Пай — қўл ва оёқ пайлари чўзилиши

    Пай — қўл ва оёқ пайлари чўзилиши, узилиши, яллиғланиши, жароҳатлари ва даволаш

    Пайлар мушакларни суяклар билан бирлаштириб туради. Улар мушакни бир неча қисмга бўладиган айри шаклида бўлади. Шунингдек калта, узун, кенг, тор пайлар ҳам мавжуд. Шакли бўйича узунчоқ, юмалоқ, ясси ва пластинкасимон пайлар фарқланади. Баъзи мушакларда иккита қоринча орасида жойлашган оралиқ пайлар ҳам учрайди (масалан икки қоринли мушакда). Улар мушак танасининг латерал юзаси бўйлаб ўтиб, унинг ичига киради.

    Мушаклар каби пайлар ҳам параллел толалардан иборат. Биринчи қават толалар бўш бириктирувчи тўқима қатлами билан ўралган ва иккинчи қават толаларни ўз ичига олади. Иккинчи қават толалар гуруҳини учинчи даражали толалар ҳосил қилади. Пайлар зич толали бириктирувчи тўқимадан ташкил топган, уларда ҳужайраларга нисбатан толали елементлар кўпроқ.

    Бунинг евазига уларнинг ажралиб турадиган хусусияти — юқори мустаҳкамлиги ва паст чўзилувчанлиги таъминланади. Мушакларнинг пайли қисми 15-25 ёш оралиғида мушак қоринчаларига нисбатан тезроқ ўса бошлайди. 15 ёшга қадар пайлар яхши ривожланмаган, уларнинг ўсиши мушаклар ўсиши билан бир хил тезликка ега бўлади. Кексалар танасида тўқималар ўзгариши рўй беради, пайлар еластиклиги бузилади ва кўпинча жароҳатларга олиб келади.

    Пайни кескин харакатлар ва зўриқишлар вақтида ёрилиши ва узилишидан пай тўқимасининг узунасига бўлган еластикликлиги ҳимоя қилади. Шунинг учун пай жароҳатини олдини олиш учун уларни фаоллаштириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш керак, махсус машқлар мунтазам спорт билан шуғулланиш пайларга мустаҳкамлик ва еластиклик бағш етади.

    Мушакларни ривожлантириш учун жисмоний куч талаб етилса, пайларни ривожлантириш учун статик машқлар талаб қилинади. Жисмоний машқлар туфайли пай кислородга тўйинади, еластиклиги, чидамлилиги ва мустаҳкамлиги ортади.

    Пайлар еластик бўлиши керак, бу хусусиятнинг йўқилиши натижасида ички органлар силжиши, табиий шаклларининг ўзгариши, тугун ва зичланишлар ҳосил бўлиши кузатилади.

    Пай патологиясини аниқлаш палпация, термография, ултрасонография, биопсия, рентгенография усулларии ёрдамида амалга оширилади.

    Бўғим ичидаги пай жароҳатларида артроскопияни қўллаш самарали бўлади. Пайларнинг аномал шаклланиши таянч-ҳаракат тизими нуқсонлари, уларнинг нотўғри бирикиши ёки атипик юриш оқибатида юз беради.

    Пайларнинг яллиғланиши

    Таянч-ҳаракат тизимидаги бузилишлар билан кечадиган пай яллиғланишининг бир неча турлари бор.

    1. Тендинит— бу яллиғланиш жараёни тез-тез учрайди. Унинг ривожланиш сабаблари ҳар доим бир хил ва шунинг учун бу касалликни ташхислаш нисбатан осондир. Тендинит узоқ муддат сурункали зўриқиш натижасида пайда дегенератив ўзгаришлар ва узилишлар ҳосил бўлиши туфайли ривожланади. Бундай яллиғланиш пайни мустаҳкамлигини камайтиради ва унинг узилиш хавфини оширади.

