Подаграни

    Подагра — аломатлари, хавф омиллари, босқичлари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

    Подагра — бўғимларнинг касаллиги бўлиб, етиологиясида модда алмашинуви бузилиши, пурин бририкмалари алмашинувида мувозанатнинг бузииши ва организмда сийдик кислотасининг тўпланиши ётади. Сурункали подагранинг белгилари бўйича биринчи илмий тавсиф 1865 йилга бориб тақалади. 30 йил давомида бу касалликдан азоб чеккан Синдегам Томас «Подагра қонунлари» деган китоб ёзади, китобда подагра нима, подагранинг сурункали босқичининг клиник белгилари, ўткир подагра тавсифи батафсил ёзиб ўтилган.

    Турли ёшдаги инсонларда подагра

    Подаградан одатда катталар азият чекади. Статистикага кўра, сайёрамиздаги катта ёшдаги кишиларнинг 0,1% подаградан азият чекмоқда ва ривожланган мамлакатларда (Ғарбий Европа, АҚШ) подаградан азият чекаётган одамлар сони 2% га яқин. Лекин мутахассислар касалликнинг ҳақиқий сурати статистик маълумотлардан фарқ қилади деб ҳисоблашади, чунки беморларнинг кеч ташхисланиши статистикани тўлиқ ўрганишни мураккаблаштиради.

    Тадқиқотчилар шунингдек, ХХ асргача баъзи бир истиснолар билан фақат еркакларнинг касаллиги деб ҳисобланган подагра касаллиги ҳозирги вақтда ҳар икки жинсда кузатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Лекин бемор еркаклар ва аёллар нисбати ҳали-ҳануз бир хил емас: 20та еркак беморга 1 та аёл бемор тўғри келади. Аёлларда подагра ташхисланиши ортишининг сабаби ҳаёт сифати яхшиланиши ҳисобланади. Пурин моддасига бой озиқ-овқатлар мунтазирлиги ва умумий аҳоли ўртасида алкогол истеъмоли кўпайиши ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

    Шунингдек подагра ташхиси «ёшариши» ҳам кузатилмоқда: агар касаллик олдинлари 35-45 ёшли еркакларда учраган бўлса, ҳозирда ушбу чегара 30 ёшни ташкил етади.

    Еркаклардаги подагра

    Аёлларга нисбатан подагра еркакларда кўпроқ учраши икки омил билан тушунтирилади:

    • касалликнинг қисман насли суриши, у Х хромосомаорқали наслдан-наслга узатилади, еркакларда еса ушбу хромосома битта (ХЙ) бўлганлиги туфайли бошқа вариантларнинг мавжуд емаслиги;
    • Еркаклар учун одатий бўлган нотўғри овқатланиш одатлари ва спиртли ичимлик истеъмоли.

    Еркаклардаги подагранинг ўзига хос хусусияти ушбу жинс вакилларининг шифокор ҳузурига подагранинг ўткир хуружлари даврида ёки касаллик ташқи белгилари пайдо бўла бошлагач — бўғимларнинг деформацияси ва тофуслар шакллангач боришидир.

    Аёлларда подагранинг хусусиятлари

    Аёлларда юмшоқ тўқималарда сийдик кислотаси даражасининг ошиши ва уратларнинг, туз кристаллари тўпланиб қолиши билан кечадиган жараёнлар климакс даврига хосдир. Ушбу даврда подагра хавфи сезиларли даражада кўпаяди, айниқса ирсий мойиллик мавжуд бўлса, шунинг учун аёллардаги подагра кўпинча 50-55 ёшлик даврда ташхис қилинади.

    Шу билан бирга, аёлларнинг генетик мойиллиги еркак жинсидан фарқли ўлароқ фақат еҳтимолли бўлади. Пурин бирикмаларининг метаболизми учун зарур бўлган ферментларни ишлаб чиқариш учун масъул бўлган ген Х хромосомада жойлашган бўлиб, бундай хромосомалар аёлларида иккита бўлади (ХХ). Шунинг учун, агар хромосомадаги бир генга зарар йетказилган бўлса, унинг функциясияси бошқа хромосомадаги геннинг интенсив фаолияти билан қопланади.

