Лабларни катта килиш: усуллари

Лабларни катта килиш: усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Лабларни катта килиш: усуллари, йўллари, пардоз қилиш қоидалари, массаж қилиш

Бизнинг замонамизда «ўлчов аҳамиятга ега» умумий ибораси нафақат еркакларга тегишли. Инсониятнинг нозик ярми учун, бу нафақат кўкрак ёки сонларнинг ҳажмига, балки лабларга ҳам таалуқлидир. Қадим замонлардан бери ҳажмдор лаб соҳибалари кўпроқ пуштли ҳисобланган. Салобатли лаблар соғлом авлод яратиш учун еркакларни маёқ каби жалб қилган.

Бу факт еркакларнинг генетик хотирасида сақланиб қолган. Ўз-ўзидан ёзилмаган гўзаллик идеалига мос келиш ва инсониятнинг кучли ярмида қизиқиш уйғотиш сабаб қизлар доимо лабларни катта қилиш учун ҳаракат қилишган.

Қадимги Мисрда бу мақсадда мойлар ва илон заҳари маълум миқдорда аралаштирилиб, лабларга татбиқ етилган. Ўрта асрларда лабларни каттароқ қилиш учун татуаж соҳасида биринчи муолажаларни қилишга ҳаракат қилишган.

Лабларни 3Д-ҳажмини яратиш бўйича жарроҳлик операциялари кашф қилингач, улар жуда кенг тарқалди. Бироқ, бизнинг давримизда инвазив естетик воситалар (гиалурон кислта (филлер), ботокс, турли гелларга асосланган инйекция) аллақачон скалпелга рақобатдош бўлиб улгуришган.

Мавсумдан мавсумга қадар катта лаблар урф тўлқинида бўлмоқда, шунинг учун косметологлар ва жарроҳлар мижозлар якунини кўришмаяпти. Ангелина Жолиники сингари лаблар соҳиби бўлишни хоҳлайдиганлар сони тобора ортиб бормоқда

Бир томондан, кичик «табиат нуқсонини» тузатиш учун мутахассисга ишониш ўзини ўзи ҳис қилиш ва психологик ҳолатни яхшилаш учун фойдалидир. Бошқа томондан, сиз бу танловга амин бўлмасангиз, скалпелдан вабодан қўрққандек қўрқсангиз, инйекциялар еса сизни ваҳимага туширса, яхшиси табиатга тўсқинлик қилмасдан, қандай қилиб уй шароитида лабларни катта қилиш мумкинлиги тўғрисида мймедиc.уз маслаҳатларидан фойдаланишингиз мумкин.

Лабларни катталаштириш учун машқлар

Қанчалик ҳайратланарли ешитилмасин, лабларнинг ҳам мушаклари бор, улар лабларни қисқариши ва кенгайишига имкон беради, суҳбат пайтида турлича шакл олади ва суҳбатдошга емоцияларни узатишда қатнашади. Ва бу мушакларни танамиздаги ҳар қандай бошқа мушакларни каби ривожлантириб, ҳажмини ошириш мумкин, фақат қандай машқларни бажариш кераклигини билса бас. Еътибор беринг, агар яхши натижаларга еришмоқчи бўлсангиз, машқларни ташлаб қўйманг ва мунтазам равишда бажариб туринг. Бундан ташқари, бундай машқларни ҳар йерда ва ҳар қачон бажариш мумкин.

  1. Ҳуштак чалинг

Севимли мусиқангизни 5 дақиқа ҳуштак қилиб чалинг. Ҳар куни янги композицияларни синаб кўринг. Бу нафақат сизнинг кайфиятингизни кўтаради, балки кейинги машқлар учун оғиз мушакларингизни қиздиришга ёрдам беради.

  1. Тилни кўрсатинг

Болаликда бу оддий аҳмоқоналик еди, енди еса лабларни катта қилиш учун машқлар дастурининг бир қисмига айланди. Оғзингизни очинг ва тилни бутун узунлигича чиқаринг. Ушбу ҳолатни 5-10 сония давомида ушланг, 10 марта такрорланг.

  1. Қоқиўт

Аввал ёноқларни шишириб олинг, кейин уни дамини чиқаришни бошланг, ҳуддики олдингизда қоқи (одуванчик) бўлгани каби. Бунда лаблар бўш қўйилиши керак. Машқни 5 марта такрорланг.

  1. Олтин балиқ табассуми

Биринчидан, лабларни найча қилиб йиғинг, кейин табассум қилинг. 15 марта такрорланг.

  1. Бўри каби увиллаш

«Вуууу, авуу» деб 5 дақида увиллаб кўринг. Фақат ҳар бир харфни аста-секин, чўзиб талаффуз қилинг.

  1. Доира чизинг

Лабларни зич қилиб ўртага йиғиб, уларни соат миллари йўналиши бўйлаб ва тескари ҳаракатлантиришга уриниб кўринг, ҳуддики сиз ҳавода айлана чизаётганингиз каби. Ҳар томонга беш мартадан айлантиринг.

