Семизлик

Семизлик

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Семизлик — сабаблари, таснифи, клиникаси, хавф омиллари, ташхислаш, даволаш, асоратлари

Семизлик (лот. адипоситас — «семизлик» ва лот. обеситас — том маънода «тўлиқлик, семизлик, боқилганлик») — ёғ тўпланиши, тана вазнининг ёғ тўқималари ҳисобига ортиши. Ёғ тўқимаси ҳам физиологик захираларда, ҳам сут безлари, сон, қорин соҳасида йиғилиб бориши мумкин. Ҳозирги вақтда семизлик ҳар қандай ёшда кузатиладиган сурункали метаболик касаллик ҳисобланади, тана вазнининг асосан ёғ тўқималари ҳисобига ортиши сифатида намоён бўлади, аҳолининг умумий касалланиш ва ўлими ҳолатлари кўпайиши билан кечади. Тараққий топган жамиятда генетикада ўзгариш бўлмаса ҳам семизлик кескин ортиб бормоқда, яъни ирсий омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда.

Семизликнинг ривожланиши организмдаги енергия қабул қилиш ва сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида юзага келади. Тана оғирлиги ўзаро бўглиқ тизимлар комплексининг мураккаб муносабатлари орқали тартибга солинади: қабул қилинган енергия (калория) = сарфланган енергия. Семизлик ривожланишига камҳаракатлик (гиподинамия) ва осон ҳазм бўладиган калориялар (уларнинг ортиқчаси организмда ёғ тўқималарида триглицеридлар шаклида тўпланади) ҳисса қўшади. Шунинг учун енергетик мувозанатни сақлаш учун организм гормон даражасини тартибга солиши, енергия сарфлашни камайтириши, озиқа моддаларининг сўрилиши самарадорлигини ошириши, овқатланиш хулқини тартибга солиши (иштаҳани пасайтириш), ёғли енергетик деполардан йетишмаётган енергияни сафарбар қилиши керак. Буларнинг ҳар бири маълум генлар билан тартибга солинади. Етиологияси

Семизлик учун ирсий мойиллик семизликдан азият чекаётган оилалардаги шахсларда аниқ намоён бўлади. Тана массасини тартибга солиш учун масъул генлар инсониятнинг келиб чиқиши ва жамиятнинг ривожланиш тарихи давомида еволюция қилган, лекин бир вақтнинг ўзида озиқа моддаларини қабул қилиш ва одатий жисмоний фаолликни аниқлайдиган ташқи муҳит омиллари ҳам сезиларли даражада ўзгарди.

Семизлик қуйидаги сабаблар туфайли ривожланиши мумкин:

  • Озиқ-овқат қабул қилиш ва енергия сарфлаш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, яъни озиқ-овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш ва енергияни кам сарфлаш;
  • Меъда ости бези, жигар, ингичка ва йўғон ичаклар фаолиятида бузилишлар (ноендокрин патологияли семириш);
  • Генетик бузилишлар.

Семириб кетишга туртки бўладиган омиллар

  • Камҳаракат турмуш тарзи;
  • Генетик омиллар, хусусан:
    • Липогенез ферментларининг юқори фаоллиги
    • Липолиз ферментлари фаоллигининг пасайиши
  • Баъзи касалликлар, хусусан ендокрин касалликлар (гипогонадизм, гипотиреоз, инсулинома);
  • Озиқ-овқат истеъмол қилиш бузилишларига олиб келадиган овқатланиш хулқ-атворининг психологик бузилишлари (масалан, психоген кўп йеб юбориш);
  • Стрессгамойиллик;
  • Прадер-Вилли синдроми;
  • Гипоталамуснинг дисфункцияси;
  • Уйқуга тўймаслик;
  • Психотроп препаратлар;
  • Тизимли глюкокортикостероидлар;
  • Гормонал контрацептивлар;
  • Инсулин ва инсулин секрецияси стимулятори;

Еволюция жараёнида инсон организми овқат танқис бўлганда ёки ундан мажбуран бош тортишга тўғри келганда енергияни таъминлаш учун озиқ-овқат тўкис бўлганида озиқа моддаларни жамғаришга мослашган — бу еволюцион афзаллик бўлиб, инсонларга тирик қолиш имконини берган. Қадим замонларда семизлик фаровонлик, йетарлилик, ҳосилдорлик ва саломатликнинг белгиси ҳисобланарди. Мисол учун милоддан аввалги 22-минг йилликда ясалган «Венес оф Wиллендорф» ҳайкали (еҳтимол, семизликнинг енг қадимги мисоли).

