Кичима

Кичима

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Кичима — сабаблари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, катталар ва болаларда

Кичима (лот. пруриго, прурио — қашиниш) — қичимали дерматоз, тошмаларнинг асосий елементи марказида кичик пуфакчалари бўлган кичик тугунчалардир. Яққол қичиш тошма тошган жойни қашишга ва натижада терида чуқур екскориация (чуқурчалар) ҳосил бўлишига олиб келади. Қичиманинг ўзига хос хусусияти шундаки, тошма қўл-оёқларнинг ёзилувчи соҳасида жойлашган бўлади ва букилувчи юзани қамраб олмайди. Қичимани ташхислаш дерматологик кўрик, ошқозон-ичак тракти аъзоларини текшируви ва шунга ўхшаш тери касалликларини истисно қилиш йўли билан амалга оширилади. Даволаш парҳез, витаминлар, физиотерапия, антигистамин ва седатив препаратларни тайинлашдан иборат.

Қичима

Замонавий дерматология қичиманинг учта клиник турини фарқлайди:

  • Катталар қичимаси;
  • Болалар қичимаси;
  • Тугунли қичима.

Болалар қичимаси асосан ҳаётнинг биринчи йилида ривожланади, аммо 5 ёшгача бўлган болаларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Катталар қичимасидан асосан кекса ёшдаги кишилар азият чекади. Тугунли қичима одатда 50 ёшдан кейин ва кўпинча аёлларда кузатилади.

Қичима юзага келиши сабаблари

Қичима ривожланишининг асосий сабаби теридаги аллергик яллиғланиш ривожланишига олиб келадиган тананинг сенсибилизацияси (сезувчанлиги) ҳисобланади. Организмни сенсибилизацияловчи асосий агентлар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Емизикли чақалоқларда бу сигир ёки она сутидаги оқсил, бироз каттароқ ёшда — қўзиқорин, ун маҳсулотлари, тухум, ситрус мевалар, шоколад, қулупнай, баъзи балиқ турлари бўлиши мумкин. Катталарда озиқ-овқат сенсибилизаторлари сифатида дудланган маҳсулотлар, асал, қаҳва, алкогол, аччиқ маҳсулотлар ва зираворлар хизмат қилиши мумкин.

Болаларда қичима ривожланишида екссудатив диатез, шунингдек ҳазм қилиш трактининг турли ферментопатиялари каби намоён бўладиган аллергик реакцияларга конституцион мойиллик муҳим аҳамиятга ега. Болаларда ҳам, катталарда ҳам дисбактериоз, гелминтоз, ўт чиқариш йўлларнинг дискинезиясида организмнинг ичакдан аутосенсибилизация ва аутоинтоксикацияланиши касаллик ривожланишига туртки бўладиган омиллар саналади. Катталарда қичима ривожланишида нерв-емоционал бузилишлар (уйқу бузилиши, неврастения) ва баъзи умумий касалликлар (қандли диабет, ички аъзолар ўсмалари, лимфогранулематоз, сурункали гепатит, жигар сиррози, холесистит ва бошқалар) провокацион омиллар бўлиши мумкин.

Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, қичима ҳашаротлар чақиши (чивин, бурга, кана) туфайли юзага келади ва касалликни епизоонозга оид қилишни таклиф қилишади. Бу гипотеза касалликнинг қишлоқ жойларда кенг тарқалганлиги, унинг мавсумийлиги ва кўпчилик беморларда ҳашарот антигенлари билан аллергик пробанинг ижобий натижа бериши билан тасдиқланади.

Қичима аломатлари

Болалар қичимаси терида 3-5 мм келадиган тарқоқ ва кўплаб тошма тошиши билан бошланади, уларнинг юзасида вақт ўтиб пуфакчалар пайдо бўлади. Пуфакчалар ёрилиб, сероз қобиқ билан қопланган ерозиялар ҳосил қилади. Гавда ва юз терисида тошма мавжудлиги билан бир қаторда, оёқ-қўлларнинг ёзилувчи юзасида кўп миқдорда тошмалар мавжудлиги одатийдир. Қичимада папуловезикулалар қўл ва оёқ кафти терисида ҳам жойлашган бўлиши мумкин. Бунда улар каттароқ ўлчамга (5-7 мм) ега, асоси шишган ва атрофи яллиғланган бўлади. Қичиманинг ўзига хос хусусияти кучли қичишишдир. Қашиш туфайли тошмалар ўрнида кўплаб екскориациялра пайдо бўлади.

Қичима билан касалланган болаларда тошма тошиши билан бир қаторда асаб-руҳий бузилишлар ҳам кузатилиши мумкин: инжиқлик, ёмон ухлаш, йиғлоқилик, юқори таъсирчанлик. Бу аломатлар ҳам касалликнинг ўзи (кучли қичишиш ва организмнинг аутоинтоксикацияси туфайли), ҳам конституциясининг ўзига хосликлари натижасида асаб тизимининг туғма лабиллиги туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

Кўп ҳолларда боланинг рационидан сигир сути ва болалар учун қўшимчаларни чиқариб ташлагандан кейин қичима аломатларининг мустақил регресси кузатилади. Бироқ болалар қичимаси атопик дерматит, пруригиноз екзема ёки катталар қичимасига айланиши мумкин. Бундай трансформация белгиси оқ дермографизм пайдо бўлиши, қорин рефлексининг камайиши ва оёқ кафтиникининг йўқолишидир. Бундай болаларда тери қуруқлиги, ангидроз, сон ва чов лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади.

