Кесарча кесиш — кўрсатмалар, камчилик

Кесарча кесиш — кўрсатмалар, камчилик

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Кесарча кесиш — кўрсатмалар, камчилик ва афзалликлари, асоратлари, тавсиялар

Кесарча кесиш (лот. сеcтио cаесареа, сеcтио — «кесим» ва cаедо — «кесаман»), рус. кесарево сечение — сунъий туғруқни амалга ошириш операцияси бўлиб, бунда ҳомила ва йўлдош олдинги қорин девори ва бачадон танаси кесимидан чиқариб олинади. Кесарча кесиш ҳомила тириклигида, агар аёл ўзи мустақил туға олмаса (тоснинг тор ёки деформацияланган бўлиши, қиннинг кескин чандиқли ўзгаришлари, йўлдошнинг кўндаланг ётиши) амалга оширилади. Кўп ва ўткир қон кетишида она ҳаётини сақлаб қолиш учун жонсиз ёки яшай олмайдиган ҳомила мавжуд бўлса ҳам амалга оширилади.

Операция тарихи

Бугунги кунгача сақланиб қолган маълумотларга кўра, кесарча кесиш енг қадимий жарроҳлик амалиётлардан бири саналади. Қадимги Юнонистон афсоналарида, Асклепий ва Дионис ушбу амалиёт ёрдамида ўлган она бачадонидан чиқариб олинганлиги қайд қилинган. Римда, милоддан аввалги ВИИ аср охирида, марҳум ҳомиладор аёлни қорин бўшлиғидан боласи чиқариб олинганидан кейингина кўмиш мумкинлиги тўғрисидаги қонун кучга кирган. Кейинчалик бу манипуляция бошқа мамлакатларда ҳам амалга оширила бошланди, аммо фақат ўлимга маҳкум бўлган аёлларда. ХВИ асрда франсуз қиролининг шифкори Амбураз Паре биринчи марта тирик аёлларда кесарча кесиш ўтказишни бошлади. Аммо амалиёт ҳар доим ўлим билан тугар еди. Паре ва унинг издошлари хатоси, кесилган бачадон унинг қисқарувчанлигига таянлиган ҳолда тикилмас еди. Операция фақат онанинг ҳаётини сақлаб қолиб бўлмайдиган ҳолларда болани қутқариш учун амалга оширилар еди.

Фақат ХИХ асрга келиб операция давомида бачадонни олиб ташлаш тавсия етилган, натижада ўлим ҳоллари 20-25% гача камайган. Беш йил ўтгач, бачадон уч қаватли махсус чок билан тикила бошланган. Шундай қилиб, кесарча кесишнинг янги босқичи бошланди. Енди жарроҳлик амалиёти нафақат ўлим ёқсида турган оналарда, балки ҳам онанинг, ҳам ҳомиланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўтказила бошланди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб антибиотиклар даври бошланиши билан операция натижалари яхшиланди, ўлим ҳоллари камдан-кам кузатиладиган ҳолга айланди. Бун ҳам она, ҳам ҳомила учун кесарча кесиш ўтказиш кўрсатмаси бериладиган ҳоллар сонини кенгайтирди.

Тирик аёлда биринчи ишончли жарроҳлик амалиёти 1610-йилда Виттенберглик жарроҳ И. Траутманн томонидан ўтказилган. Бола тирик чиқариб олинга, она еса 4 ҳафта ўтгач нобуд бўлган (сабаби операция билан боғлиқ емас).

Кесарча кесиш учун кўрсатмалар

Кесарча кесишга кўрсатма абсолют ва нисбий бўлади. Маълум сабабларга кўра операция ўтказмасдан бўлмайдиган ва табиий туғруқ ҳатто муҳокама қилинмайдиган кўрсатмалар абсолют саналади. Нисбий кўрсатмаларда маълум бир танлов бўлиши мумкин, бунга онанинг ўз хоҳишига кўра талаб қилиши ҳам киради.

Операцияни ўтказиш еса ўз навбатида режалаштирилган ва фавқулодда бўлиши мумкин.