Семизликнинг таснифи

Марказий семизлик деб қорин соҳасида ёғ захираларининг ортиқчалиги тушунилади. Марказий семизлик ортиқча вазнликнинг енг хавфли тури ҳисобланади, ва, статистикага кўра, юрак хасталиги, юқори қон босими ва қандли диабет хавфининг ортиши билан боғлиқ. Марказий семириш пиво истеъмол қилиш билан боғлиқ деган кенг тарқалган тушунча (пиволи қорин) тасдиқ топмаган: на тана массаси индекси, на бел ва сон айланаси нисбати пиво истеъмоли билан боғлиқ емас.

Бемор бел ҳажмининг сонлар ҳажмига нисбати аёллар учун 0,8 ва еркаклар учун 0.95 дан ортиқ бўлса марказий семизлик билан хасталанган ҳисобланади.

Семизликнинг патологик турлари, қоида тариқасида, ёғ алмашинувининг бузилишига олиб келадиган инсон ендокрин тизимдаги тартибсизликлар билан боғлиқ бўлади.

Семизлик даражаларга (ёғ тўқималарининг миқдори) ва турларга (унинг ривожига олиб келган сабабларгас кўра) бўлинади. Семириб кетиш қандли диабет, гипертония ва ортиқча вазннинг мавжудлиги билан боғлиқ бошқа касалликларга олиб келади. ЖССТ таснифига кўра, бел ҳажмининг еркакларда 94 см ва аёлларда 80 см дан зиёдлиги семизлик билан боғлиқ касалликлар хавфини оширади. Ортиқча вазн сабаблари шунингдек ёғ тўқималарининг тарқалишига, ёғ тўқимасининг табиатига (юмшоқлик, таранглик, суюқлик сақлаш фоизи) ҳамда тери ўзгаришларининг мавжудлиги ёки мавжуд емаслигига ( «селлюлит» деб аталмиш терининг чўзилиши, тешикчаларининг кенгайиши) таъсир қилади.

Тарқалганлиги

2013 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти семизлик ҳақида ҳисобот еълон қилди. Ҳисоботни тузиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2008 йил маълумотларини ишлатган. Қуйида БМТ ҳисоботининг натижаларига кўра семиришдан енг кўп азият чекадиган мамлакатлар жадвали кўрсатилган:

МамлакатСемизликдан азият
чекаётган аҳоли
фоизи
 Мексика 32,8
 АҚСҲ 31,8
 Сурия 31,6
 Венесуела, Ливия 30,8
 Тринидад ва Тобаго 30,0
 Вантау 29,8
 Ироқ, Аргентина 29,4
 Туркия 29,3
 Чили 29,1
 Чехия 28,7
 Ливан 28,2
 Янги Зеландия, Словения 28,0
 Салвадор 27,9
 Малта 27,6
 Панама, Антигуа 26,8
 Исроил 26,5
 Австралия, Сент-Винсент ва Гренадина 26,1
 Доминикана 26,0
 Буюк Британия24,9
 Россия24,9
 Венгрия 24,8

2016-йилда «Тҳе Ланcет» журнали 2025 йилга келиб жаҳон аҳолисининг деярли 20 фоизини семизликдан азият чекишини кўрсатадиган тадқиқот чоп етди.

Клиник тасвир

Семизликнинг клиник намоён бўлиши тананинг турли қисмларида озиқ-овқат билан ҳаддан ташқари калория қабул қилиш ва кам енергия сарфлаш оқибатида ёғ тўпланиши билан тавсифланади.

