Простатит сабаблари

    Простатит — сабаблари, белгилари, аломатлари, ўткир ва сурункали шаклини даволаш, олдини олиш

    Простатит — простата безининг яллиғланишидир. Простата бези еркак жинсий аъзоларининг иккинчи даражали қисмидир. Без қовуқ остида, унинг бўйни атрофида жойлашган. Сийдик чиқариш канали (уретра) простатадан ўтади, яъни простата сийдик чиқариш найини ўраб туради. Айнан шу сабабли, простата катталашганида, сийдик йўлларини сиқиб қўяди ва сийдик ўтишига тўсқинлик қилади.

    35 ёшдан ошган еркакларда простата катталашиши тез-тез кузатилади. Бу одатий ҳодиса. 50 ёшдан катта еркакларда касаллик сийдик-таносил тизими фаолиятининг бузилиши оқибати ҳисобланади, яъни простата безининг ялиғланиши натижасида. Ёдда тутиш керак, простата бези қанча катталашса, сийдик шунча кўпроқ тўсилади ва шу тариқа организм тобора сийдик билан заҳарланиб боради.

    Касаллик йетарлича кенг тарқалган ва жинсий йетук еркакларнинг 80 фоизидан кўпроғида ташхис қўйилган, уларнинг қарийб 30 фоизи 20 дан 40 ёшгача бўлган ёш гуруҳида аниқланган. Агар биз статистик тадқиқотларга мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар 10 та беморда простатит аниқланади.

    Простатитнинг сабаблари

    Простатит ривожланишининг сабаблари қуйидагича:

    • Простатитнинг асосий сабаби қон айланишининг бузилиши бўлиб, бу простата безининг катталашишига олиб келади. Қон айланиши бузилишининг сабаби еса — ўтроқ ва камҳаракат ҳаёт тарзи, шунингдек, катта вазн.
    • Простатитнинг яна бир сабаби инфекция тушишидир. Кўпинча инфекция гонорея ёки уретрит натижасида тушади, камроқ ҳолатларда — ангина, гриппсил касаллигининг асоратлари натижасида.
    • Простатанинг бактериал табиатли яллиғланишипростата безига бактериал контрагентларнинг қон, лимфа, ҳимояланмаган жинсий алоқа орқали тушганида бошланади, бошқача сўз билан айтганда организмнинг биологик суюқликлари билан ўтгач. Одам терисида доимий равишда мавжуд бўлган турли микроорганизмлар, ҳатто қорин бўшлиғи аъзоларидаги, масалан, ичакда, муайян шароитларда касаллик ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
    • Кичик тос аъзолари ва юмшоқ тўқималарининг жароҳатлари, уларнинг қон айланиши бузилиши кўпинча простатитга олиб келади. Қоида тариқасида, бу кўпинча касбий хавф-хатарлар билан боғлиқ бўлган ҳайдовчиларга тегишлидир — доимий вибрация, силкиниш, мушакларга ортиқча юк тушиши.
    • Шунингдек касалликнинг ривожланишига тез-тез совқотиш ва кам жисмоний фаолият, сурункали сийдик-таносил касалликлари ёки гормонал мувозанат бузилиши, сийдик тутилиши ва номунтазам жинсий ҳаёт ҳам ҳисса қўшади.

    Еркакларнинг жўшқин жинсий фаолиятида тезда асабий ва жисмоний чарчоқ юзага келади, гормонал тизим фаолияти, жинсий безлар секрецияси бузилади, бу еса аста-секин потенциянинг пасайишига олиб келади. Тўхтатилган жинсий алоқалар ҳам еркак соғлиғига ижбоий таъсир кўрсатмайди.

