Кизлик пардаси

Кизлик пардаси

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Кизлик пардаси — қандай олиниши, бокиралик пардаси ҳақида маълумот, тиклаш усуллари

Кизлик пардасини олиш тиббиёт тилида дефлорация (лот. де «олиб ташлаш, бартараф етиш» + флос, флорис«гул, ёшлик, бокиралик», қизликни олиш) деб аталади. Қизлик пардаси биринчи жинсий алоқада олиниши мумкин. Парда чўзилади ва агар киритилиш қўпол равишда, табиий ёки сунъий ишқаланишни камайтирувчи суюқликлар камлигида амалга оширилса, пардада микроёриқлар пайдо бўлади ва у қонайди, лекин унинг ўзи ўзгаришсиз қолади. Шунингдек ёриқлардан қочиш ҳам мумкин, шунда биринчи жинсий алоқа қон кетишсиз ўтади. Қизлик пардаси олиниши икки аспектдан (жиҳат, нуқати назар) иборат: физиологик ва психологик.

Физологик аспект

Дефлорация манбалари ва механизмлари. Тасниф А. Н. Самойличенко бўйича тузлган.

Дефлорация манбаиДефлорация механизми
1Жинсий алоқа қилиш вақтидаЖинсий олатни қинга киритиш
2Бошқа ҳаракатларни амалга оширишдаҚинга қўл бармоқлари, бошқа ёт жисмларни киришда
3Туғруқ давомидаҲомиланинг туғруқ йўлларидан ўтиши
4Тиббий манипуляциялардаЖарроҳлик аралашувлари, аборт қилиш, тиббий асбобларни киритиш
5Тасодифий шикастланишлардаҚичиш, мастурбация давомида ўз бармоқлари билан
6Умумий механик жароҳатдаТос жароҳати
7Баъзи ҳолатлар ва вазиятлардаЎткир ёки ўтмас предметларга тасодифан урилиб кетиш

Баъзида қизлик пардаси туғма мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, сунъий дефлорация — қизлик пардаси жарроҳлик йўли билан беморнинг ўз хоҳишига ёки тиббий кўрсатмаларга кўра олиб ташланиши мумкин. Қоида тариқасида, бундай операция парда қинга киришни бутунлай ёпиб турса ва менструал ажралмалар чиқишга тўсқинлик қилса ўтказилади.

Бокиралик олинганда қон чиқиши

Қизлик пардаси ёрилиши миқдори индивидуал бўлади (кўпинча бир ёки икки марта, лекин ундан ҳам кўп бўлиши мумкин). Одатда у парданинг ректал соҳасида локализацияланади, баъзан уретал соҳада бўлиши ҳам мумкин.

Дефлорацияда заиф ёки кучли қон кетиши кузатилиши мумкин. Қон миқдори қизлик пардаси тузилишининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Қизлик пардаси ҳақида маълумотларга асосланса, юпқа чўзилувчан парданинг ёрилиши оз миқдорда қон чиқиши ва заиф оғриқ билан кечади, камдан-кам ҳолларда қизлик пардаси туғма мавжуд бўлмаслиги ёки ноеҳтиёткор мастурбация, баъзи фаол спорт турлари билан шуғулланиш натижасида йўқотилган бўлиши мумкин, бундай ҳолатда қон кетиш ва оғриқ кузатилмайди. Қалин ёки зич бириккан парданинг дефлорацияси, қоида тариқасида, кўп қон кетиш (то 3-5 кунгача қон ажралишигача) ва кучли оғриқ сезиш билан кечади. Қон кетиши ва оғриқ турли аёлларда кучли, ўртача ёки умуман бўлмаслиги мумкин. 20-22 ёшда қизлик парда бириктирувчи асосининг ўзгариши ва еластик толаларнинг камайиши сабаб, қиз 22 ёшдан ўтганида дефлорация доимо кўп қон кетиш ва кучлироқ оғриқ билан кечади. Шундай қилиб, морфофункционал нуқати назардан, дефлорация учун енг мос келадиган давр 15-19 ёш оралиғи ҳисобланади.

Дефлорасциядан кейин биринчи 2-3 кунда пардани ўрганиш бўйича манипуляциялар натижасида ёриқ четлари очилиб, қонаши мумкин. Бу муддатда жинсий алоқа қилиш ҳам шундай натижаларга олиб келади.