Ташхис

Амалий тиббиётда семиришни аниқлаш учун кўпинча тана массаси индекси (ТМИ) ишлатилади. Шунингдек, ТМИ дан фарқли ўлароқ инсоннинг жисмоний қоматини ҳам ҳисобга оладиган Борнгардт индекси ҳам амалда қўлланилади.

Тана массаси индекси

Ортиқча вазнни аниқлаш кўрсаткичи тана массаси индексидир (ТМИ).

ТМИ = тана оғирлиги / узунлиги2 (кг / м2).

2000 йилда ЖССТ монголоид ирқи учун ортиқча вазн остонасини 25 дан 23 кг / м2 гача, семизлик остонасини еса 30 дан 25 кг / м2 гача туширишни таклиф етди (маълумот ўрнида ўзбек миллати монголоид ва йевропоид ирқ ўртасидаги метис гуруҳдир). Бунинг сабаби, монголоидлар семизлик билан боғлиқ бўлган муаммолардан ТМИнинг анча пастроқ кўрсаткичларида ҳам азият чекишларини кўрсатадиган епидемиологик тадқиқотлардир. Шу билан бирга, баъзи тадқиқотчилар негроид ирқ вакиллари, шунингдек полинезий келиб чиқишли шахслар учун ортиқча вазн остонасини 25 дан 26 га, семизликни еса 30 дан 32 гача кўтаришни таклиф етдилар.

ТМИ 40 ва ундан юқори бўлса, ҳатто семизликнинг асоратлари бўлмаса ҳам, унда морбид(касалликли) семириб кетиш ҳақида гапирилади. Семизликнинг 2-тур қандли диабет, гипертония, дислипидемия ва оёқ бўғимлари патологияси каби асоратлари мавжудлигида, ТМИ 35 ва ундан юқори бўлганида ҳам морбид семизлик дея таснифланади

Тана массаси индекси ёғ / мушакларнинг нисбати ва тананинг ёғ тақсимотини ҳисобга олмаслиги учун танқид қилинади. Зеро, оз мушак массали кекса одам идеал оғирликли дея таснифланиши мумкин, яхши мушак массали спортчи еса ортиқча вазндан азият чекаётган ёки семиз дея. Шунга қарамай, тана массаси индекслари ортиқча вазнни баҳолаш учун тан олинган ягона халқаро мезондир.

Магнит резонанс томография

Танадаги ёғ тўқималарининг миқдорини аниқлашнинг енг аниқ усули МРТ ҳисобланади.

Кундалик ҳаётда инсон организмидаги ёғ тўқималарининг миқдори одатда биоимпедансометрия усули орқали тана таркибини таҳлил қилувчи кундалик тарозилар ёрдамида ўлчанади.

Ортиқча вазндан азият чекаётган одамлар ўз қоматлари кенглигини бўрттириб кўришга мойил бўлишади,  бу еса субъйектив норозиликка олиб келади.
МРТ ҳақида батафсил→

Семизликни даволаш

Семизлик ва ортиқча вазнни даволашнинг асосий усуллари

  • Таркибида кўпроқ клетчатка, витамин ва бошқа биологик фаол моддалар сақлаган маҳсулотлар (буғдойдошлар ва ёрмалар, сабзавот, мева, ёнғоқ, кўкатлар ва бошқалар) оширилган ва организм томонидан тезда ўзлаштириладиган углеводлар (шакар, ширинликлар, пишириқлар, олий навли ундан тайёрланган нон машулотлари ва макаронлар) камайтирилган парҳезга риоя қилиш, шунингдек, жисмоний машқлар бажариш.
  • Семизликни даволашда умумий ёндашув ортиқча вазнни даволаш учун барча маълум дори-дармонларни синаб кўриш ҳисобланади.
  • Психотерапевтик даволаш (хулқ-атвор терапияси) ҳам ишлатилади.
  • Агар дори-дармонли даволаш самараси аҳамияциз бўлса ёки умуман бўлмаса, бундай даволашни тўхтатиш керак. Жарроҳлик муолажаларининг амалга оширилиши еҳтимолини кўриб чиқиш мумкин.

