Кошларни буяш — усуллари

Кошларни буяш — усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Кошларни буяш — усуллари, сирлари, қош учун пардоз воситаларини тўғри ишлатиш

Аниқ ва тўғри юз тузилиши, ёрқин ранглар — буларнинг барчаси табиий гўзалликка урғу бериб, муайян ижобий тарафларни ажратиб кўрсатиш, камчиликларни еса сезилмас қилишга ёрдам беради. Қошларни бўёқ, соялар (тень) ёки қалам билан қандай бўяшни билсангиз, сиз осонгина бир неча йилга ёшроқ кўриниб, кўзларингизнинг жозибадорлигини янада оширишингиз мумкин.

Кошларни қалам билан бўяш

Ҳозирда қизлар қошларга катта еътибор ажратишмоқда. Илгари қошларни ингичка, нозик қииб териш урфда бўлган бўлса, бугунги кунда улар кенг ва қалин бўлиши урфга кирган. Табиат барча қизларни шундай чиройли ва кўзга ташланадиган қошлар билан сийламаган, баъзи қизлар мунтазам бўяб туриш керак бўлган оч рангли ёки нозик қошларга ега. Қошларни бўяш учун сиз бўёқ, қалам, соя, туш ва ҳатто лаб бўёғи ишлатишингиз мумкин. Қай бирини танлаш кераклигини яхшироқ тушуниш учун мақолада келтирилган учта вариантни синаб кўришингиз керак.

Илгари, юзнинг ушбу қисмини бўяш учун фақат қалам ишлатилган ва бу турдаги барча воситалар қўлланилган: лаблар, кўзлар учун контурли қаламлар ва бошқалар. Ҳозирда фақат қош учун мўлжалланган махсус қаламлар мавжуд. Уларнинг фарқи ранг ва юмшоқликда. Уларни ишлатиш анча қулайроқ, чунки штрихлар юмшоқ ва табиий равишда ётади.

Қошларни бўяшдан олдин, воситанинг тўғри рангини танлаш керак. Брунйет ва шатен қизларга блондинларга нисбатан анча осонроқ, чунки ранг нотўғри танланса, у тўқроқ ранг билан аралаштирилиб, керакли тусни олиш мумкин. Лекин, агар сизнинг қошларингиз ёрқин рангли бўлса, баъзи қоидаларни инобатга олишингиз керак бўлади:

  1. Идеал ҳолда, қаламнинг рангги қорачароқ қизларда сочларнинг рангидан бир тонга оч, оқроқ қизларда бир тон тўқроқ бўлиши керак. Қовоқлар учун қалам билан бўлгани каби, нотўғри ранг гаммасини танлаб, ўзингизни бир неча ёш қарироқ кўрсатиб қўйишингиз мумкин;
  2. Фақатгина жигарранг ва унга яқин туслар (ранг турига қараб) табиий бўлиб кўринади. Албатта, бугунги кунда татуаж қилиш услуби ҳали ҳам урфга кирган, аммо у камдан-кам ҳолларда табиий кўринади ва татуажнинг ранги учгач, у қошларнинг сунъийлигини аниқ кўрсатадиган кулранг ранг бўлиб қолади;
  3. Қошларни чиройли тарзда бўяш учун, қош чизиғида битта қалин штрих емас, бир нечта кичик штрихлар қилиш керак, агар керак бўлса, терида битта ингичка штрих.

Бундан ташқари, сиз аввал ортиқча тукларни териб ёки кесиб ташлашингиз керак бўлади. Акс ҳолда улар бўялган контурдан чиқиб қолади ва чизиқни бузади.

Қошни тўғри бўяш ҳақида кўрсатмалар:

  1. Қошлар таралади, терилади ва кесилади;
  2. Шундан сўнг қош шакли танланади, бу ишнинг жуда муҳим қисми. Уйча шаклидаги бурилиш универсал деб қабул қилинади, асосийси уни жуда катта қилиб юбормаслик керак. Бунинг учун кўзнинг катталиги ва кесими, уларнинг юздаги жойлашуви баландлигини ҳисобга олиш керак. Уйчанинг юқори қисми қовоқнинг учинчи қисмига тўғри келади;
  3. Енди букилиш яқинида бир нечта синов штрихларини тушириш керак — бу босимнинг зарур даражасини ва танланган рангнинг тўғрилигини аниқлашга ёрдам беради. Сўнг йенгил ҳаракатлар билан қошни ташқи бурчакдан ички бурчакка қараб бўяш керак;
  4. Қошнинг охири бора-бора ингичкалашиб боришини назорат қилинг — бу кўпроқ табиий кўринади;
  5. Агар қошлар нафақат ёрқин, балки ингичка ҳам бўлса, қалам билан терига ҳам чизиш керак бўлади. Фақат қошдан юқори қисм бўялади, агар сиз пастдан бўясангиз, кўзларингиз пастга тушгандек, нигоҳ еса чарчагандек кўриниб қолади;
  6. Шундан сўнг, штрихларни ёйиб, керак бўлса, уларни текислаб чиқинг.

Бу жуда қулай усул, қолаверса пардоз қилишни ўрганишнинг енг осон ва енг арзон йўли ҳисобланади. Бундан ташқари, қошни қалам билан ҳар куни бўяганда қош тукларига зарар йетмайди. Кўпинча қалам ўрнига қизлар тушдан фойдаланишади. Аммо, бу вариант фақат қошларни бироз қорароқ қилиш керак бўлганда ўринли саналади, ёрқин рангли қошларда бўялган алоҳида туклар сезиларли бўлиб қолади.

