Кул  парвариши — коидалари

Кул  парвариши — коидалари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Кул  парвариши — коидалари, уй шароитида тайёрланадиган воситалар, қўл учун ниқоблар

Қўллар парвариши — бу фақатгина мунтазам бажариладиган косметологик муолажалар емас, балки ҳар куни риоя қилиш керак бўлган оддий қоидалар ҳамдир. Маълум бўлишича қўллар, тананинг бошқа қисмларига қараганда тезроқ қарир екан. Сабаби еса оддий: ахир, улар кунига неча маротабалаб сув, совун, кир ювиш кукуни, турли ишқорлар ва кимёвий воситалар таъсирига дуч келади. Бу каби ташқи омиллар натижасида қўл териси ёрилади, қуруқлашади, ажин билан қопланади.

Зарарли кимёвий моддалар билан ишлаганда, кир ювганда, умуман қўлга салбий таъсир кўрсатувчи бирон юмуш билан шуғулланишдан аввал қўл терисини химоя қилувчи махсус крем-ниқобларни суртиш лозим, ёки қўл учун мўлжалланган резина қўлқоп кийиб олиш ҳам фойдадан ҳоли емас. Ҳимоя қилувчи кремлар ўзига хос қобиқ ҳосил қилиб, қўлларни турли зарарли таъсирлардан асрайди.

 

Уй шароитида қўлларни парваришлаш қоидалари

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ҳам аёллар, ҳам еркаклар қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари керак:

  1. Қўлингизни ўта иссиқ сув билан ювманг ва ҳар доим яхшилаб артинг. Намликнинг кўплиги терининг сув-липид мувозанатини бузади ва ҳароратнинг кескин ўзгаришида (масалан, уйдан кўчага чиқишда), нам қўллар бир зумда қизаради ва қипиқланишни бошлайди.
  2. Совуқда доимо табиий материаллардан тайёрлаган қўлқоп кийиш керак: нозик тери совуқда ёрилади, синтетик қўлқопларда еса терлайди ва сувсизланади.
  3. Идишларни ювиш ва уйни тозалашда яхши резина қўлқоплар кийиш тавсия етилади. Кир ювиш воситаларидаги спиртлар ва кислоталар епидермисни бузади ва қуритади. Натижада қўл териси дағаллашади.
  4. Қўлларга яхши намлантирувчи крем суртиб туришни одат қилинг.
  5. Кўпроқ сув ичинг ва А, C, Е витаминларига бой бўлган маҳсулотлар истеъмол қилинг. Улар антиоксидант сифатида таъсир қилиб, коллаген толаларининг бузилишига ва қўлларнинг асосий муаммоларидан бири — пигментли доғларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Ва енг муҳими, ҳафтада икки ёки уч марта қўллар учун муолажалар бажаринг. Бу намлантириш, тозалаш муолажалари бўлиши мумкин. Шунингдек, қўл терисини парваришлашда уй шароитида тайёрланган қўл учун ниқоб ва лосёнлардан фойдаланишингиз мумкин. Қуйида қўл парвариши учун баъзи тавсиялар келтирилади.

Қўлни парваришлаш учун воситалар

Қўл терисини юмшатиш ва намлантириш учун ниқоб

Таркиби: 1 чой қошиқ қуруқ сут, 2 ош қошиқ миқдорда қайнатилган илиқ сув ва 1 чой қошиқ асал.

Масаллиқларни аралаштиринг, қўл териси ва бармоқларига суртинг, 20 дақиқа сақланг, шундан кейин илиқ сувда чайиб ташланг. Керакли натижага еришиш учун бу усулни ҳафтасига 2 мартадан кам бўлмаган ҳолда 1-2 ой давомида қўллаб туриш керак.

Териси қариётган қўл учун ниқоб

Таркиби: 1 чой қошиқ хамиртуруш, сут ёки сметана.

Сутли ёки сметана қўшилган хамиртурушни суюқ бўтқа ҳосил бўлгунча аралаштиринг, юпқа қатламда суртинг ва 10 дақиқа ушлаб туринг. Бу ниқобни ҳафтасига 1-2 марта такрорлаш мумкин. Айнан шу усулни мунтазам равишда қўллаб турсангиз, 1-2 ой ичида тери асл ҳолига қайтади.

Қўл терисини юмшатиш учун асалли аралашма

Таркиби: 1 ош қошиқдан ўсимлик мойи ва асал, 1 дона тухум сариғи.

Ушбу компонентларни юмшоқ пастасимон масса ҳосил бўлгунга қадар иситинг, уни қўлга суртинг ва то қуриб қолгунича кутиб туринг. Шундан кейин уни нам пахта билан артиб ташланг.

Бу аралашма терининг юмшашига хизмат килади, тери қуришининг олдини олади. Бироқ ёддан чиқармаслик лозимки, айрим кишиларнинг териси ўта сезгир бўлиб, уларда асалга нисбатан аллергик реакция қўзғалиши мумкин.

Қўллар парвариши учун асалли-творогли ниқоб

Таркиби: 2 чой қошиқ творог, 1 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ ўсимлик мойи.

Творог ва асални аралаштириб, ўсимлик мойини қўшинг. Қўл терисига 10-15 дақиқага суртиб қўйинг, кейин илиқ сувда ювиб ташланг. Ҳали нам бўлган терига крем суртинг.

Ҳафтасига 2-3 марта қўлланилганда бу ниқоб терини юмшоқ ва майин қилади, тўқималарни фаол елементлар билан тўйинтиради ва натижада тери пўстининг тушиши, шўрлашлар йўқолади.

Қўлларингиз юмшоқ ва майин бўлишини хохласангиз ҳар куни уларни ўсимлик мойи ва тухум оқи аралашмаси билан уқаланг.
Тирноқларга ҳар куни сутли ванна қилсангиз синмайди ва мустаҳкам бўлади. Сутни 40 даражагача илитиб, унга тирноқларингизни 15 дақиқа давомида ботиринг.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...