Кандли диабет

Кандли диабет

27.04.2018 0 By Davolash.uz

Кандли диабет — белгилари, келиб чиқиш сабаби, ташхис ва даволаш

Қандли диабет (халқ орасида «сахар касаллиги» деб ҳам айтилади) — танада углевод ва сув алмашинувининг бузилишидир. Бу касаллик меъда ости бези функцияси бузилиши оқибати ҳисобланади. Меъда ости бези инсулин гормонини ишлаб чиқаради. Инсулин қандни қайта ишлашда қатнашади. Бу гормонсиз организм қондаги глюкоза миқдорини меъёрда ушлаб тура олмайди ва унинг миқдори ошиб кетади. Натижада организм ортиқча глюкозани сийдик орқали чиқариб юбориши кузатилади.

Бу ҳолат билан параллел равишда сув алмашинуви ҳам бузилади. Тўқималарда сувни ушлаб туриш хусусияти пасаяди ва натижада сув кўп миқдорда буйраклар орқали чиқиб кетади.

 

Қандли диабет касаллиги нима?

Агар киши қонида шакар (глюкоза) миқдори меъёрдан ошиб кетган бўлса, бу касаллик — қандли диабетнинг биринчи аломати ҳисобланади. Инсон танасида инсулин ишлаб чиқариш учун меъда ости бези ҳужайралари (бета-ҳужайралар) жавобгар. Бир вақтинг ўзида инсулин ҳужайраларга глюкозани ўзлаштиришга ҳам ёрдам беради. Қандли диабетда нима содир бўлади? Танада инсулин кам миқдорда ишлаб чиқарилади, қонда глюкоза миқдори юқори бўлади, лекин шунга қарамай ҳужайраларга глюкоза йетишмаслиги бошланади.

Бу метаболик касаллик ирсий ёки орттирилган бўиши мумкин. Инсулин йетишмаслигида терида йирингли ва бошқа тери касалликлари пайдо бўлиши, тишлар, буйрак, асаб тизими шикастланиши, атеросклероз, стенокардия, гипертония ривожланиши, кўришнинг бузилиши каби иккиламчи патологиялар кузатилади.

Етиологияси ва патогенези

Диабетни патогенетик асослари касаллик турига боғлиқ бўлади. Бир-биридан тубдан фарқ қилувчи унинг икки тури фарқланади. Замонавий ендокринология касалликнинг таснифланиши шартли деб атаса ҳам, касалликнинг ҳар бир турида даволаш стратегиясини белгилаш муҳим аҳамиятга ега. Бу уларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида тўхталишни талаб қилади.

Умуман, қандли диабет, аслида метаболик касалликлар турига киради. Бу вақтда фақат углевод алмашинуви бузилади. Бу кўрсаткич гипергликемия дейилади. Муаммонинг енг муҳим асоси тўқима билан инсулин ўзаро таъсирлашуви бузилиши ҳисобланади. Глюкоза тана ҳаёт жараёнларини давом еттириш учун асосий енергия субстрати сифатида керак. Тўқималарга глюкозанинг ўтмаслиги, глюкозанинг гликоген сифатида жигарда депо бўлиб тўпланмаслиги унинг қондаги миқдорини ошишига сабаб бўлади. Ана шу ўзгаришлар қандли диабет номини олган.

Шуни билиш керакки, ҳар қандай гипергликемия ҳақиқий диабет емас, фақат инсулин таъсирида кечадиган ўзгаришлар диабет дейилади.

Касаллик ривожланишида қуйидаги омиллар таъсир ўтказади:

  • Феохромоситома — буйрак усти бези ўсимтаси, натижада инсулинга акс таъсир етувчи гормонлар кўп ишлаб чиқарилади;
  • Буйрак усти безлари гиперфаоллиги (гиперкортицизм);
  • Гипертиреоз;
  • Жигар сиррози;
  • Углеводларга сезувчанлик бузилиши;
  • Вақтинча гипергликемия — қонда глюкоза миқдорининг вақтинчалик ошиши.