    Агар иккала ген хам зарарланган бўлса, аёлларда подагра ривожланиш хавфи еркаклардаги билан бир хил бўлади (деярли 100%),  касаллик бошланиш ёши ҳам сезиларли даражада камаяди.

    Болаларда подагра касаллиги

    Организмда сийдик кислота даражасининг ошиши — гиперурикемия болалик даврида бирламчи ҳолат ёки касаллик фонидаги иккиламчи дисфункция ҳисболанади ва бу ирсият туфайли емас.

    Болаларда подагра ҳужайраларнинг фаол нобуд бўлиши оқибатида юзага келади, бу еса ўз навбатида кўп миқдорда пурин ишлаб чиқарилишига олиб келади. Ҳужайраларнинг кўп нобуд бўлиши сувсизланганда, оч қолганда, буйрак йетишмовчилиги ёки буйракларнинг бошқа патологиясида, турли хилдаги ўсимталарнинг мавжудлигида юз бериши мумкин

    Шунингдек, болаликдаги подагра етиологиясида тўлиқ ёки қисман гипоксантингуанинфосфорибозилтрансфераза йетишмовчилиги ва фосфорибозилпирофосфацинтетазанинг ўта фаоллиги ҳам мавжуд.

    Подагранинг ривожланиши сабаблари

    Тананинг юмшоқ тўқималарида туз кристаллари шаклланиши ва йиғилиб қолишига сабаб бўладиган қонда сийдик кислотасининг барқарор ошиб бориши — подагра ривожланишининг ягона сабабидир. Гиперурикемиянинг бошланғич босқичи, яъни сидйик кислота даражасининг ошиши туз кристаллари шаклланишига ва йиғилиб қолишига сабаб бўлмайди, лекин модда алмашинувидаги жиддий бузилишлардан далолат беради, бу еса ушбу касалликнинг дастлабки белгисидир.

    Сийдик кислота консентрациясининг ўсишига бир неча омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Асосийлари — ирсий мойиллик, организмга озиқ-овқат билан кўп миқдорда пурин бирикмалари тушиши, пуринлар катаболизмининг (парчаланишининг) кўпайиши, шунингдек, дисфункционал ёки ёш билан боғлиқ сийдик орқали сийдик кислотасини чиқариб юбориш жараёнининг секинлашуви ҳисобланади.

    Подагра ривожланиши ва сийдик кислотаси концентрациясининг ўсиши ўртасидаги боғлиқлик

    Озиқ-овқат билан организмга кириб келадиган пурин асосларини қайта ишлаш ёки тана ҳужайраларининг нобуд бўлиши натижасида сийдик кислота ҳосил бўлади. Бу аралашма буйрак каналчаларида филтрланади ва одатда сийдик билан организмдан чиқариб ташланади. Агар бирон босқичда бузилишлар юз берса (сийдик кислотасини кўп ишлаб чиқариш, уни организмдан чиқариб ташлай олмаслик) гиперурикемия ривожланиши учун шароит пайдо бўлади. Шуни ёдда тутиш керакки, «гиперурикемия» ташхисланиши подагра мавжуд дегани емас, чунки сийдик кислотасининг ошиши бошқа касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ гиперурикемия подаграли жараёнларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

    Подаграда сийдик кислотаси калций, натрий, калий ва бошқа елементлар билан реаксияга киришиб, кристалл бирикмалар ёки уратларга айланади. Уратлар асосан икки ҳудуддаги тўқималарда тўпланади:

    • Сийдик ажратиш аъзоларида (буйракдаги тошлар, сийдик йўли тошлари);
    • Бўғимлар юмшоқ тўқималари, бўғим атрофи тўқималарида. Ушбу тўқималарда қон айланишининг ўзига хос хусусиятлари туфайли уратлар у йерга тушиб, чўкинди бўлиб тўплана бошлайди.