    Тендинит шунингдек инфекцион табиатли бўлиши мумкин. Дистрофик туридан асосан мушаклар, бўғимлар ва пайларига доимий юк тушадиган спортчилар азият чекади. Бундай яллиғланиш турли ревматик касалликлар оқибатида ҳам ривожланиши мумкин.

    1. Паратенонит— бу пай атрофи клетчаткасининг асептик яллиғланиши. Бу бўғимнинг қайталнаган жароҳатланиши билан юзага келади. Бу ҳолатда фасция ва пай орасидаги бириктирувчи тўқимада қон кетиш ва шиш пайдо бўлиши натижасида фиброз тўқима пайдо бўлади. Ушбу тугунчали зичланишлар оғриқ пайдо бўлишига, ҳаракатни чекланиши ва фаолликнинг пасайишига олиб келади.

    Касаллик ахилл пайи, билакни ёзувчи ва болдирнинг пастки қисмига таъсир қилади. Паратенонит ўткир ва сурункали шаклда кечиши мумкин. Пай яллиғланишини даволаш қўл ёки оёқнинг иммобилизацияси (қимирламайдиган қилиб қотириб қўйиш) ҳисобланади. Бундан ташқари анъанавий физиотерапевтик муолажалар ҳам самара беради.

    Пай ўткир яллиғланишини (тендинит) даволаш антибактериал ва умуммустаҳкамловчи усулларни қўллашни назарда тутади. Асептик тендинит ҳолатида ностероид яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилади.

    Маҳаллий даволаш касалланган тана қисмини иммобилизация қилишни ўз ичига олади. Касалликнинг ўткир аломатлари бартараф бўлганидан кейин физиотерапия тайинланиши мумкин. Иссиқ қўйиш касалликнинг ўткир шакли ўтиб кетганидан кейин амалга оширилиши керак.

    Бундай муолажаларга УВCҲ-терапия (тўлиқ таржима қилинганда — ултраюқори частотали терапия), микротўлқинли терапия, ултратовуш, ултрабинафша нурлар таъсири киради. Шунингдек махсус терапевтик машқлар ҳам фойдалидир. Бироз иссиқлик ва магнит майдон таъсири остида қон айланиши яхшиланади, яллиғланиш, шишлар камаяди ва пайнинг шикастланган соҳалари тезроқ тикланади.

    Пай чўзилиши

    Пай чўзилиши — енг кенг тарқалган жароҳатлардан бири бўлиб, одатда тўпиқ ва тиззада кузатилади ва пай амплитудасидан ошувчи кескин ҳаракатлар натижасида юзага келади. Пай мушакларни суяк билан боғлайди, бойламлар еса фақат суякларни бирлаштиради. Бу икки тушунча кўпинча адаштирилади. Бойламнинг чўзилиши аслида жуда кичик бўлган узилишлардан иборат,  жароҳат ўртача бўлса, алоҳида коллаген толалар узилиши содир бўлиши, жароҳат жиддий бўлса, бутун бойлам узилиб кетиши мумкин.

    Юқори регенерация қобилиятга ега бўлган бойламлар ҳар қандай жароҳатлар даражасидан кейин ҳам қайта тикланади. Инсоннинг енг кучли мушаклари оёқларда жойлашган. Бу, шунингдек, пай оёқлар мушагига тушадиган жиддий юкларга бардош бера олиши кераклигини ҳам англатади. Аммо, афсуски, муваффақияциз ҳаракатлар туфайли оёқларда пай чўзилиши юз беради.

