Тиш огриги

    Тиш огриги — сабаблари, даволаш, тиш оғриганда нима қилиш керак, қолдириш чоралари

    Қаттиқ тиш оғриғи бир қатор муаммолар туғдиради — кайфиятни ва уйқуни бузади, овқатланишга тўсқинлик қилади, меҳнат фаолиятини чеклайди, инсон на қўли ишга боради, на биров билан гаплашгиси келади, оғриқ еса бошқа жойларда ҳам кузатилиши мумкин. Тишлардаги оғриқ кўпинча иситма, ёноқларнинг ва милкларнинг яллиғланиши, умумий ҳолатнинг ёмонлашуви билан бирга келади. Буларнинг барчаси шифокорга зудлик билан бориш кераклигини кўрсатади. Ўткир тиш оғриғи бўлган тақдирда сиз стоматологга мурожаат қилишингиз керак.

    Тиш оғриғини келтириб чиқарувчи сабаблар

    1. Тиш кариеси.Тиш йемирилишининг дастлабки босқичларида тишдаги оғриқ сезилмас бўлади ёки умуман бўлмайди, оғриқ иссиқ ва совуқ таъсири натижасида, ширин ва нордон маҳсулотлар истеъмоли вақтида юзага келади. Кариес чуқурлашганда, тиш оғриғи овқатланиш вақтида ва тишларини ювиш пайтида пайдо бўлади.
    2. Тиш емалининг юпқалашишиёки ундаги ёриқлар мавжудлиги тишларнинг сезувчанлигини оширади.
    3. Пулпит. Пулпанинг яллиғланишида (тиш ичидаги юмшоқ тўқималар) оғриқ кутилмаганда содир бўлади (одатда кечаси) ва чакка ёки қулоққа ўтиши мумкин. Пулпахалқ орасида кўпроқ «тиш нерви» деб аталади, лекин бу нотўгри фикр, чунки пулпада нервдан ташқари яна қон томир, лимфа, бириктирувчи тўқима ҳам мавжуд.
    4. Пародонтит— тиш учи атрофидаги тўқималарни — парадонтнинг яллиғланиши. Оғриқ кўпинча лўққилловчи табиатга ега, тишга, милкка тегинилганда оғриқ кучаяди. Милкнинг яллиғланиши, тишни қимирлаб қолиши билан бирга кузатилиши мумкин.
    5. Периодонтит— тиш атрофидаги суяк тўқимасининг яллиғланиши, кўпинча инфекция тушиши натижасида юзага келади, тиш кистаси ҳосил бўлиши мумкин.

    Тиш оғриғига қарши самарали восита ва усуллар

    Тиш оғриғидан қутилиш учун бешта асосий усулларини кўрсатиш мумкин

    • Аналгетиклар(оғриқ қолдирувчи воситалар) ва НЙҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар) қабул қилиш;
    • «Халқ» табобатидан фойдаланиш;
    • Массаж ёки нуқтали уқалаш;
    • Стоматологик даволаш, терапевтик воситалар;
    • Тишни олиб ташлаш (суғуриб ташлаш).

    Биринчи уч усуллар тиш оғриғини фақат вақтинча бартараф етади ва ​​қўллашда еҳтиёткорликни талаб қилади, чунки дорини кўтара олмаслик, қарши кўрсатмалар мавжудлиги, ҳомиладорлик мавжуд бўлганда улар фойда ўрнига зарар келтириши мумкин. Тишни олиб ташлаш охирги чора ҳисобланади ва одатда ўткир периодонтит, жиддий жағ ва тиш жароҳатлари мавжудлигида қўлланилади.

    Тиш кучли оғриганда нима қилиш керак

    1. Тиш оғриғига қарши анестетик дорилар

    Тиш оғриғини йўқотиш учун енг самарали НЙҚВ — кетопрофен ( «Кетанов», «Кеторол», «Кеторолак» ва бошқалар) ёки декскетопрофен ( «Дексалгин»)  сақловчи препаратлардир. Ушбу препаратлар 5-6 соат давомида тиш оғриғини бартараф етиши ва бир вақтнинг ўзида яллиғланишга қарши таъсирга ега бўлиши мумкин. Шунингдек, ушбу пропион кислотаси унумлари гуруҳидаги Ибупрофен (Нурофен, МИГ, Фаспик ва бошқалар), Напроксен (Санапрокс, Наприос) ва Флурбипрофен(Флугалин) ни ҳам таъкидлаш ўтиш жоиз.

    Жуда кучли оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши препаратлар диклофенак ва ацеклофенак бўлиб қолмоқда, улар фенилсирка кислотаси унумлари гуруҳига киради, лекин стоматологияда ушбу препаратлар кенг қўлланилмайди.