Режалаштирилган кесарча кесиш

Режалаштирилган кесарча кесиш (КК) операцияси — кўрсатма туғруққача белгиланадиган амалиётдир. Худди шу тоифага хоҳиш бўйича кесарча кесиш ҳам киради. Режали КК`да кесиш горизонтал равишда амалга оширилади. Кўрсатмаларга:

  • Аёл чаноғининг ўлчами ва боланинг катталиги мос келмаслиги;
  • Йўлдошнинг кўндаланг жойлашуви — йўлдош бачадон бўйни устида жойлашган бўлиб, чақалоқнинг чиқиш йўлини тўсиб қўяди.
  • Табиий туғишга халақит берадиган механик тўсиқлар, масалан, бачадон соҳасида миома;
  • Бачадон ёрилиши таҳдиди (олдинги туғруқдан қолган бачадон чандиғи);
  • Ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлмаган касалликлар, бунда табиий туғруқ онанинг саломатлигига таҳдид солади (юрак-томир тизими, асаб тизими, буйрак касалликлари, онкологик касалликлар, анамнезда ички тўр парданинг ажралиши мавжуд бўлса);
  • Туғруқ давомида она ҳаётига таҳдид солувчи ҳомиладорлик асоратлари (оғир гестоз— еклампсия);
  • Ҳомиланинг кўндаланг ёки тосли жойлашуви;
  • Кўп ҳомилалик;
  • Ҳомиладорликнинг охирида генитал герпес(боланинг жинсий йўллар билан алоқада бўлишини олдини олиш зарурати).

Фавқулодда кесарча кесиш

Фавқулодда кесарча кесиш деб табиий туғруқ жараёнида мураккабликлар юзага келганида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётига айтилади. Фавқулодда КК`да кесма одатда вертикал бўлади. Еҳтимолли сабаблари:

  • Туғиш фаолиятининг заифлиги ёки унинг тўлиқ тўхташи;
  • Нормал жойлашган йўлдошнинг ерта ажралиши (ҳомилани кислород билан таъминланиши тўхтайди ва ҳаёт учун хавфли бўлган қон кетиши бошланиши мумкин);
  • Бачадон ёрилиши хавфи пайдо бўлса;
  • Ўткир гипоксия (болага кислород йетишмаслиги).

Қарши кўрсатмалар

  • Ҳомиланинг бачадон ичида нобуд бўлиши;
  • Яшаш учун мос келмайдиган ҳомила ривожланиши нуқсонлари.

Кесарча кесишда анестезия

Кесарча кесиш одатда (95% ҳолларда) маҳаллий (епидурал ёки спинал анестезия ёки уларнинг комбинациясида) оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Бундай ҳолатда, фақат тананинг пастки қисмини оғриқсизлантирилади, бола чиқариб олингач она уни дарҳол қўлга олиши ва емизиши мумкин.

Фавқулодда кесарча кесиш керак бўлганда, баъзан умумий анестезия қилиш керак бўлади.

Операциядан олдин

Операциядан олдин қов соҳаси туклардан тозаланади ва сийдик пуфагини бўшатиш учун катетер ўрнатилади. Бўш сийдик пуфаги бачадонга босим ўтказмайди ва натижада бачадон туғруқдан кейинги даврда яхшироқ қисқаради. Шунингдек операция давомида унинг шикастланиши еҳтимоли камаяди. Анестезия ўтказилганидан кейин аёл жарроҳлик столига ётқизилади ва тананинг юқори қисми парда билан тўсилади.

Жарроҳ қов устида қорин олд деворини горизонтал кесади, фавқулодда ҳолатларда болани имкон қадар тезроқ чиқариб олиш учун киндикдан қовгача вертикал кесиш амалга оширилади. Агар кесарча кесиш билан тугаган олдинги ҳомиладорликдан қолган чандиқ бўлса, яна ўша жой қайта кесилади. Сўнг жарроҳ мушакларни очади, сийдик пуфагини ён томонга суради, бачадонни кесади ва ҳомилалик пуфагини очади. Шифокор чақалоқни чиқариб олади ва киндикни кесади, шундан кейин қўллари билан йўлдошни олиб ташлайди. Бачадон кесмаси тикилади, қорин девори тикланади ва терига чок қўйилади. Жарроҳлик амалиёти умумий 20-40 дақиқа давом етади, бола операциянинг тахминан 10 дақиқасида она қорнидан чиқариб олинади.

