Миокард инфаркти

    Миокард инфаркти — сабаблари, белгилари, хавф омиллари, биринчи ёрдам ва даволаш

    Миокард инфаркти — ўткир ҳолат, юрак ишемик касаллигининг клиник шакли, тўлиқ ёки қисман қон йетишмовчилиги натижасида юрак мускул тўқимасининг (миокард) некрози (ўлими) туфайли юзага келади. Бу бутун юрак-қон томир тизими фаолиятининг бузилишига олиб келади ва беморнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

    Миокард инфарктининг асосий ва енг кўп тарқалган сабаби — юрак мушагини қон билан ва шунга мос равишда кислород билан таъминлайдиган тож (коронар) артериялардаги қон оқимининг бузилиши. Кўпинча бундай бузилиш артериялар атеросклерозининг фонида юзага келади ва унда томирларнинг деворида атеросклеротик пилакчалар (бляшкалар) пайдо бўлади. Ушбу пилакчалар тож артериялари бўшлиғини торайтиради ва томир деворларининг шикастланишига ҳисса қўшади, бу еса тромб ва артериал стеноз шаклланиши учун қўшимча шароитларни яратади.

    Инфарктнинг хавф омиллари

    Ушбу ўткир касалликнинг ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширадиган бир қатор омиллар мавжуд:

    1. Атеросклероз. Йўг алмашинувининг бузилиши натижасида қон томир деворларида атеросклеротик пилакчаларнинг пайдо бўлиши миокард инфарктининг ривожланишида асосий хавф омилидир.
    2. Ёш. 45-50 ёшдан кейин касалликни ривожланиш хавфи ортади.
    3. Жинс. Статистик маълумотларга кўра, аёлларда ушбу кескин вазият еркакларникига қараганда 1,5-2 марта кўпроқ учрайди, айниқса климакс даврида аёлларда миокард инфаркти ривожланиш хавфи юқори бўлади.
    4. Артерийел гипертония. Гипертония (юқори қон босими) билан оғриган инсонларда юрак-қон томир касаллиги ривожланиш хавфи юқори бўлади, чунки артериал босим ортиши билан миокардда кислородга талаб ошади.
    5. Аввал бошдан кечирилган миокард инфаркти, ҳатто кичик кўламли бўлсада.
    6. Чекиш. Ушбу зарарли одат танамизнинг кўплаб органлари ва тизимларининг ишдан чиқишига олиб келади. Сурункали никотин билан заҳарланиш натижасида тож артериялар торайиб кетади, бу еса миокардда кислород йетишмаслигига олиб келади. Ва гап нафақат фаол чекиш ҳақида, балки пассив чекиш ҳақида ҳам бормоқда.
    7. Семизликва гиподинамия. Ёғ алмашинуви бузилганда атеросклерознинг ривожланиши тезлашади, қандли диабет касаллиги хавфи ортади. Жисмоний йетишмовчилик ва камҳаракатлик организмдаги модда алмашинувига салбий таъсир қилади, бу еса ортиқча вазннинг тўпланишига сабаб бўлади.
    8. Қандли диабет. Қандли диабет билан оғриган беморларда миокард инфаркти ривожланиш хавфи юқори, чунки қондаги юқори қанд миқдори томир деворлари ва гемоглобинга салбий таъсир кўрсатади, бунинг натижасида унинг транспорт (кислородни ташиш) қобилияти ёмонлашади.

    Миокард инфаркти белгилари ва аломатлари

    Бу ўткир ҳолат ўзига хос аломатларга ега ва улар одатда шунчалик яққол намоён бўладики, улар сезилмай қолиши мумкин емас. Шунга қарамай, ушбу касалликнинг атипик шакллари ҳам мавжудлигини есда тутиш керак.

    Кўпчилик ҳолларда беморлар миокард инфарктининг одатда оғриқли шаклини ривожлантирадилар, бунинг натижасида шифокор касалликни аниқ ташхислаш ва дарҳол даволашни бошлаш имконига ега.

    Касалликнинг асосий белгиси бу кучли оғриқдир. Миокард инфаркти билан кечадиган оғриқ кўкрак орқасида жойлашган бўлиб, у ёниш ҳисси ва ханжар урилгандек туюлади, баъзи беморлар оғриқ «ёриб ташлагудек» бўлади дея таърифлайди. Оғриқ чап қўлга, пастки жағга, кураклар орасига тарқалиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг ривожланиши ҳар доим ҳам жисмоний зўриқишдан кейин келмайди, кўпинча оғриқ синдроми дам олиш вақти ёки кечқурун юз беради. Оғриқ аломатининг тавсифланган хусусиятлари стенокардия хуружларида бўлганига ўхшаш бўлса-да, уларнинг бир-биридан ажратиб турувчи аниқ фарқлар бор.

