Невроз

Невроз

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Невроз — ривожланиш сабаблари ва механизмлари, аломатлари, даволаш, олдини олиш

Невроз, психоневроз, невротик бузилиш, невроз касаллиги (қадимги юнон. νεῦρον «асаб» дан янги лот. неуросис) — узоқ давом етадиган функционал психоген бузилишлар мажмуаси. Бундай бузилишларнинг клиник тасвири астеник, ўрнашиб қоладиган фикрлар ёки жазава белгилари, шунингдек, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятининг вақтинчалик пасайиши билан таърифланади.

Барча ҳолларда психоген омиллар бу низолар (ички ёки ташқи), психологик травмага олиб келадиган вазиятлар таъсири, стресс ёки узоқ вақт мобайнида психика ҳиссий ва ақлий сферасининг зўриқиши бўлади.

«Невроз» тушунчаси тиббиётга 1776-йилда шотландиялик шифокор Уилям Каллен томонидан киритилган. Терминнинг мазмуни қайта-қайта бошқатдан кўриб чиқилган, лекин ҳозиргача унинг умумеътироф қилинган таърифи йўқ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, тиббиёт ва биологияда олий асаб фаолиятининг турли функционал бузилишлари ҳам «невроз» деб номланади.

«Невроз» термини ҳозирда Америка Қўшма Штатларида профессионал психиатрик ҳамжамият томонидан ишлатилмайди. Америка психик бузилишлар диагностик ва статистик қўлланмасининг 1980 йилда ДСМ-ИИИ учинчи нашридан бошлаб «неврозлар» бўлими бекор қилинди. Мисол учун, депрессив невроз ўрнига дистимик бузилиш, обессив-компулсив невроз ўрнига обессив-компулсив бузилиш, ипохондрик невроз ўрнига ипохондрия киритилди.

Невроз ривожланишининг сабаблари ва механизмлари

И. П. Павлов ўзининг физиологик таълимоти доирасида неврозни ноадекват куч ва ташқи қўзъғатувчилар таъсири туфайли мия пўстлоғида ўта зўриқиш натижасида олий нерв фаолиятининг сурункали узоқ вақт бузилиши деб белгиланган. ХХ аср бошларида «невроз» клиник атамасини нафақат одамларга, балки ҳайвонларга нисбатан ҳам қўллаш кўп баҳс-мунозараларга олиб келди.

Психоаналитик назариялар неврозни ва унинг аломатларини асосан чуқур психологик низо натижаси сифатида ифодалайди. Бундай низо инсоннинг асосий еҳтиёжларини қондиришга тўсқинлик қиладиган ва унинг келажагига таҳдид соладиган, инсон унга қарши курашадиган, лекин йенга олмайдиган узоқ вақт сақланадиган ижтимоий вазиятлар шароитида шаклланади деб тахмин қилинади.

Зигмунд Фрейд бундай низоларни «Ид»нинг инстинктив талабларни жамиятдаги одоб-ахлоқ ва меъёрларни назарда тутадиган «Супер-Его» томонидан бостирилишидаги фундаментал қаршиликларда кўрган.

Карен Хорни ҳисоблашича, неврознинг фундаментал низоси — шахснинг мос келмайдиган ҳимоя тенденциялари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг натижасидир. Хорлик, ижтимоий изоляция, ота-оналарнинг мутлақ бошқарувчи меҳр-муҳаббати, бепарво ва тажовузкор муносабат каби ноқулай ижтимоий омиллардан ҳимояланиш учун, бола «одамлар томон», «одамларга қарши» ва «одамлардан нари» йўналишларга асосланган ҳимоя усулларини шакллантиради.

  • Одамлар томонҳаракат қилиш, асосан, бўйсуниш, севиш, ҳимоя қилишни ифодалайди.
  • Одамларга қаршиҳаракатлар одамлар устидан ҳокимият ўрнатишга, шуҳратга, тан олинишга, муваффақиятга, кучли бўлишга ва ҳаёт билан курашишга интилишни ифодалайди.
  • Одамлардан нариҳаракати мустақиллик, еркинлик, одамлардан ҳоли бўлиш заруриятини ифодалайди.