Бундай ҳолатларда иккиламчи қандли диабет юзага келади ва асосий омил бартараф етилганда диабет ҳам ўз-ўзидан йўқолади, лекин бу омилларнинг узоқ вақт давомида таъсир етиши бирламчи диабетга олиб келиши мумкин.

Нима учун касалликни икки турга бўлишади?

Касалликни турлаш муҳим ҳисобланади, чунки бу касалликнинг турлари бошланғич даврда бир-биридан тубдан фарқ қилади ва даволаш ҳам шунга қараб белгиланади. Касаллик қанча узоқ давом етаверса, уни даволаш усуллари бир-бирга ўхшаб кетаверади.

1-тип диабет

Шунингдек инсулинга боғлиқ диабет дейилади. Кўпинча ёшлар, 40 ёшгача бўлган, озғин одамлар азият чекади. Касаллик оғир кечади, даволаш учун инсулин берилади. Сабаби: организм меъда ости бези ҳужайраларини йўқ қилувчи антитана ишлаб чиқаради.

Диабетни 1-туридан бутунлай даволаниб бўлмайди, лекин баъзи ҳолларда без фаолиятини меъёрда ушлаб туриб, парҳезга амал қилинса, касаллик ортиқча безовта қилмайди. Доимий равишда сунъий инсулин қабул қилиш талаб етилади. Инсулин ошқозон-ичак трактида парчаланиб кетиши боис, у фақат инйекция орқали овқатланиш вақтида киритилади. Қатъий парҳезга амал қилиб, овқат рационидан йенгил ҳазм бўлувчи углеводларни (шакар, ширинликлар, мевали шарбатлар) бутунлай чиқариб ташлаш керак.

2-тип диабет

Бу инсулинга боғлиқ бўлмаган диабет дейилади. Кўпинча ёши катталар, тўлароқ, 40 ёшдан ўтганлар азият чекади. Сабаби: ҳужайраларнинг озиқ кўплигидан инсулинга таъсирчанлигининг йўқолишидир. Касалликни даволашда ҳар доим ҳам инсулин керак бўлавермайди. Фақатгина малакали шифокор даволаш тартибини белгилай олади.

Аввало бундай беморларга парҳез буюрилади. Шифокор тавсиясига амал қилиш муҳим аҳамиятга ега. Тана вазнини меъёрга келгунча аста-секин, ойига 2-3кг тушуриб бориш тавсия етилади. Парҳезга амал қилмаганда қонда шакар миқдорини туширувчи дорилар, енг оғир ҳолларда инсулин буюрилади.

Қондаги юқори глюкоза миқдори қандай зарар йетказади?

Гипергликемия қанча узоқ давом еца, касаллик шунча оғир кечади. Бу организмни қондаги глюкоза миқдорини камайтириш учун қўллайдиган механизмлари туфайли содир бўлади, улар:

  1. Глюкозани ёғларга айлантириб сақлаши, натижада семириш юзага келади;
  2. Ҳужайра қобиғини «гликолизлаш», яъни қобиқ таркибидаги оқсилларга қанд аралашиши;
  3. Глюкозани сорбитол парчалаш функисяси фаоллашиши. Бунинг натижасида заҳарли моддалар пайдо бўлади ва нерв ҳужайралари шикастланади;
  4. Катта ва кичик қон томирларини шикастланиши. Бу оқсилнинг гликосилацион прогрессияси ва холестерин тўпланиши натижасида содир бўлади. Натижада микроангиопатияюзага келади.

Шундай қилиб касаллик вақт ўтиши билан деярли барча органларнинг шикастланишига олиб келади.