    • Камҳаракат ҳайт тарзи ендокрин, асаб ва юрак-томир тизими фаолиятига таъсирини ўтказади. Кичик тос аъзоларининг димланиш ҳодисали қон таъминланишининг ёмонлашуви қайд қилинади, простата тўқималарида кислород йетишмаслиги юзага келади — буларнинг барчаси патоген микроорганизмларнинг ривожланишига шароит яратиб беради, улар еса ўз навбатида простатит ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу омиллар яллиғланиш жараёнининг асосий сабабчиси емас, балки простатага инфекциянинг кириб бориш учун ешикларни очиб беришга хизмат қилади.
    • Тўғри ичакда ёки сийдик чиқариш каналида мавжуд яллиғланиш кўпинча простата безининг иккиламчи инфекцияланишига сабаб бўлади.
    • Простатитнинг ривожланиши учун туртки омил — сурункали ич қотишидир. Ҳожат чиқариш билан боғлиқ доимий бузилишлар простата безининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
    • Ушбу касалликнинг ривожланишида иммунитет тизимининг роли ҳам мавжуд. Чунки зарарли одатлар, ҳиссий ташвишлар, тўйиб овқатланмаслик, жисмоний чарчоқ натижасида иммунитет заилашади ва инсон организми турли хил инфекцион агентларга қарши курашишга қийналади, шу жумладан простата бези яллиғланишини чиқарадиганларга ҳам.
    • Простатитнинг сабаблари орасида урологик инфекциялар ва баъзи бошдан кечирилган венерологик касалликлари, масалан, гонорея ёки уретрит ҳам бор. Бронхит, тонзиллит, даволанмаган тиш кариесикаби сурункали касалликлар ҳам бу касалликни келтириб чиқариши мумкин.

    Простатит белгилари

    Ўткир простатитнинг белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши ва тез-тез сийиш бўлиб, сийдик чиқариш ачишиш ва заиф босим билан кечади. Бундан ташқари, простатитнинг белгилари — дефекация пайтида тўғри ичакдаги оғриқ ва оралиқдаги ноқулайлик ҳисси бўлиши мумкин. Йирингли яллиғланиш босқичида, абсцесс ўз-ўзидан ёрилиши ва сийдик ёки тўғри ичакдан йиринг чиқиши еҳтимолдан йироқ емас.

    Сурункали простатит белгилари уретра ва оралиқдаги ачишиш, дефакация ёки сийиш охирида йиринг ажралиши, организмнинг тез чарчаши ва таъсирланиши каби намоён бўлади.

    Простатитда қийналиб сийиш жуда хавфлидир, у ўз вақтида даволанмаса, сийдикни ўткир ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.

    Еркаклар жинсий қизиқишнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши, тез уруғ чиқариш, баъзан кечалари оғриқли, узоқ муддатли ерекция каби простатит ривожланишининг билвосита белгиларини еътиборсиз қолдирмасликлари керак. Бу аломатларнинг барчаси ҳали асоратланмаган ва нисбатан осон даволанса бўладиган босқичдаги простата безининг яллиғланиши учун хосдир.

    Агар мутахассис бўлмаган кишилар учун ҳам маълум бўладиган намоёнлар ҳақида гапирадиган бўлсак, кўп ҳолларда, беморлар ерталаб уретрадан шаффоф ва баъзан йирингли ажралмалар чиқиши ва сийдикда оқ нуқтачалар ва толалар аниқланишини қайд қилишади.

    Простатитнинг аломатлари

    Ўткир шакл. Кўпгина касалликлар сингари, простатит ҳам ўткир ва сурункали шаклга бўлинади. Умумий симптоматология касаллик ўткир шаклининг намоён бўлишига хосдир.

    • Беморда умумий заифлик, яққол чарчоқлик ривожланади;
    • Кўпинча тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи билан кечади;
    • Қоида тариқасида оралиқдаги оғриқ аниқ характерга ега, чов соҳасини қамраб олади ва сийиш ёки дефекация пайтида кучаяди;
    • Сийдик пуфагининг тўлиқ бўшалмаганлиги туфайли йенгиллик бермайдиган тез-тез ҳожатхонага чиқишлар беморни асабий ва қўзғалувчан қилиб қўяди. Оғир ҳолатларда ўткир сийдик ушланиб қолиши ривожланади.