Невротик бемор бир вақтнинг ўзида барча уч тенденцияларга ҳам мойил бўлади, лекин улардан бири устунроқ бўлади, шунинг устун невротикларни «бўйсунувчи», «тажовузкор» ва «ажралган» турларга таснифлаш мумкин. Карен Хорни ҳимоя тенденциялари ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг сабаби бўлган муаммоларга катта еътибор берган.

Умуман олганда, бугунги кунда ҳам психологик омиллар (шахснинг хусусиятлари, унинг камолотга йетиши ва тарбия топиши шароитлари, жамият билан алоқаларни ўрнатиш шартлари, интилиши даражаси), ҳам биологик омиллар (муайян психоген таъсирларга нисбатан заифроқ қиладиган маълум нейромедиатор ёки нейрофизиологик тизимларнинг функционал танқислиги) невроз ривожланишига туртки бўладиган омиллар сифатида қаралмоқда.

Ажратиш мезонлари

Невротик бузилишларни умуман психик бузилишлардан ажратишнинг асосий мезонлари қуйидагилардир:

  • Оғриқли намоёнларнинг бошланиши ва декомпенсациясида психоген омилларнинг йетакчи роли;
  • Психик бузилишнинг функционал (тикланадиган) характери;
  • Психотик аломатлар, шахс ўзгаришлари, ақли заифликнинг йўқлиги;
  • Психопатологик намоёнларнинг егодистоник (бемор учун азобли) характери, шунингдек, беморларнинг ўз аҳволига танқидий муносабатда бўлиш.

Невроз аломатлари ва белгилари

Руҳий аломатлар

  • Емоционал тушкунлик (кўпинча аниқ сабабларсиз).
  • Иккиланиш.
  • Ижтимоий алоқа қилиш муаммолари.
  • Ноадекват ўзини баҳолаш: паст ёки ҳаддан зиёд ортиқча.
  • Тез-тез ташвиш, қўрқув ҳисси, «бирон нарсанинг ташвишли кутилиши», фобия,
  • ваҳима ҳужумлари, ваҳимали бузилишлар.
  • Қиймат тизимининг, ҳаётий истаклар ва афзалликлар, кишининг ўзи, бошқалар ва умуман ҳаёт тўғрисидаги фикрларининг ноаниқлиги ёки қарама-қаршиликлари. Кўпинча синизмқайд қилинади.
  • Кайфиятнинг нобарқарорлиги, тез-тез ва кескин ўзгарувчанлиги.
  • Қўзғалувчанлик (неврастенйиа).
  • Стрессга нисбатан юқори сезувчанлик — аҳамияциз стрессли воқеага одамлар умидсизлик ёки тажовузкорлик билан муносабат билдиришади.
  • Йиғлоқилик.
  • Ҳафачанлик, заифлик.
  • Ташвишланиш.
  • Психотравматик вазиятга кўп тўхталиб қолиш.
  • Ишламоқчи бўлганда тезда чарчаб қолиш — хотира, еътибор ва фикрлаш қобилиятлари камаяди.
  • Баланд товушларга, ёрқин нурларга, ҳарорат ўзгаришига сезгирлик.
  • Уйқунинг бузилиши: одамнинг ортиқча қўзғалганлиги сабабли ухлаб қолиш қийин кечади; уйқу юзаки, ташвишлантирувчи, тетиклик бермайдиган бўлади; ерталаб кўпинча уйқучанлик кузатилади.