Кошни бўяш учун соялар ишлатиш

Ҳозирги кунда кўплаб косметологлар юзнинг турли қисмларини бўяш учун мос келадиган махсус соялардан фойдаланади. Соялар билан қошларни уй шароитида мустақил бўяш мумкин, ҳатто тажриба ва кўникмалар бўлмаса ҳам. Қалам билан бўяш техникасидан устунлиги услубнинг қулайлигидадир, камчилиги — қимматлиги ва рангни тезда йўқотилишида.

Қошни босқичма-босқич соялар билан бўяш учун:

  1. Қалам билан бўлгани каби, аввал асосни тайёрлашингиз керак бўлади: ортиқча туклар четларини кесиш;
  2. Қош учун мўйқаламча ва чўткача олиш керак. Биринчиси билан контурни чизсангиз, чўткача сояларни суртиш учун ишлатилади;
  3. Мўйқаламча билан қош ўсишининг қуйи чизиғини қош думигача бўяш керак. Думчани айниқса еҳтиёткорлик билан чизинг, битта кескин ҳаракат ва у егри чиқади;
  4. Шундан сўнг, қош ўсиши марказини йенгил равишда соя билан бўяш керак;
  5. Шу амални юқори ўсиш чизиғи билан такрорланг;
  6. Қош егилишига еътибор беринг. Юзингизнинг шаклига қараб, чизиқ бурчагини текис, айлана каби ёки ўткирроқ қилишинингиз мумкин;
  7. Агар қалин қошлар бўялаётган бўлса, унда мўйқаламча билан қош маркази бир неча марта бўялади, агар у ингичка бўлса — унда бўёқни бир текис тақсимланг;
  8. Чўткача ёрдамида соялар ёйилади ва қош таралади.

Пардоз профессионал кўриниши учун, пастки чизиқ остига озгина корректор ёки оч рангли тонал крем суртиш мумкин — бу контрастга урғу беради. Бундай пардозни суюқ соялар билан қилишни ўрганиш осон, лекин кукунлилари ҳам тўғри келади. Табиийлик учун юқори кўз қовоғидаги кирпиклар остига бир нечта штрихлар қўшишингиз мумкин.

Соялар узоқроқ туриши учун бир нечта сирлар:

  • Кукунли бўёқлари билан бўяшдан олдин қош туклари мум билан ишланиши керак — у ишончли ва бардошли асосга айланади;
  • Қўллашдан кейин, бўялган соҳа устига қоғоз салфетка тегизиб олинг — бу кейинчалик кўзга тўкилиши мумкин бўлган юқори қаватни олиб ташлайди;
  • Натижани шаффоф гел билан янада мустаҳкамлаш мумкин.

Кошларни бўёқ билан бўяш

Енг табиий кўриниш, қошларини бўёқ, басма ёки хина билан бўяганда олинади. Бу усул ёрқин, қизғиш-сариқ ёки оқарган қошларни бўяш керак бўлганда қўл келади, чунки у қошларга ёрқин ва тўйинган ранг беришга ёрдам беради. Ушбу усулнинг асосий афзаллиги муддатдир — камида икки ҳафта давомида қошларни бўяшни унутишингиз мумкин.

Табиий қошларни бўёқ билан бўяш усули:

  1. Бўяшни бошлашдан қош атрофидаги терига ёғли крем, вазелин ёки лаб учун балзам суртиш керак, шунда ранг терига ўтмайди;
  2. Бўяш учун фақат махсус воситалар ишлатилади. Ҳеч қачон қошни соч бўёғи билан бўяшга уринманг, бу аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Агар сиз хина ва басма аралашмасини қўлламоқчи бўлсангиз, одатий бўяш учун ишлатиладиган нисбатлар тўғри келади, бу икки табиий бўёқ ёрдами билан деярли ҳар қандай рангга еришиш мумкин: қизил, жигарранг, шоколад, қора. Керакли рангни бошиданоқ тўғри танлаб олиш мақсадга мувофиқ, акс ҳолда қошларни қайта бўяб бўлмайди (ранги учишини кутиш керак);
  3. Бўёқни суртишда сояларни қўллашдаги каби усул қўлланилади. Аввал контур туширилади, кейин бўёқ билан тўлдирилади. Қошларни яхшироқ кўриш ва керак бўлганда кичик камчиликни ҳам тўғирлай олиш учун катта кўзгудан фойдаланинг;
  4. Кўплаб аёллар ҳомиладорлик вақтида қошларни бўяш мумкинми ёки йўқми деган саволга берилишади. Мутахассислар буни тавсия етишмайди, чунки бу даврда бўёқнинг кимёвий компонентлари рад етилиши еҳтимоли юқори бўлади. Реакция пайдо бўлиши мумкин: юз қизаради, шишади ёки тошма билан қопланади. Шунинг учун ҳомиладор аёллар учун қалам ва соялардан фойдаланиш ёки хина билан ранг бериши тўғрироқ бўлади;
  5. Бўёқни ушлаб туриш муддати бўёқ брендига ва рангига боғлиқ. Кўпинча у ярим соатдан кейин ювиб ташланади. Агар қош ранги жуда тўқ бўлиб кетган бўлса, ваҳимага тушманг — бир неча ювишдан кейин у ёрқинлашади.

Дастлабки бўяшни салонда ўтказган яхши — шунда сиз мутахассисларнинг ишлаш усулини ва қандай воситалардан фойдаланишини кўриб олишингиз мумкин. Қошни қанчалик тез-тез бўяб туриш кераклиги ҳар бир индивидуал ҳолат учун алоҳида бўлади. У қош тукларининг тузилишига ва асл рангига боғлиқ. Блондлар муолажаларни ҳар икки ҳафтада бир марта такрорлашлари керак бўлса, брюнетларга ойига бир марта бўяш кифоя.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...