Қандли диабетнинг белгилари ва аломатлари

Касаллик белгилари босқичма-босқич ривожланади ва секинлик билан намоён бўла бошлайди. Асосан қонда глюкоза миқдорининг юқори бўлиши кузатилади.
Беморларда касаллик пайдо бўла бошланганида:

  • Оғизнинг доимий қуриши;
  • Қондириб бўлмас чанқоқлик;
  • Кунлик сийдик ажралишининг ошиши;
  • Тана вазнининг камайиши ёки бирдан ошиб кетиши;
  • Кучли тери қичиши ва қуруқлашиши;
  • Тери ва юмшоқ тўқималарда йирингли ярачалар пайдо бўлиши;
  • Мушакларнинг кучсизлиги ва ҳаддан ташқари терлаш;
  • Ҳар қандай яраларнинг қийин битиб кетиши;

Бу белгилар учраганда шифокор ҳузурига бориш тавсия етилади. Касаллик жиддий асоратлар қолдириши ва кома ҳолатигача олиб бориши мумкин. Касаллик асоратларига:

  • Кўришнинг бузилиши;
  • Бош оғриғи ва ақлий фаолият пасайиши;
  • Юрак оғриғи, жигарнинг катталашиши;
  • Оёқлардаги оғриқ ва юришнинг бузилиши;
  • Тери, айниқса, оёқларда сезгирлик камайиши;
  • Яралар пайдо бўлиши;
  • Қон босимининг ошиши;
  • Юз ва оёқ шишиши;
  • Касалдан ацетон ҳиди келиши;
  • Бош айланиши.

Қандли диабет ривожланиши сабаблари

Касалликнинг ривожланишининг асосий сабабларига:

  1. Ирсият. Албатта, касаллик таъсир етувчи омиллар бўлмаганда ривожланмайди, лекин мойиллик юқори бўлади.
  2. Семизлик. Ортиқча вазн иккинчи турдаги диабет шакилланишига олиб келади.
  3. Касалликлар. Инсулин ишлаб чиқариш учун жавобгар бета ҳужайраларини шикастланишига олиб келувчи касалликлар. Уларга панкреатит, меъда ости бези саратони, бошқа ендокрин безлар касалликлари киради.
  4. Вирусли инфексиялар(қизамиқ, сувчечак, юқумли гепатит ва бошқа касалликлар). Ушбу инфекциялари диабет ривожланишига ҳисса қўшади. Айниқса, хавф остида бўлган одамлар учун.
  5. Асабийлашиш, стресс. Стресс, асабийлашишдан йироқ бўлиш тавсия етилади.
  6. Ёши. Ёш ортиши билан ҳар ўн йилда диабет ривожланиш хавфи икки баравар ортади.

Бу рўйхатга иккиламчи диабет чақириши мумкин бўлган омиллар киритилмаган, чунки асосий омил бартараф етилганда касаллик ҳам тузалиб кетади.

Диабет ташхиси

Агар касаллик мавжудлигига шубҳа бўлса уни тасдиқлаш ёки инкор қилиш керак бўлади. Бунинг учун бир қатор лаборатория ва инструментал усуллар бор ва бу таҳлилар ёрдамида касалликка аниқ ташхис қўйилиши мумкин. Уларга:

  • Қонда глюкоза миқдори — оч қолганда глюкоза миқдорини аниқлаш;
  • Глюкозага сезувчанлик синови — оч ҳолатда ва овқатдан кейин икки соат ўтиб қондаги глюкоза миқдорини солиштириш;
  • Гликемик кузатув — кун давомида қондаги қанд миқдорини бир неча бор таҳлил қилиш. Даволаш самарасини ўрганиш учун қўлланилади;
  • Сийдикда глюкоза, оқсил, оқ қон ҳужайралари мавжудлигини текшириш;
  • Сийдикда ацетон мавжудлигини текшириш;
  • Қонда гликолизланган гемоглобин миқдорини аниқлаш
  • Қоннинг биокимёвий таҳлили;
  • Қондаги ендоген инсулинни аниқлаш;
  • ЕКГ — диабетдан миокард кўрган зарарни аниқлаш учун;
  • УТТ, капиляроскопия кабилар ёрдамида қон томирлар шикастланиш даражаси ўрганилади.

