Остеопорозни

    Остеопорозни — ривожланиши сабаблари, таснифи, аломатлари, даволаш ва олдини олиш

    Остеопороз нима? Касаллик ҳақида умумий маълумот

    Остеопороз — суяк тўқималарининг метаболик касаллиги бўлиб, суяк микроархитектоникасининг бузилиши ва уларнинг зичлиги пасайиши билан ифодаланадиган скелетнинг тизимли прогрессив касаллиги ҳисобланади, бу суюакнинг синувчан бўлиб қолишига олиб келади.

    Остеопороз: ривожланиш сабаблари ва омиллари

    Касаллик ривожланишининг сабаби чекиш, спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, метаболик касалликлар, ошқозон-ичак касалликлари ва бошқа омилларнинг узоқ муддатли таъсири бўлиши мумкин. Қарияларда остеопороз калций ва баъзи озиқа моддаларининг ёмон ҳазм бўлиши туфайли ривожланади.

    Остеопорознинг енг кенг тарқалган сабаби гормонал йетишмовчиликдир. Аёлларда остеопороз одатда климакс даврида қайд етилади. Бу ҳолатда касаллик танада калций йетишмовчилиги туфайли емас (калций йетарли даражада бўлади), балки суяк ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг фаолияти бузилганлиги туфайли ривожланади. Бу ҳодисалар еса гормонал мувозанатнинг бузилганлиги туфайли юзага келади, шунинг учун бундай ҳолатда аёллар гинекологга мурожаат қилишлари керак ва агар керак бўлса, гормонал терапия олишади.

    Ёш ўтган сари суякларнинг мўртлашиши табиий физиологик ҳодисадир. Бироқ, баъзи кишиларда бу жараёнлар жадал суръатда юз беради. Бунга айрим омиллар сабабчи бўлиши мумкин, улардан:

    • Аёл жинсига мансублик;
    • Йевропоид ёки монголоид ирқ;
    • Суякларнинг юпқалиги;
    • Қарилик (65 ёшдан катта);
    • Ирсий касалликлар мойиллик;
    • Витамин Д йетишмаслиги;
    • Айрим дориларнинг тез-тез қабул қилиниши (масалан, кортикостероидлар ва антиконвулсанлар);
    • Камҳаракат ҳаёт тарзи;
    • Чекиш;
    • Спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш;
    • Ошқозон тизими касалликлари;
    • Тухумдонлар функцияларининг бузилиши;
    • Климакс даврида учрайдиган гормонал фондаги ўзгаришлар;
    • Буйрак усти безларининг фаолиятидаги тартибсизликлар;
    • Ендокрин безларнинг бошқа касалликлари.

    Ёш билан боғлиқ (сенил) остеопороз еса калций танқислиги сабабли ривожланади — суяк тўқимасини парчаланиш тезлиги янги суяк тўқимасини шаклланиши тезлигидан устун турганда. Остеопорознинг ушбу шакли, одатда, 70 ёшдан катта одамлар учун хосдир. Статистика маълумотларига кўра, сенил остеопороз аёлларда деярли икки баробар кўпроқ учрайди ва 95% дан кўпроқ ҳолларда климакс давр билан боғлиқ.

    Остеопорознинг 5 фоиздан камроғи бошқа касалликларга ёки муайян дорилардан фойдаланишга боғлиқ. Бу суяк тўқимасининг тузилма-функционал касалликларига олиб келадиган буйраклар, ендокрин безлар ва бошқа касалликларнинг оқибатида ривожланиб борувчи иккиламчи остеопороз шаклидир.

    Остеопорознинг идиопатик шакли ҳам ажратилади (асосан ёшларда). Бу жуда кам учрайдиган касаллик ҳисобланиб, унинг сабаби ҳозирда номаълум бўлиб қолмоқда. Идиопатик остеопороз чақалоқларда, барча гормонлар нормал бўлган болалар ва ёшларда ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, бундай одамларда остеопороз ривожланишига олиб келадиган касалликлар ҳам мавжуд емас.

    Касалликнинг турлари: остеопорознинг таснифи

    Тарқалганлигига қараб қуйидагилар ажратилади:

    • Маҳаллий остеопороз;
    • Тизимли остеопороз.

    Нима сабабдан ривожланганлигига қараб остеопороз қуйидаги ҳолатларга бўлинади:

    Бирламчи (танадаги табиий қариш жараёнлари билан боғлиқ):

    1. Постменопаузал (И тип);
    2. Сенил (ИИ тип);
    3. Идиопатик (ўрта ёшдаги ва балоғатга йетмаган болаларда).

    Иккинчи даражали (касаллик ёки ташқи сабабларга кўра):

    • Ревматик касалликлар, бирикма тўқималарининг патологияси (тизимли қизил югуриги, ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги);
    • Ендокрин патологияларида;
    • Қон касалликлари билан;
    • Ошқозон-ичак трактининг патологияси;
    • Буйраклар патологияси билан;
    • Бошқа касалликлар ва ҳолатлар билан.

    Морфологик мезонларга кўра:

    • Трабекуляр (кўмик модда йўқолиши);
    • Кортикал (кортикал модда йўқолиши);
    • Аралаш.

    Остеопорознинг аломатлари: касаллик қандай намоён бўлади?

