Оёк терлаши ва хидланиши

Оёк терлаши ва хидланиши

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Оёк терлаши ва хидланиши: бартараф етиш усуллари, даволаш учун дорилар, халқона воситалар

Ортиқча терлаш кўпинча жуда кўп ноқулайликларга олиб келади. Оёқ терлаши кўпинча ёқимсиз ҳидланиш билан бирга кечади. Ушбу мақоладан оёқлар нима сабабдан терлаши ва у билан қандай қилиб курашиш мумкинлигини билиб оласиз.

Гипергидроз нима?

Оёқларнинг ортиқча терлаши ҳар учинчи шахсда юзага келадиган долзарб муаммо бўлиб, бу нафақат инсоннинг ўзига, балки атрофдагиларга ҳам жуда кўп ноқулайлик келтиради, чунки оёқ терлаши деярли ҳар доим ёқимсиз ҳид олиши билан бирга кечади. Дерматологияда оёқларнинг ортиқча терлаши тер безларининг ортиқча фаоллиги билан тавсифланадиган «гипергидроз» ёки «бромидроз» атамалари остида учрайди.

Терлаш инсон танасининг ҳароратини тартибга солувчи физиологик жараёндир. Ортиқча терлашда терморегуляциянинг бузилиши содир бўлади, бу еса гипергидроз ёки бромидрознинг ривожланишига олиб келади. Гипергидроз умумий ёки маҳаллий бўлиши мумкин, шунингдек терининг муайян ҳудудлари ортиқча терлаши билан тавсифланадиган бир неча таснифга ега.

Ҳозирги ҳолатда биз, аҳолида, хусусан, еркаклар орасида кенг тарқалган оёқ идиопатик гипергидрози ҳақида гапирамиз. Оёқ гипергидрозига ега беморлар кўпинча нафақат оёқларнинг ортиқча терлашидан, балки, ёқимсиз ҳид, қадоқлар, ишқаланишлар, замбуруғли инфекциялар мавжудлигидан ҳам шикоят қилишади.

Катта ёшли одамнинг ҳар бир оёғида тахминан 20 мингта тер безлари мавжуд бўлади, улар ўртача 200 мл тер ишлаб чиқаради. Бромидроз билан оғриган беморларда намликнинг ажралиши меъёрий миқдордан сезиларли даражада ошиб кетади, натижада тер ажралишида бузилишлар юзага келади. Инсон тери 98% сувдан иборат бўлиб, у билан бирга қайта ишланган моддалар ҳам ажратиб чиқарилади: холестерин, микроелементлар, ёғ кислоталари ва бошқа метаболик маҳсулотлар.

Оёқларнинг кўп терлаши терининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Бунда патоген бактерия ва микроорганизмларнинг тўпланиши ва кўпайиши учун қулай шароит яратилади, бактериал парчаланиш туфайли еса оёқдан нохуш ҳид келиши қайд қилинади.

Оёқ терлаши ва ҳидланиши кўпинча одамлар еътиборидан четда қолади, кўпчилик кишилар шифокорга мурожаат қилмайди ва бу аномалияни жиддий муаммо деб ҳисобламайди. Бироқ, оёқларнинг ортиқча терлаши албатта даволаниши керак, чунки бу аломат нафақат катта ноқулайликларга олиб келади, балки замбуруғли инфекция, қадоқланиш ва бошқа дерматологик касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин, ҳам ташқи омилларда, ҳам ички саломатликда яширинган бўлиши мумкин бўлган кўп терлашнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш керак.

Оёк терлаши ва ҳидланишининг асосий сабаблари

Оёқнинг ортиқча терлашини чақирадиган бир қатор сабаблар ва туртки бўладиган омиллар мавжуд:

  • Оёқ терисининг нафас олишига имкон бермайдиган ноқулай ёки тор поябзал;
  • Синтетик матолардан пайпоқлар ёки чулоклар;
  • Асаб тизимининг бузилишлари: стресс, ҳавотир;
  • Гигиеник оёқ парвариши қилинмаслиги;
  • Оёқларга ортиқча юк тушиши;
  • Ендокрин тизим касалликлари;
  • Ички инфекциялар;
  • Яхши ёки ёмон сифатли ўсмалар;
  • Оёқ териси касалликлари: бармоқлар орасидаги терини шикастлайдиган, ёриқлар пайдо қиладиган, қипиқланиш, қичишиш, ёқимсиз ҳид келишни чақирадиган замбуруғли инфекциялар.

