Ок доглар

    Теридаги ок доглар — пайдо бўлиши сабаблари, аломатлари, даволаш усуллари

    Теридаги оқ доғлар унинг пигментацияси йўқотилганлигини кўрсатади, турли ўлчамларда аёлларда ҳам, еркакларда ҳам тананинг ҳар қандай қисмида пайдо бўлиши мумкин. Оқ доғлар шаклидаги терининг гипопигментацияси (ранги йўқолиши) кўплаб туғма ва орттирилган касалликлар ва синдромларнинг натижаси бўлиши мумкин.

    Тери устида оқ доғлар пайдо бўлиши нафақат естетик томондан кишига ноқулайлик туғдирадиган ёқимсиз косметик нуқсон, балки бу касаллик аломати бўлиши мумкин ва касаллик ҳар доим ҳам хавфсиз бўлмайди. Аксарият ҳолларда теридаги оқ доғлар пайдо бўлиши тезкор даволанишни талаб қилувчи хавфли касалликлар билан боғлиқ бўлмайди. Аммо терида оқимтир нуқталар каби бундай ҳодиса еътиборга олинмаса ҳам бўлади дегани емас. Мустақил ташхис қўйиш ва даволаш нафақат беморга, балки унинг атрофидагиларга ҳам зарар йетказиши мумкинлиги сабаб ҳар қандай доғлар аниқланиши билан малакали дерматологнинг консултацияси талаб етилади.

     

    Терида оқ доғлар нима учун ва қандай пайдо бўлади?

    Пигментнинг камайиши ёки йўқолиши натижасида терининг пигментацияси бузилиши, тери гипопигментацияси шунингдек лейкодерма деб ҳам аталади. У терининг рангидан кўра очроқ рангга ега бўлган турли ўлчам ва шакллардаги доғлар кўринишида намоён бўлади. Унинг ривожланиши терида меланин пигментининг камайиши билан боғлиқ.

    Лейкодерманинг турлари

    Туғма лейкодерма

    Албинизм. Агар меланоцитлар сони туғилиш пайтидан бошлаб кам бўлган бўлса, унда бундай беморларда туғилиши пайтидаёқ албинизм белгиларига кузатилади, ушбу касаллик натижасида уларнинг териси қуёш нури спектридаги ултрабинафша нурларига нисбатан ҳимоясиз бўлиб қолади, терининг бундай ўзгариши беморнинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади.

    Тубероз склероз (Тубероус сcлеросис) — тери сиртида, шунингдек бош мия ва бошқа аъзоларда бир нечта кичик бляшкалар ёки ўсмалар пайдо бўлиши билан характерланадиган ирсий касаллик.

    Иммун лейкодерма

    Витилиго — терининг аутоиммун касаллиги бўлиб, унинг натижасида терида жойлашган меланоцитлар вайрон бўлади, оқибатда тери сиртида оқ ёки оч-пушти рангли доғлар пайдо бўлади. Ҳар қандай ёш ва жинсдаги одамларга таъсир қилади. Оқ доғларнинг жойлашиши одатда қўл билаги, тизза, юзда қайд қилинади. Доғларнинг пайдо бўлиши деярли ҳеч қандай субъйектив ҳиссиётларсиз кечади, уларнинг юзасида қипиқланиш кузатилмайди. Вақт ўтиши билан доғлар ўсиши ва бир-бири билан бирлашиши мумкин, таъсирланган жойдаги туклар ҳам рангсизланади. Ҳозирда касалликнинг сабаби нима еканлиги аниқ емас, лекин витилиго ривожланиши хавфини оширадиган бир қатор омиллар мавжуд:

    • Ирсий мойиллик (беморларнинг 1/3 қисмида оилавий анамнез мавжуд);
    • Организмнинг оғир вирусли касалликлари ва уларнинг фонида юзага келадиган иммунитетнинг бузилиши;
    • Аутоиммун касалликлар (қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари — гипер ва гипотироидизм, Аддисон касаллиги, тизимли склероз, ўчоқли алопесия ва бошқалар);
    • Гипофиз ва гипоталамус фаолиятининг бузилиши ва унинг натижасида юзага келадиган организмда гормонал мувозанат бузилиши;
    • Стресс, жисмоний ва руҳий чарчоқ;
    • Паразитар интоксикациялар;
    • Профессионал фаолият — одатда касби бўйича фенол, формалдегид, синтетик смолалар, оғир металлар билан ишлайдиган одамларда учрайди.