    Сурункали шакл. Ўткир шаклидан фарқли ўлароқ, сурункали простатит аломатларсиз табиатга ега ва латент кечади (яъни, сезилари характерли белгиларсиз ҳолда). Клиник тасвир кўпинча хира бўлади, беморлар жиддий безовталикка йетарли еътибор бермайдилар ва шифокорга мурожаат қилиш зарур емас деб ҳисоблашади, простатит аломатларини простата бези аденомаси билан адаштиришади. Ушбу икки касалликни даволаш тамойиллари мутлақо фарқ қилади, шунингдек асоратлари ва оқибатлари ҳам.

    Кўпинча, ўзини ёмон ҳис қилиш, жинсий қувват билан боғлиқ муаммолар ва еркакнинг асабийлиги чарчоқ ва дам олмасликка йўйилади, яъни киши касал еканлиги ва тиббий ёрдамга муҳтожлигини тан олмайди. Ушбу касалликнинг ўз вақтида аниқланишида муҳим аҳамиятга ега бўлган ҳар йиллик профилактик текширувлар касалликни дастлабки босқичларда ташхислаш имконини беради.

    Яллиғланиш жараёнининг сурункали шакли оралиқ, чов ва қов соҳасида яққол сезилмайдиган, тезда ўтиб кетадиган оғриқлар билан намён бўлади. Одатда жинсий алоқанинг давомийлиги ўзгаради, у узайиши ёки аксинча, камайиши мумкин, жинсий ҳиссиётларнинг ёрқинлиги ҳам ўзгаради. Сийдик чиқариш каналидан ажралмалар чиқиши кузатилади, айниқса ерталаблар, ёки сийдикда оқ-оқ моддалар бўлиши қайқ қилинади.

    Яллиғланиш жараёни сийдик чиқариш канали бўшлиғининг сиқилиб қолишга олиб келиши туфайли сийдик чиқариш бузилишлари содир бўлади ва еркаклар биринчи ўринда бунга аҳамият беришлари керак: сийдик оқими заиф бўлади, томчилаб чиқиши кузатилади ва сийдик чиқариш боши ёки охирида қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Кўпгина беморлар сийдик пуфагининг тўлиқ бўшалмаслиги ёки сийдикнинг назорациз оқишини кузатишганини қайд қилишади.

    Яллиғланиш жараёни нерв охирларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади ва натижада тез-тез сийдик чиқаришга чақириқлар юзага келади, айниқса кечқурун, бунда сийдик чиқариш кичик миқдорларда бўлади. Бу аломатлар патологик жараённинг ривожланиши ҳақида гапиради ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишни талаб қилади. Фақатгина мутахассис тўғри ташхис қўйиши ва керакли даволанишни белгилаши мумкин. Афсуски, бу аломатлар ортида простата саратони каби даҳшатли касаллик яширинган бўлиши ҳам мумкин.

    Простата безининг яллиғланиш жараёни ўз вақтида даволай бошланса, жинсий соҳада сезиларли бузилишига олиб келмайди. Бироқ, даволаш бўлмаса, кўпинча репродуктив ёшдаги еркакларда жинсий истакнинг йўқолиши ва бепуштлик ривожланади. Даволанилмаган простатитнинг асоратлари орасида тез-тез учраб турадиганлари сийдик йўли иккиламчи инфекциялари ва буйрак йетишмовчилиги ривожланишидир. Қовуқ тошлари ва сийдикнинг ушланиб қолиши ҳам ундан камроқ хавфли емас.

    Касаллик ривожланади ва сийдик пуфагини қамраб олади — қон айланиш ёмонлашиши туфайли сийдик ажралиши бузилади ва деворларининг склерозланиши содир бўлади, бу патологик ўзгаришлар тикланмас ҳисобланади.

    Ўткир ва сурункали простатитни даволаш

    Простатит касаллиги узоқ вақтлардан буён маълум ва ҳар қандай ёшдаги еркаклар орасида кенг тарқалган бўлса-да, уни даволаш қийин бўлиши мумкин.