Семизликнинг диетотерапияси (парҳез тутиш)

Овқат рационининг енергетик қийматини камайтиришга асосланган даволашнинг узоқ муддатли натижалари умидларни пучга чиқаради (бу тиббий назорат остида ёки шифокор назоратисиз ўтказилишидан қатъий назар). Америкалик психолог Трейси Манн ва унинг ҳамкасблари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, парҳез семизликка қарши курашиш воситаси сифатида умуман фойдасиздир.

Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш керакки, овқат калориялигини тўғри назорат қилмасдан семизликни муваффаққиятли даволаб бўлмайди. ЖССТ муваффақиятли озиш учун одатдаги калория истеъмолини ҳисоблаш ва кейин керакли калориядан 500 ккал камроқ кўрсаткичка еришгунча ҳар ойда уни 300-500 ккалга камайтиришни тавсия етади. Фаол жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган шахслар учун бу қиймат 1500-2000 ккални ташкил етади.

Тадқиқотчилар шуни аниқлашдики, мунтазам паст ёғли сут маҳсулотларини истеъмол қиалдиган кишилар камроқ ортиқча вазн йиғишади ва метаболик синдромдан азият чекишади.

Психотерапия

Семизликни даволашда ишлатиладиган хулқ терапияси усуллари ўз-ўзини назорат қилиш, озиқланиш ва унга тегишли одатларга муносабатни ўзгартириш, аста-секин жисмоний машқларни жорий етиш ва ишончли ижтимоий қўллаб-қувватлашни шаклланишини ривожлантиришга қаратилган. Назорат қилинган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу усуллар қўлланилган беморлар бошқа усуллар қўлланилган беморларга нисбатан кейинчалик яна аввалги вазнларига камроқ қайтишган.

Канадалик олимлар семизлик ривожланишига ота-она билан бўлган салбий муносабатлардан таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқладилар. Аксинча, яхши муносабатлар, хусусан ота билан, меъёрий вазнни сақлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Семизликнинг тиббий муолажаси

Дори-дармонлар, қоида тариқасида, фақат қисқа муддатли яхшиланишга еришиш имконини беради, аммо доимий ва узоқ муддатли таъсирга ега емас. Агар дорилар билан даволаш курсини тугатгандан кейин бемор ўзининг турмуш тарзини ўзгартирмаса ва парҳезли тавсияларига амал қилмаса, тана вазни яна ортади. Еҳтимол, бу ортиқча тана массаси гипоталамусда тикланмас яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши, бу еса ёғ тўқималарини тартибга солишни вазифасини бузиши сабаблидир. Ҳар бир дори шифокор томонидан индивидуал тарзда буюрилади:

  • Фентермин(адипексП, фастин, ионамин — амфетамин гуруҳи) — иштаҳани камайтирадиган нейромедиатор норадреналин сифатида таъсир кўрсатади. Асабийлик, бош оғриғи ва уйқусизликкаолиб келиши мумкин.
  • Орлистат(ксениcал) — панкреатик липаза ингибитори, ёғ сўрилишини тахминан 30% га камайтиради, очлик ҳиссини бостирмайди, бироқ ахлат ушлаб тура олмасликни чақириши мумкин.
  • Сибутрамин(меридиа) — серотонин ва норадреналин қайта ушланиши ингибитори. Препарат гипоталамусда жойлашган тўқлик ва термогенез марказларига таъсир кўрсатади. Препарат назорациз артериал гипертонияли беморларга қарши кўрсатмага ега!
  • Флуоксетин(прозак) — антидепрессант, иштаҳани бостириш учун баъзи мутахассислар томонидан ишлатилади, лекин узоқ муддатли самараси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
  • Лоркасерин(белвик) — 5-ҲТ2C рецепторлари агонисти, иштаҳани бостиради.
  • Бупропион(велбутринзибан) — норадреналин ва дофамин қайта ушланиши ингибитори, иштаҳани бостиради.
  • Кофеин ва ефедрин бирлашмаси— симпатомиметик, алфа ва бета-адренорецепторларни, норадреналин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. У семизликни даволаш учун Данияда кенг тарқалган.
  • Топирамат— антиепилептик препарат, тана вазнини номаълум механизм орқали камайтиради.
  • Налтрексон— опиоид рецепторлари антагонисти, мазали таомга интилишни бостиради.
  • Лираглутид(виктоза, саксенда) ГСП-1 рецепторлари агонисти. Еҳтимол, лептин (тўқлик гормони) нинг таъсирини унинг ерувчан рецепторлари бостирилиши орқали кучайтиради.