Жисмоний аломатлар

  • Бош, юрак оғриғи, қорин соҳасидаги оғриқ.
  • Тез-тез кузатиладиган чарчаш ҳисси, чарчоқнинг кучайиши, меҳнат қобилиятининг умумий пасайиши.
  • Хавотирлар, қон босимининг пасайиб кетиши туфайли бош айланиши ва кўз қоронғулашиши.
  • Вестибуляр аппаратларнинг бузилиши: мувозанатни сақлаш қийинчиликлари, бош айланиши.
  • Иштаҳанинг бузилиши (ортиқча ёки кам овқатланиш, очлик ҳисси мавжудлиги, лекин овқат пайтида тез тўйиб қолиш).
  • Уйқу бузилиши (уйқусизлик): ухлаб қолиш қийинлиги, ерта уйғониш, тунда уйғониб кетишлар, уйқудан кейин тетиклик туйғуси йетишмаслиги, қўрқинчли тушлар кўриш.
  • Жисмоний оғриқни психологик бошдан кечириш (психалгия), ипохондриягача олиб борадиган ўз соғлиғига ҳаддан ортиқ ғамхўрлик.
  • Вегетатив бузилишлар: кўп терлаш, юрак уриши, артериал босимнинг ўзгаришлари, меъда фаолиятининг бузилиши, йўтал, тез-тез сийиш, ахлатнинг суюқлиги.
  • Баъзан — либидо ва ерекциянинг пасайиши.

Неврознинг бошқа касалликлар ва аломатлар билан алоқаси

Бош оғриғи

Бош оғриғи турли хил ақлий ҳолатларда ва касалликларда учрайди. Одатда у емоционал зўриқиш ёки ўз ҳис-туйғуларни бостириш (масалан ғазабни) ҳолларида пайдо бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи галлюцинатор (психалгия) бўлиши мумкин.

Вегетотомирли дистония

Вегетотомирли дистония — бу вегетатив асаб тизими фаолиятининг бузилишидир. Ақлга бўйсунадиган ва мушакларни бошқарадиган соматик нерв тизимидан фарқли ўлароқ, вегетатив асаб тизими автоматик равишда ишлайди ва организмнинг аъзолари ва тизимлари фаолиятини таъминлайди.

Хавф туғилганда вегетатив асаб тизими хавфни йенгиш учун организмнинг кучларини сафарбар қилади (масалан, қон босимини оширади). Агар одам тез-тез хавфли деб ҳисобланган вазиятга фаол жавоб қайтара олмаса (масалан, ижтимоий омиллар туфайли) ва ўзининг хавотирини бостиришга мажбур бўлса, шунингдек, хавфли бўлмаган кўп вазиятлар унда қўрқув ҳиссини уйғоца (ёки у паник хужумлардан азият чекаётган бўлса), автоном асаб тизими нотўғри ишлай бошлайди, хатолар тўпланиб боради ва мувозанатнинг йўқолиши юзага келади, бу ВТДнинг бевосита белгилари билан бир қаторда турли аъзолар ишининг бузилишига сабаб бўлади.

Паник бузилишлар, фобия, ташвиш ҳисси

Турли хавотирли бузилишлар (паник хужумлар, фобия, доимий ташвиш) одатда невроз билан бирга кечади.

Невроз касаллигини даволаш

Неврозларни даволашнинг кўп усуллари ва назариялари мавжуд. Неврозни давоси антидепрессантлар ва транквилизаторлар ёрдамида психотерапия ва медикаментоз терапияга асосланади.

Невроз ва невротик реакцияларни даволашнинг асосий усули психотерапия ҳисобланади. Ҳозирги вақтда психотерапевтик ёрдамнинг кўплаб йўналишлари ва усуллари мавжуд. Улар патогеник(неврознинг сабаблари ва уни шахсда ушланиб туриши жараёнига таъсир кўрсатадиган) ва симптоматик ёки ёрдамчи (улар фақат патогеник услублар билан биргаликдагина самарали бўлиб, ўзлари фақат аломатларни йенгиллаштирувчи вақтинчалик таъсир кўрсатади) турларга бўлинади.

  • Патогенетик услуби психодинамик, екзистенциал, интерперсонал, когнитив, тизимли, интегратив, гешталт-терапияни ўз ичига олади.
  • Симптоматик усубларга еса хулқ-атвор, гипноз, тана-йўналтирилган, експозицион терапия, нафас олиш машқлари, арт-терапия, мусиқа терапияси ва бошқалар киради.