Диабет билан касалланган барча беморлар қуйидаги мутахассислар билан маслаҳатлашиши керак:

  1. Ендокринолог;
  2. Кардиолог;
  3. Невролог;
  4. Офталмолог;
  5. Жарроҳ;

Қондаги қанд миқори кўрсаткичлари

Даволаш пайтида диабет ва уни динамик баҳолаш, ташхис қўйиш учун биринчи усул қонда глюкоза (шакар) даражасини ўрганиш ҳисобланади. Даволаш ва кейинги ҳаракат ана шу кўрсаткичга қараб тайинланади.

Мутахассислар касалликни ўрганиш жараёнида аниқ кўрсакичлар жадвалини тузиб чиқшган. Бу миқдор кўрсаткичлари нафақат ендокринологлар, балки беморлар учун ҳам керак бўлади.

 

Углевод алмашинуви ҳолатиГлюкоза миқдори
МеъёрдаОч қолганда3,3-5,5 ммол/л
Углевод истеъмол қилингандан 2 соат ўтиб<7,8 ммол/л
Сезувчанлик бузлишидаОч қолганда5,5-6,7 ммол/л
Углевод истеъмол қилингандан 2 соат ўтиб7,8-11,1 ммол/л
Қандли диабетдаОч қолганда>6,7 ммол/л
Углевод истеъмол қилингандан 2 соат ўтиб>11,1 ммол/л

Қандли диабетнинг диагностика жадвалидан кўриниб турибдики, қондаги қанд миқдорини аниқлаш жуда оддий ва уй шароитида гликометр билан ўлчанса ҳам бўлади. Худди шу тарзда, турли йўллар билан диабетни даволаш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқилган.

Касаллик даражалари

Касалликни жиддийлигига қараб таснифлаш жуда муҳим саналади. Асосан гликемия даражасига қараб фарқланади. Даражаланиш ташхис қўйишда ёрдам беради ва асоратларни олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Тиббий ёзувларга қараб касаллик қандай кечаётганини, асоратлар оғир-йенгиллигини билиб, фарқлаш мумкин.

1-даража

Касалланиш орасида енг яхши кўрсаткич ҳисобаниб, ҳар қандай даволаш жараёни касалликни ана шу даражага туширишга қаратилган бўлади. Қанд миқдори инсулин билан бутунлай қопланади, глюкоза даражаси 6-7 ммол / л атрофида,  глёкозурия (глюкозани сийдик билан ажратиш) учрамайди, бошқа кўрсаткичлар ҳам меъёрда.

Касаллик фонида ривожланган касалликлар учрамайди, асоратлар йўқ. Бундай натижага даволаш курсига тўлиқ амал қилиш ва парҳез тутиш ёрдамида еришилади.

2-даража

Бу даражада инсулин қанд миқдорини бироз қоплай олмаётганидан далолат беради. Кўзлар, буйраклар, юрак, қон томирлари, оёқларда, нервларда шикастланишлар мавжуд бўлади.

Қонда глюкоза миқдори бироз ошган ва 7-10 ммол / л атрофида бўлади, глюкозурия учрамайди. Бошқа кўрсаткичлар ҳам бироз меъёрдан ошган бўлади.

3-даража

Бу даражада касаллик фаол ривожланаётгани ва уни дори-дармонлар билан ушлаб туриб бўлмаслиги кузатилади. Глюкоза миқдор 3-14 ммол / л  атрофида,  глюкозурия доимий бўлади, юқори протеинурия кузатилади, шикастланган органлар аста-секин белги беришни бошлайди.

Кўриш ўткирлиги тез пасайиб кетади, гипертония кузатилади, оёқларда ва бармоқ учларида сезувчанлик камаяди.

4-даража

Бу даражада мутлақ декомпенсация кузатилади ва қилган муолажалар (агар бўлса) умуман фойда бермаётганидан далолат беради. Шундай қилиб глюкоза миқдори жиддий рақамларгача (15-25 ва ундан кўп ммол / л) кўтарилади, қанд миқдорини туширишга уриниш яхши самара бермайди.

Сийдик орқали оқсил ажралиши янада фаоллашади. Буйраклар йетишмвочилиги юзага келади, терида яралар ва гангрена учраши мумкин. Комага тушиш хавфи ўта юқори.