    Подаграни ривожлантирувчи омил сифатида пурин нуклеотидларининг синтези тезлиги

    Сийдик кислота пайдо бўлишига олиб келадиган пурин асосларининг парчаланиши одатда барқарор тезлик билан кечади, тезликни фермент миқдори белгилайди. Турли сабабларга кўра организмдаги пурин миқдорининг кўпайиши кузатилса, синтез тезлиги ошади ва қонда сийдик кислотаси миқдори баланд бўлиб кетади.

    Бу жараён вақтинча ва қайта тикланувчи табиатга ега бўлиши ёки сурункали касалликлар, овқатланиш рационининг барқарор емаслиги туфайли узоқ давом етиши мумкин. Нуклеин асослар синтезининг кучайишига ситостатикларни узоқ вақт қабул қилиш, радио ва кимётерапия, гемолиз усули, жарроҳликнинг айрим турлари ҳам сабабчи бўлади.

    Сийдик кислотасининг организмдан чиқарилиш тезлиги

    Подагра иккиламчи касаллик сифатида буйрак фаолияти бузилиши фонида ривожланади. Буйрак найчаларида қайта ишлаш ва филтрлашдан кейин одатда сийдик кислотаси танадан сийдик билан бирга чиқиб кетади. Сурункали буйрак касалликларида пурин асослари парчаланиш жараёнида пайдо бўлган маҳсулотларини чиқариб ташлаш функцияси бузилиши мумкин, бу еса қонда сийдик кислотаси миқдорининг ошишига сабаб бўлади.
    Сийдик кислотанинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи асосий омиллар — яллиғланиш ёки бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши натижасида буйрак каналчаларининг қисман ёки тўлиқ ёпилиб қолишидир.

    Пуринларни ортиқча истеъмол қилиш

    Ўз-ўзидан пуринга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилиш подагра ривожланишига сабаб бўлмайди, бу вазият пуринларни қайта ишлаш функцияси ёки унинг маҳсулотларини чиқариб юбориш жараёни бузилганда касаллик ривожланиши учун оптимал шароит яратади. Махсус парҳез подаграни даволашнинг бир қисми ва унинг ривожланиши ёки кучайишини олдини олиш чораси сифатида қаралади, айниқса генетик мойиллик ёки бошқа хавф омиллари мавжуд бўлганда.

    Подагранинг сабаби сифатида генетик мойиллик

    Пуринларни қайта ишлашни таъминловчи ферментлар, оқсиллар гуруҳи инсонда баъзи генлар борлиги туфайли синтез қилинади. Ферментопатияда организм синтез жараёнини таъминлаш, турли бирикмаларни қайта ишлаш учун ферментларни керакли миқдорда ишлаб чиқара олмайди. Пуринларни қайта ишлаш ва сийдик кислотани танадан чиқариб ташлашни бошқарадиган махсус оқсил йетишмаганда, қонда заҳарли бирикмалар консентрацияси ошади ва подагра ривожланишига олиб келади. Ушбу патология насл суриб, ота-онадан болаларга ўтади.

    Подагранинг туртки омили ҳисобланадиган фермент йетишмовчилиги умумий генетик метаболик синдромга киради, у ортиқча вазн, қандли диабет, гипертония, гиперлипедемияга ҳам сабаб бўлади.

    Подагранинг аломатлари, ривожланиш босқичлари ва касаллик шакллари

    Қоида тариқасида ушбу касаллик аниқ клиник тасвир, сезиларли белгилар ва навбатма-навбат келадиган ривожланиш босқичлари билан тавсифланади. Бироқ, баъзи ҳолларда аломатлар йетарлича аниқ емас ёки бошқа касалликлар белгилари ортида яширинган бўлади.