    Кенг тарқалган ва самарали тиш оғриғини қолдирувчи препаратлар қаторида Нимесулид (Найз) ҳам мавжуд, у кислотасиз унумлар қаторида, аниқроқ қилиб айтганда  сулфанамидлар гуруҳига киради. Тиш оғриғига қарши дори моддалар ичидаги йетакчилардан бири индометазин бўлиб қолмоқда, бу яллиғланишга қарши ва жуда юқори оғриқ қолдирувчи таъсирга ега.

    Тиш оғриғини қолдириш учун енг мақбул дори аналгин ва парацетамол, лекин улар фақат йенгил оғриқли ҳолларда ёрдам беришга қодир.

    Ушбу дориларни ерта болалик даврида, ҳомиладорликда (парасетамолдан ташқари, уни иккинчи триместрдан бошлаб қўллаш мумкин) ва кексалик даврида қўллаш тавсия етимайди. Ушбу дориларнинг кўпчилиги кислотали НЙҚВ екан, улар ошқозон-ичак йўлини таъсирлантиради, шунинг учун уларни меъёрда қабул қилган яхши, агар ошқозонда яралар ва ерозиялар мавжуд бўлса, жигар ва буйрак ўткир касалликлари, бронхиал астма бўлса, уларни умуман қўлламаслик тавсия етилади.

    Ҳар ҳолда, даволовчи шифокор сиз учун тасдиқланган дорини қабул қилиш керак ва ҳеч қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан қабул қилинмаслиги керак. Болалардаги тиш оғриғини қолдириш учун оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш бўйича болалар стоматологи махсус кўрсатмаларига риоя қилиш керак.

    2. Тиш оғриғини уй шароитида қолдириш

    Тишдаги оғриқни бартараф етишда халқ табобатини қўллаш бироз юмшоқ, асосийси маҳаллий таъсир кўрсатади:

    • Муз қисқа муддат ичида тиш оғриғини қолдиришга ёрдам беради. Оғриётган тишга муз бўлакчасини қўйиш орқали сиз маҳаллий оғриқсизлантириш таъсири билан солиштирадиган таъсирга ега бўласиз, фақатгина у 5 дақиқадан кейин йўқолади.
    • Яна оддий усул: оғизни сода еритмаси билан чайқаш: бир стакан сувга 1 чой қошиқ. Еритмага бир чой қошиқ туз ва бир неча томчи ёд еритмаси қўшса бўлади.
    • Тиш оғриғига қарши машҳур восита — бу оғизни чайиш учун маврак (шалфей) дамламасидир. Уни тайёрлаш: 1-2 чой қошиқ ўтга қайноқ сув солинади ва сув ҳаммомида 15-20 дақиқа давомида ушлаб турилади. Дамламани қўллашдан олдин уни илиқ ҳароратга келтириб олиш керак, чунки иссқлик оғриқни кучайтириши ва агар йиринг мавжуд бўлса, унинг тарқалиб кетишига олиб келади. Яллиғланишга қарши таъсирга мойчечак ва далачой ўсимликлари, ялпиз ҳам ега.
    • Тиш оғриғини турли мойлар ҳам қолдиришга қодир. Бунинг учун чой дарахти, қалампирмунчоқ (гвоздика), пихта мойлари ишлатилиши мумкин. Мойни пахтага шимдириб, оғриқ жойига қўйиш керак. Агар ёнингизда мойлар бўлмаса, валериана, евкалипт, прополиснинг еритмалари деярли ҳар бир ҳонадонда мавжуд.

    Нуқтали уқалашлар

    Нуқтали уқалаш муқобил тиббиёт усули сифатида ҳам тиш оғриғини вақтинча қолдиришга ёрдам беради. Оғриқ қолдирувчи таъсир қуйидаги нуқталарни босганда юзага келади:

    • Бош ва кўрсаткич бармоқ ўртасидаги чуқурча. Ҳомиладорликнинг сўнги босқичларида ушбу уқалов тавсия етилмайди, чунки бу муддатидан олдин туғруққа сабаб бўлади деб ҳисоблашади.
    • Қулоқнинг юмшоқ қисми. У бош ва кўрсаткич бармоқ билан бироз босиб уқаланиши керак.
    • Пастки жағ ва ёноқ ўртасидаги чуқурча. Бош бармоғингиз билан бироз босиш сизга юқори жағ тишдаги оғриқни йенгиллаштиришга ёрдам беради.
    • Пастки жаг ъбурчаги. Унинг массажи пастки тишларининг оғриғини йенгиллаштиради.
    • Кўрсаткич бармоқининг ёни (бош бармоқ тарафидан), тирноқдан 2-3 мм пастдаги нуқта.