Агар қорин бўшлиғининг мушак тўқималарига дренаж қўйилган бўлса, у операциядан 2-3 кун ўтгач олиб ташланади, чоклар 5-6 кундан кейин.

Операциядан кейин

Операциядан кейинги бир сутка давомида аёлнинг ҳолати туну-кун назорат остида бўлади. Бачадон қисқаришига ёрдам бериш ва қонни тўхтатиш учун қоринга муз солинган халтача қўйилади, шунингдек оғриқ қолдирувчи, бачадон қисқаришига ва ошоқозон-ичак тракти фаолиятининг тикланишига ёрдам берувчи препаратлар белгиланади. Баъзан антибиотиклар тайинланиши мумкин.

Ҳозирги кунда, агар қон кетиш давом етмаса, вена ичига суюқликлар қуйиш керак емас ва бу ҳатто зарарли деб ҳисобланади, чунки ортиқча суюқлик ичак девори шишини чақиради. Оғриқсизлантириш йетарли бўлганида максимал ерта фаоллашув (операциядан 4-6 соатгача бўлган вақтгача), суюқлик ва озиқ-овқат истеъмолининг ерта бошланиши (Фаст Траcк Реcоверй консепсияси) операциядан кейинги реабилитация вақтини қисқартириши ва асоратларни бир неча марта камайтириши исботланган. Бачадоннинг қисқариши ва лактация жараёнини рағбатлантириш учун чақалоқни ерта кўкракка қўйиш айниқса муҳимдир.

Онага олдиндан операциядан кейин тақиш учун мўлжалланган бандаж сотиб олиш тавсия етилади, у дастлабки кунларда юриш, ётиш ва ўриндан туришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни анча йенгиллаштиради.

Таомнома биринчи кун асосан суюқликлардан иборат бўлади, иккинчи кун суюқ овқатларга(булён, бўтқалар ва шу кабилар) рухсат берилади. Ҳаммаси режадагидек кеца, учунчи кун она емизикли оналар учун одатий бўлган тўлақонли рационга ўтади. Кўпчилик оналар туғруқдан кейин қабзиятдан шикоят қилганликлари боис, иложи бўлса яна бир неча кун қаттиқ овқатлар истеъмол қилмаслик керак. Муаммо юзага келиб бўлган бўлса, шамчалар, хуқналар қўллаш, таомномага ич юмшатувчи маҳсулотлар (қатиқ, қуритилган мевалар ва ҳоказо) киритиш мумкин.

Жинсий ҳаётга камида бир ярим ойдан кейин қайтиш тавсия етилади. Контрасепция есдан чиқарилмаслик керак. Мутахассислар кейинги ҳомиладорликни икки йил ўтгач режалаштиришни тавсия етадилар, бу нафақат операция билан боғлиқ, бундай муддат табиий туққан оналарга ҳам тавсия етилади. Бу вақт ичида она ўз кучларини тиклаб олади.

Баъзи нотўғри фикрлар мавжудлигига қарамасдан, операция ўтказилганидан кейин она кейинчалик табиий туғиши мумкин, фақат олдиндан шифокор билан маслаҳатлашиб олиш керак.

Кесарча кесишнинг афзалликлари ва камчиликлари

Афзалликлари

  • Клиник жиҳатдан тор чаноққа ега бўлган аёлларда нисбатан хавфсиз туғиш;
  • Табиий туғиш онанинг ёки боланинг соғлиғига / ҳаётига таҳдид соладиган ҳолларда кесарча кесишнинг зиёни мумкин бўлган асоратлар зиёнидан анча паст;
  • Қин чўзилмайди, епизиотомия туфайли оралиққа чоклар қўйилмайди, шунинг учун жинсий ҳаёт билан боғлиқ муаммо юзага келмайди;
  • Геморройва тос аъзоларининг тушишидан қочиш имкони;
  • Туғруқ йўлларидан ўтаётганда боланинг боши деформацияланиши еҳтимоли бўлмайди.