    Тўғри ташхисни фақат мутахассис қўйиши мумкин ва подагранинг биринчи аломатлари намоён бўла бошлагач унга мурожаат қилиш лозим. Даволаш олиб борилмаса, озиқ-овқатларда чекловлар бўлмаса, ташхис кечиктирилса оғриқ хуружлари тез-тез бўлиб туради, яллиғланиш ортади, бўғимлар деформацияланади, сийдиктош касалликлари ривожланиши, организмнинг тизимли шикастланишлари, соғлиқнинг ёмонлашуви, беморнинг ногирон бўлиб қолиши учун шароит яралади.

    Подагранинг босқичлари

    Подагранинг босқичлари қуйидаги кўрсаткичларга қараб ажратилади:

    • Касалликнинг маълум босқичларига хос бўлган клиник тасвири;
    • Қонда сийдик кислотаси даражаси;
    • Қаттиқ уратлар, кристалли бирикмалар мавжудлиги.

    Ушбу маълумотлар асосида подагранинг уч босқичдан бири фарқланади:

    • Бошланғич преморбид босқич— гиперурикемия билан тавсифланади, қоннинг биокимёвий таҳлили натижасида аниқланади. Бўғимлар ва сийдик чиқариш тизими шикастланиши белгилари кузатилмайди, лекин номахсус белгилари бўлиши мумкин: вазн олишга мойиллик, овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишлар (тез-тез қабзият, дефакациядаги қийинчиликлар), терининг қичиши ва бошқалар;
    • Интермиттиловчи ёки оралиқбосқич — бўғим атрофидаги тўқималарда туз кристалларининг пайдо бўлиши, кам ҳолларда буйрак тўқималарида ҳам. Бу босқич оғриқ бошланиши, бўғимларнинг ўткир яллиғланиши, подагра хуружлари билан характерланади. Ўткир оғриқ ўзидан-ўзи йўқолади ва ремиссия (оралиқ яхшиланиш даври) бошланади, хуружлар 3-7 кун давом етади. Подагра хуружлари бошланишига сувсизлансиҳ, алкоголли ичимликлар ичиш, нотўғри овқатланиш, оч қолиш, совқотиш, ўткир юқумли касалликлар, жарроҳлик аралашуви кабилар туртки бўлиши мумкин;
    • Подагранинг сурункали босқичихуружлар ва ремиссия даврларининг алмашинуви билан кузатилади. Бу босқич интервал тофуслар шаклланиши ва кичик туз кристаллари бирикиши билан тавсифланади. Касалликга бўлган бепарволикка қараб тофуслар ҳажми сезиларли даражада бўлиши мумкин, оғриқ бериши мумкин. Бу босқич шунингдек шикастланган бўғим соҳасидаги терининг қизариши, бўғим ҳаракатчанлигининг бузилиши, гипертермия  ва маҳаллий тўқималардаги яллиғланишни ҳам ўз ичига олади. Подагранинг сурункали босқичида кўпинча сийдиктош касаллиги ҳам ривожланади.

    Подаградаги оғриқнинг локализацияси ва хусусиятлари

    Интермиттив ва сурункали босқичлар ўткир оғриқли хуружлар билан кечади. Кўпинча оғриқ кечки ва тунги вақтларда бошланади, ҳудудийлиги еса шикастланган бўғимдан тортиб, то тана қисмининг охиригача тарқалиши мумкин. Юмшоқ тўқималарда йиғилган қаттиқ уратлар, кристаллар бўғимларни, пай бирикмаларини жароҳатлайди ва кучли оғриққа сабаб бўлади, яна бунга яллиғланиш туфайли келиб чиқадиган оғриқ ҳам қўшилади.

    Хуружлар вақтида оғриқ қолдирувчи препаратлар қабул қилиш одатда самарасиздир. Оғриқ жароҳатланган соҳага йенгил босилганда ҳам кучаяди.
    Кўпинча оёқ бош бармоғининг бўғимлари — плюснефаланга бўғими шикастланади, бунга сабаб ушбу соҳанинг ўзига хос қон айланишидир. Бундай жойда уратларнингнинг тўпланиши подаграга чалинган беморларнинг 50 фоизидан кўпроғида қайд етилади. Шунингдек қўлдаги бармоқлар, билак, тирсак, товон, тизза, сон ва бошқа тана қисмлари бўғимлари шикастланиши ҳам мумкин.