Озиш учун мавжуд дориларнинг кўплигига қарамай, уларнинг деярли барчаси АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан жиддий ножўя таъсири туфайли тақиқланган. Айни пайтда уларнинг бештаси тасдиқланган: орлистат, лоркасерин, фентермине-топирамат, бупропион-налтрексон ва лираглутид.

Ўсимлик келиб чиқишли препаратлар

Парҳез ва дори қабул қилиш билан бирга чой ёки бошқа дори шаклида ўсимлик воситалари ишлатилиши мумкин, лекин уларни таркибини яхши билиш керак.

Морбид семизликни хирургик даволаш

Узоқ муддатли тадқиқотлар асосида аниқланишича, семизликни даволашда максимал таъсирга жарроҳлик операцияси (бариатрик жарроҳлик) ега. Фақат жарроҳлик муолажасигина бу муаммони якуний ҳал қилиш имконини беради. Ҳозирги кунда семизликни бартараф қилиш учун дунёда енг кўп уч хил жарроҳлик амалиёти қўлланилмоқда. Бу уч операция бариатрик жарроҳликнинг кўп йиллик такомиллашувидан келиб чиққан бўлиб, ортиқча вазн билан курашишда максимал самарага ега ва шу билан ножўя таъсирлар минимал даражада:

  • Ошқозонни шунтирлаш (гастриc бйпасс)енг узоқ тарихга ега. У ХХ асрнинг 60-йилларида қўлланила бошланди. Бу операцияда ошқозон иккига бўлинади — кичик ва катта қисмларга, улар бир-бири билан алоқа қилмайди. «Кичик ошқозонга» ингичка ичак тикиб қўйилади, шу тарзда озиқ-овқат қисқа йўл орқали ҳаракат қилади. Бу операция икки таъсир компонентига ега: (1) кичик ошқозон ҳажми 50 мл бўлади, демак, бемор олдинги миқдорда овқат қабул қила олмайди ва (2) овқат қисқа йўлдан ҳаракатланганда озиқа моддаларининг сўрилиши пасаяди.

Ошқозонни бандажлаш.
Операция қизилўнгач ва ошқозон чегарасида силикон ҳалқа (ошқозон бандажини) қўллашдан иборат. Бандаж озиқ-овқат ўтишига тўсқинлик қилади, шу билан тўйганлик рефлексоген зонасини рағбатлантиради. Барча замонавий бандажлар созланувчан, яъни уларнинг ҳалқа кенглиги беморнинг индивидуал ҳолатига қараб назорат қилиниши мумкин. Замонавий шаклдаги бандаж конструкциясини асл келиб чиқиши Украинадан бўлган америкалик жарроҳ Любомир Кузмак таклиф қилинган.

 

Йенгли гастропластика (слееве гастреcтомй).

 

  • Операция ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлаш ва уни «йенг» каби ингичка узун найга айлантиришдан иборат. Ошқозон ҳажми тахминан 10 мартага (150-200 мл гача) камаяди. Йенгли гастропластиканинг вазнини камайтиришга кўрсатадиган таъсир механизмлари озиқ-овқатни тор «йенг»дан ўтиши ҳисобига рестриктив еффектнинг яратилиши, ўт кислоталари кўпайиши ҳисобига фарнезоид Х-рецепторлари фаоллигининг кучайиши ва грелин ишлаб чиқарувчи зонанинг олиб ташланиши гипотетик механизмидир (грелин— очлик гормони). Мустақил бариатрик жарроҳлик сифатида йенгли гастропластика 2004-йилдан буён қўлланилмоқда.