Қизлик пардасини олиш ҳақида

Бу жараёнда психологик омил таъсирини еътибордан четда қолдириб бўлмайди. Қиз бокиралигидан маҳрум бўлиш учун маънавий жиҳатдан тайёр бўлиши ва жуфтига тўлиқ ишониши керак. Жисмоний жиҳатдан, дефлорация билан кечадиган жинсий алоқа оддий жинсий алоқадан кўп фарқ қилмайди. Ягона фарқ, юқорида айтилганидек, биринчи марта оғриқ сезилиши ва қон кетиши кузатилиши мумкин. Шу сабабли, қон ва оғриқни камайтириш учун, қизлик пардаси қандай олинишини билиш керак. Бунда жуда еҳтиёткор ва бокира қизга максимал равишда мулойим муносабтда бўлиш керак.

Дефлорацияни тўғри ўтказиш қоидалари

Даставвал, хонада керакли атмосферани яратишга ҳаракат қилиш керак, бунинг учун сокин романтик мусиқа, ярим ёруғ ёритиш, катта ўлчамдаги ётоқ, умуман муҳит йенгил бўлиши керак. Дефлорацияни ўтказишдан олдин, қиз йетарли даражада еҳтиросланган бўлиши керак, чунки бунинг натижасида қин деворлари намланади. Намланиш қанча кўп бўлса, киритилиш шунча осон бўлади ва оғриқ кам сезилади. Бунинг учун еркалаш, майин ҳаракатларни амалга ошириш, еҳтиросини кучайтириш учун баъзи амаллар қилиш керак.

Шундан сўнг тўғридан-тўғри жинсий алоқа ҳаракатига ўтиш мумкин. Тиббий ҳодимларнинг фикрига кўра, биринчи жинсий алоқа учун енг яхши ҳолат — миссионерлик деб аталмиш поза ҳисобланади. Қизнинг тоси остига кичик ёстиқ қўйиш яхши, енг муҳими шундаки, ҳар иккала жуфт ҳам ўзини қулай ҳис қилсин. Аста-секин, тез ҳаркатларсиз олат бошини ичкарида тўсиқ сезилмагунича қинга киритишни бошлаш керак. Бу вақт давомида қизни еҳтирослантиришдан тўхтамаслик керак, у илжи борича бўшашган бўлиши зарур. Сўнг бир ишончли, аммо кучли бўлмаган зарб билан бу тўсиқни йенгиб ўтишга ҳаракат амалга оширилади. Кўпчилик ҳолларда қизлик пардасини ёриш учун ноодатий уринишлар керак бўлмайди. Парда ёрилганидан кейин, бир-икки дақиқага тўхташ керак. Қиз бу ҳолатга ўргансин, агар оғриқ сезилган бўлса, у қолишини кутиш керак. Бу лаҳзада еҳтиросли амалларни тўхтатмаслик керак, чунки кўпинча дефлорация вақтида еҳтирос кескин камайиб кетади, уни тиклашга ҳаракат қилиш, шундан сўнг давом етиш керак.

Ёдда тутинг, қизликни олиш жараёни шошилиш учун ноўрин саналади. Дефлорация вақтида шошиш еса оғриқни янада кучли бўлишига олиб келади, натижада барча уринишлар пучга чиқади.

Дефлорациянинг ижтимоий аҳамияти

Бокираликни йўқотиш, биринчи жинсий тажриба сифатида муҳим ҳаётий ҳодиса саналади. Бокираликни йўқотиш шахсий ва маданий қабул қилишга боғлиқ ҳолда ривожланишнинг муҳим босқичи сифатида қабул қилиниши мумкин. Тарихий шундай бўлганки, бу жараён гендер ролларга кучли таъсир ўтказган. Шундай қилиб, бу еркаклар учун ғурур, аёллар учун еса уят билан тенглаштирилган. Лекин сўнгги йилларда бу таъсир аҳамияциз бўлиб бормоқда.

Қизлик пардасини тиклаш

Баъзи манбаларда қизлик пардасини регенератив қайта тикланиши кўринишидаги табиий қайта рефлорация жараёнлари келтириб ўтилган бўлсада, ҳозиги кунда уни пластик жарроҳлик ёрдамида гименопластика ўтказиш орқали қайта тиклаш мумкин.

 

Rating: 3.8/5. From 10 votes.
Please wait...