    Ўткир простатитни даволашда одатда ҳеч қандай қийинчиликлар туғилмайди, бироқ сурункали простатитни ҳар доим ҳам тузатишнинг имкони бўлмайди. Олимларнинг простата безининг сурункали яллиғланишини қандай даволаш кераклиги ҳақида кўплаб нуқтаи назарлари мавжуд.

    Бироқ, қуйидаги параграфларда мутахассислар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд емас:

    • Даволаш самарадорлиги бевосита ўз вақтида бошланишига боғлиқ;
    • Даволаш алоҳида беморнинг барча ўзига хос соғлиқ ҳолатларини инобатга олган ҳолда комплекс тарзда амалга оширилиши керак. Патологиянинг ривожланишга олиб келган сабабни аниқлаш жуда муҳимдир;
    • Ҳеч қандай ягона дори-дармон ва даволаш усуллари йўқ. Биринчи беморга ёрдам берган нарса иккинчисига зарар йетказиши мумкин;
    • Мустақил равишда ташхис қўйиш ва даволаниш қатъиян тақиқланади.

    Ўткир бактериал простатитни даволаш

    Ўткир бактериал простатитни даволаш тўғридан-тўғри касалликнинг аломатлари қай даражада яққол еканлигига боғлиқ. Баъзида беморнинг аҳволи жуда оғир бўлади, бу кўпинча тананинг интоксикацияси туфайли юз беради.

    Касаллик тез ривожланади, тана ҳарорати кескин кўтарилиб кетади, ваража қилиш кузатилади, кичик тос соҳасида, оралиқда, думғазада оғриқ пайдо бўлади. Кўнгил айниши ва қайт қилиш қўшилиши, қовуқни бўшатиш жараёнида санчиш, ачиш ҳис қилиш мумкин. Бу ҳолат ўзининг асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Касалликка бактериал инфекция, простата безининг абсцесси ривожланиши, септицемия ва септикопийемия қўшилиши мумкин. Кўпинча асоратлар мавжуд бўлган сурункали касалликлар фонида, масалан, қандли диабетнинг мавжудлигида пайдо бўлади.

    Агар касаллик ўткир кечаётган бўлса, еркак албатта шифохонага, урологик профил бўлимига ётқизилиши керак. Агар бундай имконият бўлмаса, бемор умумий жарроҳлик бўлимига юборилади.

    Ўткир простатит билан касалланган беморларни даволаш бўйича умумий стратегия мавжуд:

    • Ётоқ тартибига амал қилиш;
    • Антибактериал препаратларнинг буюрилиши;
    • Простата безининг массажини тақиқлаш. Бу тақиқ сепсис ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ;
    • Қон микроциркуляциясини нормаллаштиришга, унинг суюқлиги ва ёпишқоқлигини оширишга қаратилган препаратларнинг буюрилиши. Бунинг учун Детралекс, Пентоксифиллин, Кавинтон, Трентал сингари интравеноз препаратлар қўлланилади. Бу дориларнинг таъсири туфайли яллиғланган бездан лимфа ва қоннинг қайта оқиши яхшиланиши, токсик аломатларни камайтириш ва ва организмдан парчаланиш маҳсулотларини ювиб чиқаришга еришиш мумкин.
    • Оғзаки НЙҚП қабул қилиш: Кетопрофен, Индометацин, Ибупрофен, Пироксикам. Улар оғриқни камайтириш учун буюрилади.
    • Бошқа аналгетиклар буюрилиши ҳам мумкин, масалан, Нимесил, Найз, Темпалгин, Кетанов. Оғриқни камайтиришдан ташқари, бу препаратлар маълум даражада яллиғланишни бартараф етади. Урологлар ва андрологлар ўзларининг амалиётларида оғриқ қолдирувчи таъсирни таъминлаш, яллиғланишни камайтириш учун ичак шамчаларидан кенг фойдаланадилар. Уларнинг таркиби таблетка шаклидаги препаратлар билан бир хил, лекин маҳаллий қўлланилгани учун таъсири кучаяди. Простатитда прополисли шамчалардан ҳам фойдаланиш мумкин.
    • Агар бемор организмни кучли интоксикациядан азият чекаётган бўлса, реологик еритмалар киритилиши кўрсатма берилади, масалан Гемодез ёки Некомпенсан, шунингдек дезинтоксикацион восита ва електроликтлар ҳам, улар орасода Дисол, Трисол, Латкосол ертималари, Рингер еритмаси, глюкоза билан хлорид калий еритмалари мавжуд.