Невроз инсоннинг тикланадиган ҳолати бўлиб, психотерапевтик даволанишига яхши бўйсунади. Дори-дармонли терапия фақат психотерапевтик жараён учун катализатор бўлиб, ҳеч қандай ҳолатда неврозни даволашнинг асосий шакли сифатида қаралмайди. Камдан-кам ҳолларда, инсон шахсиятининг ўсиши, низоли вазият аҳамиятининг йўқолиши, аввалги турмуш тарзига қайтиш ва ҳоказолар туфайли низонинг ҳал бўлиши натижасида невроздан мустақил қутилиш ҳоллари ҳам қайд қилинади.

Обсессив-компулсив бузилишда биринчи ўриндаги даволаш сифатида когнитив-хулқ терапияси (КХТ) ва СҚУСИ (серотонин қайта ушланишининг селектив ингибиторлари) ёки кломипрамин гуруҳи антидепрессантларини қўллаш тавсия етилади. Когнитив-хулқ терапиясидан ташқари, психодинамик терапия ёки психоанализ ҳам ишлатилади, лекин уларнинг самарадорлиги, КХТ самарадорлигидан фарқли ўлароқ, кам исботланган. КХТ — бу обссесив-компулсив бузилишда самарадорлиги назорат остида ўтказилган тадқиқотлар билан тасдиқланган психотерапиянинг ягона туридир.

Обсессив-компулсив бузилишни когнитив даволашда адапитвликка ўргатиш қўлланилади — бу техникада терапевт беморда қайта-қайта ўрнашиб қолган фикрларни чақиришга ҳаракат қилади, натижада бундай фикрлар бемор учун хавфлилик аҳамиятини йўқотади ва хавотирнинг пасайишига сабаб бўлади деб тахмин қилинади. Шунингдек жавобни олдини олишнинг яширин техникаси ҳам ишлатилади: терапевтлар беморларни адаптив ўқитиш давомида юзага келиши мумкин бўлган ўрнашиб қолган фикрлардан чалғиш ёки сақланишга ўргатади. Когнитив назария тарафдорлари фикрларига кўра, бундай бузилиш инсоннинг ёқимсиз, кераксиз ўйлари мавжудлиги хусусиятларидан келиб чиқади: баъзи одамлар учун ёқимсиз фикрлар шу даражада жирканч ва зўриқтирадиган таъсир кўрсатадики, улар бундай фикрлардан қочиш ёки уларни бартараф қилишга уринишади. Бу саъй-ҳаракатлар фикрларнинг ўрнашиб қолишига олиб келади, улар ноқулайликни бир муддат пасайтиради ва қайта-қайта такрорланаверади, қутилишга ҳаракат қилиш еса улар билан боғлиқ ташвишларни янада кучайишига сабаб бўлади.

КХТ бошқа неврозларда ҳам қўлланилади. Масалан, умумий хавотирли бузилишда одатда иккита когнитив ёндашув қўлланилади. Еллис ва Бек назариясига асосланган ёндашувдан бирига амал қилган ҳолда, терапевтлар одамларга уларнинг бузилишлари асосида ётган ноадекват ишончларини ўзгартиришга ёрдам беришади. Иккинчиси еса одамларни стрессли вазиятда ўзини тутишга ўргатади. Фобияларда хулқ-атвор терапияси тарафдорлари таъсир терапияси услубидан фойдаланишади, унинг давомида қўрқувлари мавжуд кишилар уларни қўрқитадиган нарсалар ва вазиятларга дучор қилинади: масалан агорафобияга чалинган одамларга аста-секин уйларидан узоқлашиш ва кўпроқ жамоат жойларига ташриф буйириш ўргатилади. Паник ҳужумларда когнитив терапевтлар инсонларнинг ўз тана сезгиларини нотўғри интерпретация қилишни тўғирлашга ҳаракат қилишади.

