Конда гемоглобинни ошириш усуллари

Конда гемоглобинни ошириш усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Конда гемоглобинни ошириш усуллари, қонни кўпайтириш учун маҳсулотлар, тавсиялар

Конда гемоглобин миқдорини кўпайтириш усуллари бугунги кунда долзарб масала ҳисобланади. Айниқса ҳомиладорлик даврида камқонлик, болаларда темир йетишмаслиги муаммолари «қонни кўпайтириш» еҳтиёжини туғдиради. Кўпчилик бунинг учун витаминлар ва турли қўшимча препаратлар ичиш керак деб ўйлайди. Аслида еса камқонликни уй шароитида даволаш учун турли усуллар ва маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин.

Ёдда тутиш керакки, қон камайиши деганда қоннинг ўзи емас, балки қизил қон таначалари таркибидаги гемоглобин оқсили камайиши назарда тутилади, демакки «қонни кўпайтириш» емас, «қонда гемоглобинни кўпайтириш» ибораси тўғрироқ бўлади.

Конда гемоглобиннинг камайиши белгилари

Камқонликда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

  • Бош оғриғи, бош айланиши;
  • Терининг оқимтирлиги;
  • Заифлик, кучсизлик;
  • Иштаҳанинг камайиши;
  • Уйқучанлик, доимий чарчоқ;
  • Мушак оғриғи;
  • Қулоқларда шовқин;
  • Тез-тез вирусли касалликларга чалиниш;
  • Қўл ва оёқ учлари совуқлиги.

Агар кишида ушбу белгиларнинг бир ёки бир нечтаси кузатилса, бунда гемоглобинни аниқлаш учун қон таҳлили топшириш тавсия етилади. Таҳлил натижалари нормал кўрсаткичлардан паст бўлса, демак қонни кўпайтириш учун чоралар кўриш керак.

Конда гемоглобин нормаси

Қон таҳлилида гемоглобин ҲБГ деб белгиланиши мумкин. Еркаклар, аёллар ва ҳомиладор аёллар учун гемоглобин меъёри бироз фарқ қилади:

  • Еркаклар учун — 130-140 г/л;
  • Аёллар учун — 120-130 г/л;
  • Ҳомиладор ва емизикли оналар учун — 120-140 г/л;

Болаларда қонда гемоглобин меъёри қуйидаги жадвалда келтирилган.

 Боланинг ёши Гемоглобин меъёри (г/л)
 1-3 кунлик 145-225
 1 ҳафталик 135-215
 2 ҳафталик 125-205
 1 ойлик 100-180
 2 ойлик 90-140
 3-6 ойлик 95-135
 6 ойлик — 1 ёш 100-140
 1-2 ёш 105-145
 3-6 ёш 110-150
 7-12 ёш 115-150
 13-15 ёш 115-155
 16-18 ёш 120-160

Конда гемоглобин камайиши сабаблари

  • Озиқ-овқат таркибида темир микроелементи йетарли бўлмаслиги;
  • Кўп қон йўқотишли менструация;
  • Кўп миқдорда қон йўқотиш, масалан операция, абортлар, туғруқ сабаб;
  • Геморроидал қон кетиш;
  • Бачадондан қон кетиши;
  • Овқатланишга турли хил чеклашлар киритилган парҳез тутиш;
  • Гемоглобин ҳосил бўлиши учун керак бўлган Б12 витаминининг йетишмовчилиги;
  • Турли қон касалликлари;
  • Ичакдаги темир сўрилиши жараёни бузилиши.

Қондаги гемоглобиннинг асосий вазифаси барча аъзолар ва тўқималарни кислород билан таъминлашдир. Ўз навбатида, агар қонда гемоглобин миқдори камайса, бундан бошқа аъзолар ҳам азият чекади.