Инсон организмининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, оёқ терлаши бошқа омиллар таъсирида ҳам юзага келиши мумкин. Айрим ҳолларда, оёқ терлашидан қутулишнинг енг яхши усули — оёқларнинг ҳар томонлама ва тизимли равишда парваришлаш ҳисобланади. Бошқа ҳолларда, махсус воситалардан фойдаланмасдан натижага еришиб бўлмайди.

Қандай қилиб оёк терлашини йўқотиш мумкин?

Оёқ терлашига қарши кураш киши бир неча оддий қоидаларга риоя қилган тақдирда муваффақиятли бўлади.

Даставвал совун ва совуқ сув ёрдамида гигиена жараёнларини ўтказиб, кунига икки марта оёқларингизни ювишингиз, кейин сочиқ билан қуруқ қилиб артишингиз керак. Бундан ташқари, тўғри поябзалларни танлаш ҳам муҳим аҳамиятга ега, у ҳаво ўтказиши, сифатли материаллардан тайёрланган бўлиши керак. Оёқ кийимларини ташқи ва ички тарафидан мунтазам равишда тозалаш, ички тагликларини тез-тез алмаштириб туриш ва албатта, ҳар куни пайпоқлар, чулоклар ёки колготкаларни алмаштириб, тозасини кийиш керак. Синтетик матолардан тайёрланган пайпоқлар оёқ терлаши юқори бўлган кишилар учун тавсия етилмайди, юқори сифатли ва табиий материаллардан тайёрланган буюмлар кийиш керак.

Агар бундай парвариш ижобий натижа бермаса, у ҳолда дерматолог шифокорга кўриниш мақсадга мувофиқ бўлади, у асосий сабабни аниқлаб, оёқ терлаши учун самарали воситаларни белгилаб, оёқларни парвариш қилиш тўғрисида фойдали маслаҳатлар беради. Оёқларнинг ортиқча терлашидан уялиш керак емас, бу ўз соғлиғингиз ҳақида ўйлаш кераклиги ҳақида сигналдир. Фақатгина шифокор гипергидрозни келтириб чиқарган сабабни аниқлаб, бартараф қила олади.

Оёклар терлашидан қутулиш усуллари

Фармакологик бозорда оёқларнинг ортиқча терлашига қарши курашишга мўлжалланган катта миқдордаги дори-дармонлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси ташқи қўллаш учун томчи, малҳам, кремлар шаклида чиқарилади. Агар гипергидроз муаммоси ички касалликлар сабаб юзага келган бўлса, шифокор беморни керакли тиббий соҳадаги мутахассисга йўналтириши мумкин, бундай ҳолларда даволаш мутахассиснинг назорати остида комплексли бўлади.

Оёқ терлаш муаммосини дор воситалари қўллаш билан консерватив даволашдан ташқари, ҳозирда жарроҳлик аралашуви ёки ботокс қўллаш кўринишидаги ноанъанавий тиббиёт усулларидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Даволаш усулларининг ҳар бирини батафсил кўриб чиқамиз, уларни иккита йўналиш — медикаментоз даволаш (дори-дармонлар, жарроҳлик, муолажалар) ва номедикаментоз (халқона воситалар, уй шароитида бажараладиган амаллар) турларга ажратиш мумкин.

Дорихона препаратлари ёрдамида оёқ терлашини даволаш

Оёқ ҳидланиши ва терлашини даволаш учун тиббий воситалар муаммони бартараф етишнинг енг оддий ва қулай усулидир. Бундай воситалар шифокор рецептисиз чиқараладиган малҳам, крем, аерозолларни ўз ичига олади, улар кенг нарх диапазонига ега.