Таърифлаб ўтилган учта стандарт операциялардан ташқари, унчалик тез-тез ишлатилмайдиган жуда кўплаб бошқа операциялар таклиф етилган.

Ҳозирги пайтда барча бариатрик операциялар миниатюр оптик тизим назорати остида лапароскопияйўли орқали (яъни тешиклар орқали, кесилмаган ҳолда) амалга оширилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, пластик жарроҳликка тааллуқли операциялар, масалан лиопсакция ёки абдоминопластика семизликка қарши курашиш чоралари емас, улар фақат маҳаллий косметик нуқсонларни тузатишга қаратилган бўлади. Рости бундай операциядан кейин йўг миқдори ва тана вазни камайиши мумкин, аммо, британиялик олимларнинг яқинда ўтказган тадқиқотларига кўра, саломатлик учун бундай операциялар фойдасиздир. Афтидан, саломатликка зарарни тери ости ёғлари емас, чарвида жойлашган висцерал ёғ ва қорин бўшлиғида жойлашган аъзолар атрофидаги ёғлар йетказади. Илгари вазн йўқотиш учун бир марталик липосакция қилишга уринишлар бўлган (10 кг гача ёғ олиб ташланадиган мегалипосакция), лекин ҳозир у жуда зарарли ва хавфли муолажа саналади ва муқаррар равишда кўплаб жиддий асоратларни беради ва тана юзаси нотекислиги шаклида жиддий косметик муаммоларга сабаб бўлади . Бундан ташқари, тери ости липосакциясини ўтказиш (масалан қоринда) саломатлик учун зарарли саналади; бу висцерал йўгнинг компенсатор ўсишига олиб келиши тўғрисида маълумотлар жам мавжуд. Шундай қилиб, семизлик билан курашиш учун пластик емас, балки бариатрик жарроҳлик ишлатилади.

Семизликнинг оператив даволаш аниқ кўрсатмаларга ега, улар фақат қўшимча вазнга ега еканлигига ишонадиганлар учун мўлжалланмаган. Хирургик даволашга кўрсатма ТМИ 40 ва ундан юқори бўлганида берилади. Бироқ, бемор 2-турдаги диабет, гипертония, веналарнинг варикоз кенгайиши ва оёқ бўғимларга муаммолар каби хасталикларга ега бўлса, кўрсатма ТМИ 35 ва ундан юқори бўлганида берилади. Яқинда халқаро адабиётда ТМИ 30 ва ундан юқори бўлган беморларда ошқозон бандажини самарадорлигини ўрганиш бўйича ишлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, 2011 йил феврал ойида ФДА (АҚШнинг лицензиялаш органи) ТМИ 30 дан бошлаб гастрик бандажни қўллашга рухсат беришга қарор қилди. Тўғриси, бу рухсат фақат ЛапБанд аталмиш бандаж моделига тааллуқли.

Семизликнинг асоратлари

  • Метаболик синдром— юрак-қон томир касалликларини ривожланиши учун хавф омиллари бўлган метаболик, гормонал ва клиник бузилишлар мажмуаси. Метаболик синдром тўқималарнинг инсулинга сезувчанлигининг йўқолишига асосланган.
  • Гастроезофагеал рефлюкс касаллиги— ошқозон-ичак тизимининг енг кенг тарқалган касалликларидан бири ва учраш тезлиги бўйича ошқозон яраси ва ўт-тош касаллиги билан солиштириш мумкин. Нордон ошқозон таркибининг қизилўнгачнинг пастки қисмига отилишидир.

Тахминан 10% ҳолларда нордон рефлюкс ишқорли билан бир вақтнинг ўзида содир бўлади, яъни қизилўнгачга ҳам ошқозон таркиби, ҳам ўн икки бармоқли ичак таркиби отилади. Рефлюкс семиз одамларда, айниқса, кечалари овқатни севувчилар, спиртли ичимликлар, қаҳва ичувчилар, чекувчиларда кўпроқ ривожланади.

