Овуляция жараёни: у нима

Овуляция жараёни: у нима

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Овуляция жараёни: у нима, кунини аниқлаш, белгилари, давомийлиги, қачон содир бўлади

Овуляция (лот. овулла — тухумча) — гормонлар даражасидаги ўзгариш, йетилган фолликуланинг ёрилиши натижасида тухум ҳужайранинг тухумдонлардан бачадон найига чиқиши ҳисобланиб, одатда ҳар бир ҳайз даврида бир марта содир бўладиган жараёндир. Овуляция вақти кейинги ҳайз бошланишидан 12-16 кун олдин содир бўлади. Ушбу мақолада биз бу жараённи яқиндан кўриб чиқамиз ва олинган маълумотни тезроқ ҳомиладор бўлиш учун қандай ишлатилишини тушунтирамиз.

Овулясия нима?

  • Овуляция — гормон даражалари ўгариши туфайли тухумдон тухум ҳужайрани чиқариши жараёни;
  • Ҳомиладор бўлиш учун сперматозоид тухум ҳужайрани учратиши ва уни уруғлантириши керак;
  • Овуляция одатда лютеинловчи гормон (ЛГ) кескин кўтарилишидан 24-36 соат ўтиб содир бўлади, шунинг учун ЛГ кўтарилишини аниқлаш сизга овуляция қачон бошланишини тушунишга ёрдам беради;
  • Сперматозоидлар беш кунгача фаол қолиши мумкин, шунинг учун жуфтликлар тухум ҳужайра озод қилинишидан олдин жинсий алоқа қилган бўлишса ҳам ҳомиладорлик содир бўлиши мумкин.

Овуляция яқинлашиши билан аёл организми кўпроқ естроген гормонини ишлаб чиқара бошлайди. Бу гормон бачадон шиллиқ қаватининг қалинлашишига олиб келади ва сперма учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.

Юқори естроген ўз навбатида бошқа бир гормон — лютеинловчи гормоннинг (ЛГ) кескин даражада ортишига сабаб бўлади. ЛГнинг бирдан кўтарилиши тухумдондан тухум ҳужайраларнинг озод бўлишига олиб келади, бу жараён овуляция деб аталади.

Тухум ҳужайра овуляциядан кейин фақатгина 24 соат ичида уруғлантирилиши мумкин. Агар у уруғлантирилмаса, бачадон қобиқ шиллиқ қавати рад етилиши содир бўлади (тухум ҳужайра билан бирга) ва аёлда ҳайз бошланади. Ушбу вақтда навбатдаги ҳайз сикли бошланади.

Овулайция битта сиклда бир мартадан кўпроқ содир бўлиши мумкинми?

Ҳа, овуляция икки марта содир бўлиши мумкин, лекин у одатда сиклнинг бир хил вақтида содир бўлади. Айнан шу тарзда икки тухумли егизаклар уруғлантирилади — иккита алоҳида тухум ҳужайраларнинг овуляциясида. Бу кўпинча 35 ёшдан катта аёлларда содир бўлади. Шунингдек кўпчилик ЕКУ-клиникаларда ёши катта аёлларга, қоида тариқасида, иккита ембрион ўтқазилади, 40 ёшдан ёшроқ аёлларга еса битта. Шунинг учун катта ёшли аёлларда егизак кўриш еҳтимоли юқорироқ.

Овуляция ва фертил кунлар ўртасида қандай фарқ бор?

Тухум ҳужайра 24 соат давомида яшайди, сперматозоидлар еса 5 кунгача фаол бўлиб қолиши мумкин. Шундай қилиб, ер-хотин овуляциядан тўрт ёки беш кун олдин жинсий алоқа қилиши орқали ҳомиладорликка еришишлари мумкин.

Тухум ҳужайра ва сперматозоидларнинг яшаш даврини ҳисобга олган ҳолда фертил (лот. фертилис — унумдор) кунлар тахминан олти кунни ташкил қилади. Фертил кунлар — ҳайз сикли давомидаги ҳимояланмаган жинсий алоқа қилиш натижасида ҳомиладор бўлиш мумкин бўлган барча кунлардир.

Қўшимча фертил кунларни аниқлаш жуфтликларга ўз ҳаёт тарзларидан келиб чиққан ҳолда жинсий алоқа вақтини белгилаш ва осонроқ ҳомиладорликка еришишга ёрдам беради.
Ҳомиладорлик ҳақида тўлиқ маълумот→

Қачон аёл енг юқори фертилликка ега?

Ҳар бир сикл давомида максимал фертиллик куни (шунга мос равишда, ҳимойланмаган жинсий алоқа қилиш натижасида ҳомиладор бўлиш енг юқори еҳтимол бўлган кун) овуляция куни ва ундан бир кун олдинги кунни ўз ичига олади. Фертилликнинг бу чўққиси икки кун бўлади. Уруғлантириш имконияти бундан бир неча кун олдин ҳам юқори бўлади. Бу пайтда ҳам аёл ҳомиладор бўлиш имконига ега. Тахминан олти кун давом етадиган бу «фертиллик ойна»сидан ташқарида, ҳомиладор бўлиш имконият жуда паст.

