Тишларни окартириш — усуллари

Тишларни окартириш — усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Тишларни окартириш — усуллари, йўллари, уй шароитида тишни оқартириш учун воситалар

Тишларни емалга зарар йетказмасдан қандай оқартириш керак? Уй шароитида қандай усуллардан фойдаланиш мумкин? Уларнинг қай бирлари енг самарали ва авайловчи ҳисобланади? Мақолада уй шароитида тишни оқартиришнинг енг машҳур ва хавфсиз усулларини кўриб чиқамиз.

Тишларни қандай қилиб оқартириш керак деган саволга ҳар бир стоматолог: «Фақат мутахассиснинг назорати остида!», — деб жавоб беради. Аммо кўпчилик одамларда тиш шифокорга бормаслик учун доимо кўплаб баҳона топилади: қўрқинчли, қиммат, вақт йўқ… Лекин тиш рангини оқроқ қилиш истаги кучли бўлсачи? Буни мустақил амалга оширса бўладими?

 

Тишни окартириш учун замонавий воситалар

Кундалик оғиз бўшлиғи гигиенаси караш ҳосил бўлишини асосий профилактикаси  ҳисобланади. Тиш чўткаси ва тиш иплари уни йенгишга ёрдам беради. Нега паста емас деб сўрашингиз мумкин. Чунки тиш пастаси карашни бартараф етишга алоқаси йўқ. Шунинг учун, юқори сифатли чўтка ёки паста ўртасида танлаш керак бўлса, афзалликни биринчисига бериш лозим.

Тишларни мунтазам равишда тозалаб туришда караш шаклланишининг интенсивлиги жуда паст бўлади, шунинг учун емалга зиён йетказмасдан уй шароитида тишни оқартириш талаби сизни жуда узоқ вақт давомида ташвишлантирмайди. Агар табассум ранги ўзгарганидан шубҳа қилсангиз, қуйидаги синовни бажаринг.

  1. Тилни тишларинг ички юзаси бўйлаб юритинг. Дағалликлар сезиляптими? Шундай бўлса, карашни янада интенсив усуллар билан йўқотиш вақти келибди.
  2. Тишларингга оқ қоғоз парчасини қўйинг. Тишларинг сарғиш кўринмоқдами? Демак сиз уйда тишларни оқартиришингиз мумкин, бу ҳолатда зарар ва фойда бир-бирларини мувозанатлаштиради. Аммо тиш кулранг тусга кирса, ҳеч қандай мустақил амаллар бажариш тавсия етилмайди! Бу ҳолда фақат тиш шифокорига мурожаат қилиш даркор.

Оғиз бўшлиғини парваришлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тишни оқартириш учун яхши йечимлар таклиф қилади. Ушбу воситалар қуйидагиларни ўз ичига олади.

  • Абразив тиш пасталари— улар таркибида силлиқловчи ва ферментатив моддалар мавжуд. Биринчиси, емал юзасидан карашни олиб ташлайди, иккинчиси еса тиш ичига киради. Ферментларнинг кириб бориши даражаси паст, шунинг учун улар тишларини ичидан оқроқ қила олмайди. Аммо сигарет ва қора чойдан қолган сариқ қопламни йўқотиш учун айни муддао.
  • Чайиш учун еритмалар— уларнинг таркибида паст консентрацияда водород пероксиди мавжуд. Тишларни 1-2 тонга оқроқ қилади.
  • Тишларни оқартирувчи кукунлар— тиш пастасига нисбатан агрессивроқ восита, шунинг учун тишни оқартиришнинг енг хавфсиз йўли ҳисобланмайди. «Вазиятга кўра» бир марталик фойдаланиш учун мос келади.

Ушбу воситаларни қўллашда уларнинг тўлиқ хавфсиз емаслигини ёдда тутиш керак. Тишларни оқартиришнинг зарари, бундай воситалар узоқ вақт давомида қўлланилса, емалнинг сезгирлиги ошиши билан намоён бўлади. Икки ҳафта давомида чайиш учун еритмалар билан тиш пастасидан тишлар 1-3 тонга оқаргунича фойдаланиш кифоя, ундан сўнг таркибида фтор юқорироқ бўлган тиш пасталарига ўтиш керак.

Тишларни халкона воситалар ёрдамида оқартириш

Тишларни халқона воситалар ёрдамида оқартириш ҳар доим ҳам безарар емаслигини унутмаслик керак. Енг таниқли уй шароитида қўлланиладиган воситалар бу истеъмол содаси ва водород пероксиди ҳисобланади. Биринчиси абразив модда сифатида таъсир қилиб, тиш тўқималаридан карашни олиб ташлайди. Иккинчиси еса кимёвий реакция натижасида кислород ажратиб чиқаради, у ўз навбатида емалнинг чуқур қатламларидаги пигментацияни йўқотишга қодир.