    Ахилл пайларининг чўзилиши машғулотлардан олдин қизиниб олмаслик, ноқулай поябзал кийиш, нотекис, тошли юзаларда юрганда оёқнинг қайрилиб кетиши натижасида юз беради. Пай чўзилишини уч даражадаги мураккабликка бўлиш мумкин:

    • Биринчи даража — жароҳатдан сўнг йенгил оғриқлар сезилиб, у жисмоний таъсир натижасида кучаяди.
    • Иккинчи даража — кучли оғриқ, жароҳатланган пай устида терининг шишиши. Мушакларнинг заифлиги ва жисмоний фаолият натижасида кучайиб борадиган оғриқ.
    • Учинчи даража — пайнинг тўлиқ ёки қисман узилиши, мушакларнинг тортилиб қолиши. Узлиш пайтида ўзига хос қарсиллаш ешитилади, кескин ва ўткир оғриқ ва шиш кузатилади.

    Одатда пай чўзилишининг учинчи даражаси жарроҳлик усули билан тикланади. Биринчи ва иккинчи даражали жароҳатларга кўплаб кишилар еътибор бермайди ва нотўғри қилишади. Бунинг оқибатида мушак кучсизлиги, пай ва пай халтачаларида яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлиши мумкин. Асосан бу ҳодиса оёқ мушакларининг пайларида кузатилади ва теносиновит деб аталади.

    Сурункали яллиғланиш пай толасининг ингичкалашишига таъсир қилувчи атрофик жараён билан мураккаблашади, бунда пай осонликча, кичик куч таъсирида ҳам узилиши мумкин. Оёқдаги пайлар чўзилганда биринчи ёрдам кўрсатишда оёқларни қимирламайдиган қилиб қотириш ва тана сатҳидан баланд қилиб ўрнатиш керак. Сўнгра жароҳатланган соҳага 20-30 дақиқа муз қўйиш (кунига 4-5 марта такрорланади), муз олингач, шиш тарқалишини чеклаш учун ҳар сафар еластик бинт билан босиб турадиган боғлам қўйиш керак.

    Муз шунингдек шикастланган қон томирларидан қон кетишини тўхтатади. Қаттиқ оғриқни тўхтатиш учун диклофенак, аналгин, кетон каби дорилар бериш мумкин. Иккинчи куни, яллиғланиш ва шиш кетгач, гематома (кўкариш) кузатилмаса, иссиқлик қўйиш самарали бўлади. Иссиқлик таъсирида қон айланиши нормаллашади ва жароҳат тикланиши тезлашади. Шунингдек яллиғланишга қарши малҳамлардан фойдаланиш ҳам самарали бўлади.

    Ҳайвон ва ўсимлик оқсилларига бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида пай янада тезроқ тикланади. Бир ҳафта ўтгач, мутахассис назорати остида бир қатор машқларни бажариш орқали аста-секин мушаклар машқ қилдирилади. Механик жароҳатлар шикастлантирувчи омилнинг бевосита ёки билвосита таъсири туфайли келиб чиқади.

    Бевосита таъсир — ўтмас жисм билан зарба. Билвосита таъсир — мушакларнинг кескин қисқариши. Ёпиқ шикастланишлар ҳам мавжуд, улар ўртасида ёриқлар ва жуда кам чиқишлар мавжуд. Ёпиқ жароҳатларга ўз-ўзидан узилишлар киритилади, одатда улар сурункали шикастланишларда ва пай тузилишидаги дистрофик ўзгаришлар натижасида юзага келади. Шунингдек, пай узилишининг сабаби инфекцион-токсик ва заҳарли-метаболик омиллар натижаси бўлиши мумкин, масалан, қандли диабет, артрит, инфекцион касалликлар.

    Терига зарар йетказилмаган ҳолда тери остида қисман ёки тўлиқ узилишлар ҳам учрайди. Бойламларнинг узилиши туфайли пай силжиши қон кетиш, шиш ва бўғим ҳаракатлантирилганда кучли оғриқ пайдо бўлиши билан якунланади. Пайнинг жойидан силжиши шу даражада кучли бўладики, бу нуқсонларни оддий текшириш орқали кўриш ҳам мумкин. Айниқса, бу қўлнинг егилувчи бармоқлари билан боғлиқ бўлса. Пай чиқишини даволашда уни жойига тушириш, гипсли боғлам билан 3-4 ҳафта муддатга иммобилизация қилиш (ҳаракацизлантириб қўйиш) амалга оширилади.

