратидаги 500 мл сувга 1 ош қошиқ);
    • Содали ёки мойчечакли дамлама билан билан нафас олиш (ингаляция қилиш) — ўткир аломатлар йўқолгунга қадар кунига 5-6 марта;
    • Умумий иммунитетни ошириш учун кўпроқ витамин C сақлаган маҳсулотларни истеъмол қилиш.
    • Кўпроқ суюқлик ичиш — бу витаминли ичимликлар ёки асал чой бўлса ундан ҳам яхши бўлади.

    Боларларда томоқ оғриса нима қилиш керак?

    Агар чақалоқнинг томоғи оғриётган бўлса, унда педиатрга мурожаат қилиш керак. Ушбу белгининг мавжудлигида, дифтерия ва епидемик паротит (тепки) каби хавфли вирусли касалликларни инкор қилиш жуда муҳимдир. Боланинг томоқ лимфа тугунлари катталашмаган бўлса ва томоқнинг қизариши кучли бўлмаса, касаллик вирус табиатли бўлиши еҳтимоли мавжуд (ЎРВИ).

    Вирусли инфекцияларни даволашда асосий вазифа патогеннинг фаолиятини тўхтатишдир. Антивирус препаратлар кўрсатилади. Касалликнинг олдини олиш ва яллиғланишни тўхтатиш учун доривор ўтлар билан ингаляция қилиш ва томоқни чайқаш тавсия етилади. Вирусли касалликларда антибиотиклар бутунлай самарасиздир; улар фақат ташхис қўйилган иккиламчи бактериал касалликлар бўлганда буюрилиши мумкин. Агар бола ҳали кичик бўлса ва ўзи чайқай олмаса, антисептик аерозолга мурожаат қилиш мумкин.

    Боланинг ёшига ва унинг аҳволига мос келадиган препаратларни фақат малакали шифокор белгилаши мумкин. Касал болага ётоқ режим тавсия етилади — ҳеч бўлмаганда касаллик бошланганидан кейин дастлабки кунларда. Касалликни «оёқа» ўтказиш болалар учун жуда хавфлидир, чунки асоратлар ривожланиши хавфи юқори.

    Бемор боланинг иложи борича кўпроқ суюқлик ичишига еътибор беринг — бу бола организмини токсинлардан тозалаш ва сувсизланишни олдини олишга ёрдам беради. Болаларга нордон шарбатлар бериш тавсия етилмайди, чунки улар томоқдаги таъсирланиб бўлган шиллиқ қаватини янада таъсирлантиради.

    Томоқнинг яллиғланишида кўпинча болалар овқат қабул қилишдан бош тортишади, чунки ютинганда оғриқ янада кучаяди. Бундай ҳолатда болани овқат йейишга мажбурламанг — яхшиси томоқни таъсирлантирмайдиган овқатлар беринг, масалан бўтқалар, езилган шўрвалар, ёгурт. Овқатни кичик қисмлар билан йейиш тавсия етилади — кам-камдан тез-тез.

     

    (Visited 544 times, 24 visits today)
    Rating: 3.5/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!