    Жарроҳлик аралашуви сийдик пуфагини мустақил бўшатиш имкони бўлмаган ёки простата безининг абсцесси пайдо бўлган ҳолларда ўтказилади.

    Бактериал простатитни даволаш учун антибиотиклардан фойдаланиш мажбурийдир. Агар касаллик ўткир бошланса, интоксикация аломатлари кузатилса, унда антибактериал препаратлар иложи борича тезроқ берилиши керак, бактериал флора таҳлили натижаларини кутиш нотўғри ва хавфлидир.

    Дори моддалари фторхинолонлар гуруҳидан танланади. Булар Левофлоксацин, Офлоксацин, Сипрофлоксацин (Сипрокс, Сипробел) бўлиши мумкин. Бундай дориларни танлаш сабаби шуки, фторхинолонлар простатит касаллигига сабабчи бўладиган енг тез-тез қайд қилинадиган бактериялар — грам-манфий патоген флора ва ентерококкларга қарши фаол таъсирга ега. Бундан ташқари, фторхинолонлар грам-мусбат ва анаероб бактериялар, шунингдек нотипик инфекцион агентлар, масалан хламидияларга нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. Бактериялар оқсил алмашинувининг метаболик жараёнларига кириб, антибиотик уларнинг ядросини барбод қилади ва натижада микроорганизмлар ўлади.

    Шунга қарамай, бир қатор олимлар фторхинолонларни таҳлил натижалари олингунга қадар тайинлашга қарши чиқишади. Улар бактериал простатит Кох таёқчалари сабаб ривожланган бўлса, бу уларнинг чидамлироқ бўлиши, мутациялари ва янги, кўпроқ патоген флоранинг шаклланишига олиб келиши ва ундан қутулиш жуда қийинлигига ишора қилишади. Шунинг учун органзимда сил касаллигибактерияси мавжуд емаслигига ишонч ҳосил қилиш жуда муҳимдир.

    Фторхинолонлар Кох таёқчасига қарши курашда ёрдам беради, лекин фақат бошқа силга қарши препаратлар билан комплекс даволаш тайинланган бўлса. Сил касаллигининг барча шаклларини даволаш схемасига фторхинолонларни киритиш ЖССТ томонидан тавсия етилади.

    Шунингдек бу препаратлар простатитни давлоашда ҳам жуда самаралидир, чунку улар простата бези ва уруғ пуфакчаларига тез кириш ва у йерда юқори концентрацияларда сақланиш қобилиятига ега. Яна даволаш самарасини оширадиган омил — простата бези яллиғланган ҳолатда юқори ўтказувчан бўлиб қолади.

    Касалликнинг клиник тасвирига қараб, фторхинолонлар вена ичига ва мушак орасига киритилиши мумкин. Жигар ва буйраклар фаолияти бузилишлари бўлса, ножўя таъсир қилиш хавфи 3-17% ни ташкил қилади. Бироқ, кўпинча беморлар овқат ҳазм қилиш бузилишларидан шикоят қилишади, шунингдек, марказий асаб тизимининг муайян бузилишларини бошдан кечиришади. Қонда глюкоза даражасининг пасайиши, фотосенсибилизациянинг ривожланиши (терининг ултрабинафша нурларига юқори сезувчанлиги), юрак ритмининг бузилиши — бу кўп учрамайдиган оқибатлари бўлиб, фторхинолонлар буюрилганда 1% дан кам ҳолларда кузатилади.