  • 2-тур қандли диабет— меъда ости бези ҳужайралари инсулин секреция қилиши бузилиши ва инсулинга резистентлик (қаршилик) мавжудлиги.
  • Юрак ишемик касаллиги (ЙИК)— стенокардия, миокард инфаркти ва атеросклеротик кардиосклерозни бирлаштирадиган касаллик. ЙИК юрак тож артерияларнинг бўшлиғи торайиши натижасида йетарли қон билан таъминланмаганлиги туфайли ривожланади.
  • Миокард инфаркти— юракнинг маълум соҳасидаги ўткир қон айланишининг бузилиши оқибатида юрак мушакларининг нобуд бўлиши.
  • Инсулт— мия қон айланишининг ўткир бузилиши.
  • Артерийел гипертензия— қон айланиш тизимининг енг кенг тарқалган касаллиги, юқори қон босими билан ифодаланади.
  • Сурункали веноз йетишмовчилиги— веноз қоннинг қайта оқиши бузилиши билан тавсифланадиган синдром, соҳавий микроциркуляция тизимининг дезорганизатисясига олиб келади.
  • Холесистит— бу ўт пуфагининг яллиғланиши.
  • Ўттош касаллиги— ўт пуфагида ёки сафро йўлларида тошлар шаклланиши.
  • Артрит— аутоиммун касаллик, бўғимларнинг сурункали яллиғланишига сабаб бўлади, бундан ташқари, бўғим атрофи ва бошқа тўқималар, аъзолар ва организм тизимлари ҳам шикастланади, шунинг учун бу касаллик тизимли касалликлар синфига киради.
  • Деформация қилувчи остеоартроз— бўғимларнинг сурункали яллиғланишсиз касаллигидир.
  • Умуртқалараро дисклар чурраси— умуртқа танасини диск томонидан қоплаб турувчи ингичка тоғай пластинкада ёриқ пайдо бўлади, натижада диск моддасига қон қуйилади ва тезда унинг чурраси ривожланишига ҳисса қўшади.
  • Поликистоз тухумдонлар синдроми— ендокрин касаллик, бунда тухумдонлар катталашган ва унда суюқлик биан тўлган майда пуфакчалар бўлади.
  • Онкологик касалликлар— организмнинг аъзолари ва тўқималарида епителия ҳужайраларидан келиб чиққан хавфли ўсмалар. Епителиал ҳужайралар тезлик билан бўлиниш ва кўпайиш қобилиятига ега. Онкологик касалликлар одатий ҳужайраларнинг ўсимта ҳужайраларига айланишида ривожланади.
  • Панкреатит— меъда ости безининг яллиғланиши.
  • Жигарнинг ёғли дистрофияси— жигар ҳужайраларида ёғ тўпланиши.
  • Алвеоляр гиповентиляцияли семизликнинг сўнгги даражаси— ўта семизлик оқибатида одамлар алвеоляр гиповентилясциядан азият чекиши ҳолати (бунда киши чуқур ва йетарли нафас ололмайди), натижада қонда кам кислород ва юқори карбонат ангидрид бўлиши қайд қилинади.
  • Еректил дисфункция— еркакларда ерекцияга еришиш ва уни сақлаб қолиш қобилиятининг йўқотилиши. Бу семизлик туфайли ривожланадиган гормонал касалликлар ва тестостерон даражасининг пасайиши туфайли юзага келади, бу еса андроген йетишмовчилигига олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак-томир касалликлари дунёда ўлимнинг асосий сабабларидан бири саналади. Фақатгина 2012 йилда ЙТК дан 17 миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлган. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ортиқча оғирлик, шу жумладан висцерал ёғ миқдорининг ошишидир.

Якун

Кўп нарса семизликнинг шакли, даражаси, асоратлари ва биргаликда кечадиган касалликлар мавжудлигига боғлиқ.

Ҳаддан ташқари оғирлик метаболик касалликлар бўлмаган ҳолатларда ҳам «соғлом» ҳолат емас — вақт ўтиши билан кучаядиган бошқа хавф омиллари ҳам мавжуд; ортиқча вазн ҳар доим муқаррар равишда у ёки бу юрак-томир касалликларининг пайдо бўлишига олиб келади.

 

Rating: 4.5/5. From 2 votes.
Please wait...