Соч тукилишига карши

Соч тукилишига карши

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Соч тукилишига карши уй шароитида тайёрланадиган самарали ниқоблар

Соч тўкилиши жиддий муаммо бўлиб, уй шароитида тайёрланган соч тўкилишига қарши ниқоблар сизнинг ишончли ҳимоянгиз бўлади. Келинг, мустақил тайёрланган соч тўкилишга қарши ниқобнинг енг самаралиларини кўриб чиқайлик.

  • Соч тўкилишига қарши ниқобларни 8-12 бор қўллаш (бу бир курс бўлади), сўнгра 2 ҳафта давомида танаффус қилиш ва курсни яна такрорлаш керак;
  • Ниқобни ҳафтасига 2-3 марта қўлланг;
  • Кўпроқ самарага еришиш учун ниқобларнинг турли рецептларни алмаштириб қўллаш тавсия етилади;
  • Сочлар тўкилишига қарши ниқоблар таркибида ачитувчи масаллиқлар мавжуд, шунинг учун дастлабки 2-3 та ниқобларда бундай масаллиқлар — қалампир, хантал (горчица), долчин миқдорини икки марта камайтиринг.;
  • Ниқоб қўллаганингиздан кейин 2-3 соат ташқарига чиқмаслик керак;
  • Курс давомида соч учун мултивитаминлар қабул қилиш тавсия етилади.

Соч тукилишига қарши пиёзли ниқоб

Соч тўкилишига қарши курашишда пиёзли ниқоб уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар орасида енг машҳуридир. Ушбу ниқоб соч илдизларини мустаҳкамлайди, қон оқимини кескин равишда фаоллаштиради ва бизга керакли бўлган соҳада модда алмашинувини яхшилайди. Соч тўкилишига қарши енг оддий ниқоб — шунчаки пиёзни қирғичдан ўтказиб, сочларингизни ювишдан бир соат олдин соч илдизларига юмшоқ қилиб суртинг. Агар сизда бош териси сезгир бўлса, сиз бу ниқоб рецептини бироз ўзгартириш ва унга бирга-бир нисбатда табиий ёгурт қўшишингиз мумкин.

Соч тўкилишини тўхтатиш учун алоели ниқоб

Алое — сочларни тўкилишини тўхтатишда қўлланиладиган анъанавий ўсимликдир. Авваллари бундай мақсадлар учун алое махсус ўстирилиб, баргларини қирғичдан ўтказиб, ҳосил бўлган бўтқани бош терисига суртишарди. Сиз ҳам ҳудди шундай қилишингиз мумкин, лекин агар сизда бу ўсимлик мавжуд бўлмаса, сиз дорихонадан тайёр алое шарбатини сотиб олишингиз мумкин. Нархи қиммат емас, соч тўкилишига қарши таъсири еса жуда катта. Уй шароитида соч тўкилишини тўхтатиш учун алое шарбатини бир хил нисбатда асал билан аралаштириб, бош терисига суртиш тавсия етилади.

Соч тукилишига қарши қичитқи ўтидан витаминли ниқоб

Соч тўкилишига қарши ушбу ниқобни тайёрлаш учун  1 чой қошиқ жожоба мойи, ярим стакан қичитқи ўт (крапива) дамламаси ва битта тухум сариғи керак бўлади. Жожоба мойини дорихонадан сотиб олишингиз мумкин. Қичитқи дамламасини ўзингиз тайёрланг — 1 ош қошиқ қуритилган қичитқи ўт (буни ҳам дорихонадан топиш мумкин) устига ярим стакан қайноқ сув солиб, 30 дақиқа давомида қолдиринг, кейин фақат суюқлигини тиндириб олинг. Агар қичитқи янги бўлса, сизга бир стакан янги барглар керак бўлади. Қичитқи ўт дамламасига бир чой қошиқ жожоба мойи ва тухум сариғини қўшиб, бир хил масса ҳосил бўгунига қадар аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани бошга ва сочнинг бутун узунлигига қўлланг. Ниқоб туриши вақти 40 дақиқа. Ушбу уч маҳсулотларда кўп миқдорда витаминлар мавжуд бўлиб, улар соч фолликулларини озиқлантиради, сочни мустаҳкамлайди ва ўсишини рағбатлантиради.

