Соч тукилиши

Соч тукилиши

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Соч тукилиши — сабаблари, даволаш, ташхислаш, олдини олиш

Соч тўкилиши — сочларнинг физиологик ёки патологик тўкилиш жараёнидир. Патологик соч тўкилиши сочнинг бир текисда сийраклашишига, баъзи соҳаларда қисман ёки умумий сийраклик ёки тўлиқ калликка олиб келади. Соч тўкилишининг сабаблари витаминлар ва микроелементлар йетишмаслиги, дориларнинг ножўя таъсири, гормонал ва юқумли касалликлар, стресс, ирсият, нотўғри соч парвариши бўлиши мумкин. Кўпинча, бу сабабларни бартараф етиш сочнинг тикланишига олиб келади.

Соч тўкилиши

Соч тўкилиши табиий жараёндир. Ҳар куни киши 60-100 тола соч йўқотади. Одатда, янги ўсиб чиққан ва тўкилган сочларнинг сони бир хил даражада бўлади, бироқ маълум шароитларда сочнинг тўкилган миқдори ортиб кетади. Агар соч тўкилиши умумий характерга ега бўлса, у калликка олиб келиши мумкин.

Соч умрининг ўртача давмийлиги 7 йил бўлади, дастлабки босқичларда у нозик ва ингичка бўлиб, кейинчалик фаол ўса бошлайди ва бу давр 2-7 тилг давом етади. Кейин катаген фаза, яъни тўкилишга тайёрланиш босқичи келади ва у 2-4 ҳафта давом етади. Ва ниҳоят, соч тўкилишининг босқичи келади, у фолликуланинг (соч илдизи, соч халтачаси) чуқур жойлашганлигига қараб 3-4 ой талаб қилади. Шунинг учун табиий тўкилишдан ошиб кетган соч тўкилиши кузатилган бўлса, унда сабабини уч ой олдинги омиллардан кўриш керак.

Соч тўкилишининг сабаблари ва клиник кўриниши

Каллик ва соч тўкилишининг сабаблари ҳар хил бўлса ҳам, ҳар икки ҳолатда ҳам инсоннинг сочлари катта миқдорда йўқотилади. Соч тўкилишининг енг кўп учрайдиган сабабларидан бири танадаги темир микроелементининг йетишмаслигидир. Аёллар ҳайз пайтида табиий ойлик қон йўқотишлари туфайли кўпинча темир танқислиги анемиясидан азият чекишади ва унинг биринчи клиник кўриниши айнан тирноқ, тери ва сочларда сезилади. Юқори жисмоний фаоллик, мувозанациз парҳез ва озишучун қатъий парҳезлар анемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, сочлар рангсиз, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади, анемия даволанмаса, соч тўкилиш жараёни фақатгина кучаяди.

Стрессли вазиятлар ва вегетатив асаб тизимининг бузилишлари бош терисидаги томирларнинг торайишига олиб келади. Узоқ чўзиладиган стресс ҳолатида томирлар нормал ҳолатга қайтмайди, бу еса сочларнинг тўкилишига олиб келади, чунки соч фолликуласи озиқланиши ёмонлашади.

Тананинг сурункали касалликлари, айниқса ендокрин касалликларга учраганлар кўпинча сочларнинг тўкилишидан шикоят қилишади. Қалқонсимон без касалликлари, мояклар поликистози, пневмония ва сифилис (захм) каби касалликлар сочларнинг тўкилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун муаммо кўпроқ естетик бўлса-да, шунга ўхшаш аломатлари бўлган барча беморлар кенг қамровли кўрикдан ўтишлари қилиш керак.

Баъзи дориларни қабул қилиш соч тўкилишига туртки бўладиган ножўя таъсирга ега. Бундай таъсирга ега дорилар тахминан юзга яқин, асосан, орал контрацептивлар, антидепрессантлар, гипотензив ва стероид препаратлар. Аспирин, зарарсиз кўринадиган бўлсада, доимий қабул қилниши натижасида кўпинча соч тўкилишига олиб келади.

Қоматни сақлаш учун ўз таркибида оғир метал тузлари ва селен сақлаган препаратлар сочларга яхши таъсир кўрсатмайди ва ундай дорилар асосан ич сурадиган таъсир кўрсатгани учун витамин ва минералларнинг сўрилишини бузилади. Шунинг учун бу ҳолатда соч тўкилиши оғир метал тузлари билан сурункали заҳарланиш ва анемия билан боғлиқ.

Сочни бўяш, кимёвий ўраш, сочни қуритгич (фен) билан керагидан ортиқ қуритиш сочларнинг тўкилишига олиб келиши мумкин. Узоқ муддат соч парикларини, улама сочларни тақиб юриш ва сочлар ёки бош териси парвариши воситаларини нотўғри қўллаш турли муаммоларга олиб келиши мумкин.

Совуқ мавсумда бош кийимларини кийганда сочга бепарволик қлиш ва кофеин сақлаган ичимликларни суистеъмол қилиш бошдаги қон томирларнинг доимий спазмига олиб келади, бу еса соч фолликулаларинг йетарлича озиқланмаслигига сабаб бўлади. Кўпинча, сочларни кўчириб ўтказган беморлар кўчириб ўтказилган сочларнинг тўкилиб кетишига еътибор беришади. Бу, тананинг оддий реакцияси, янги жойга кўчирилган фолликуллар, стрессни бошдан кечиришади ва қисқа танаффусдан кейин соч ўсиши давом етади.

