Кукракни кичрайтириш учун

Кукракни кичрайтириш учун

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Кукракни кичрайтириш учун нима қилиш керак? Йўллари, машқлар, тавсиялар

Ҳар бир аёл иложи борича жозибали кўринишни истайди. Еркакларнинг аксарияти юздан кейин аёлларнинг қомат ва кўкрагига еътибор беришади. Айнан жозибали аёллар еркакларнинг еътиборини тортади. Бироқ, ўта катта бюст соҳибаларида савол туғилади: қандай қилиб уй шароитида кўкракни кичрайтириш мумкин? Албатта, жарроҳлик бу муаммони самарали бартараф етиши мумкин, лекин буни истамайдиганлар ҳам кам емас. Улар уйда амалга оширса ҳам бўладиган усуллардан фойдаланиши мумкин.

Умуман, кўкракни кичрайтириш нима учун керак бўлади? Чунки у аёлга бир қатор муаммолар олиб келади:

  • Думғаза, бел ва бўйин соҳасида оғриқлар падё бўлади;
  • Нафас олиш қийинлашади ва бош оғриғиюзага келади;
  • Кўпинча сут безлари остида иссиқлик тошади;
  • Қоматни тик ушлаш ва машқлар бажариш қийинлашади;
  • Терига ички кийимларнинг бретелкалари қадала бошлайди.

Ва бу бекаларга катта кўкраклар олиб келадиган муаммоларнинг тўлиқ рўйхати емас.

Қандай қилиб уй саҳроитида кўкракни кичрайтириш мумкин?

Ёғ тўқималари сут безларнинг асоси ҳисобланади, шунинг учун тана вазнининг ортиши ҳам, камайиши ҳам кўкрак ҳажмига таъсир ўтказади. Ҳар бир килограммга озганингизда кўкрак ҳам 20 грамм йўқотади. Шу тарзда олинган вазн уни катталаштиради. Шундан келиб чиққан ҳолда, парҳезга амал қилиб, кўкрак ҳажмини тартибга солиши мумкин. Бироқ, бу усулдан фойдаланганда еҳтийткор бўлиш керак, чунки бирдан вазн йўқотиш кўкракнинг осилиб қолишига, терисининг қаватланишига олиб келади. Бундай муаммога дуч келмаслик учун махсус кремлар суртиш ва унинг таранглиги ва еластиклигини таъминловчи ниқоблар қўллаш керак.

Кўкракни кичикроқ қилиш учун компрессдан фойдаланиш мумкин: 50 грамм езилган мак бошчаларига икки стакан сув қўшинг ва қайнашгача олиб боринг. Кейин бу аралашмани паст ҳароратда 15 дақиқа давомида қайнатинг. Тайёр бўлган дамламани совутинг ва сузиб олинг. Кейин компресс сифатида сут безларига ҳар куни қўлланг.

Сут безларини кичрайтириш учун мойлар

Ушбу рецептда кўкракни кичкина, таранг ва жозибали қилиш келтирилади. Бунинг учун косметик мой тайёрлаш керак, қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:

  1. 25 мл жожоба мойи;
  2. 5 мл узум донаклари мойи;
  3. 2 томчи атиргул ефир мойи;
  4. 4 томчи лиметта ефир мойи.

Ушбу мойлар аралашмасини кўкракка суртиб, бир ойдан кейин сиз кўкрак кичрайганини, аммо у ўз еластик ва таранглигини йўқотмаганлигига амин бўласиз. Енди ҳар бир мойнинг терига таъсирини батафсил кўриб чиқамиз.

  1. Жожоба мойи терига яхши шимилади ва стрияларга қарши курашади ва терини намлантиради, тиклайди ва таранглигини оширади.
  2. Узум донаги мойи аёл кўкрагига тонус бағишлайди, намлантиради ва тери таранглигини оширади.
  3. Атиргул мойи терини текислайди ва еластиклигини оширади.
  4. Лиметт мойи терини силлиқлайди ва контурларга еластиклик бағишлайди.