    Стенокардия хуружидан фарқли ўлароқ, миокард инфаркти туфайли пайдо бўлган оғриқ синдроми 30 дақиқадан кўпроқ давом етади ва тинч ҳолатга ўтиш ёки нитроглисеринни такрорий қабул қилиш билан тўхтамайди. Шуни таъкидлаш керакки, оғриқли хуруж 15 дақиқадан кўпроқ давом еца, қабул қилинган чора-тадбирлар самарасиз бўлса, дарҳол шошилинч тиббиёт жамоаси чақирилиши керак.

     

    Миокард инфарктининг атипик шакллари

    Атипик шаклда кечаётган миокард инфаркти ташхис қўйиш пайтида шифокор учун қийинчилик туғдириши мумкин.

    Гастритик вариант. Касалликнинг ушбу шаклида юзага келган оғриқ синдроми гастритнинг хуружи туфайли юзага келган оғриққа ўхшайди ва епигастрик минтақада жойлашган бўлади. Кўрикда қорин олд деворининг мушаклари таранглиги кузатилиши мумкин. Одатда, миокард инфарктининг бундай шакли диафрагмага яқин бўлган пастки чап қоринча шикастланишларида келиб чиқади.

    Астматик вариант. Бронхиал астманинг шиддатли хуружини еслатади. Беморда бўғилиш, кўпикли балғамли йўтал (қуруқ бўлиши ҳам мумкин) кузатилиши ва шу билан бирга одатда оғриқ синдроми кузатилмаслиги йўқ ёки заиф ифодаланган бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда ўпка шишиши ривожланиши мумкин. Кўрик ўтказилганда юрак ритмининг бузилиши, қон босими пастлиги, ўпкада хириллаш сезилиши мумкин. Кўпинча, касалликнинг астматик шакли такрорий миокард инфарктида, шунингдек, оғир кардиосклерознинг фонида содир бўлади.

    Аритмик вариант. Миокард инфарктининг бу шакли турли хил аритмия (екстрасистолия, милтилловчи аритмия ёки пароксизмал тахикардия) ёки турли хил даражадаги атриёвентрикуляр блокада билан намоён бўлади. Юрак уриши ритмининг бузилганлиги сабаб ЕКГ текширувида миокард инфаркти аниқланмаслиги мумкин.

    Серебрал вариант. Бош мия томирларида қон айланиши бузилиши билан тавсифланади. Беморлар бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш, оёқлар ҳолсизлигидан шикоят қилиши мумкин, ҳуш чигал бўлиши мумкин.

    Оғриқсиз вариант (хира шакли). Миокард инфарктининг бу шакли ташхислашдаги қийинчиликларга енг кўп сабабчи бўлади. Оғриқ синдроми умуман кузатилмаслиги мумкин, беморлар кўкрак қафасидаги номаълум безовталик ва ҳаддан ташқари терлашдан шикоят қилишади. Кўпинча ушбу касаллик шакли қандли диабет билан оғриган беморларда учрайди ва жуда оғир кечади.

    Баъзан миокард инфаркти клиник тасвирида турли касалликлар аломатлари мавжуд бўлади ва бундай ҳолларда, афсуски, ҳолат якуни кўпроқ салбий бўлади.

    Миокард инфарктини даволаш

    Беморда миокард инфаркти шубҳа қилиниши мумкин, агарда:

    • Кўкрак орқасида кучли ёниш ҳисси билан кечадиган оғриқ сезилса, 5-10 дақиқадан кўпроқ давом етади;
    • Оғриқ вақт ўтиши билан, тинч ҳолатга ўтгандан ёки нитроглицерин қабул қилгандан сўнг тинчимайди;
    • Оғриқ кучли ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва бош айланиши билан бирга келади.

    Агар миокард инфарктидан шубҳа қиладиган бўлсангиз, дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилинг ва беморга ёрдам беришни бошланг. Беморга дастлабки ёрдам қанча барвақт берилса, якун шунча ижобий бўлади.

    Юракка тушадиган юкни камайтириш керак, шунинг учун беморни бошини бироз кўтариб ётқизиш керак. Тоза ҳавони киришини таъминлаш ва беморни тинчлантиришга ҳаракат қилиш керак, тинчлантирувчи препаратлар берса бўлади.

    Бемор тил остига нитроглисерин таблеткасини (олдиндан майдалаш мумкин) солиши ва битта аспирин таблеткасини чайнаши керак.

    Агар қўл остида бета-блокатор гуруҳидаги препаратлар мавжуд бўлса (Атенолол, Метопролол), беморга чайнаш учун (айнан чайнаш учун, бўлмаса самара бермайди) 1 дона таблетка бериш керак. Агар бемор бу дори-дармонларни мунтазам қабул қилса, унда дори-дармоннинг навбатдан ташқари дозасини қабил қилиши керак.