    Лаборатория таҳлиллари натижалари олингач, агар яллиғланиш қўзғатувчиси фторхинолонларга сезгир бўлмаса, терапевтик схемани қайта кўриб чиқиш мумкин. Шунингдек дорилар қабул қилинишидан 24-48 соат ўтгач беморнинг аҳволи яхшиланмаса ёки бемор уни кўтара олмаса, бошқасига алмаштириш кўрсатилиши мумкин. Бу ҳолда танланадиган дорилар макролидлар (Азитромисин, Сумамед) Триметоприм, Доксисиклин, сефалоспорин гуруҳи антибиотиклари (Сефепим, Сефотаксим, Кефзол, Сефазолин, Сефпироме) бўлади.

    Агар даволаш бошлангандан 14 кун ўтгач, соғайиш содир бўлмаса, даволаниш режими яна қайта кўриб чиқилиши керак.

    Йетакчи урологларда даволаш муддати ҳақида умумий нуқтаи назари мавжуд. Улар даволаш 14-30 кундан кам давом ета олмайди, деб таъкидлайдилар. Антибактериал препаратлар қабул қилиш тугалланганидан сўнг, мажбурий тарзда простатани чуқурлаштирилган УТ текшируви ва простата бези секретининг бактериал екиш ўтказилиши керак. Агар аниқланган микрофлорани қабул қилинаётган дори воситаси ёрдамида назорат қилиш мумкин бўлса ва бемор ўзини яхши ҳис еца, даволаниш яна 14-30 кунга узайтирилади. Натижада антибиотикларни қабул қилишнинг умумий давомийлиги бир ойдан икки ойгача бўлади. Яллиғланиш тўлиқ бартараф етилмаса, терапевтик тактикани ўзгартириш тавсия етилади.

    Касаллик ўта оғир кечаётган беморлар касалхонанинг интенсив терапия бўлимига ётқизилади.

    Сурункали простатитни даволаш

    Сурункали простатитни даволаш тўғридан-тўғри касалликнинг босқичига боғлиқ. Агар касаллик ўткирлашса, даволаш ўткир бактериал простатитни даволаш тартибига ўхшайди.

    Касаллик ремиссия босқичида бўлганида, еркак қуйидаги аломатларни бошдан кечиради:

    • Кам-кам йенгил оғриқлар учрайди, лекин мунтазам равишда;
    • Жинсий аъзо, простата ва думғаза соҳасида оғирлик ҳисси;
    • Баъзи ҳолларда дизурик бузилишлар қўшилади: тез-тез сийдик чиқаришга ундашлар, қовуқни бўшатишда санчишлар ва ҳоказо;
    • Психоемоционал аҳволнинг ёмонлашуви, жинсий заифликнинг пайдо бўлишига олиб келадиган депрессив кайфият.

    Сурункали яллиғланишни даволашда қатор қарама-қаршиликлар мавжуд. Олимлар ҳалигача антибиотикларни буюриш керакми, ёки бунга ҳожат йўқми деган аниқ бир фикрга келишмаган. Антибактериал препаратлардан фойдаланишни талаб қиладиган мутахассислар, бактериал флора шунчаки таҳлил учун олинган секретга тушмай қолганликларини таъкидлашади.

    Олимларнинг бошқа, кўпроқ қисми еса, антибиотиклар фақат бактериал флора ажратиб олинган бўлсагина қабул қилиниши кераклигини айтишади. Аломатларсиз абактериал простатит антибактериал воситалар билан даволанмайди.

    Улар беморларга қуйидаги тактикани тавсия етадилар:

    • НЙҚП қабул қилиш;
    • Лимфа оқимини нормаллаштириш ва аъзодаги қон микросиркуляциясини яхшилашга қаратилган препаратларни белгилаш;
    • Иммуномодулятор препаратлар. Бу Тимолин, Витапрост, Т-Активин, Тимозин каби воситалар бўлиши мумкин.
    • Ерекция билан боғлиқ муаммоларни бартараф етиш учун антидепрессантлар ва седатив воситаларни қўллаш.
    • Тос мушакларни кучайтириш, қон айланишини яхшилаш учун мунтазам жисмоний фаолият. Бу махсус мўлжалланган терапевтик машқлар мажмуаси бўлса янада яхши бўлади. Физиотерапия муолажалари ҳам яхши таъсир кўрсатади — ректал електрофорез, трансректал микротўлқинли гипертермия, ултраюқоричастотали (УЙТ) терапия, магнит-лазер терапияси ва бошқалар. Бу муолажалар айниқса тосдаги оғриқдан қутулишда ёрдам беради.