Камчиликлари

  • Онанинг қорин бўшлиғи инфекцияланиши еҳтимоли;
  • Айрим ҳолларда жиддий, шу жумладан ҳаёт учун хавфли асоратлар еҳтимоли табиий туғруққа қараганда тахминан 10 марта юқори;
  • Айрим ҳолларда лактация жараёнининг бошланиши қийинлиги;
  • Кесарча кесишдан қолган бачадон чандиғи, содир бўлган ва кейинги туғиш (агар режалаштирилаётган бўлса) ўртасида узоқ муддатли танаффусга еҳтиёж туғдиради, чунки кейинги туғруқдаги тўлғоқда бачадон мушак қатламининг қисқариши шу даража кучли бўладики, баъзи ҳолатларда (статистик маълумотларга кўра 1-2 фоиз) чандиқ бардош бера олмайди ва очилиб кетади. Ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин, бунинг учун шифокор кесарча кесиш ўтказилганидан кейин дарҳол бачадоннинг кесилган жойи тезроқ битиб кетиши учун терапияни бошлаши керак. Яъни, кейинги ҳомиладорлик учун, содир бўлган туғруқнинг дастлабки соатларидан бошлаб чоралар кўриш зарур бўлади.
  • Табиий туғруқ физиологик жараёнининг «тугалланмаганлиги» сабабли онада психозлар ривожланиши билан боғлиқ стресслареҳтимоли;
  • Ҳомила қиз бўлганида онанинг вагинал микрофлораси болага ўтмаслиги, бундай микрофлора қизларда вулвовагинит ривожланиш еҳтимоли камайтиради;
  • Кесарча кесиш билан туғилган болаларда астма, 2-тоифа диабет касаллиги(1-тоифа туғма патология бўлгани учун) ривожланиши еҳтимоли юқори бўлади, ичак микрофлораси фарқ қилади. Тҳе Тимес оф Индиа хабарига кўра, сичқон мисолида олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижалари кесарча кесиш орқали туғилган бола организмининг ҳимоя функцияси (иммунитети) пасайишини кўрсатган, чунки туғилиш пайтида она организмидаги ичак бактериялари билан алоқа бўлмайди.

Кесарча кесиш асоратлари ва оқибатлари

Енг кенг тарқалган асоратлардан бири — битишмалар (спайка) ҳисобланади. Ичак қовузлоқлари ёки қорин бўшлиғининг бошқа аъзолари бир-бири билан бирлашиб кетади. Даволаш, аёлнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ: бу оддий физиотерапия муолажалари билан чегараланиш ёки жарроҳлик аралашувигача бориши мумкин.

Ендометрит — бачадонда яллиғланиш жараёнидир. Айнан унинг олдини олиш учун операциядан кейин дарҳол антибиотиклар буюрилади.

Қон кетиши шунингдек кесарча кесиш асорати қаторига киради ва камдан-кам ҳолларда бачадонни олиб ташлаш заруратини туғдиради.

Асоратлар, шунингдек, чокларнинг битиб кетишида ҳам юзага келиши мумкин, баъзан улар очилиб кетади.

Анестезиядан кейинги мураккабликлар. Операциядан кейин оғриқ қолдирувчили катетер яна бир муддат белда қолдирилади ва у орқали оғриқ қолдирувчи препаратлар киритиб турилади. Шу сабабли, операция тугагач, аёл бир ёки иккала оёқларини сезмаслиги, бир муддат юра олмаслиги мумкин.

Баъзан аёлни кушеткага кўчириб ўтказишда унинг оёқлари қайрилиб қолиши мумкин, оғриқ қолдирувчилар таъсири остида бўлган аёл буни сезмайди ва оёқ шу ҳолатда қолиб кетади. Оёқнинг узоқ муддат нотабиий ҳолатда бўлиши натижасида давомли позицион босилиш синдромиривожланади. Бошқача қилиб айтганда, юмшоқ тўқималар узоқ вақт қон таъминотисиз қолиб кетади. Босилиш бартараф етилгач еса шок, кучли шиш, оёқ ҳаракат фаолиятининг бузилиш ва баъзан буйрак йетишмовчилиги ривожланиши мумкин, буларнинг барчаси бир неча ой давом етиши мумкин бўлган кучли оғриқ билан кечади.

Шу сабабли, туғруқхона персоналидан сизни кушеткага тўғри олиб ўтганликларини текширишни сўранг. Ёдда тутинг, бундай оддий хатолик фожиали якун ясаши мумкин. Шу билан бирга, анестезийга доимо бош ва бел оғриғи ҳамроҳлик қилади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...