    Анча муддат олдин силжиган ва одатий пай чиқишларида, оғриқ доимий равишда кузатилганда жарроҳликка кўрсатма берилади. Пай узилиши, одатда, ўзига хос қарсиллаган овоз, чидаб бўлмас оғриқ ва жароҳатланган пайга тегишли мушакнинг кучсизлиги билан кечади. Очиқ жароҳатлар зарбали, кесилган, езадиган ва жиддий жароҳатларда кузатилади. Жароҳат даражаси:

    • Пайни бириккан жойидан ажралиши.
    • Пайнинг бутун узунлиги бўйлаб узилиши.
    • Пайнинг мушакка ўтадиган соҳасидаги узилиши. Бундай ҳодисалар кўпинча катта ёшдагиларда, касби мушакларнинг доимий зўриқиши билан боғлиқ ёки спортчиларда рўй беради.

    Билак пайининг узилиши ва жароҳатлари

    Очиқ жароҳатлар (урилган, кесилган, қиймаланган) жиддий шикастланишларда кузатилади, масалан, билакни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган машиналарга кириб қолишидан сўнг. Умуман олганда, кўпинча тирсак ва билак букилувчи мушаклар пайлари жароҳатланади. Пай фақат ўзи жароҳатланиши, шунингдек яқин атрофдаги томирлар ва нервлар ҳам шикастланиши мумкин.

    Агар қўл ҳаракатланувчи қисмлар орасида қолган бўлса, унинг қиймаланиши содир бўлади, олинган жароҳатлар очиқ бўлади, мушаклар қисқаради ва пай учлари ажралади. Кесувчи жароҳат туфайли пай тўлиқ узлиб кетади. Бундай ҳолларда жарроҳлик ўтказилиши керак, тиклаш операцияси жуда мураккаб ва узоқ муддатли бўлади, чунки билак вазифасини нормаллаштириш учун барча зарарланган пайларни тикиб чиқиш керак. Ёзувчи динамик шина ўрнатилса пай тикланишини янада тезлашади.

    Бармоқ пайлари узилиши ва жароҳатлари

    Бармоқ пайлари узилиши билан қўлнинг дистал фалангалараро бўғимларида фаол букилишнинг йўқлиги кузатилиади. Бу чуқур букувчиларнинг зарарланганлигидан далолат беради. Фалангаларо бўғимларда фаол ҳаракатларнинг йўқлиги аниқланса, қўл бармоқларининг юзаки ва чуқур пайлари жароҳатланган бўлади. Аммо кафт-бармоқ фалангалари бўғинларда фаол букилишни таъминлайдиган чувалчангсимон мушакларининг функцияси сақланиб қолиши мумкин.

    Бармоқларнинг сезгирлигини текшириб, асаб зарарланганлиги аниқланади. Қиймаланган ва езилган жароҳатларда рентгенографик тасвирлар суяк ва бўғимларнинг жароҳатланиш даражасини кўрсатади. Кўпинча билак бармоқлар букувчи пайларининг очиқ жароҳати учрайди. Дистал фалангалараро бўғим жароҳатланса, тирноқ фалангасини 60 ° га егиш мумкин, лекин ёзиб (текис ушлаб) бўлмайди.

    Пароксимал фалангалараро бўғим даражасидаги бармоқларни ёзувчи апоневротик пай чўзилишида, унинг марказий қисмининг яхлитлигини бузилган бўлса ҳам, тирноқ фалангасини букилиш еҳтимоли мавжуд, баъзида ўрта бармоқ егилган ҳолатда бўлади. Жуда кенг тарқалган ҳодиса — бармоқнинг учта қисми ҳам жароҳатланганда тирноқ ва ўрта фалангалар егилган ҳолатда бўлади. Бармоқ букувчилари асосоий фаланга соҳасида жароҳатланган бўлиши мумкин, бунда қолган фалангаларни букиш мумкин, лекин асосий фаланга букилмайди.