Истеъмол содаси

 

Истеъмол содасини тиш пастаси сифатида қўллаш

  1. Бир ош қошиқ содани оз миқдорда сув билан аралаштиринг.
    2. Ҳосил бўлган массанинг қуюқлиги тиш пастасига ўхшаш бўлиши керак.
    3. Тишларни ушбу аралашма билан тозаланг.
    4. Бажариш давомида воситани ютиб юбормасликка ҳаракат қилинг.
    5. Аралашмани тишларда 10 дақиқагача қолдиринг.
    6. Оғизни илиқ сув билан чайиб ташланг.
    7. 5 дақиқа кутиб туринг, сўнг тишларни оддий тиш пастаси билан ювиб ташланг.

Сода ва тиш пастаси аралашмаси

  1. Оз миқдорда тиш пастаси ва истеъмол содасини аралаштиринг.
    2. Ушбу аралашма билан тишларни тозаланг.
    3. Оғизни илиқ сув билан чайиб ташланг.

Ушбу усулларнинг иккаласи ҳам жуда самарали бўлиб, улар узоқ вақт давомида ишлатилиши мумкин. Биринчи усул кўпроқ вақт талаб қилади, аммо унинг натижалари яхшироқ, шуни таъкидлаш керакки, ундан ҳафтада бир марта фойдаланиш мумкин. Тишларни оқартиришнинг иккинчи усулидан ҳафтада бир неча марта дойдаланишга рухсат етилади, бундан ташқари, у озроқ вақт талаб етади.

Олма сиркаси

Олма сиркасидан кўп мақсадлар учун фойдаланса бўлади. Уларнинг бири — тиш оқартириш. Ушбу усулнинг таъми енг яхшилардан бири емас, лекин унинг самарадорлиги инкор етилмайди. Тишни оқартириш учун олма сиркасини қандай қилиб тўғри ишлатиш керак, қуйида ўқинг.

Олма сиркасидан оғзини чайиш учун восита тайёрлаш

  1. Кичикроқ бир стаканга олма сиркасини солинг.
    2. Суюқликдан ютиб юбормасдан бир қултум олинг.
    3. Оғизни яхшилаб чайинг.
    4. Шундан сўнг тупуриб ташланг.
    5. Оғизни илиқ сув билан чайинг.

Ушбу усулдан ҳафтада бир марта фойдаланиш тавсия етилади. Сирка таъми озгина ёқимсиз, лекин натижалар бу камчиликни оқлайди.

Олма сиркаси ва истеъмол содаси

  1. Кичикроқ идишда олма сиркаси ва содани тиш пастаси консистенцияси ҳосил бўлгунича аралаштиринг.
    2. Олинган массани тишларга қўлланг.
    3. 5-10 дақиқага қолдиринг.
    4. Оғизни илиқ сув билан чайиб ташланг.
    5. Сўнгра тишингизни одатдагидек тозаланг.

Тишларни оқартиришда қулупнайдан фойдаланиш

Қулупнай табиий оқартирувчи хусусиятига ега. Унинг таркибида тишдаги доғларни йўқотиш учун жуда яхши бўлган олма сиркаси мавжуд. Тишларни оқартириш учун қулупнайдан фойдаланишнинг турли хил усуллари мавжуд. Улардан баъзилари қуйида келтирилган.

Қулупнайни тишларга суртиш

  1. Битта қулупнай олинг.
    2. Ўртасидан кесинг.
    3. Қулупнаянинг ярмини тиш юзасига суртиб чиқинг.
    4. 5-10 дақиқага қолдиринг.
    5. Шундан сўнг, одатдагидек, тишларни тиш пастаси билан тозаланг.

Бу вақт ва пулни тежаб, тишларини оқроқ қилишнинг идеал усули. Вазиятга қараб, ҳафтасига икки марта фойдаланиш мумкин.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Истеъмол содаси билан қулупнай

  1. Бир ёки иккита қулупнайни езинг.
    2. Тишларингизни тозалаш учун унинг шарбатидан фойдаланинг.
    3. 5 дақиқа кутинг.
    4. Бир ош қошиқ истеъмол содасига озгина миқдорда сув қўшиб, пастага ўхшаш масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
    5. У билан тишларингизни тозаланг.
    6. Оғизни илиқ сув билан чайиб ташланг.
    7. Тишларингни одатдагидек тиш пастаси билан ювинг.