Кўкракни кичикроқ қилиш учун машқлар

Спорт ортиқча вазнга қарши курашда анъанавий ҳисобланади. Табиийки, кўкракни кичрайтиришнинг бу усули умумий озиш билан боғлиқ. Бир неча килограмм йўқотиш учун сиз ҳафтасига камида уч марта югуришингиз керак. Шу билан бирга, камида 4-7 км. Кўкракдан ёғни бартараф қилиш учун мушакларни кучайтиришга қаратилган кундалик машқлар ҳам ёрдам беради. Бу сузиш ва баъзи бир фитнесс турлари. Қуйида кўкрак мушакларини сезиларли даражада кучайтиришга ёрдам берадиган бир неча машқлар келтириб ўтилган.

1) Бунда чалқанча ётиш ва қўлларга гантел олиш керак, кейин қўлларни икки томонга тушириб-кўтариш керак, ҳуддики капалак қанотлари каби. Жисмоний машқларни 3 ёндашув билан 50 мартадан такрорлаш керак.

2) Кейинги машқни бажариш учун експандер олинг ва уни турли йўналишларда чўзинг. Ёндашув ва такрорлаш, олдинги машқдаги бўлгани каби, 3 ёндашув билан 50 мартадан.

3) Чалқанча ётиб, қўлингизни тана узунлиги бўйлаб қўйинг ва гантел олинг. Қўлингизни гантел билан бирга кўтариб, пастга туширинг. Жисмоний машқлар уч ёндашув билан 50 марта амалга оширилади.

4) Йердан отжимание қилинг. Фақат машқлар пайтида қорин осилиб қолмаслиги ва бел текис тутилишини назорат қилинг.

Бу машқлар сут безларида ёғни камайтиришга ва мушаклар кучайтиришга ёрдам беради. Мунтазам машқлардан кейин пайдо бўлган янги мушак массаси ёғ қатламидан анча ингичка бўлади.

Кўкракни кичикроқ қилиб кўрсатиш учун тавсиялар

Агар сиз кўкракни кичрайтириш учун жиддий зўриқишни хоҳламасангиз, кўкракни тўғри танланган кийим ёрдамида визуал тарзда кичкинароқ қилиб кўрсатиш мумкин.

Белга урғу беринг

Катта кўкракли аёлларга шаклсиз ва жуда катта кийимлар кийиш тавсия етилмайди. Чунки бундай кийимлар кўкрак ва сон ўртасида тўғри чизиқ ҳосил қилади. Кенгиш кийим сотиб олаётганда, албатта унга қўшимча равишда бел учун тасма ҳам танланг. Яхшиси қоматга мос кийимларни танлаш керак. Шунингдек корсетга ўхшаган кенг камарларни ҳам кўринг, улар «қум соат» таассуротини яратади.

Тўқ рангли кийимлар

Бундай рангдаги кийим-кечак ҳар қандай инсонни қоматини озғинроқ кўрсатади. Катта кўкрак ва кенг йелкаларини кичикроқ кўрсатиш учун қора кийимларга афзаллик беринг. Кийимга қўшимча ҳажм қўшадиган декоратив елементларни рад етинг. Салобатли бюст егалари атласли кийимларга қизиқишмагани маъқул, бундай матодаги ёрқин ранглар ўйини диққатни тортади. Енг мақбули тўқ рангдаги, ҳеч қандай чизмаларсиз кийимдир.

В шаклидаги кесма

В-симон кесмали кийимлар кўкракни визуал тарзда кичик кўрсатиш имконини беради. Улар турли жемпер, кўйлак ва свитерлар бўлиши мумкин. Бундай кийимлар силуетни чўзиқ ва узун кўрсатади. Катта кўкракли аёлларда кардиганлар ва тугмалари бўлган кўйлаклар жуда яхши кўринади, чунки улар В-симон кесмалидир. Бунда белга тасма ёрдамида урғу беришни унутманг. Кесма квадрат ёки айлана бўлиши ҳам мумкин. Енг муҳими — еътиборни тортмаслик учун жуда кесма чуқур бўлмаслиги керак. «Хомут» ёқали футболка ва свитерлардан ҳам воз кечинг. Шунингдек, капюшонли майкалар ҳам тавсия етилмайди.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...