Шамоллаш

    Шамоллаш (ЎРВИ) — белгилари, сабаблари, ташхис, даволаш, уйда даволаниш

    Шамоллаш, юқори нафас йўлларининг вирусли юқумли кааллиги бўлиб, бу нафас йўлларини қоплаган шиллиқ қаватни яллиғланишига олиб келади. Епидемияли вирус балғам, туприк, бурун секрецияси ва бошқа секрецияларда мавжуд. Ҳаво-томчи йўли билан юқади. Шамоллаш тиббиётда ўткир респиратор касалликлар ва ЎРВИ (ўткир нафас йўллари вирусли инфекциялари) деб аталади.

    Шамоллаш нима? Шамоллашга нима сабаб бўлади?

    ЎРВИ ўзи даволаниб кетадиган юқумли касаллик бўлиб, у турли хил вирус турлари билан юзага келиши мумкин. Тиббиёт нуқтаи назаридан шамоллаш бу —  юқори нафас йўлларининг вирусли инфекцияси дейилади.

    Маълум бўлишича, 200 дан ортиқ турли хил вируслар шамоллашни келтириб чиқаради ва риновирус барча катталардаги шамоллашларнинг тахминан 10-40 фоизини ташкил қилади. Бошқа кенг тарқалган вируслар орасида коронавирус, аденовирус, респиратор синдициал вирус ва парагриппвируслари мавжуд.

    Кўпгина турли вируслар шамоллашга олиб келади ва вируслар доимо ривожланиб, ўзгариб бораётганлиги учун тананинг доимий қарши қаршиликка ега емас. Шу сабабли, умумий шамоллаш тез-тез ва такрорланувчи касаллик ҳисобланади. Аслида, мактабгача ва бошланғич мактабларда болалар йилига 6-12 марта шамоллашлари мумкин, ёшлар ва катталар еса одатда йилига 2-4 марта шамоллашга дучор бўлишади. Шамоллаш одатда кузда, қиш ва баҳорда юз беради.

    Шамоллаш дунёдаги енг кенг тарқалган касалликдир ва бу шифокорга бориб, мактаб кунларини ва ишларини ўтказиб юборишликнинг асосий сабабидир.

    Умумий шамоллаш қандай кечади?

    Шамоллаш инфекцияланган секреция (ажралма) билан бевосита алоқа қилиш орқали ёки беморлар йўтали, акса уриши орқали тарқалади. Одамдан одамга узатиш одатда бурунга тегиб, сўнгра кимгадир ёки бошқа нарсага тегса юқади. Кейинчалик бу секрециялар билан бевосита алоқада бўлган соғлом одам бурун, кўзлар, оғизга зарарланган қўллари билан тегинилгандан тегилгандан кейин касалланиши мумкин. Вирус бир неча соат давомида қалам, китоб, телефон, компютер клавиатураси ва қаҳва чашкаси каби нарсаларда сақланиши мумкин.

    Шамоллаш неча кун давомида юқумли ҳисобланади?

    Умумий ҳолда, шамоллаш аломатлари бошланишидан бир-икки кун олдин ва симптомлар тўлиқ бартараф етилгунига қадар юқумли бўлиши мумкин. Бироқ, шамоллаш дастлабки икки-уч кун мобайнида енг юқумли ҳисобланади.

    Шамоллашни келтириб чиқарувчи хавф омиллари нима?

    Шамоллаш имкониятини оширадиган турли хил хавф омиллари мавжуд, жумладан:

    1. Ёш:Болалар ва ёш болаларда шамоллаш ривожланиш еҳтимоли кўпроқ, чунки улар ҳали кўплаб вирусларга қарши иммунитетни ривожлантирмаганлар.
    2. Мавсум: одамлар одатда кузда, қишда ёки ёмғирли мавсумда (илиқроқ иқлим шароитида) шамоллашни бошдан кечирадилар. Чунки бундай вақтда одамлар ёпиқ бўжойда бир-бирига яқинроқ бўлишга интилишади.
    3. Иммун тизимининг заифлашуви: суст иммун тизимига ега бўлган одамлар одатда шамоллашади. Бундан ташқари, чарчоқ ёки ҳиссий туйғуларга чалинган кишилар шамоллашга кўпроқ мойил бўлиши мумкин.

    Катталар, болалар ва чақалоқлардаги шамоллаш аломатлари ва белгилари қандай?