Соч тўкилишини ташхислаш ва аниқлаш

Соч тўкилиши еътиборга олинмай қолмайди. Алопеция (каллик) асосан еркакларда кузатилса, аёлларда соч тўкилиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез учрайди. Оддий сочларнинг тўкилишидан алопесиянинг муҳим фарқи шундаки, соч тўкилишида соч фолликулининг патологияси кузатилмайди. Шунинг учун, сочларнинг йўқотилиши жараёни ривожланганлик босқичидан қатъи назар, ҳар доим тикланади. Сочларнинг учи яқиндан текширилганда, қорамтир халтачани кўриш мумкин — бу яхши белги емас. Агар сочни тортганда қўлда бешдан ортиқ соч толаси қолса, бу сочларнинг тўкилиши одатдагидан анча юқори еканлигини кўрсатади.

Баъзи ҳолларда нормал миқдорлардан кўпроқ сочларнинг тўкилиши касаллик ёки ташқи сабаблар билан боғлиқ емас. Танадаги гормонал ўзгаришлар вақтида сочларнинг тўкилиши кучайиши мумкин, шундан кейин улар нормал ҳолатга қайтади. Бундай даврлар боланинг 3 дан 6-ойигача бўлган постанал даври, балоғат даври, туғруқдан кейинги давр, ҳомиладорликнинг узилиши ва менопаузага қадар бўлган даврни ўз ичига олади.

Соч тўкилишининг сабабини аниқлаш учун трихолог маслаҳати керак. Бунда кенг кўламли таҳлиллар ўтказилади, улар қон таҳлили, гормонал фонни таҳлил қилиш, сочларнинг спектрал таҳлили ва алопесияни инкор қилиш учун текширувларни ўз ичига олади.

Соч тўкилишини даволаш ва сочларни тиклаш

Тери, тирноқ ва сочнинг ҳолати тананинг ички ҳолатини акс еттиради, шунинг учун сочлар тўкилганда шбу жараённинг бирламчи сабабни бартараф етиш керак. Даволаш давомида сочга зарарли таъсир кўрсатувчи омиллар қўлланилмаслик керак, масалан фен билан қуритиш, сочларни бўяш. Бундан ташқари, соч лаки, мусс ва геллар ишлатиш ҳам тавсия етилмайди.

Соч тўкилиши жараёни тугаши билан, сочлар яна ўсиши бошланиши учун фолликулларнинг тикланишига бироз вақт керак бўлади. Сочни тўкилиш босқича ўсишни тиклаш асосий сабабларни бартараф етишга қаратилган бўлиб, ундан кейин турли хил соч ўсишини рағбатлантирувчи воситалар қўлланилади. Агар соч дори-дармонлар туфайли тўкилса ва улар бекор қилиб бўлмаса, шифокор масалаҳти билан уларни шундай таъсирга ега бошқа турдаги дориларга алмаштиришингиз мумкин.

Темир танқислиги анемиясини бартараф етиш, турки бўлаётган бирламчи касалликларни даволаш ва шу билан биргаликда бош қон айланишини яхшилаш яхши натижалар беради. Замонавий трихологияда қўлланиладиган соч тўкилишини даволашнинг самарали усуллари бош териси массажи ва аппаратли даволаш усулларини ўз ичига олади. Уларнинг таъсири соч ўсишини рағбатлантириш ва уларнинг тўкилишини камайтиришга асосланган. Микротокли терапия фолликулларга електр енергияси билан таъсир қилиш ва тери остига фаол моддалар киритиш имконини беради. Терапевтик физимуолажалардаги ткнинг кучланиши жуда паст, шунинг учун улар саломатликка зарар етказмайди ва ёқимсиз ҳис-туйғуларга олиб келмайди.

Вакуум массажи пайтида бош териси устига кичкина чашкачалар ўрнатилади ва бу пулсация қилувчи вакуум ҳосил қилади. Бу қон айланишини яхшилаш, фолликулларини уйғотиш ва ўсиш босқичида бўлган сочларни яхши озиқланишини таъминлайди. Бош териси остига соч осъишини рағбатлантирадиган ва сочларнинг тўкилишини камайтирадиган моддаларни юбориш билан мезотерапия тўқималарнинг микросиркуляциясини яхшилайди, сочларнинг тўкилишини камайтиради ва сочлар фолликулларида модда алмашинувини яхшилайди.

Ички органлар фаолиятини меъёрга келтириш ва бош териси ва сочни парвариш қилиш билан соч тўкилиши тўхтатилади. Кўпинча, янги ўсган сочлар сусайганларга қараганда кучлироқ ва кучли бўлади. Агар соч йўқолиши кимётерапия ёки нур терапияси натижаси ҳисобланса, сочлар қайта ўсиб чиққандан кейин уларнингтузилиши ва ранги ўзгариши мумкин.

 

Rating: 3.7/5. From 3 votes.
Please wait...