    Подагра шакллари

    Подагра билан оғриган беморларнинг 60-80 фоизида классик оғир хуружлар ва яққол клиник белгилар аниқланади. Сурункали касалликнинг ремиссияси фонида қаттиқ оғриқ бошланади, хуруждан кейин ремиссия даври қайтадан бошланади.

    Хуружнинг давомийлиги беморнинг умумий ҳолатига, терапия турларига ва касалликнинг босқичига боғлиқ. Жароҳатланган бўғим соҳасидаги ўғриққа қўшимча равишда умумий соғлик ҳолатининг бузилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, субфебрил даражадаги иситма, шиш, қизариш, бўғим атрофидаги терининг кўкариши (сианоз) кузатилади.

    Подагранинг шуниндек қуйидаги шакллари фарқланади:

    • Ўткир ости шакли— сустроқ намоён бўладиган симптоматика билан тавсифланади, яққол намоён бўладиган оғриқларсиз, шишларсиз кечади;
    • Псевдофлегмоноз шакли— подаграга хос клиник тасвирдан фарқланади: периартикуляр (бўғим атрофи) тўқималарнинг ўткир яллиғланиши, юқори тана ҳарорати (39 °C ва ундан баланд), аҳволнинг ёмонлашуви, ваража, тананинг умумий интоксикацияси аломатлари кузатилади;
    • Ревматоидга ўхшаш подаграшаклида клиник тасвир ревматологик касалликларига ўхшаш бўлади, масалан, сурункали артрит. Одатда бу шаклда аломатлар бармоқлар ва билакларнинг бўғимлари ҳудудида тез-тез учрайди. Ушбу шаклдаги подагра хуружлар давомийлиги билан ажралиб туради, улар бир неча ҳафтадан бир ойгача давом етади;
    • Подагранинг алоҳида шаклиинфекцион-аллергик полиартрит билан ўхшаш аломатлар билан бирга келади. Беморларнинг 5% да миграция қилувчи полиартритнинг клиник кўриниши кузатилади, кейин ташхисга аниқлик киритилгач, махсус подагра деб ажратилади;
    • Кам аломатли подаграда хира аломатлар, йенгил оғриқ, бироз шиш, таъсирланган бўғим устидаги терининг қизариши билан кечади.

    Юқоридаги шакллар подагра ривожланишининг дастлабки босқичларига хосдир.

    Подагранинг бўғимларда намоён бўлиши

    Турлича номланувчи — подагрик артрит ёки бўғимлар подаграси турли хил ташқи белгилари билан намоён бўлади. Касалликнинг ўткир хуружида тери атрофи қизариши кузатилади ва у оғриқ кучайиши билан янада кўпроқ қизариб боради.
    Подагрик артритининг бошқа белгилари мавжуд:

    • Бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг яллиғланиши туфайли иккиламчи етиолгияли бурсит, тендинит, теносиновит;
    • Таъсирланган бўғим ҳаракатланиши чекланганлиги, асосан, ўткир хуружлар даврида намоён бўлади, аммо ремиссия даврида айрим беморларда бу белгилар қайд етилган;
    • Яллиғланган соҳанинг маҳаллий гипертермияси, маҳаллий ҳароратни 1-2 °C га ошиши.

    Касаллик ривожланишининг охирги босқичларида подагранинг бўғимлардаги ўзига хос намоён бўлиши тофуслар — тери ости ва тери ичидаги шаклланмалар бўлиб, улар сийдик кислоацининг қаттиқ кристалли бирикмаларидан иборат. Тофус шаклланишининг ўртача даври сийдик кислота ўсиши бошланганидан 3-5 йил ўтгач бошланади, лекин айрим ҳолларда тофусларнинг тезкроқ шаклланиши кузатилади.