  1. Акула

Лабларингизни оғритмасдан тишланг. Бундай машқлар лаб соҳасида қон айланишини яхшилайди. Буни 2 дақиқа давомида бажаринг.

  1. Лабларни тортинг

Бор кучингиз билан лабларни тортишга ҳаракат қилинг. Уларни 20 сония давомида шу ҳолатда ушлаб туринг, кейин танаффус қилинг ва давом етинг. 5 марта такрорланг.

Лабни катталаштириш учун массаж

Лаблар учун массаж

Ерталаб бажарилиши яхши бўлган комплекс машқлар билан бир қаторда кечқурун лабларини катта қилиш учун махсус массаж қилишингиз мумкин. Бу узоқ давом етмайди ва натижа бир ой ичида кўринади.

Скраб билан массаж қилинг

Кичик абразивли скраб олинг. Уни дўкондан сотиб олишингиз ёки ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун, буғдой доналарини бир қошиқ асал билан аралаштиринг ва скраб тайёр. Уни лабларга суртинг, бармоқлар билан турли йўналишларда массаж қилинг. Бир муддатдан кейин кейин сизнинг лабларингиз ҳажми орта бошлайди.

Бундан ташқари, бу усул ёрдамида сиз ўлик тери зарраларини йўқ қиласиз ва помада ёки блеск лабга яхшироқ ёйилади.

Тиш чўткаси билан массаж

Ушбу муолажани бажариш учун юмшоқ тукли алоҳида чўтка олинг (болалар учун мўлжаллангани енг идеал бўлади). Уни намлаб олинг ва массажни бошланг. Лаб териси жуда нозик ва осонгина жароҳат олади, шунинг учун еҳтиёт бўлинг ва кескин ҳаракатларсиз амалга оширинг.

Муз кубиклари билан массаж

Муз кубигини юпқа матога ўранг ва массажни бошланг. 2 дақиқа давомида уни лаблар бўйича чап ва ўнга ҳаракатлантиринг. Совуқ қон айланишини ва унинг лабларга оқиб келишини жуда яхши рағбатлантиради, шунинг учун лабларнинг ҳажми кам бўлсада, аммо ортади.

Ментолли компресслар

Ментол ефир мойини нам салфеткага суртинг ва лабларингизда тахминан 5-10 дақиқа давомида ушланг.

Муолажалардан сўнг намлантириш

Ҳар қандай массаждан кейин лабларни намлантириш кераклигини ёдда тутинг. Бунинг учун кўз атрофига мўлжалланган махсус намлантирувчи крем ёки лаб учун балзамдан фойдаланишингиз мумкин.

Лабларни каттароқ қилиб кўрсатиш учун пардоз

Агар сиз лабларни тезда, бир неча дақиқа ичида катталаштиришни хоҳласангиз, профессионал визажист ҳийлаларидан фойдаланинг. Декоратив косметика билан буни амалга оширишдан осонроқ нарса йўқ. Бу йерда бир неча муҳим тафсилотларни ҳисобга олиш керак.

Нақш

Ажабтовур ҳажмни яратиш учун лаблар ҳудудида қон айланишини рағбатлантирувчи моддалар (масалан, ментол, занжабил ёки чили екстрактини сақлаган блеск ёки помадалар) ёки глиттери блесклар мос келади. Помадага келадиган бўлсак, ўзида коллаген ёки силикон сақлаганини олинг, улар лабни катта қилиб кўрсатиш учин енг мақбулидир.

Ранг

Ёрқин рангли ва глянц еффекти бўлган блескларни танланг. Улар лабларини оптик равишда катта қилиб кўрсатади ва табиий кўринишга егадир. Ёрқин рангларнинг ялтироқ бўлмаган нақшлиларига еътибор беринг. Лекин устидан, албатта шаффоф блеск суртишингиз керак.

Пардоз техникаси

Косметика воситаларини қўллашда лабларга ҳажм бериш учун бир нечта ҳийлалардан фойдаланинг.

  1. Пардозни бошлашдан олдин лабларингизни массаж қилинг.
  2. Кейин лабга намлантирувчи крем суртинг, унинг шимилишини кутиб туринг ва устидан асос сифатида тонал крем суртинг.
  3. Лабларни контури бўйлаб помада рангидан тўқроқ бўлган қалам билан чизиб чиқинг. Агар сиз фақатгина блеск ишлацангиз, унда лаблар учун қалам ёрқин рангда бўлиши керак.
  4. Битта спектрдаги икки тусдаги помададан фойдаланинг. Ёрқин ранглисини лабларни ўртасига, тўқроқ ранглисини еса лаб четларига яқинроқ соҳага суртинг.
  5. Юқори ва пастки лаблар ўртасига бир томчи шаффоф блеск суртинг.

 

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...