    Сурункали простатитни даволаш қоидалари

    Сурункали простатитни даволаш узоқ жараён бўлиб, комплекс ёндашувни талаб қилади. Даволаш мустақил равишда, тиббий маслаҳатисиз бажармаслик керак. Гап шундаки, бундай даволаш усули беморда димланишли простатит ташхиси қўйилган бўлса, яъни инфекция мавжудлиги истисно қилинган бўлсагина самарали бўлади. Буни фақат простата бези секрециясини ўрганиш, уретра епителийси намунасини таҳлил қилиш каби билиб олиш мумкин (инфекцион простатит 10-15% ҳолларда ташхисланади).

    Ёдда тутиш керак, конгестив (димланишли, турғун) простатит антибактериал терапияни ўтказишни талаб қилмайди. Простата безининг яллиғланиши инфекцион табиатга ега бўлса, простатит учун антибиотиклар буюрилади.

    Сурункали конгестив простатит кўпинча шифокорлар томонидан ректал (тўғри ичак) массаж усули билан даволанади. Унинг бажарилиши қоннинг микросиркуляциясини яхшилаш, метаболик жараёнларни меъёрлаш, турғун ҳодисаларни бартараф етишга қаратилган. Шунга қарамай, бу усул кўпинча беморларда нафақат жисмоний, балки руҳий безовталикни келтириб чиқаради. Шу сабабли, еркаклар атайлаб шифокорга ташрифни кечиктириб, касалликнинг ривожланишига йўл очиб берадилар.

    Простатитни қандай даволаш ҳақида баъзи саволларга жавоб

    • Простатитни даволамаса нима бўлади?Махсус даволанишсиз ҳар қандай ўткир простатит доимо сурункали шаклга айланади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар икки шакл: ўткир ва сурункали простатит даво чораларисиз простата абсцесси, систит, пиелонефрит, везикулит ва ҳатто простата аденомасига олиб келиши мумкин. Ва бироздан кейин мижоз заифлиги ва бепуштлик пайдо бўлади, бу жуда мураккаб, узоқ ва қиммат даволанади.
    • Простатитни ўтлар билан даволаш мумкинми?Еҳтимол. Бу далачой, қизилмия илдизи, ехинацея, золотарник каби ўсимликлар бўлиши мумкин. Ушбу ўтлар таркибида аломатларсиз кечаётган бактериал бўлмаган простатитда ёрдам берувчи моддалар мавжуд. Таркибида бу ўтлар екстрактлари мавжуд ректал шамчалар олиш ҳам мумкин.
    • Сурункали простатитда простатнинг ректал массажини ўтказиш мажбурийми?Чет елда урологик клиникаларнинг аксарияти бу жараёндан воз кечиб, самараси юқорироқ бўлган физиотерапевтик муолажаларга ўтишган. Бундан ташқари, массаж физиологик ва психологик ноқулайлик келтириб чиқаради, у простатанинг фақат пастки қисмига ишлов бериш имконини беради. Шунга қарамай, юртимизда урологларнинг аксарияти бу услубни қўллашади.
    • Гирудотерапия, акупунктура ёрдам берадими?Агар енергетик майдонлар ва нуқталарга таъсир назариясини ҳисобга олсак, бу усул иш бериши мумкин. Шу билан бирга, бу усулнинг самарадорлиги исботланган тадқиқотлар мавжуд емас. Айтиш мумкин бўлган ягона нарса — оғриқнинг ва сийиш бузилишининг пасайиши ҳисобланади. Гирудотерапия простата безида шишишни камайтириш, яллиғланишни бартараф қилиш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.  Бу зулук сўлаги таркибидаги мавжуд ферментлар туфайли амалга ошади. Шунга қарамай, даволанишни исталган ноанъанавий усулини биринчи навбатда даволовчи шифокор билан муҳокама қилиш керак. Улар анъанавий даволаш ўрнини боса олмайди.
    • Сурункали простатит простата саратонини қўзғатиши мумкинми?Шуни таъкидлаш мумкинки, простата саратони простатит ривожланиши сабаби бўлиши мумкин. Простата безининг яллиғланиши уретра стриктураси, простата абсцесси, аъзо тўқималари склерози каби асоратлар чақириши мумкин. Онкологияга келсак, бундай маълумотлар йўқ. Умуман олганда, агар еркак простатит билан касалланган бўлса, унинг шаклидан қатъий назар, у мунтазам равишда уролог кўригидан ўтиши ва лозим бўлса, даволашни ўташи керак.