Формагел

Формалдегид сақловчи препаратларга тегишли, оёқ гипергидрозини даволашнинг самарали воситаларидан бири. Препарат аллергик реакция чақирмайдиган рангсиз гел шаклида ишлаб чиқарилади. Қўллаш кўрсатмаларига кўра, уни бир марта қўллагандан сўнг 1-2 ҳафта терлашдан халос бўлиш мумкин. Препаратни тоза қуруқ терига қўллаш керак, сўнг терида ингичка шаффоф қобиқ ҳосил бўлади ва уни ярим соатдан кейин ювиб ташлаш мумкин. Муолажани қайта ўтакзиш зарурати биринчи қўллашдан 7-10 кун ўтгач юзага келиши мумкин.

Теймуров пастаси

Кўп йиллардан буён қўлланиладиган ишончли восита. Шу билан бирга, самарадорлиги янада яхшироқ бўлган бошқа препаратлар мавжудлигини туфайли, ҳозирда теймуров пастаси тобора камроқ қўлланилмоқда. Уни терига кунига 2 марта қўллаш керак, инобатга олинг, у кийимларни расво қилиши, тўшакда излар қолдириши мумкин.

Борозин

Кукун шаклида чиқариладиган оёқларнинг ортиқча терлашига ва ҳидланишига қарши курашда самарали восита. Ушбу препарат антимикотик, яллиғланишга қарши, дезодоризация хусусиятларига ега, ундан фойдаланиш қулай. «Борозин» пакетининг таркиби поябзал ичига солинади, у поябзал ҳидини, оёқ терлашини камайтиради.

Дризол

Бу гипергидрозни даволаш учун антиперспирант. Тадқиқотлар натижаларига кўра, 80% ҳолларда ушбу воситани қўллаш натижасида оёқ терлашидан халос бўлиш мумкин.

Ўсимлик асосли препаратлар

Ўз таркибида табиий ўтлар компонентларини сақлайди, қарши кўрсатмаларга ега емас ва улардан фойдаланиш хавфсиздир. Бундай препаратлар масалан Белласпон, Беллоид.

Юқорида келтириб ўтилган препаратларни ҳар бирини ишлатишдан олдин фойдаланиш бўйича кўрсатмаларни ўқиб чиқишингиз ёки шифокор билан маслаҳаталашишингиз керак.

Малҳам, геллардан ташқари, зарур бўлса, шифокор ичиш учун доривор препаратлар — антихолинергик воситалар буюриши мумкин, улар тер безлари стимуляциясини камайтиради ва умуман терлашни пасайтиради. Аммо, бу дорилар жуда кўп қарши кўрсатмаларга ега ва шифокор томонидан фақат ўта зарур ҳолларда тайинланиши керак.

Ботулинотоксин ёрдамида терлашни даволаш

Ботулинотоксин (Ботокс, Диспорт) — 15 йилдан кўпроқ вақт давомида ишлатилган ортиқча терлашни даволашнинг самарали, ишончли усули ҳисобланади. Ушбу даволаш усули бир неча дақиқадан сўнг терлашдан халос қилади. Қўллаш усулининг моҳияти тери ичига ботулинотоксин асосидаги препаратнинг кичик миқдорини киритишдан иборат.

Даволашдан кейин таъсир 6 ой давомида сақланади. Ботулинотоксин моддаси тер безларининг фаоллиги учун жавобгар бўлган ацетилхолинни блоклайди. Ушбу препарат минимал қарши кўрсатмаларга ега ва фақатгина 1% ҳолларда самара бермайди. Бундай даволаш усулининг битта камчилиги — юқори нархи ҳисобланади.

Оёк терлашини електрофорез билан даволаш

Агар дори воситалари билан даволанишдан сўнг ижобий натижалар кузатилмаса, шифокор заиф електр токи билан ишлайдиган махсус қурилма ёрдамида физиотерапевтик муолажани буюриши мумкин. Електр токи таъсири остида тер безларининг фаолияти бостирилади. Таъсири шифокор белгилаган муолажалар сиклидан кейин 6 ойгача давом етади.

Оёк терлашини уй шароитида халқона воситалар ёрдамида даволаш

Оёқларнинг ҳидланиши ва терлашини даволаш учун кўпинча халқ тиббиёти воситалари ёрдамга келади, булар тер безларининг фаоллигини вақтинча камайтиради, лекин касалликнинг сабабини бартараф қилмайди. Табиий масаллиқларга асосланган оёқ учун ванналар самарали таъсирга ега: масалан антисептик, яллиғланишга қарши, тонусни оширувчи хусусиятларга ега бўлган еман пўстлоғи, мойчечак, маврак япроғи ва бошқа маҳсулотлардан.