    Касалликнинг ривожланиши тофуснинг катталашишига — диаметри бир неча сантиметр бўлишига олиб келади. Кристалл шаклланмалар туфайли қон айланишининг бузилиши тешикчалар пайдо бўлишига, улардан қуюқ оқ масса ёки кукун ажралиб чиқиши кзуатилиши мумкин.

    Тофус енг кенг тарқалган соҳалар билак, тирсак, тизза, кафт ва оёқ бош бармоғи бўғимларидир, шунингдек қулоқ супраси ва қошлар усти ёйи ҳам. Подагра қўл бармоқлари ва бошқа кўп учрамайдиган соҳаларни шикастласа, тофуслар пайдо бўлиши сезиларли тезлашиши мумкин.

    Подаграга ташхис қўйиш усуллари

    Подагра касаллигининг асосий аломати бу бўғимлардаги оғриқ бўлганлиги учун ушбу касалликни бошқа ревматологик касалликлардан, жароҳатлар ва бошқа бўғим патологияларидан фарқлаш ва ташхисни аниқлаштириш бироз қийинчилик туғдириши мумкин.

    Аниқ ташхисни қўйишда мутахассис анамнезга таянади, шунингдек бу ҳолатда ўтказиладиган параклиник тадқиқотлар ва таҳлиллар (қоннинг биокимёвий таҳлили, умумий сийдик таҳлили) ёрдам беради. Ташхислашнинг вақти ва аниқлиги касаллик даражаси, белгиларининг яққоллиги, умумий аҳволнинг ҳолати, беморнинг соғлиғи, биргаликда кечувчи касалликлар ва бузилишлар бор-йўқлигига боғлиқ. Фақат сийдикни таҳлил қилиш самарасиздир, чунки унинг кўрсаткичлари сийдик тизими органларининг касалликлари мавжудлиги ёки йўқлиги билан катта даражаларда ўзгариши мумкин.

    Подагра ташхисини қўйиш учун қўшимча тадқиқотлар ёрдамида қуйидаги аломатлар мавжудлиги текширилади:

    • Гиперурикемия — веноз қонда сийдик кислотасининг барқарор равишда кўпайиши, биокимёвий тадқиқотлар усули билан аниқланади;
    • Организмдаги уратларни мавжудлиги ва тўпланиш жараёнининг босқичи;
    • Бўғим ён тўқималарига бу кристаллларнинг бирикиши;
    • Ўткир яллиғланиш жараёнлари, бўғимларнинг ҳаракатчанлиги даражаси.

    Касаллик ривожланавергач, буйрак фаолиятининг бузилишлари, сийдиктош касалликлари юзага келади, шунинг учун подаграни даволаш жараёнида ушбу ҳолатларни бошқариш керак.

    Касалликни ташхислашда инструментал усуллар

    Бўғим ва бўғим атрофидаги тўқималарнинг касалликни намоён қилиш етиологияси диагностика асбоблари ёрдамида текширилади. Шикастланган бўғимлар УТТ, компютер томография, радиография ва вена ичига пирофосфат технеций юборилиб, синтиграфик тадқиқот ёрдамида баҳоланади. Охирги усул касалликнинг ҳам кеч, ҳам ерта босқичларида самарали бўлади.

    Подагранинг дастлабки босқичида бошқа кенг тарқалган инструментал тадқиқотлар унчалик ҳам кўп маълумот бермайди, чунки подагранинг дастлабки босқичларида бўғимлар ва улар атрофидаги тўқималар ҳали сезиларли деструктив аломатлар намоён қилмайди ва уларни аппарат диагностика усуллари билан аниқлаш мушкул. Бироқ, улардан фойдаланиш подагрик артритининг бошқа турдаги ревматик касалликлардан юқори аниқлик билан фарқлашни таъминлайди.

    Подаграни даволаш ва олдини олиш усуллари

    Организм томонидан ишлаб чиқариладиган ёки озиқ-овқат билан тушадиган пурин асосларининг парчаланиши мураккаб жараёндир ва бир неча босқичда амалга оширилади. Ҳар қандай босқичдаги бузилишлар сийдик кислота тўпланишига ва бузилиш турига қараб подагранинг жадал ёки босқичма-босқич ривожланишига олиб келади. Яққол намоён бўладиган аломатлар касалликнинг ўткир хуружлари даврида намоён бўлади ва унгача бемор ўзида фаолият бузилишлари, касаллик мавжудлиги ҳақида билмаслиги мумкин.