    Ҳало-невус (Сеттон невуси) — қизилдан тўқ қизил ранггача бўлган 4-5 мм диаметрли тугунча, тери юзасидан бир оз кўтарилиб туради. Шакли айлана ёки овал бўлиб, тугунчанинг ўзидан 2-3 баробар каттароқ бўлган депигментланган тери билан ўралган. Кўп ҳолларда у гавда ва қўлларда, камроқ ҳолларда юзда жойлашган бўлади. Кўпинча Ҳало-невус ўз-ўзидан регрессга учрайди — у спонтан равишда йўқолади.

    Яллиғланишдан кейинги лейкодерма

    Теридаги оқ доғлар баъзи яллиғланишли касалликларда тошма тошишидан кейин қолиши мумкин, масалан псориаз, екзема, қизил югурик, куйишлар ва ҳоказо. Бунинг сабаби қуёш нурлари таъсирида тошма атрофидаги терида пигмент миқдори ортади, усти қобиқ билан ёпилган терида еса пигментлар камроқ бўлади.

    Инфекцион лейкодерма

    Оқ темиратки (Питйриасис алба) — фақат болаларда кузатилади. Асимптоматик, четлари аниқ бўлмаган, йенгил қипиқланадиган оқ доғлар каби намоён бўлади, кўпинча ёноқларда, йелка ва соннинг ён томонларида жойлашади. Ёзда ёки қуёшда тоблангандан кейин намоён бўлади. Кўпроқ атопик дерматит билан оғриган беморларда учрайди. Даволашнинг ҳожати йўқ, чунки доғлар бир мунча вақт ўтиб ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.

    Турли рангли темиратки — Питйриасис орбиcуларисМалассезиа фурфур замбуруғлари томонидан чақирилади ва тери, бошнинг сочли қисмига таъсир қилади. Замбуруғлар ишлаб чиқарадиган ферментларнинг бир қисми меланоцитларга шундай таъсир қиладики, улар меланин ишлаб чиқаришни тўхтатади. Меланин йетишмовчилиги натижасида терининг таъсирланган жойлари ултрабинафша нурлари таъсирида қораймайди. Теридаги оқ доғлар айниқса қуёшда тобланишдан кейин сезилади. Дастлабки босқичларда доғлар пушти рангда бўлиши мумкин, аммо кейинчалик тери рангсизланади ва қипиқланади. Кўпинча гавданинг юқори қисмида жойлашади (йелкалар, кўкрак, белнинг юқори қисми). Оқ доғлар қичиши мумкин, лекин кўпинча аломатларсиз бўлади.

    Қизил ясси темиратки — сурункали касаллик бўлиб, тери, шиллиқ қаватни шикастлайди. Клиник жиҳатдан атрофдаги теридан кескин ажралиб турувчи ялтироқ юзали кичик тугунчалар пайдо бўлиши характерли. Папулалар ранги қизғиш, кўкимтир ва баъзан жигарранг бўлади.

    Мохов (лепра) — Мйcобаcтериум лепрае ва Мйcобаcтериум лепроматосис микобактериялари томонидан чақириладиган сурункали инфекцион касаллик. Касаллик асосан тери, периферик асаб тизими, баъзан кўзнинг олд камерасини, юқори нафас йўлларини, мояклар, билак ва оёқ панжасини шикастлайди. Мохов учун характерли бўлган дастлабки белгилар — терида тўқ ёки оч рангли доғлар пайдо бўлиши. Уларнинг ўзига хослиги сезувчанликнинг йўқолиши ёки унинг бузилишидир. Бундан ташқари, доғлар учун қалинлашиш ва инфилтрация жойлари мавжудлиги ҳам характерли аломат ҳисобланади, буларнинг барчаси йирик қатламлар шаклланишига олиб келади, айниқса, юзда.

