Киприкларни устириш ва тиклаш

Киприкларни устириш ва тиклаш

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Киприкларни устириш ва тиклаш: усуллари, халқона воситалар, мойлар, узун киприклик сирлари

Узун ва қалин кирпиклар — ҳар қандай қизнинг орзусидир, чунки улар нигоҳни ўткир қилади. Гўзаллик салонлари ҳозирда киприкларни ўстириш хизматини таклиф қилмоқда. Бундай амалиётлардан фақат биттасини ўтказинг ва сиз чиройли кирпиклар егасига айланасиз. Аммо бундай ўстириш жуда катта камчиликка ега: бир мунча вақт ўтгач, ўстирилган кирпиклар табиий киприклар билан бирга тўкила бошлайди. Бундай ҳолда уй шароитида кирпикларни узайтириш борасида маслаҳатлардан фойдаланиш кўпроқ мантиққа тўғри келади. Бунинг учун уларни тиклаш, мустаҳкамлаш ва ўсишини рағбатлантириш керак.

Киприкларни уй шароитида ўстириш ва тиклаш усуллари

Киприкларни узайтириш ва уларни қайта тиклашнинг бир қанча усуллари мавжуд:

  • Халқона воситалар;
  • Косметика маҳсулотлари;
  • Шифобахш мойлар.

Киприкларни тиклаш учун халқона воситалар

Кирпикларни тиклашнинг халқона воситалари жуда кўп. Уларнинг барчаси мунтазир ва самаралидир. Кирпикларни мунтазам парвариш қилиб туриш сизни гўзаллик салонига боришдан озод қилади.

  • Мойлар ва карам ёки сабзи шарбати. Карам ёки сабзидан озгина шарбат сиқиб олинг ва унга чакамуғ (репейное) ёки зайтун мойидан қўшинг. Йенгил массаж ҳаракатлари билан аралашмани кўз қовоғига қўлланг. Айни пайтда, карам шарбати ўрнига, алое шарбатидан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Қизиқарли! Ўсма шарқ мамлакатларида киприк ва сочларни ўстириш учун кенг фойдаланилади. Айтишларича, унинг шарбати шу даража фойдали еканки, ҳатто енг кучли соч тўкилишини ҳам даволар екан.

  • Кирпикларнинг ўсишини кучайтириш учун компресслар.Компресслар учун турли хил доривор ўсимликларнинг дамламалари тайёрланади. Сиз чой (қора ва кўк чой), мойчечак, тирноқгул (календула) ёки бўтакоз дамламасидан фойдаланишингиз мумкин. Пахтали дискни дамламада намлаб олиб, кўзларга 15 дақиқа давомида қўйиш керак. Ушбу амалиётни мунтазам равишда бажариш кирпиклар тўкилишини олдини олади, уларнинг ҳолатини яхшилайди ва ўсишини рағбатлантиради. Бундан ташқари, компресслар терини ёшартиради ва кўз ўткирлигини яхшилайди.
  • Петрушка ва ўсимлик мойи аралашмаси. Петрушкани майдалаб, унга  бироз алое шарбати ва ўсимлик мойи қўшинг. Ушбу аралашмани ишлатган ҳолда қовоқларни йенгил массаж қилинг. Петрушкали аралашма кирпикларни тиклайди ва кўз қовоқларининг терисини намлайди.

Узун кирпиклар ўсиши учун мойлар

Табиат бизга гўзаллик ва соғлик учун ҳамма нарсани беради. Кирпиклар ўсишини кучайтириш учун кўплаб мойлар мавжуд. Келинг, уларнинг айримларини кўриб чиқайлик.

  • Канакунжут мойи. Бу мой ҳозирда соч, тери ва киприклар парвариши учун жуда кенг ишлатилади. Сиз фақатгина кирпикларингизга мойни қўллашингиз ва бир соатча қолдиришингиз керак. Канакунжут мойи кирпикларни мустаҳкамлаш ва ўстириши учун ҳафтада камида 3 марта ишлатилиши керак.
  • Узун киприклар учун зиғир мойи. Ушбу мойдан фойдаланиш ажойиб самара беради. Икки ҳафта қўллашдан сўнг кирпиклар соғломроқ кўринади. Уни ухлашдан олдин киприк чизиғи бўйлаб суртиб чиқиш керак. Зиғир мойи шунингдек бодом, канакунжут ва буғдой мойи билан аралаштирилиши мумкин.
  • Киприкларни ўстириш учун атиргул мойи. Атиргул мойи кўз қовоқлар терисининг қуруқлиги ва таъсирланишини бартараф қилади, кирпикларнинг ўсишини тезлаштиради ва уларни ажаблантирадиган даражада жилвакор қилади. Ушбу мойни суртиб, 15 дақиқага қолдиринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Чаканда мойи. Уй шароитида киприкларни узун ва мулойим қилиш учун чаканда мойи ёрдам беради. Уни махсус чўтка билан ҳафтада уч марта киприкларга қўлланг. Фойдаланишнинг таъсири ўша кундаёқ сезилади. Кирпикларнинг юмшоқлиги учун чаканда мойи бошқа доривор мойлар билан аралаштирилиши мумкин.

Тавсия! Киприкларни мустаҳкамлаш учун муолажаларни ўтказиш давомида косметика воситаларидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Агар шундай еҳтиёж пайдо бўлса, уйга келгач, пардозни дарҳол ювиб ташланг, фақат совун билан емас, махсус восита ёрдамида. Сув ўтказмайдиган туш ишлатманг!

5 дақиқада киприкларни узун қилиш усуллари

Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, киприкларни тезда узайтириш керак бўлиб қолади. Масалан, бирон муҳим тадбирга бориш. Юқорида айтиб ўтилганидек, киприкларни салонда суний ўстириш (киприк екиш) тавсия етилмайди. Уйда киприкларни узунроқ қилиш учун сизга кичик ҳийла ёрдам беради. Аввало киприкларни керлер ёрдамида қайириб олинг ва устига ингичка бир қават пудра суртинг. Енди, ҳар бир кирпикни ажратиб, ингичка узайтирувчи туш суртинг. Яна бир қават пудра ва яна бир қават туш. Натижада киприклар узун ва ажойиб бўлади.

Киприкларни мустаҳкамлаш ва узун қилиш учун терапевтик косметика

Ҳозирда косметик дўконларда киприклар парвариши учун бир қатор пардоз воситалари мавжуд. Сиз улардан фойдаланишингиз мумкин. Фақат уларни харид қилишдан олдин яроқлик муддати, йўриқномаси, таркибини ўқинг ва косметолог билан маслаҳатлашинг. Арзон косметикаларга учманг, улар кўпчилик ҳолларда фойда ўрнига зарар келтириши мумкин. Бироқ, кирпикларни тиклаш учун терапевтик косметика уй шароитида тайёрланган воситалар билан таъсири деяри бир хил.

Сабр-тоқат қилинг, мунтазам равишда юқорида санаб ўтилган усуллардан фойдаланинг ва бир неча ҳафта ичида натижани сезасиз. Кирпикларингиз янада порлоқ, қалин, узун ва соғлом бўлади. Уй шароитида киприкларни узайтириш ҳеч ҳам қийин емас. Бунга еришиш учун еса барча сирларни билиб олдингиз.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...