    ЎРВИ аломатлари кўпинча инфекция юқгандан кейин 2-3 кун ўтиб бошланади (инкубация даври), лекин у инфекцияга сабаб бўлган вирус турига қараб ўзгариши мумкин. Шамоллаш аломатлари ва белгилари ҳам инфекция учун жавобгар бўлган вирусга боғлиқ бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

    • Тўмов;
    • Томоқ ог ъриғ и;
    • Оғирлик;
    • Хиралик;
    • Йўтал;
    • Кўзлар ёшланиши;
    • Иситма;
    • Бош оғриғи;
    • Қулоқ оғриғи;
    • Танадаги оғриқлар;
    • Иштаҳа йўқолиши;
    • Чарчоқ.

    Кичкинтойлар ва болаларда шамоллашнинг симптомлари ва аломатлари катталаргига ўхшаш.

    Совуқ ҳавонинг таъсирининг шамоллашга таъсири борми?

    Умумий шамоллаш одатда қиш ойларида рўй бериши мумкин бўлса-да, совуқ ҳавонинг ўзи шамоллашга олиб келмайди. Аксинча, совуқ об-ҳаво ойларида одамлар бир-бирига яқин масофада ёпиқ жойларда кўп вақт ўтказишади ва шу ҳолат вирусни тез тарқалишига ёрдам беради. Айнан шу сабабли, болалар боғчалари ва мактабларда болалар одатда шамоллашга тез чалинишади.

    Умумий шамоллашнинг ривожланиш босқичлари қандай?

    Шамоллашга кўп турли вируслар сабаб бўлиши мумкин. Умуман олганда, симптомлар вирус билан юқтирилгандан сўнг 2-3 кун ўтиб ривожланади. Баъзи одамларда касаллик симптомлари сустроқ намоён бўлса, бошқаларда касаллик белгилари ўта жиддий тус олади.

    Шамоллаш белгилари одатда 7-10 кун ичида тўлиқ бартараф бўлади, лекин касаллик инсон саломатлиги ҳолати ва вирус турига қараб камроқ ёки кўпроқ вақтгача давом етиши мумкин.

    Шамоллашми ёки грипп?

    Кўп одамлар шамоллашни грипп билан адаштиришади. Шамоллаш ва грипп симптомларининг бир қисми ўхшаш бўлса-да, шамоллаган беморларда гриппга дучор бўлган беморларга нисбатан касаллик жадаллиги нисбатан анча пастроқ бўлади. Грипп билан оғриган беморларда одатда иситма, титроқ, бош оғриғи, сезиларли мушак оғриғи, қуруқ йўтал, қусиш ва ўта заифлик билан касалликнинг бошланиши кузатилади.

    Шамоллаш билан грипп ўртасидаги фарқ қийин бўлса ҳам, грипп ташхисини тасдиқлаш учун лаборатория синовлари мавжуд.

    Ташхис

    Касаллик белгилар ва натижаларни бемор томонидан берилган таърифга ва жисмоний текширувга асосланган ҳолда аниқланади.  Агар бактериал касаллик ёки умумий шамоллаш мумкин бўлган оғир асоратлари каби шартлар бўлмаса лаборатория текширувлари ва таҳлилари амалга оширилмайди.

    Шамоллаш одатда умумий амалиёт шифокори, оила шифокори, терапевт ва педиатр томонидан ташхисланади ва даволанади.

    Даволаш. Шамоллашга қарши уй шароитида даво чоралари

    Шамоллашни умуман олганда даволаб бўлмайди. Шамоллаш ўз-ўзидан чекланган касаллик бўлиб, вақт ўтиб йўқ бўлиб кетади. Уйда шамоллашга қарши воситалар ва тиббий процедуралар шамоллаш билан боғлиқ бўлган аломатларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, инфекцияга қарши инсон организми курашади.

    Дори-дармонсиз шамоллашни даволашнинг енг самарали усули — кўп суюқлик ичиш(илиқ ёки иссиқ), тинчлик вадам олишдир. Катта ёшли болалар ва катталардаги шамоллашда пастилкалар, томоқ спрейи, йўталга қарши сироплар каби анъанавий дори-дармонлар касаллик муддатини қисқартирмасада, симптомларни енгиллаштиради. Илиқ шўр сув билан томоқни чайиш ҳам яхши самара беради.

    Бурун учун томчилар бурун битишини бартараф етиш учун ишлатилиши мумкин. Шуниси еътиборга лойиқки, бурун битишига қарши дори-дармонлар узоқ вақт давомида ишлатилганда тескари таъсирга олиб келиши мумкин, шунинг учун еҳтиёткорлик билан ва мақсадга мувофиқ равишда ишлатилиши керак. Ҳомиладор аёллар ўзларининг шифокорлари билан дориларнинг хавфсизлигини муҳокама қилишлари керак.