    Профилактик чоралар

    Сурункали простатитнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар асосан унинг ўткирлашувини олдини олишга қаратилган. Агар бу содир болиб бўлган бўлса, иложи борича тезроқ яллиғланишни бартараф қилиш керак.

    Қайталаниш хавфини минимал қилиш учун, қуйидаги хавф омилларидан бутунлай воз кечиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш зарур:

    • Спиртли ичимликлар истеъмоли. Спиртли ичимликларни иложи борича чеклаш керак.
    • Чекиш. Простата бези қон билан ёмон таъминланиши туфайли доимий кислород очлигига дуч келадиган аъзодир. Тамаки тутуни билан нафас олганда, қон томирларида спазм юзага келади ва қоннинг микросиркуляцияси янада кўпроқ бузилади. Бундан ташқари, барча сигарет чекадиганлар ертами-кеч юқори қон босимигадучор бўлишади.
    • Камҳаракатлик. Ўзингизни дивандан узоқлашиб, ҳаракат қилишга мажбур қилишингиз керак.
    • Стресс. Кун давомида қабул қилинган барча салбий фикрларни ёддан чиқаришни ўрганиш керак. Бу ҳолатда оила енг яхши антидепрессант бўлади. Яқинлар даврасида ўтказиладиган дам олиш кунлари ҳар қандай тинчлантирувчи дори ўрнини босади.
    • Совқотиш, шамоллашлар. Ушбу салбий омиллар простата безига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Агар машинангиз бўлса, унда ўриндиқни иситиш ҳақида ўйлаб кўриш керак.
    • Жисмоний чарчоқхавф бобида камҳаракатликдан кам емас. Агар организм бунга тайёр бўлмаса, оғир вазнларни кўтармаслик керак.

    Еркаклар саломатлигини мустаҳкамлайдиган бир қатор тавсиялар ҳам мавжуд:

    • Жисмоний фаолият. Ерталабки бадантарбия учун камида 10 дақиқа вақт ажратишингиз керак. Бунинг учун машғулотларга оғир машқларни киритиш шарт емас. Бу димланган қонни тарқатишга ёрдам берувчи йенгил машқлар бўлса ҳам майли. Худди шу қоида ўтириб ишловчиларга ҳам тегишли.
    • Контрастли душаҳволни яхшилашнинг енг зўр усули ҳисобланади. Жинсий алоқага киришдан олдин уни олиш жуда фойдали. Ва бунда сувнинг бутун танага ҳам, простата безига ҳам таъсир қилиши муҳимдир. Бу ҳолатда ҳаммомга ташриф буюриш фойдали. Буғхонадан чиқмай бирдан муздак сув қуйиш ҳам тавсия етилмайди  — бу фақат зарар келтиради.
    • Озиқ-овқатгакелсак, таомномага хом қовоқ уруғи, асал, саримсоқ, туршак, петрушка, ёнғоқ киритиш керак. Маринадланган, маҳсулотларни чеклаш керак, айниқса сирка қўшилган турли соуслар — маёнез, кетчуп, тузламаларни.
    • Жинсий ҳаётни яхшилаш керак. Тугалланмаган жинсий алоқалар жуда зарарлидир.

     

    (Visited 3 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!