    Подагранинг етиологияси даво тамойилларини белгилайди. Бошқа патологиялар ва касалликлар туфайли юзага келган иккиламчи етиологияли подаграни фақат бирламчи касалликни бартараф етиш орқали даволаса бўлади. Ферментопатияли (фермент йетишмаслиги) ирсий подаграда даволаш аломатларни бартараф қилиш учун қаратилган бўлади.

    Подагра учун ишлатиладиган препаратлар

    Подаграни даволаш учун дори воситаларини танлашда шифокор касалликнинг шакли, босқичи ва сабаби тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Подаграни уй шароитида мустақил даволаш йўлидаги уринишлар саломатликни жиддий ёмонлашуви, касалликнинг тез ривожланиб кетиши ва бошқа муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

    Подагра учун танланган биринчи дорилар гуруҳлари подаграга қарши ва яллиғланишга қарши препаратлардир.

    Антиподагрик препаратлар (урикодепрессантлар ва урикозуриклар) пуринларни қайта ишлашни жадаллаштириш ва пурин асослари парчаланиши натижасида пайдо бўлган маҳсулотларни тезроқ ювиб чиқаришга қаратилган. Баъзи ҳолларда мутахассис аралаш таъсирга ега препаратларни буюриши мумкин, масалан ўткир подагра хуружи бошланишида колхицин инъйекцияси.

    Ўткир даврларда бўлгани каби, ремиссия даврида ҳам яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Подагрда енг кўп ишлатиладиган яллиғланишга қарши дориларга ностероид дорилар (Индаметацин, Фенилбутазон ва бошқалар) ва глюкокортикостероидлар (кўпинча Преднизолон) киради. Ушбу препаратларни қўллаш шикастланиш жойида яллиғланиш, оғриқ ва тўқималарнинг шишишини камайтиради.

    Подагранинг шакли ва босқичига қараб физиотерапевтик муолажалар буюрилиши мумкин: ултрабинафша нурланиш, електрофорез, парафин ва озокерит билан қиздириш ва ҳоказо.

    Подаграда овқатланиш

    Подаграда парҳезга амал қилиш фақат касаллик бирламчи етиологяли бўлганда самарали бўлади. Парҳез бошланишининг биринчи куни ва қатъий парҳезга амал қилингандан бир ҳафта ўтиб қоннинг биокимёвий таҳлили ўтказилади, бу қондаги сийдик кислота миқдорини аниқлаш учун керак. Бундай ҳолларда подагра асосий етиологияли бўлса, қонда сийдик кислотаси даражаси камаяди, бу касалликнинг сабабини ташхислаш ва подаграни самарали даволаш стратегиясини ишлаб чиқишга ҳам ёрдам беради.

    Подаграда №6 парҳез

    Подаградан азият чекувчи барча беморларга индивидуал хусусиятларига қараб кичик ўзгаришлар билан Пивзнер бўйича парҳез тайинланади. Ушбу рационга риоя қилиш пурин метаболизмига таъсир қилиши ва шу орқали сийдик кислотаси даражасини камайтириш мумкин. Бу еса ўз навбатида бўғимлар ва бошқа тўқималарда туз кристаллари шаклланишини олдини олади. Тўғри танланган парҳезга амал қилинганда бирламчи етиологияли подаграли беморларда узоқ муддатли ремиссиялар, бошланғич босқичларда еса тўлиқ клиник соғайиш кузатилади. Подагрик хуружларнинг тез-тез кузатилиши овқатланиш рационидаги бузилишлар белгисидир.