    Бармоқларни букувчи ва ёзувчилари жароҳатларини даволаш учун жарроҳлик қўлланилади. Истисно — дистал фалангаларо бўғимнинг янги жароҳатлари, бундай ҳолатда тирноқ фалангасини гиперекстензия ва ўрта фалангани тўғри бурчак остида 1 — 1,5 ойга қимирламайдиган қилиб қотириб қўйиш самарли ёрдам беради.

    Очиқ жароҳатларда еса биринчи ёрдам қон кетишини тўхтатиш, сўнгра жароҳатни стерил боғлам билан боғлаш ва иложи бўлса шина қўйишни ўз ичига олади. Травматологик пунктда шифокорлар жароҳат ташхисига ойдинлик киритилади, жароҳат соҳасига ишлов беради, пайни бир-бирга бириктирш учун чок қўяди. Бироқ, чок қўйиш бўғимлар жароҳати, суяк синишлари, очиқ-езилган жароҳатларда қарши кўрсатмага ега. Замонавий жарроҳлар букувчи ва пайларнинг узоқ муддатли жароҳатларида пластик операцияларни қўллашни тавсия қилади.

    Оёқ панжаси пайлари чўзилиши ва узилишлари

    Оёқ пайларининг жароҳатланиш даражаси:

    • Биринчи даража — бироз оғриқлар, тўпиқда йенгил шишиш. Қадам босса бўлади. Оғриқ ва бошқа ноқулайликлар махсус малҳам ва компресслар қўллаш натижасида бир неча кун ўтгач йўқолади.
    • Иккинчи даража — шикастланган бўғимнинг ўртача шишиши, оёқни ҳаракатлантирганда ўткир оғриқ юзага келиши.
    • Учинчи даража — пайнинг узилиши, кучли ва тинмайдиган оғриқ, бўғимнинг жиддий шишиши.

    Тўпиқ ва ахилл пайлари тўпиқ дўмбоқчасига бирккан ва жуда қалин бўлади, улар фақат жуда кучли зўриқиш натижасида жароҳатланади. Одатда ушбу ҳудуддаги узилиш тўлиқ бўлади. Жароҳат сабабларига қаттиқ жисм билан кучли зарба бериш ва болдир уч бошли мушагининг кескин қисқаришини киритиш мумкин.

    Хавф гуруҳига асосан спортчилар киради, масалан йенгил атликада жойидан бирдан тезликда югуриб кетиш, баландликдан сакраганда оёққа юк тушиши. Ахилл пайининг қисман жароҳатланиши тўғридан-тўғри кесувчи жароҳат таъсирида юз беради. Жабрланган кишида ўткир оғриқ, пайга зарба тушгани каби туйғулар сезилади.

    Болдирнинг пастки орқа қисмида шиш ва қон кетиши кузатилади. Узилиш соҳасида чуқурча кўринади. Бемор бармоқлари учида тура олмайди, оёқ панжасини қимирлатиб бўлмайди. Бундай ҳолатда биринчи ёрдам беморга оғриқ қолдирувчи бериш ва травматология бўлимига йетказишдан иборат.

    Янги жароҳатларни (икки ҳафтадан кўп бўлмаган) даволаш — теридан ўтиб ёпиқ чок қўйиш ёрдамида амалга оширилади. Жароҳатланган соҳага 4 ҳафта муддатга гипс боғлам қўйилади, оёқ бир ҳолатда қотирилади. Чок олингач, оёқ бошқа ҳолатда яна 4 ҳафта давомида гипсланиб қўйилади.