Шунингдек оёқ терлашига қарши упалар ҳам яхши самарага ега, улар нафақат оёқ терисини қуритибгина қолмай, балки яллиғланишга қарши, деодоризация таъсирига ега. Упалар сифатида бор кислотаси кукуни, картошка крахмали ишлатилиши мумкин. Оёқ терлашини уй шароитида даволашнинг афзаллиги шундаки, уларни анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда олиб бориш мумкин.

Оёқларнинг нохуш ҳидланиши ва терлашини даволаш учун халқ табобатида ишлатиладиган бир неча рецептларни кўриб чиқамиз:

  1. Мойчечакли ванналар. Тайёрлаш учун 7 ош қошиқ мойчечак, 2 литр қайноқ сув керак бўлади. Мойчечакка қайноқ сув қуйиб, бироз совушини кутинг, сўнг оёқларни сув совугинигача ванна қилинг, кейин қуруқ қилиб артиб, терлашга қарши ишлатаётган воситани қўлланг. Муолажани 1 ҳафта давомида ётишдан олдин бажариш тавсия етилади.
  2. Маврак ва қичитқи ўти дамламаси. Бунинг учун 0.5 литр қайноқ сув, 1 ош қошиқ қичитқи ўти ва маврак барглари керак бўлади. Дамламани камида 30 дақиқа давомида тиндиринг, сўнгра сузиб олинг ва кунига 50мл дан 2-3 ой давомида ичинг.
  3. Қирқбўғиннинг спиртли тиндирмаси. Бунинг учун ўт ва 40%ли спирт керак бўлади. Қирқбўғин ўти майдаланиб, устидан спирт қуйилади ва 14 кун давомида тиндирилади. Оёқ терлашига қарши ташқи қўлланиладиган восита сифатида ишлатилади.
  4. Сиркали дезинфекцияловчи ванна. Фақатгина оёқлар терисида ёриқлар ёхуд кесилишлар бўлмаса ишлатилади. Буни тайёрлаш учун илиқ сувга 1 стакан сирка солиниб, 20 дақиқа давомида оёқларингизни ванна қилишингиз керак. Ушбу муолажа 3 кун давомида амалга оширилади, ундан сўнг 3 кунлик танаффус олинади ва яна шу тариқа давом еттирилади.
  5. Еман пўстидан қилинадиган ванна. Дамламани тайёрлаш учун 1 қошиқ еман дарахти пўстлўғи олиб, қайноқ сув қуйиш ва қайнашгача олиб бориш керак. Кейин 30 дақиқа тиндириб, оёқлар ваннаси учун фойдаланинг. Ушбу муолажани ётишдан олдин 1 ҳафта давомида ҳар куни амалга ошириш тавсия етилади.
  6. Ўтлар тўпламили ванна. 1 ош қошиқдан мойчечак, тирноқгул, зубтурум ўтларини олиб, 2 литр қайноқ сув солиб, 1 соат тиндиринг. Кейин сузиб олиб, 20 дақиқали ванна учун фойдаланинг, муолажа 10 кун бажарилиши керак.

Бир нечта ўтлардан фойдаланишда самара кўпроқ бўлади. Ўсимлик тўпланмалари тер безларига комплекс таъсир кўрсатади, тер ажратиш фаоллигини камайтиради. Оёқи ванна қилгандан кейин сочиқ биилан қуруқ қилиб артиш керак, упа ёки бошқа воситаларни қўллаш ҳам мумкин.

Халқ тиббиётида бутунлай хавфсиз ва самарали бўлган бошқа фойдали рецептлар ҳам мавжуд. Ушбу воситаларни шунингдек ҳафтасига 2-3 марта профилактик мақсадларда ҳам қўллаш мумкин, бу нафақат гипергидрознинг ривожланишини олдини олади, балки чарчашни йўқотади, қон айланишини тиклайди, терининг ҳолатини яхшилайди ва кайфиятни кўтаришга ҳам ёрдам беради.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...