    Оғриқни камайтириш учун беморга аналгетик дори (аналгин, баралгин ва бошқалар) бериш керак.

    Бундан ташқари, бемор бир таблетка панангин ёки 60 томчи корвалол ичиши мумкин.

    Агар юрак тўхташи гумон қилинса (ҳушдан кетиш, нафас олиш тўхташи, пулснинг йўқлиги ва ташқи қўзғатувчиларга жавоб қайтармаслик) дарҳол реанимация чораларини (сунъий нафас бериш ва юракни билвосита массажи) бошлаш керак. Агар бемор ес-ҳушинига келмаса, муолажаларни шифокорлар келгунига қадар давом еттириш керак.

    Касалхонагача кўрсатиладиган малакали ёрдам

    Миокард инфаркти билан касалланган беморларни даволашда асосий мақсад — шикастланган миокард соҳасида иложи борича тезроқ қон айланишини тиклашга ва таъминлашга қаратилган. Беморларнинг соғлиғи ва ҳаёти кўп жиҳатдан касалхонага ётқизилгунга қадар бўлган даврда ёрдам кўрсатиилшига боғлиқ.

    Тез ёрдам шифокорлари олдида турган енг муҳим масалалардан бири — оғриқ хуружини қолдиришдир. Чунки симпатоадренал тизимининг фаоллашиши натижасида юрак мушагининг зўриқиши ошади ва кислородга бўлган еҳтиёж ортади, бу шикастланган соҳа ишемиясини янада оширади. Кўпинча шифокорлар оғриқдан халос қилиш учун наркотик аналгетикларни қўллашлари мумкин, кўпинча касалхонагача бўлган босқичда морфин ишлатилади. Агар наркотик аналгетикларни қўллаш таъсири йетарли бўлмаса, вена ичига нитропрепаратлар ёки бета-блокаторлар юборилади.

    Тож артерияларида қон айланишини қайта тиклаш ҳам даволашда муҳим аҳамият касб етади. Қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда шифокор тез ёрдам машинасида тромболизисни бошлаши мумкин. Ушбу муолажа ҳамма беморларга ҳам қилинавермайди, унинг мумкинлигини шифокор ЕКГ натижаларига асосланиб белгилайди. Тромболизиснинг самарадорлиги унинг қай вақт бошланганлигига боғлиқ бўлиб, юрак-қон томир касаллиги бошланишининг дастлабки соатларида тромболитик препаратларни юбориш қон айланишини юқори еҳтимоллик билан тиклаши мумкин.

    Тез ёрдам транспортида олиб кетиш пайтида тромболизни ўтказиш тўғрисидаги қарор вақт омилига боғлиқ бўлади. Бундай препаратлар тез ёрдам машинаси касалхонага йетиб бориши вақти 30 дақиқадан кўп бўлса қўлланилади.

    Миокард инфарктини касалхонада даволаш

    Қон айланишини ва тож артериялар ўтказувчанлигни тиклашнинг енг яхши усули — дарҳол томирнинг ангиопластикасини ўтказишдир, бу вақтда артерия ичига махсус стент киритилади. Стент қўйиш миокард инфарктининг бошланишидан кейинги дастлабки соатларда ҳам талаб қилинади. Баъзи ҳолларда юрак мушакларини сақлаб қолишнинг ягона йўли шошилинч тож артерия шунтлаш операциясино ўтказиш ҳисобланади.

    Миокард инфаркти билан оғриган бемор интенсив терапия бўлимига ётқизилади. Керак бўлганда реанимация бўлимига ётқизилиб, у йерда махсус аппаратлар ёрдамида шифокорлар беморнинг ҳолатини назорат қилиб туришади.

    Ушбу касалликни даволашда кўплаб дори гуруҳларини қўллаш мумкин, чунки миокард инфарктини даволашда бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани бажариш керак:

    • Тромб ҳосил бўлишини олдини олиш ва қонни суюқлаштириш учун антикоагулянтлар, антиагрегантлар ва дизагрегантлар гуруҳи дори воситалари қўлланилади;
    • Миокард шикастланиши ҳудудини чеклаш юрак мускулларининг кислородга бўлган еҳтиёжини камайтириш орқали еришилади, бунинг учун, бета-блокаторлар ва ААФ ингибиторлари (ангиотензин-айлантирувчи фермент) ишлатилади;
    • Оғриқ синдромининг камайтирилишига наркотик ва наркотик бўлмаган аналгетикларни қўллаш билан еришилади;
    • Қон босими даражасини нормаллаштириш учун беморга антигипертензив препаратлар буюрилади;
    • Юрак ритми бузилганда, беморга антиаритмик препаратлар буюрилади.