    Агар жароҳат ески бўлса (2 ҳафтадан ортиқ), одатда, пай учларида чандиқ тўқима ҳосил бўлган бўлади. Бунда жарроҳлик ўтказилиши талаб қилинади, тери кесилиб, чандиқ тўқима олиб ташланади ва пайнинг икки учлари Ткаченко усулида чок қўйиш орқали тикиб қўйилади. Агар тўқимада нуқсон мавжуд бўлса, пластик жарроҳлик ўтказилади ва 6 хафтага гипс боғлам қўйилади. Махсус машқлар ва физиотерапия ёрдамида тўлиқ тикланиш кафолатланади.

    Ахилл пайи жуда мустаҳкам пай бўлиб, у бармоқ учида туриш ва сакраш имконини беради. Жароҳатларни ташхислаш учун ошиқ-болдир бўғимининг ён томондан рентгенографияси, магнит-резонанс томография (МРТ) ва УТ текширувидан фойдаланилади. Жароҳатни шунингдек анъанавий палпация билан ҳам аниқлаш мумкин.

    Оёқ пайларининг чўзилиши ва узилиши

    Оёқларда соннинг тўрт бошли мушаги пайлари узилиши мумкин. Соннинг тўрт бошли мушаги пайлари тизза косачаси юзаси ва ёнларига, шунингдек катта болдир суягига бирикиб туради. Пайлар жуда мустаҳкам бириккан бўлади, бироқ, шу билан бирга, мушак ҳам кучли бўлиб, унинг кескин қисқариши натижасида пайнинг тизза косачасига бирикишидан бироз пастроқ қисмининг енига узилиши юз беради. Узилиш пайтида қарсиллаган овоз ва тизза устида ўткир оғриқ сезилади.

    Жароҳат соҳасида чуқурланиш ҳосли бўлади, қон кетиши, тўқималарнинг шишиши кузатилади. Тўрт бошли мушаклар тонусини йўқотади, уни қисқариши мучак соҳасида яримшар каби бўртиб қолишга олиб келади. Тиззани букиш уринишлари муваффақияцизликка учрайди. Биринчи ёрдам шина ўрнатиш ва касалхонага йетказишдир. Тўрт бошли мушак пайи узилишини даволашда оғриқсизлантириш ва ўзи сўрилиб кетувчи чок билан пай учларини тикиб қўйиш қўлланилади. Гипсли боғлам 6 ҳафта муддатга қўйилади. Кейинчалик махсус жисмоний машқлар ва физиотерапия муолажалари буюрилади.

    Пайлардаги оғриқ

    Оёқ ва қўллар пайлари оғриқлари кўпчиликда сезилади. Шифокорлар ўз амалиётида бу каби шикоятлар билан ҳар куни тўқнашишини айтадилар.

    Тендинит, тендиноз ва теносиновит каби пай патологиялари кўп учрайди. Тендинит қоматни нотўғрилиги, узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда ўтириш, машғулотлардан олдин қизиниб олмаслик туфайли ривожланади. Юқумли касалликлар, бўғим артрити ва суяк-скелет тизимининг касалликлари, турли узунликдаги оёқлар мушаклар ва пайларга тушадиган юкини оширади.

    Агар оғриқ пайда бўлса, у қўшни тўқималарда ҳам сезилади. Оғриқ  бирдан ёки аста-секин ривожланиши мумкин. Чидаб бўлмас оғриқ калций йиғилб қолганида, йелканинг капсулити ва ҳаракатчанлигининг бузилишида кузатилади. Ўткир оғриқ тендиноз билан кузатилади, чунки у пайнинг узилиши билан боғлиқ. Пайлар теносиновитда ҳам оғрийди. Оғриқнинг сабаби органнинг ҳаддан ташқари зўриқиши бўлиши мумкин. Узоқ муддатли зўриқишлар натижасида, тўқималарининг дистрофияси ривожланади, модда алмашинуви бузилади.

     

    (Visited 60 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!