Соч тўкилишини олдини олишда авокадодан фойдаланиш

Ушбу ниқоб пиёз ва хантал каби ачитувчи ниоқбларни ҳуш кўрмайдиганларга мос келади. Битта авокадо мевасини олинг, агар у қаттиқ бўлса, шунчаки бир-икки кунга ёруғ жойда қолдиринг. Юмшагач, авокадони иккига бўлинг ва бир бўлагини яхшилаб езиб, бир чой қошиқ асал қўшинг ва бош териси ва бутун соч узунлиги бўйлаб суртиб чиқинг. Жуда юмшоқ таъсирга ега, ҳеч қандай ачишиш бўлмайди.

Сочларнинг тўкилишга қарши шифобахш гилли ниқоб

Гил (лой) соч тўкилишини тўхтатиш ва илдизларини мустаҳкамлаш учун ўта зарур бўлган микроелемент ва минералларга бойдир. Бир пакетча ҳаворанг гил олинг (дорихоналарда сотилади), у тахминан 3 ош қошиқ бўлади. Уни илиқ минерал сув билан (агар сочларингиз қуруқ бўлса, сут ёки қаймоқдан фойдаланинг) пастасимон масса ҳосил қилиб аралаштиринг. Ниқобни сочларни ажратиб-ажратиб бош терисига қўлланг. Йенгил айлана ҳаракатлар билан массаж қилинг ва бошингизни полиетилен ва иссиқ шарф билан ўранг. Ушбу ниқоб 40 дақиқача ушлаб турилади, шундан сўнг уни шампун билан ювиб ташлаш керак.

Соч тўкилишига қарши мўжизавий ниқоби

Ушбу ниқоб аёллар томонидан жуда кўп маротаба ижобий баҳоланган, ниқоб сочларни мустаҳкамлайди, уларнинг ўсишини рағбатлантиради ва заифлашган соч илдизларини озиқлантиради. Ушбу уйда тайёрланадиган соч тўкилишга қарши ниқобнинг рецепти жуда оддий — 1 ош қошиқ пиёз шарбати ва суюқ асал, 2-3 ош қошиқ чакамуғ мойи (репейное масло) ва битта тухум сариғини яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган ниқобни 5-10 дақиқа давомида бош терисига суртинг, сўнгра полиетилен ва сочиқ билан компресс қилинг. Ниқобни 40 дақиқа ушлаб туринг, кейин сочларингизни шампун билан ювиб ташланг.

Соч тўкилишида самарали тузли ниқоб

Кўп кишилар туз қадим замонлардан буён сочларнинг тўкилишини тўхтатиш учун ишлатилганлигини билишмайди. Соч тўкилишига қарши тузли ниқоб оддий ишлайди ва мукаммал таъсир кўрсатади. Биринчидан, бошни яхшилаб ювиш керак, кейин туз (яхшиси ёдланган туз) олинг, бироз илиқ сув билан аралаштиринг, найижада тузли бўтқа ҳосил бўлсин. Тайёр бўлган бўтқани бош териси ва соч илдизларига еҳтиёткорлик билан, босмасдан суртиб чиқинг. Ушбу ниқобни 15 дақиқа ушлаб туринг, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ҳафтада 1-2 марта бажаринг. Оддий туз ўрнига денгиз тузини қўлласа ҳам бўлади.

Кивили соч тўкилишга қарши ниқоб

Киви кенг тарқалган мамлакатларда ундан тайёрланадиган ниқоблар жуда машҳурдир, улардан соч тўкилиши билан курашиш мақсадида ҳам фаол фойдаланилади. Бошқаларга ёрдам берадиган воситани биз ҳам ишлацак бўлади, бу меванинг катта витаминли захираси ҳаммага яхши маълум ва уни сотиб олиш жуда осон. Шундай қилиб, кивини пўстидан тозаланг, мағзини яхшилаб аралаштиринг ва унга ярим чой қошиқ спирт қўшинг, аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани 5-7 дақиқа давомида бош терисига суртинг, сўнгра сочингизни полиетилен билан ўраб, яна 15 дақиқа кутинг. Усбу ниқоб соч тўкилишига қарши жуда самарали еканлиги кўп аёллар томонидан айтиб ўтилган.

Соч тўкилишига қарши ханталли ниқоблар

Сочларнинг тўкилишга қарши хантал (горчица) ли ниқоблар одатда енг умидсиз вазиятларда ҳам ёрдам берадиган қутқарувчига айланади. Ниқоб фақат соч тўкилишини тўхтатибгина қолмай, балки уларнинг фаол ўсишига ҳам ёрдам беради. Хантал маҳсулот сифатида жуда фаол бўлганлиги учун, у терини жиддий куйдириши  мумкин, шунинг учун бу ниқобни тайёрлашда нисбатни қатъий сақланг. Ниқобни тайёрлаш учун бир чой қошиқ хантал кукунини қора чой дамламаси билан паста ҳолатига келтиринг, кейин бир чой қошиқ шакар ва битта тухум сариғини қўшинг, тайёр бўлган аралашмани бош терисига суртиб чиқинг. Агар сизнинг сочларингиз ёрқин рангда бўлса, қора чой ўрнига мойчечак дамламасини қўшишингиз мумкин.