    Антибиотиклар шамоллашга қарши самара берадими?

    Йўқ, бундай емас. Антибиотиклар бу касалликни даволашда ҳеч қандай рол ўйнамайди. Антибиотиклар фақат бактериялар келтириб чиққан касалликларга қарши самаралидир, шамоллашга еса вируслар сабаб бўлади. Антибиотиклар нафақат ёрдам бермайди, балки камдан-кам ҳолларда жиддий аллергик реакцияга олиб келиши мумкин, бу баъзан ҳалокатли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, антибиотикларни зарурий бўлмаган ҳолларда қўллаш муайян антибиотикларга чидамли бўлган умумий бактерияларнинг бир нечта штаммларини ўсишига олиб келди. Ушбу ва бошқа сабабларга кўра антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш муҳимдир.

    Баъзида касалликдан кейин синусит, гайморит ёки отит (ўрта қулоқ инфекцияси) каби бактериал инфексия ривожланиши мумкин, шунда антибиотикларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Даволаш ҳақидаги қарор тиббий баҳолашдан сўнг шифокор ёки тиббий ходим томонидан аниқланиши керак.

    Шамоллашда шифокор га бориш керакми?

    Одатда, касалликни уйда даволаш мумкин. Агар титроқ, иситма (39°C дан зиёд), қаттиқ бош оғриғи, қайт қилиш, қорин оғриғи, нафас қисилиши, кўкрак оғриғи каби жиддий аломатлар кузатилса ёки касаллик 10 кундан кейин тузалмаса шифокор ҳузурига борган маъқул. Шамоллаш 3 ойликкача бўлган чақалоқларда кузатилганда ҳам шифокорга мурожаат қилишлари керак.

    Агар томоқ оғриғи ва иситма бошқа шамоллаш аломатларисиз кузатилса, у ҳолда шифокор кўригидан ўтиш керак. Чунки бу касаллик стрептокок инфекцияси бўлиши мумкин, у антибиотикли даволашни талаб қилувчи бактериал инфекция ҳисобланади.

    Умумий шамоллашнинг асоратлари қандай?

    Умумий шамоллаш натижасида юзага келиши мумкин асоратлари ўрта қулоқ яллиғланиши (ўрта отит) ёки бактериал синусит ривожланишини ўз ичига олади. Астма ёки сурункали обструктив ўпка касаллиги бўлган беморларга шамоллаш касалликнинг янада аавж олишига сабабчи бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда иккинчи даражали касаллик сифатида пневмония ривожланиши мумкин.

    Ҳомиладорлик пайтида пайдо бўлган шамоллаш ҳомилага салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун касалликни олдини олишга еътибор қаратиш зарур: иммунитетни ошириш, витамин комплексларини қабул қилиш, иложи болса ҳомиладорликдан бир ой олдин гриппга қарши емланиш керак. Бундан ташқари, ташриф буюрадиган жойларни қисқартириш керак.

    Шамоллаш сурункали бронхит, астма, емфизема, ўпка сурункали касалликларига чалинган ва чақалоқлар, қариялар ва юрак хасталигига чалинган одамлар учун енг хавфли ҳисобланади.

    Касалликни олдини олиш

    Касалликни олдини олиш учун танани чиниқтириш, иммунитетни ошириш тавсия етилади.

    Шамоллашнинг олдини олишнинг енг муҳим усули инфекцияли одамлар билан алоқа қилишни олдини олишдир. Шамоллаш олдини олиш бўйича бошқа чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • Қўлларни тез-тез ва ҳар яхшилаб ювиш жуда муҳимдир, чунки у ифлосланган сиртларга тегиб кетган қўлларни вируслардан ҳалос қилади;
    • Потенсиал ифлосланган сиртларни ёки шахсий буюмларни дезинфекция қилиш ва сочиқ, рўмол ёки тўқималар каби шахсий нарсаларни бирга ишлатмаслик;
    • Оила аъзоларидан бири шамоллаган бўлса, идишларини алоҳида қилган маъқул;
    • Турмуш тарзининг ўзгариши, масалан, чекишни тўхтатиш ва стрессни бошқариш, шамоллашга нисбатан сезгирликни камайтириши мумкин.

    Ҳозирги вақтда бу касалликка қарши самарали вакцина йўқ.

     

    (Visited 13 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!