Ушбу усул кўпроқ вақтни талаб қилади, лекин у жуда самарали. Қулупнай ва сода комбинацияси тишни оқартириш учун ажойиб таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бу икки компонентни аралаштириб ишлатиш керакли натижани бермайди, шунинг учун уларни навбатма-навбат қўллаш жуда муҳимдир.

Апелсин пўсти ва дафна баргларини қўллаш

Апелсин пўсти ва дафна (лавр) япроғи комбинацияси уйда тишни оқартиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Жараён бир неча дақиқа талаб етади. Апелсин ўрнига лимондан фойдаланиш ҳам мумкин. Ушбу техникани тўғри ишлатишни қуйида ўқинг.

Апелсин ва лавр япроқларидан тайёрланган тиш оқартиргич

  1. Апелсинни пўстидан тозаланг.
    2. Бир нечта пўст бўлакчаларини олинг.
    3. Уларни тиш емалига суртинг.
    4. Дафна япроғини кукунга айлангунча езинг.
    5. Уларни ҳам тишларга қўлланг.
    6. 5 дақиқага қолдиринг.
    7. Оғизни илиқ сув билан чайиб ташланг.

Ушбу усулни ҳафтада бир марта қўллаш яхши. Апелсин пўстлоғидаги кислота емалда доғлар пайдо бўлишига олиб келадиган бактерияларни ўлдиради. Дафна барглари еса доғларни ўзига шимиб, уларни рангсизлантиради.

Тиш оқартириш учун банан пўстлоғи

Банан пўстлоғи — бу тишни оқартиришнинг ажойиб усули. У тиш емалига зиён йетказмайди ва деярли бепул. Ушбу усулни қўллаш жуда оддий ва 5 дақиқадан ортиқ вақт талаб етмайди.

Банан пўстидан оқартириш учун восита

  1. Бананни пўстидан тозаланг.
    2. Пўстининг кичик қисмини олинг ва у билан тишларни артинг.
    3. Артишни 2-3 дақиқа давом еттиринг.
    4. Оғизни илиқ сув билан чайинг.

Ушбу усулни ҳафтасига 1-2 марта қўлланг.

Бу муҳим!

  • Тишни оқартириш учун експериментлар ўтказманг. Муайян воситаларни қўллаб, тиш емалига жиддий зиён йетказган кишиларнинг фикрлари нималарни қилиш мумкин емаслигини тушунишга ёрдам беради.
  • Албатта шифокорга мурожаат қилинг. Буни оқартириш муолажаларини бошлашдан олдин бажаринг, шунда кариесёки емал шикастланишлари йўқлигига ишончингиз комил бўлади. Стоматолог ҳузурига ҳеч бўлмаганда йилига бир марта боришни канда қилманг.
  • Сезувчанлик юзага келганда барча муолажаларни дарҳол тўхтатинг. Ҳар қандай оғриқ ҳислари муолажалар тиш емалига салбий таъсир кўрсатаётганидан дарак беради.
  • Тиш табиий равишда оқ-сарғиш тусга ега.Турли филмлардаги қаҳрамонларнинг чиннидек оппоқ тишлари тинчлик бермаяптими? Аслида оппоқ ранг тишларнинг табиий ранги емас, голливуд юлдузларининг тишлари еса винир — тишнинг ташқи қоплами ўрнини босувчи юпқа пластинка билан қопланган бўлади.

Тиш емали корайишини олдини олиш

Тишлар оппоқ ва порлоқ бўлганида, сиз, албатта, уларни шундай сақлаб қолиш истагида бўласиз. Доимий равишда оқартириш воситаларидан фойдаланган ҳолда, буни амалга ошириш мумкин, аммо баъзи нарсалардан қочиш ёки уларни чеклаш керак. «Қора рўйхат» нинг айрим вакиллари:

  • Тўқ рангли газланган ва алкоголсиз ичимликлар;
  • Қора чой;
  • Чайнаш учун тамаки;
  • Тўқ рангли ликёрлар;
  • Қаҳва;
  • Ситрус мевалар;
  • Дориларни суиистеъмол қилиш;
  • Баъзи дорилар;
  • Томатли соус;
  • Сигарет.

Еслаб қолинг! Тишларингизни чиройли ва соғлом сақлашнинг енг яхши усули — мунтазам равишда чўтка ва тиш учун ипдан фойдаланишдир. Бу емалдаги доғлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек карашни тезда йўқотади.

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...