    Сифилис — сурункали тизимли инфекцион касаллик бўлиб, у одатда жинсий алоқа орқали юқадиган оқиш трепонема туфайли келиб чиқади. Бир сантиметргача бўлган оқ доғлар ён томондан тушадиган нурда яхши кўриниши иккиламчи рецидивли сифилиснинг характерли аломатидир ва кўпинча бўйин (Венера маржони), кам ҳолларда қўллар ва гавдада, баъзан орқа, бел ва қоринда жойлашади. Ёрқин доғлар жисмоний ноқулайликлар туғдирмайди ва бир неча йиллар давомида кетмаслиги мумкин.

    Профессионал / кимёвий лейкодерма. Танадаги оқ доғлар тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ёки тана ичига кириб, меланин пигментини парчалайдиган кимёвий моддалар билан ишлайдиган ишчиларда кузатилиши мумкин.

    Дорили лейкодерма — дори воситаларидан фойдаланиш оқибатида, масалан, стероидларнинг ножўя таъсири туфайли тери қуруқлашиши ва унинг устига оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин.

    Теридаги оқ доғларни даволаш ва йўқотиш

    Даволашнинг самарадорлиги бевосита депигментацияга олиб келган сабабга боғлиқ. Ёдда тутиш керакки, фақатгина малакали дерматолог аниқ ташхис қўйиши ва доғларни самарали даволаши мумкин.

    Агар сабаб — замбуруғ инфекцияси бўлса, даволаш комплексли бўлади. Замбуруғларга қарши малҳам, шампун ва совунлардан фойдаланиш мумкин.

    Агар сабаб витилиго бўлса, ҳозирги вақтда бу касалликни тўлиқ даволашни таъминлайдиган дори-дармонлар ва даволаш усуллари мавжуд емас. Даволаш анча узоқ жараён бўлиши мумкин, бемордан сабр-тоқат талаб етилади. Жигар ва ендокрин тизимнинг иши созланади, ПУВА терапия қўлланилади (бемор фотосенсибилизацияловчи препаратлар ва ултрабинафша нурланиш сеансларини олади), кортикостероид гормонлар курси белгиланиши, иммуномодулятор, аскорбин кислотаси ва мис сақлаган тиббий препаратлар қўлланилиши мумкин. Афсуски, замонавий тиббиёт бу касалликни даволаш учун самарали дори-дармонларни таклиф қила олмайди, чунки унинг ривожланиш сабаблари аниқланмаган, аломатларни камайтириши, патологик жараённи секинлаштириш ва ортга қайтариш мумкин, аммо 100 фоизга емас.

    Профессионал лейкодермада пигментни парчалайдиган кимёвий моддалар билан алоқани тўхтатиш керак.

    Яллиғланишли тери касалликлари туфайли юзага келган лейкодерма ўзига хос даволанишни талаб қилмайди ва пигментация даражасини пасайтирадиган тери касаллигининг даволаниши натижасида йўқолиб кетади.

    Сифилитик лейкодерма махсус антисифилитик терапияни талаб қилади, беморлар кейинчалик шифокор назорати остида бўлади. Сифилис венереолог томонидан белгиланадиган пенициллин гуруҳи антибиотиклар ва бошқа замонавий дорилар ёрдамида даволанади.

    Ҳар қандай ҳолатда, теридаги доғлардан қутилиш учун ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш ва бунга нима сабаб бўлгани аниқлангач, тўғри даволаш белгиланишига боғлиқ. Фақатгина мутахассис бундай нохуш касалликдан самарали ва соғликка зиён йетказмасдан халос бўлишга ёрдам бериши мумкин.

     

    (Visited 166 times, 2 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!