    Хитой анъанавий тиббиётига кўра, ушбу нуқталарнинг массажи нафақат оғриқни йенгиллаштиради, балки уни бутунлай бартараф қилади, унинг таъсир давомийлиги 2-3 дақиқадан ошмайди. Бундай екзотик усулга еҳтиёткорлик билан мурожаат қилиш ва уқаловни умумий ҳолатнинг ҳар қандай ёмонлашуви сезилиши билан тўхтатиш керак.

    Шуни ёдда тутингки, анъанавий чоралар, нуқтали уқалов, таблеткалар тиш оғриғининг асосий сабабини бартараф етмайди, улар фақат оғриқни қолдиришга қаратилган. Ушбу усуллардан еҳтиёткорлик билан фойдаланинг — фақат тиш оғриғини камайтириш учун ва стоматологга боришдан олдинги даволаш усули сифатида.

    Ҳомиладорликдаги тиш оғриғи

    Ҳомиладорликни режалаштирганда шифокорлар аёлларни тиш шифокорига олдиндан боришни тавсия етадилар, ҳомиладорлик даврида ёқимсиз ҳолатлар юз бермаслиги учун. Аммо танадаги гормонал ўзгаришлар, витамин ва минералларнинг йетишмаслиги, токсикоз ҳомиладорлик вақтида тиш ва тиш касалликларига олиб келиши мумкин.

    Еҳтимол, тиш оғриғидан халос бўлишнинг енг хавфсиз усули, бу тиш шифокорига бориш ва уй шароитида баъзи тайёрланган оғиз чайиш учун дамламалар қўллаш бўлади. Табиийки, турли хил ўсимликлардан фойдаланиш ва дамламаларни қўллашда еҳтиёткорлик талаб етилади, чунки улар асосий касалликка қўшимча равишда аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин.

    Оғриқ қолдирувчи дорилардан ҳомиладор аёлларга одатда «Парацетамол» тавсия қилинади. Бу восита бошқа органларга таъсир қилмасдан фақат оғриқ манбаига таъсир қилади. Парацетамолнинг таркибий қисмлари киндикка кириб бориши мумкин, аммо ҳомилага салбий таъсир кўрсатмайди. Тўғри, ушбу дори бошқа дори-дармонлар каби йетарли даражада кучли емас, аммо бу тиш оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

    Ҳомиладор аёлларга «Аналгин» га рухсат берилиши мумкин, аммо озгина миқдорда, чунки узоқ муддатли фойдаланиш билан бу препарат келажакдаги болага зарар йетказиши ва қон таркибидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Кичик дозаларда ҳам «Аналгин» ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида ва ҳомиладорликнинг сўнгги беш ҳафтасида қўлланилмайди.

    «Нурофен» учинчи триместерда қўлланилмайди, чунки у ҳомила суюқлиги миқдорини камайтиради. Дастлабки даврларда у оз миқдорда ишлатилиши мумкин.

    Ҳар қандай препаратларни қўллашдан олдин унинг қарши кўрсатмалари билан танишиб чиқиш керак — меъда-ичак касалликлари, жигар ва буйрак йетишмовчилиги, бронхиал астма каби ҳолатларда баъзи дори воситалари касалликни жиддийлаштириши мумкин. Фақат шифокор томонидан тавсия етилган оғриқ қолдирувчи воситаларни қўлланг.

    Ҳомиладорлик даврида тишларни даволаш ва олиб ташлашга қарши кўрсатмалар мавжуд емас, бу ҳолатда тиш шифокорлари чекланган миқдордаги рухсат берилган оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланадилар. Шундай қилиб, тиш оғриғи билан ҳомиладор аёлларга мутахассисга мурожаат қилишдан қўрқиш керак емас, ҳатто тиш оғриғи безовта қилмаса ҳам, бутун оғиз бўшлиғини ҳомиладорлик пайтида бир ёки икки марта текшириб кўриш яхшироқ.

    Кучли тиш оғриғи сизнинг тишингиз соғлиғига еътибор қаратиш ва тиш шифокорига имкон қадар тезроқ бориш учун жиддий огоҳлантиришдир. Тиш оғриғи кенг тарқалганига қарамасдан, оғриқни фақат дорилар билан қолдиравермаслик керак — бу сизнинг соғлигингиз учун икки баробар қимматга тушиши мумкин. Чунки дори воситаларининг ножъоя таъсири хавфи билан бирга, оғриқнинг асл сабаби даволанмайди, фақат асосий касаллик яширилади.

     

    (Visited 308 times, 4 visits today)
    Rating: 4.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!