Катталар қичимаси қорин, думба, курак ва оёқ-қўлларнинг ёзилувчи юзасида интенсив қичийдиган тугунчали тошма тошиши билан тавсифланади. Юз ва оёқ-қўлларнинг букилувчи юзаси одатда тегинилинмайди. Катталар қичимасида катталиги 5мм гача бўлган қўнғир-қизил рангдаги зич яримшарсимон ёки конуссимон папулалар хосдир. Шу билан бирга, ёрқин қизил рангда ва ўта кучли қичиши билан ажралиб турадиган папулалар ҳам кузатилиши мумкин. Геморрагик қобиқ билан қопланган кўплаб екскориациялар қайд қилинади.

Катталардаги қичима ўткир ва сурункали кечимга ега бўлиши мумкин. Сурункали шаклда терида кузатиладиган аломатларга аста-секин невротик синдром қўшилади: уйқу бузилиши, таъсирчанлик, сезиларли емоционал лабиллик.

Тугунли қичима сурункали ва узоқ давом етиши билан ажралиб туради. Тошмалар яримшар шаклдаги зич папулалар билан намоён бўлади. Уларнинг катталиги 6 дан 15 мм гача ўзгариб туради. Тугунли қичимада тошмалар асосан оёқларнинг ёзилувчи юзаси терисида, камроқ ҳолларда — қўл ва гавдада жойлашган бўлади. Қичима елементларини қашиш туфайли инфекцияланиши остиофолликулит, фолликулит, пиодерма ёки фурункулёз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Қичима ташхиси

Қичимани ташхислашда, дерматолог тошмани кўриши ва дерматоскопия ўтказиши керак. Иккиламчи инфекция қўшилганига гумон қилганда қўзғатувчини аниқлаш учун бактериал екиш ва унинг антибактериал препаратларга сезгирлиги аниқлаш бажарилади. Қичимани ошқозон-ичак тракти бузилиши ёки ендокрин патология фонида юзага келишида гастроентеролог ёки ендокринолог маслаҳати талаб қилинади. Гелминтлар тухумларини ўрганиш ва дисбактериозни таҳлил қилиш учун ахлат намунаси олинади. Зарурат туғилса, қичимаси мавжуд беморларга жигар ва меъда ости бези УТ текшируви, жигар пробаси, меъда ости бези ферментларини ўрганиш белгиланади.

Қичимани ташхислашда муҳим аҳамиятга ега бўлган нуқта, худди шундай клиник кўринишга ега дерматологик касалликларни истисно қилишдир. Тошманинг жойлашуви ва қичима елементларининг морфологик хусусиятлари кўп ҳолларда касалликни атопик дерматит, қўтир ва токсикодермиядан ажратиш имконини беради.

  • Атопик дерматитда, қичимадан фарқли ўлароқ, тошмалар оёқ-қўлларнинг букилувчи сиртида жойлашган бўлади.
  • Қўтирдадерматоскопия ўзига хос йўлларни аниқлаш имконини беради, қўтирга синов ўтказилганда ижобий натижа олиш ташхисни тасдиқлайди.
  • Токсидермия дори воситаларини қабул қилиш ва тошма тошиш ўртасидаги боғлиқлик билан тавсифланади. Тугунли қичимани қизил ясси лишайдан фарқлаш керак.

Қичимани даволаш

Қичима касаллигини даволашда парҳез муҳим ўрин тутади. Емизикли чақалоқларда она сутига организмнинг сенсибилизациясини камайтириш учун емизишдан 15 дақиқа олдин унга 10 томчи соғилган сут бериш тавсия етилади. Қичимада рационга қатиқ, творог ва сабзи шарбатини ертароқ киритиш керак. Ҳомиладор ва емизикли аёллар кўп миқдорда ситрус мевалар, тухум, балиқ, тузламалар истеъмол қилишдан қочишлари керак.

Қичимадан азият чекаётган каттароқ болалар ва катталарга ачитқи сут маҳсулотлари (ряженка, творог, кефир), қайнатилган мол гўшти, кунгабоқар мойи, мева ва сабзавотлар (айниқса сабзи, карам, исмалоқ ва нўхат) тавсия етилади. Гелминтли инвазия аниқланганда дегелментация ўтказилади. Шунингдек сурункали инфекция ўчоқлари санацияси даркор, масалан кариоз тишлар, отит, синусит, сурункали тонзиллит, дисбактериоз ва ошқозон-ичак касалликларини даволаш.

Қичимани даволашда ҳазм қилишни яхшилайдиган ферментлар (панкреатин ва бошқалар), Б гуруҳи витаминлари, А ва C витаминлар, антигистамин воситалар (фенкарол, лоратадин, дезлоратадин, клемастин, хлоропирамин ва бошқалар), калций препаратлари ва тинчлантирувчи дорилар (пион, валериана дамламаси) белгиланади. Кепак, еман дарахти пўсти, иттиканак ва бойчечакли шифобахш ванналар қабул қилиш ҳам яхши самара беради. Қўшимча воситалар сифатида қичимада глюкокортикоидлар сақлаган крем ва малҳамлар қўллаш мумкин. Оғир ҳолатларда глюкокортикостероидларни ичга қабул қилиш белгиланади.

Физиотерапевтик усуллардан қичимада буйрак усти безлари соҳасига микротўлқинли терапия, суберитем дозада ултрабинафша нурланиш, електросон, гидрокортизон билан фонофорез, индуктотермия, бўйин симпатик тугунлари соҳасига диадинамотерапия, шифобахш електрофорез қўлланилади.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...