Гемоглобин ҳосил бўлиши учун темир ва витамин Б12 дан ташқари, бошқа витаминлар, шунингдек, макро- ва микроелементлар ҳам керак. Масалан гастрит ёки дисбактериозда ичакда витамин ва микроелементларнинг сўрилиши жараёни бузилиши мумкин, бу еса камқонликка олиб келади.
Камқонлик тўғрисида батафсил→

Конда гемоглобинни кўпайтириш усуллари

Қонни кўпайтириш учун дориларни таҳлил натижаларидан кейин шифокор белгилайди. Гемоглобинни кўпайтирадиган маҳсулотлар еса йенгил даражалардаги камқонликни дориларсиз ҳам тузатиш имконини беради.

Қонда гемоглобин миқдори камайганда таомномага темир микроелементига бой озиқ-овқатларни киритиш керак. Бундай ҳолларда кўпчилик шифокорлар кўпроқ гўшт истеъмол қилишни тавсия етади. Гўшт шашлик ёки стейк кўринишида бўлиши, мол гўшти бўлиши афзалроқ.

Бошқача қилиб айтганда, гўштга узоқ вақт иссиқлик билан ишлов берилмаслиги керак, чунки бунда гўштдаги темир сўрилиши қийин бўлган шаклга ўтади. Гўштдан темирнинг сўрилиши даражаси 30% гача йетади.

Мол жигари қонда гемоглобинни кўпайтириш учун жуда яхши маҳсулот ҳисобланади. Бунда унинг сифатига алоҳида еътибор бериш керак. Мол жигарини қайнатиб, қайнатилган сабзи ва пиёз қўшиб, блендерда майдалаб, паштет тайёрлаш мумкин.

Қайнатилган тил ҳам камқонликни яхши даволайди, кунига камида 50 грамм истеъмол қилиш керак.

Қон ва иммунитетни ошириш учун машҳур аралашма мавжуд. Бу аралашма ёнғоқ, қуритилган мевалар, асал ва лимондан иборат. Кўпинча 200 граммдан майиз, туршак, ёнғоқ, асал ва битта лимон олинади. Масаллиқлар гўшт қиймалагичдан ўтказилади, сўнг асал қўшилади. Бир ош қошиқдан кунига 3 марта истеъмол қилинади.

Таомномага ситрус меваларни киритиш тавсия етилади, чунки улар таркибидаги витамин C темир сўрилишига ёрдам беради.

C витаминини ўз ичига олган мевалар: лимон, анор, апелсин, киви, қулупнай, грейпфрут. Бундан ташқари, қонда гемоглобинни тезда кўпайтириш учун янги сиқилган шарбатларни ичиш мумкин: анор, сабзи, лавлаги шарбати. Мева ва сабзавотлардан темирнинг тахминан 5 фоизи сўрилади.

Гречиха ҳам темирга бой маҳсулотлардан бири. Кўпроқ кўкатлар истеъмол қилиш тавсия етилади. Бизнинг шароитда бундай маҳсулотлар билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

Гемоглобин камайишида қизил балиқ, қизил икра, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари тановул қилиш яхши фойда беради. Ушбу маҳсулотларнинг таркибидаги темирнинг тахминан 11 фоизи организм томонидан ўзлаштирилади.

Агар саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар ёки қон касалликлари бўлмаса, қонда гемоглобинни тезда ошириш қийинчилик туғдирмайди.

Яна бир қонни кўпайтирувчи маҳсулот бу наъматак мевалари. Ундан дамлама тайёрлаш керак бўлади. Бир ҳовуч наъматак меваларига бир литр қайноқ сув солиниб, термосда бир кеча тиндирилади. Ерталаб дамлама сузиб олиниб, таъбга кўра асал қўшилади. Ушбу ичимлик болалар ва катталар учун бир хилда фойдалидир. Овқатланишдан олдин кунига бир неча марта бу дамламани ярим стакандан ичиш керак.

Анемияда қаҳва ва аччиқ чой ичиш тавсия қилинмайди. Бу ичимликлар таркибида оргамизмдан темир ва калцийни ювиб чиқарадиган моддалар мавжудд. Ҳеч бўлмаганда, қонда гемоглобинни ошириш чоралари кўрилаётган даврида уларни чеклаш керак.

Албатта, енг тўғри йўл бу шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияларига амал қилишдир.

 

Rating: 3.0/5. From 2 votes.
Please wait...