    Касаллик узоқ вақт давомида яширин бўлиши мумкин. Кўпинча касаллик умуртқа таналарига таъсир қилади. Битта умуртқа синганида касаллик кўпинча аломатларсиз тарзда кечади ва оғриқ синдроми бир нечта умуртқа таналари синиши натижасида пайдо бўлади. Остеопоротик умуртқа шикастланишларнинг енг ўзига хос белгилари оғриқ синдроми ва умуртқа деформациядир (қийшайиши). Оғриқ ўткир тарзда пайдо бўлиб, умуртқа оралиқлари бўйлаб қорин бўшлиғининг олд деворига қадар тарқалади. Одатда хуружлар танани бирдан буриш, йўталиш, сакраш, акса уриш ёки оғирлик кўтариш натижасида пайдо бўлади. Ерталаб оғриқлар суст бўлиб, кун давомида ўсиб боради ва ётган ҳолатга ўтганда бироз камаяди.

    Касалликни билвосита кўрсатиши мукни бўлган остеопорознинг аломатларига:

    • Чарчоқ (бу умумий заифлашув ёки модда алмашинувининг ёмонлашувини кўрсатади);
    • Иёқларда тез-тез учрайдиган тортишишлар;
    • Тишларда ортиқча караш пайдо бўлиши;
    • Тирноқларнинг жиддий мўртлиги ва уларни қаватлашишга мойиллиги;
    • Суяклар ва думғаза соҳасидаги оғриқ;
    • Сочларни ерта оқариши (бу аломат камдан-кам кузатилади);
    • Умуртқалараро диск чурраси (суяк тузилмалари мўртлиги туфайли ривожланади);
    • Ошқозон тизими касалликлари;
    • Диабет олди ҳолати ва қандли диабетнингбошланғич аломатлари остеопорознинг бевосита белгиларидан биридир;
    • Кураклар ораси соҳасида оғирлик ҳисси;
    • Бўйнинг пасайиши;
    • Умуртқанинг егриланиши;
    • Мушакларнинг кучсизлиги.

    Касалликнинг бошқа белгиларига вазн йўқотиш, қоматнинг ўзгариши, жароҳатловчи таъсирсиз ҳам тез-тез суякларнинг синиши (одатда умуртқа таналари, сон, билак суяклари) кириши мумкин.

    Остеопорозда беморнинг ҳаракати

    Касалликнинг ривожланишининг олдини олиш учун қуйидагилар тавсия етилади:

    • Югуриш, юриш, рақс ва бошқалар.
    • Шифокор тавсияларини бажариш ва доимий назоратида бўлиш.
    • Калций, витамин Д йетарли бўлган соғлом овқатланишга риоя қилиш. Ерийдиган шаклдаги калцийни кўпроқ истеъмол қилиш (сут маҳсулотлари); қаҳва, тузли овқатлар, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечиш ёки чеклаш; магний, калий, фосфор калцийни ўзлаштиришда муҳим рол ўйнайди ва бу елементлар учун рацион мувозанатли бўлиши керак; кремний, рух, бор, мис, марганец, витамин C, витамин Е, Д, К га бой маҳсулотларга афзаллик бериш керак.

    Остеопорозни ташхислаш

    Касалликни ташхислаш усуллари:

    • Клиник текшириш ва анамнезни йиғиш;
    • Радиодиагноз (рентгенография, томография, данситометрик усуллар);
    • Биокимёвий тадқиқотлар;
    • Биопсияни ўрганиш.

    Остеопорозни даволаш

    Остеопорозни даволаш суякларнинг бақувватлигини оширишга қаратилган. Касалликнинг йенгил шаклларида витамин Д билан бирга калций препаратларини қабул қилиш кифоя.

    Аёлларнинг климакс давридаги жиддий ёки прогрессив остеопорозда касалликнинг ривожланишини секинлаштирувчи естрогенлар буюрилади. Даволаш ёки олдини олиш учун естрогенлар кўпинча прогестерон билан биргаликда буюрилади.

    Бисфосфонатлар (золедрон, ибандрон, алендрон, клодрон кислота) шунингдек, остеопорозни даволашда ҳам самарали ҳисобланади. Улар суяк тўқималарининг сийраклигини камайтиради, суяк массасини кўпайтиради, ва синиш еҳтимолини камайтиради. Кўплаб мутахассислар умуртқаси синган кишиларга калцитонин қабул қилишни тавсия қилади.

    Фтор бирикмалари суяк зичлигини оширишга ёрдам беради, аммо бу ҳолда шаклланган суяклар мўрт бўлади. Остеопороздан азият чекаётган еркаклар қонида тестостероннинг паст даражада бўлганда, тестостерон препаратлари буюрилади.

    Остеопороз туфайли юзага келадиган бевосита суяк синишларини ҳам тузатиш керак. Сон суяги синганда кўпинча суякнинг бир қисмига протез талаб қилинади. Умуртқа синган бўлса, иммобилизация амалга оширилади, оғриқ қолдирувчи ва физиотерапия қўлланилади, лекин кўпинча оғриқ узоқ вақт давом етади. Билак суяклари синганда суяк ҳолати жойига крлтирилиб, гипслаб қўйилади.

    Остеопорознинг асоратлари ва касалликни олдини олиш

    Остеопорознинг асосий асоратлари — умуртқа ва периферик суякларнинг синиши бўлиб, бу ноқулайлик, вақтинчалик ногиронлик ва ўлим даражасининг ошишига олиб келади.

    Жисмоний фаолиятни сақлаш, спиртли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш, тўйиб ухлаш, рационда калций миқдори (кунига ўртача 1200-1500 мг) ва витамин Д ни меъёрда сақлаб қолиш касалликни олдини олишга ёрдам беради. Шинингдек, қуёш нурлари йетарлича таъсир қилиши керак.

     

    (Visited 40 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!