Неврозда психоанализ ҳам қўлланилади. Кўпгина психоаналитик мактаблар фикрига кўра, бемор ўз зиддиятларини тан олиши, ўзининг шахсияти ҳақида аниқроқ тасаввурларга ега бўлиши керак. Психотерапиянинг асосий вазифаси беморга невроз ривожланишига олиб келган барча муносабатлар жамланмасини тан олишга ёрдам беришдир. Психотерапиянинг натижаси беморга унинг ҳаётий тажрибаси, бу тажриба асосида шаклланган атрофдаги одамлар билан муносабатлар тизимини зиддиятга келган вазият ва касалликнинг намоён бўлиши билан бўлган нисбатини беморга тушунтиришдан иборат.

Психоанализ тез-тез танқид қилинади. 1994-йилда Клаус Граве бир гуруҳ олимлар билан психоанализ ва тегишли психотерапевтик қўлланмаларнинг самарадорлигини ўрганишга бағишланган 897 енг муҳим емпирик тадқиқотлар мета-таҳлилини чоп етди. Унинг мазмунида Граве хулқ-атвор терапияси психоанализга нисбатан икки баробар самарали еканлигига ишора қилди.

«Психоанализ зарарлими» деган мақолада америкалик психолог Алберт Еллис психонализдан фойдаланишнинг зарари тўғрисида ўз фикрини билдирди. Хусусан, у психоанализ умуман олганда нотўғри тахминларга асосланганлиги, у беморларни ўзлари устида ишлаш зарурлигидан узоқлаштириши, ҳозирги ҳаракацизлигига баҳона беришини таъкидлаган.

Емоционал барқарорсизликдан азият чекаётган беморлар, кўпинча психотроп дориларнинг ножўя таъсирига, айниқса сезгир бўлади. Баъзи психофармакологик дорилар ўхшаш невротик намоён бўлишли ножўя таъсирларга ега, ва натижада — даволаш давомида уларнинг кучайиши еҳтимоли мавжуд.

Неврозни даволашда гипноз ва аутоген машғулотлар жуда муҳим ўрин тутади.

Агар невроз мавсумий руҳий тушкунлик сабабли юзага келган бўлса, уни даволаш ва олдини олиш учун, қуёшли кунлар сайр қилиш ёки нур билан даволаш кўрсатилади.

Невроз касаллигини олдини олиш

  • Бирламчи психопрофилактика:
    • Ишда ва уйда психотравматик таъсирларнинг олдини олиш.
    • Ятрогения ва дидактогенияларнинг олдини олиш (болани тўғри тарбиялаш, масалан унга бошқалардан кам ёки устун еканлиги туйғусини сингдирмаслик,»жирканч» қилмишлар қилганида унда чуқур қўрқув ва айбдорлик туйғусини туғдирмаслик, ота-она ўртасида соғлом муносабатлар).
    • Оиладаги низоларни олдини олиш.
  • Иккинчи даражали психопрофилактика (қайталанишини олдини олиш):
    • Суҳбатлар ўтказиш усули билан беморларни психотравматик вазиятларга муносабатини ўзгартириш (ишонтириш ёрдамида даволаш). Мунтазам диспанзеризация ўтказиш.
    • Хонадаги ёруғликни ошириш — зич пардаларни олиб ташлаш, порлоқ ёруғлик манбаларидан фойдаланиш, куннинг ёруғ вақтидан максимал фойдаланиш, фототерапия. Ёруғлик серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
    • Умумий мустаҳкамловчи ва витаминли терапия, йетарли уйқу.
    • Диетотерапия (тўлақонли овқатланиш, қаҳва ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан бош тортиш ва бошқалар).
    • Ендокрин, юрак-томиркасалликлари, айниқса мия томирлари атеросклерози, ёмон сифатли ўсмаларни, темир ва витамин Б 12-танқисликли анемия каби касалликларни ўз вақтида ва тўғри даволаш.
    • Маст бўлишдан қочиш, алкоголизм, наркомания ва токсикоманиядан сақланиш.
  • Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси шахсий психологик профилактика билан боғлиқ. Лекин муассасалар ва мамлакат даражасида ижтимоий психопрофилактикани ўтказиш зарур — иш ва яшаш шароитларини такомиллаштириш.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...