    №6 парҳезга ва шифокор тавсияларига риоя қилганда ҳам тез-тез хуружлар учраб туриши касалликни ундайдиган бошқа омиллар қўшилганлигини ёки шифокор касаллик сабабини нотўғри ташхислаганини билдиради.
    6-рақамли парҳезнинг асосий қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • Кунлик овқатланишни 4-6 қисмга бўлиб, шунча марта овқатланиш;
    • Гўшт, балиқ, парранда гўштини истеъмол қилишдан аввал яхшилаб қайнатиш, бу уларни максимал миқдордаги пуринлардан озод қилишга олиб келади. Подагра билан касалланган, айниқса касалликнинг оғир даражаларидаги беморларга булёнлар тақиқланади;
    • Гўшт ёки балиқ миқдори ҳафтасига 2-3 марталик истеъмол оралиғи билан 150 г дан ошмаслиги керак;
    • Ҳар ҳафтада бир кун фақат сут маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар билан овқатланиб, «йенгиллик» кунларини ташкил етиш керак;
    • Ичимлик режимига амал қилиш, кундалик суюқлик миқдори 2,5 литр бўлиши керак, яхшиси тоза сув ичган маъқул.

    Подагра хуружлари даврида №6 парҳезидан барча ҳайввон маҳсулотлари (сут маҳсулотлари бундан мустасно) чиқариб ташланади. Рацион таркибига сабзавотли шўрвалар, бўтқалар, компотлар, мевали ичимликлар, кисселлар, шарбатлар киради. Бундай овқатланишни ремиссия бошлангунига қадар сақлаш керак.

    Подаграда маҳсулот танлаш

    Подаграга чалинган беморлар учун озиқ-овқат танлашни осонлаштириш учун мутахассис маҳсулотларни уч гуруҳга — пурин миқдори юқори, ўртача ва кам бўлган маҳсулотлар рўйҳатидан фойдаланишни тавсия қилади.

    • Биринчи, юқори даражада пурин сақлаган маҳсулотларга мол жигари, барча дуккаклилар киради. Уларни истеъмол қилиш қатъиян тавсия етилмайди.
    • Иккинчи, ўртача пурин сақлаган маҳсулотлар гуруҳига барча турдаги гўшт, қисқичбақасимонлар (креветкалар бундан мустасно) киради. Гўшт танлашда қарироқ ҳайвон гўштини олган маъқул, ёш ҳайвонлар гўшитда пурин миқдори кўпроқ бўлади.
    • Подагранинг ҳар қандай босқичида ҳам истеъмол қилиш тақиқланмаган, кам пурин нуклеотидлари сақловчи маҳсулотларга сут ва сут маҳсулотлари, ёрмалар, сабзавотлар, мевалар, тухум, ёнғоқлар, асал, балиқ икраси киради.

    Подагра профилактикаси

    Подаграни олдини олиш бу касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун мойиллиги ёки ирсий хавфи мавжуд бўлган одамлар учун айниқса муҳим ҳисобланади. Бирламчи подагра қонда пурин асослари консентрациясининг ошиши фонида ривожланади, шунинг учун овқатланишдаги чекловларга амал қилиш нафақат касалликни даволаш, балки олдини олиш чораси сифатида ҳам қаралади.

    Сўғлом турмуш тарзи ва мунтазам шифокор кўригидан ўтиб туриш ҳам подаграни олдини олиш чорасидир. Подагра ривожланишига турки бўлувчи хавф омилларига доимий очлик (вазн ташлаш ёки соғломлаштириш учун бўлса ҳам), тезда вазн йўқотиш, баъзи препаратларни қабул қилиш (ситостатиклар, ҳар қандай шаклдаги сийдик ҳайдовчи препаратлар [таблеткалар, ўтлар, чойлар]), кўп алкогол ичимликлари ичиш, жароҳатлар, депрессия, юқумли касалликлар ва бошқалар киради. Касаллик ташхиси мавжуд бўлганда ҳам ушбу профилактик чоралар касалликни йенгиллаштириши, ривожланишини секинлаштириши ёки тўхтатиши, умумий аҳволни яхшилаши мумкин.

     

    (Visited 4 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!