    Миокард инфарктини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган барча дорилар гуруҳлари санаб ўтилмаган. Терапевтик усуллар беморнинг умумий ҳолатига, буйраклар, жигар ва бошқа органларнинг биргаликдаги касалликлари мавжудлиги ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Шунинг учун, фақатгина малакали шифокор ушбу жиддий касалликка қарши курашиши керак, мустақил даволашга йўл қўйилмайди, чунки бу беморнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

    Миокард инфарктининг асоратлари

    Миокард инфарктининг асоратлари ҳар доим организмнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Албатта, бу миокарднинг зарарланиш майдонига боғлиқ. Миокард инфарктига учраган беморларда кўпинча юрак ритмининг бузилиши ривожланади. Миокард некрози ва чандиқ ҳосил бўлиши туфайли юракнинг қисқариш қобилияти пасаяди ва натижада юрак йетишмовчилиги ривожланади.

    Юракнинг кўп шикастланиши ва катта чандиқлар ҳосил бўлиши натижасида юрак аневризмаси — беморнинг ҳаётига таҳдид солувчи ва тезкор даволашни талаб қилувчи ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Аневризма нафақат юракнинг фаолиятини ёмонлаштиради, балки қон тромби ҳосил бўлиши еҳтимолини оширади ва унинг ёрилиши хавфи ҳам катта бўлади.

    Миокард инфарктини олдини олиш

    Ушбу касалликнинг олдини олиш биринчи ва иккинчи даражали шартларга бўлинади. Бирламчи мақсад — миокардиал инфаркт юзага келишини олдини олиш, иккинчиси — касалликка дучор бўлганларда юрак-қон томир касалликлари қайталанишини олдини олишдир. Профилактика нафақат юрак-қон томир тизими муаммоари мавжуд кишиларга, балки соғлом кишилар учун ҳам муҳимдир. Профилактика хавф омилларини бартараф етиш ёки уларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган бўлади:

    1. Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазнли одамларда юракка ортиқча юк тушиши кузатилади, гипертония ва қандли диабет ривожланиши хавфи ортади.
    2. Мунтазам жисмоний фаолият. Жисмоний фаоллик модда алмашинувини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек тана вазнини камайтиради. Мунтазам машқлар бажариш миокард инфаркти хавфини 30 фоизга қисқартириши исботланган. Жисмоний машқлар мажмуаси ва оғирлик даражасини шифокор тайинлайди.
    3. Ёмон одатлардан воз кечиш. Олимлар аллақачон чекиш ва спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширишини исботлашган. Ёмон одатлардан воз кечишни истамаган одамларда миокард инфарктининг ривожланиши хавфи 2 баробар ортади.
    4. Қонда холестерин миқдорини назорат қилиш. 45 ёшдан ошган барча инсонларга ёғлар алмашинувини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия етилади, чунки у бузилганда ривожланадиган атеросклероз юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабларидан биридир.
    5. Қон босимини назорат қилиш. Қон босиминг доимий равишда 140/90 мм. сим. уст. дан юқори бўлишида уни дори-дармонлар билан меъёрга келтириш талаб етилади, чунки артериал гипертония билан бирга юракка тушадиган юк сезиларли даражада кўпаяди.
    6. Қонда глюкоза даражасини назорат қилиш. Бу углевод алмашинуви бузилишларини аниқлаш ва диабетнинг олдини олиш учун керак.
    7. Парҳез. Ош тузини, кўп миқдорда холестерин ва қийин ерувчи ёғларни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмолини чеклаш тавсия етилади. Рационга ўсимлик толалари, витаминлар ва минералларга бой бўлган мева ва сабзавотларни, денгиз махсулотларини кўпроқ киритиш керак.
    8. Асетилсалицил кислотаси мавжуд дори-дармонларни қабул қилиш.Аспирин нафақат миокардиял инфарктни даволаш учун, балки унинг олдини олиш учун ҳам стандартдир. Бугунги кунда ушбу моддани ўз ичига олган кўплаб дорилар кардиологияда кенг ишлатилади. Оптимал дозани ва муайян дори турини танлаш учун сиз шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак.

    Қайси шифокорга мурожаат қилиш керак

    Миокард инфарктига ўхшаш аломатлар сезилганда тез ёрдам чақиринг. Юрак касаллигига чалинган беморни даволашни кардиолог олиб боради, у шунингдек касалликдан кейин реабилитация ва диспансер кузатувини амалга оширади. Зарур бўлганда, стентлаш ёки шунтлаш кардиохирург томонидан амалга оширилади.

     

    (Visited 2 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!