Сочларни корайтириш — усуллари

Сочларни корайтириш — усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Сочларни корайтириш — усуллари, йўллари, оқарган соч рангини уй шароитида тўқроқ қилиш

Оқарган сочни қорайтириш муаммоси бугунги кунда долзарблигини сақлаб қолмоқда. Мутахассислар сочларни қорайтириш учун бир қатор тавсияларга амал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда, улар орасидан енг самарали ва тез таъсир кўрсатувчи ва албатта, енг оммабоп усулларни кўриб чиқамиз.

Сочларни кимёвий усулда қорайтириш

Сочни қорайтириш керак бўлганда ҳаёлга келадиган биринчи нарса, дўконда қора рангли соч бўёқларини харид қилишдир. Афсуски, тавсия етиладиган бўёқларнинг аксарияти сочлар учун жуда зарарли. Кўпчилик, бу каби бўёқлар натижасида куйгач, сочларининг аввалги ҳолатини тиклаш учун узоқ вақт меҳнат қилишади, ва шунда ҳам тиклай олишлари даргумон.

Сочни кимёвий препаратлар билан бўяшга қарор қилсангиз, тажрибали уста билан боғланинг. У сочларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолайди ва енг мос бўёқларни тавсия қилади.

Бироқ, ишга киришишдан олдин, қора рангли сочлар кўзларингиз ва терингиз билан уйғун бўлишига еътибор беринг, чунки бу ранг ҳамма учун мос келмайди.

Сочни қорайтириш учун муқобил усуллар

Сочни турли химикациз кимёларсиз қорайтириш мумкин.

Сочни қора рангга бўяш учун яхши табиий восита — бир финжон 1: 4 нисбатда басма ва хина аралашмаси. Қандай маркадагиси аҳамиятга ега емас, лекин сочларни фақат басманинг ўзи билан бўяшга уринманг, акс ҳолда сиз қора емас, кутилмаган рангли сочларга ега бўлиб қоласиз, масалан яшил. Тайёрланган кукунга қайноқ сув солиб, бўтқа ҳолига келгунча яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган воситани сочларингизга суртинг, сочиқ билан ўраб қўйинг ва 6-8 соатдан кейин сочларингизни шампун ишлатмасдан ювиб ташланг. Сочлар қуриганида, кўзгуда бутунлай бошқа кишини кўргандек бўласиз.

Сочларни басма ва хина билан бўяш афзаллиги, улар кимёвий бўёқлардан фарқли ўлароқ, сочлар тузилмасига зарар йетказмайди, балки уни ҳимоялайди, қалин, соғлом ва порлоқ қилади. Хина туфайли сочлар ултрабинафша нурлар, туз, шамол, хлор ва бошқа атроф-муҳит омиллари салбий таъсиридан ҳимояланади ва соғлом кўриниш олади.

Уй шароитида сочларни қорайтириш йўллари

Бир неча ой давомида еман дарахти пўстлоғи билан дўстлашишингиз керак. Унинг кучли дамламасини соч учун ниқоблар, шампунлар ва балзамларга қўшинг. Бу сочлар рангини тўқроқ қилиш ва оқарган сочларга ранг беришга ёрдам беради.

Сочни кора рангга бўяш учун ёнгўқ

Бир нечта ёнғоқларни езиб, ҳеч нарсасини ташлаб юбормасдан қайноқ сувга солинг. Ярим соатча қайнатинг, кейин бутунлай совигунича тиндиринг. Сочлар аввал шампун билан ювилиши керак. Ранг қўлларингизга ўтмаслиги учун резина қўлқоп кийиб олинг. Ёнғоқли дамламани сузиб олиб, уни ўзингизга қулай бўлган идишга солинг ва унга сочларингизни туширинг. Сочлар рангни яхши олиши учун уларни ярим соат давомида уларни суюқликда ушлаб туришингиз керак. Суюқликка тушмаган соч қисмини мунтазам намлаб туринг. Сўнгра оқар сувда ювиб ташланг.

Сочларни пиёз пўстлоғи ёрдамида қорайтириш

Ярим стакан пиёз пўстлоғига 250 мл иссиқ сув қуйиб, 20 дақиқа давомида қайнатинг. Совугач, сузиб олинг ва бир ош қошиқ глицерин қўшинг. 3 ҳафта мобайнида дамламани сочларга массаж ҳаракатлари билан суртинг.

Жўкали дамлама

Жўка (липа) нинг новдалари ва баргларини майдалаш керак. 5 ош қошиқ майдаланган жўкага 1,5 стакан сув солиб, қайнатишга қўйинг. Олов паст бўлиши керак, сувнинг учдан бир қисми буғланиб кетмагунигача қайнатинг. Дамламанинг қолган қисмини совутиб, сузиб олинг, сўнг у билан сочларни чайқанг. Кейин полиетилен билан, устидан еса сочиқ билан ўраб, ярим соатга шундай қолдиринг. Сўнг яхшилаб чайиб ташланг.

Сочнинг бу усуллардан кейинги ранги сочингизнинг асл рангига боғлиқ бўлади, лекин уларни аниқ одатдагидан кўра тўқроқ қилиш мумкин.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...