Овуляция қачон содир бўлади?

Ҳайз сикли давомийлиги турли аёлларда турлича бўлади ва сиклдан сиклга ўзгариб туради, лекин одатда 23 — 35 кунни ташкил қилади. Овуляция қоида тариқасида кейинги ҳайз бошланишидан 12-16 кун олдин содир бўлади. Кўпчилик аёллар овуляция 14-куни содир бўлади деб ҳисоблашади, аммо бу шунчаки ўртача кўрсаткич. Аслида еса аёлларда овуляция ҳайз сиклининг бошқа кунларида содир бўлади ва бу кун ҳам сиклдан сиклга ўзгариб боради. Ҳақиқатда ҳайз сиклларининг 46 фоизи 7 ёки ундан ортиқ кунга фарқ қилиб туради.

Баъзи аёллар овуляция вақтида спазмли оғриқ сезишларини таъкидлашади, лекин жуда кўпчилиги умуман ҳеч нарса ҳис қилмайдилар, уларда овуляциянинг бошқа ҳеч қандай жисмоний белгилари кузатилмайди. Ҳомиладор бўлиш учун фертил кунларда жинсий алоқа қилиш керак. Агар енг фертил кунларингиз қачон бўлишини билмоқчи бўлсангиз, организмнингизни ва ҳайз сиклингизни ўрганишингиз керак.

Барча одамлар турли хил ва аёллар ўз фертиллигини тушуниш учун ўртача кўрсаткичлардан фойдалана олмайди. Овуляцияни аниқлаш — бу аёллар ўз фертилликларини тушуниши учун енг оддий қадамлардан биридир.

Менда овуляция ҳар ой содир бўлаётганига ишончим комил емас. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Баъзи аёлларда ҳар ой овуляция юз бермайди ва бунинг кўп сабаблари бор. Агар сизнинг сиклингиз одатда 35 кундан ортиқ давом еца, сизда мунтазам овуляция бўлмаслиги ёки у умуман йўқ бўлиши мумкин. Ҳомиладор бўлмаган аёлларда овуляция содир бўлмаса, кўпчилик ҳолларда бу поликистоз тухумдонлар синдроми (ПКТС) дан далолат беради. ПКТС — бу туғма касаллик бўлиб, у аёлларда мунтазам ва доимий овуляция (тухум ҳужайра чиқарилиши) йўқлигига олиб келади. Бундай аёлларда катта ёшларда ҳам юзда угри тошиши ва лаблар устида туклар жадал ўсиши кузатилади. УТТ вақтида тухумдонларда жуда кичик кисталар кўринади. Овуляция йўқлигининг бошқа сабабларига қалқонсимон без фаоллигининг пасайиши (гипотиреоз), пролактин кўп ишлаб чиқарилиши (гиперпролактинемия) ва менопаузанинг яқинлаши киради. Агар сизда тизимли овуляция содир бўлмаётганини сезсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Овуляция қанча давом етади?

Овуляция тухумдондан тухум ҳужайраси озод етилишини ифодалаши сабаб, у деярли бир зумда содир бўлади — фолликулалар ёрилади ва тухум ҳужайра жуда тез бачадонга қараб ҳаракатланади.

Овуляция содир бўлаётганини қандай билса бўлади?

Кўп аёллар овуляция куни ҳақида билишни хоҳлашади, чунки бу даврни тўғри аниқлай олиш фарзандли бўлишни осонлаштиради. Уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан қуйидаги усуллардан фойдаланиш қулай.

  • Мунтазам ҳайз кўришда овуляцияни ҳисоблашнинг календар усулидан фойдаланишингиз мумкин. Унга кўра, овуляция сиклнинг ўртасига тўғри келиши керак, аммо режалаштирилган кунларда овуляция содир бўлганлигини қандай биласиз? Овуляцияни аниқлаш учун қўшимча усулларни қўшинг!
  • Овуляция содир бўлганлигини аниқлаш учун базал ҳароратни ўлчаш ёрдам беради. Тўғри ичакдаги ҳароратнинг кўтарилиши уруғланишга тайёр тухумнинг чиқарилишини кўрсатади. Овуляция қандай ҳароратда содир бўлишини ҳар ой базал ҳарорат графигини тузиб бориш орқали аниқлаш мумкин. Одатда овуляция даврида базал ҳарорат овуляциядан олдинги ҳароратга нисббатан тахминан ярим даражагача фарқ қилади.
    Базал ҳароратни ўлчаш ҳақида батафсил→
  • Овуляция кунини аниқлаш учун тест — овуляция юз берганини билишнинг яна бир усули. Овуляция учун тест-чизиқлар ҳомиладорликни аниқлаш учун тестларга ўхшайди, фақат улар иккита чизиқни муваффақиятли уруғлантиришда емас, тухум ҳужайра тухумдонни тарк етганда кўрсатади.
  • jinsij-aloqa-uzaytirish

    farzand-korish

    kizlik-pardasi

    zhinsij-aloka-haqida

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...