Соч тўкилишига қарши ретинол билан курашамиз

Ретинол — бу ҳаммага маълум витамин А бўлиб, уни ҳар қандай дорихоналардан топса бўлади. Ретинолли ниқоб соч тўкилишига қарши жуда самарали ҳисобланади, жуда кўп аёллар бунинг самараси ҳақида айтиб ўтган. Бунинг учун 2 ош қошиқ қаймоқ, 1 ош қошиқ ретинол, ва 1 ош қошиқ лимон шарбати керак бўлади. Барчаси бироз иситилиб, яхшилаб аралаштирилади. Уни бош терисига суртиб, бош 15 дақиқа давомида ўраб қўйилади, кейин уни илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Хинали ниқоб

Агар сочларингиз жуда кўп тўкилаётган бўлса, унда сизга оддий хина ёрдам беради. Ушбу косметик восита ҳозирда бироз унутилган, аммо ундан бизнинг оналаримиз ва бувиларимиз сочларини даволашда фойдаланишган. Хинанинг бир қатор фойдали хусусиятлари бор — у сочларга жилов бағишлайди, қуруқлигидан, қичишидан, қазғоқдан ҳалос қилади, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва соч ўсишини рағбатлантиради. Агар сочингизни ранги ўзгаришини ҳоҳламасангиз, унда рангсиз хинадан фойдаланишингиз мумкин. Ниқоб тайёрлаш учун 3 ош қошиқ хинани илиқ сув билан аралаштиринг, 15 дақиқага қолдиринг ва бош териси ва сочларга суртинг.

Соч тўкилишига қарши уй шароитида тайёрланадиган шампун

Шампун соч тўкилишини олдини олиш учун танланган енг фойдали масаллиқларни ўз ичига олади. Унинг таркибида кўплаб минераллар, озиқа моддалари ва витаминлар мавжуд. Уни тайёрлаш учун ўзингиз фойдаланадиган шампундан 1 ош қошиқ олинг, битта тухум сариғи ва 2 ош қошиқ лимон шарбати билан аралаштиринг. Ушбу аралашмани сочларга ва бош терисига қўлланг ва 40 дақиқага қолдиринг. Шундан сўнг, сочингизни одатдагидек ювинг. Соч тўкилишини тўхтатиш учун ҳар сафар бошни ювишдан олдин қўлланг, олдини олиш учун еса ойига 2-3 марта.

Соч тўкилишига қарши қора нон билан тайёрланадиган ниқоб

Қора нонда сочларнинг мустаҳкамлиги, уларнинг гўзаллиги ва сақланиб қолиши учун жавобгар бўлган Б гуруҳи витаминлари мавжуд. Самарали уй ниқоби тайёрлаш учун икки бўлак қора нонни олинг ва сутга ивитинг. Сизда қаймоқ каби қуюқликдаги аралашма ҳосил бўлиши керак. Тайёр аралашмани бошнинг сочли қисмига суртинг, сочларингизни йиғинг ва бошингизни полиетилен пакет билан ўранг, устидан еса сочиқ билан. Ниқобни 40 дақиқадан бир соатгача ушлаб туринг. Шундан сўнг, сочни яхшилаб ювиб ташланг.

Соч тўкилишида ёғли ниқоблар

Соч тўкилиши муаммосини бартараф қилишда енг яхши натижаларни чакамуғ ва канакунжут мойи кўрсатди. Ушбу мойлардан тайёрланадиган ниқоблар рецепти жуда кўп. Улардан бири — 1 ош қошиқдан чакамуғ, канакунжут, камфора ва бодом мойини аралаштиринг, аралашмага бир капсула суюқ витамин А ва бир ампула витамин Б (дорихоналарда мавжуд) солинг. Яхшилаб аралаштиринг ва ҳосил бўлган аралашмани бош терисига суртинг, бироз массаж қилинг, сўнгра тароқ ёрдамида аралашмани бутун соч узунлиги бўйлаб ёйинг. Бошингизни полиетилен пакет билан, устидан еса сочиқ билан ўранг ва бир соатларча ушлаб туринг. Бундай ниқобни 8 маротаба қўллаш соч тўкилишини самарали тўхтатади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...