Касаллик оқибатлари ва асоратлари

Ўз-ўзидан диабет инсон ҳаёти учун хавфли емас. Унинг асоратлари ва оқибатлари хавфли ҳисобланад. Енг кўп учрайдиган асоратларга тўхталиб ўтамиз.

Диабетик нейропатия

Бу қўл-оёқларнинг оғриши, ачиши ёки сезувчанлигини пасайиб кетиши билан намоён бўлади. Сабаби нерв тўқималарининг озиқланиши бузилишидир. Нерв фаолиятини тиклаш учун тиокта кислотаси сақлаган препаратлар ёрдам беради. У танадаги углевод ва липид алмашинувини тиклайди ва асаб тўқималарининг физиологик жараёнлари нормаллаштиради.

Кома

Кома жуда тез ривожланиши мумкин. Енг кенг тарқалган диабетик кома — кетоацидотик комадир. Бу қондаги заҳарли моддаларнинг миқдори юқорилиги натижасида келиб чиқади ва бундай ҳолларда зудлик билан беморга тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

Шишлар

Шишлар маҳаллий ва умумий бўлиши мумкин. Аслида, бу аломат буйрак дисфункцияси (йетишмовчилиги) кўрсаткичи ҳисобланади.

Қон босимининг ўзгариши

Қандли диабетда қон босими кўтарилиши ёки тушиб кетиши мумкин. У юрак йетишмовчилиги ва буйракларнинг дисфункцияси натижасидир.

Гангрена

Ангиопатия натижасида қон айланиши бузилиши кузатилади. Узоқ вақт давом етган ҳолларда тананинг охири қисмларида гангреналар юзага келиши мумкин. Бу қайтарилмас жараён бўлиб, гангрена бўлган қисм ампутация қилиниши талаб етилади.

Диабетнинг олдини олиш учун

Афсуски, кўп ҳолатларда биринчи турдаги диабетни олдини олиш мушкулдир. Чунки унинг асосий сабаблари ирсий омиллар ва кичик вируслардир. Лекин касаллик ҳаммада ҳам ривожланавермайди. Олимлар кўкрак сути билан кўпроқ озиқланган болаларда қандли диабет камроқ учрашини таъкидлашади, аммо бу ҳали исботланмаган.

Иккинчи турдаги диабетда еса умуман бошқача ҳолат. Чунки у нотўғри овқатланиш ва ҳаёт тарзи натижасида шаклланади, шунинг учун профилактик чора-тадбирларни қўлласа бўлади, демак:

  • Тана вазнини нормаллаштириш;
  • Қон босими ва ёғлар алмашинувининг назорат қилиш;
  • Йенгил ҳазм бўладиган овақат истеъмол қилиш;
  • Жисмоний фаолликка амал қилиш ва шу билан бирга ҳаддан зиёд зўриқишлардан ўзини тийиш.

Қандли диабетни даволаш мумкинми?

Бу жуда баҳсли масала, бугунги кунда қандли диабетни тўлиқ даволаш имкониятлари фаол изланишлар остида. Қийинчилиги шикастланган органларни тиклашдадир. Иккинчи турдаги диабетни бутунлай даволашни иложи бор, парҳез тутилиб, тана вазни меъёрга келтирилса касаллик бутунлай йўқолиб кетади. Бунда овқатланиш ва жисмоний фаолият тартибларини нормаллаштириш керак. Улар бузилганда касаллик яна қайталанади.

Расмий тиббиётга кўра — диабетни биринчи ҳамда иккинчи турининг чидамли шаклларини бутунлай даволашни имкони йўқ. Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилинган ҳолда касаллик асоратларини олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин. Зеро касалликни ўзи емас, асоратлари хавфли ҳисобланади.

Бироқ, ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмаганидек, бу касалликдан очлик ёрдамида бутунлай даволаниб кетган одамлар кам емас. Бу амалиётни шифкор жавобгарлиги остида ўтказса бўлади.

Замонавий тиббиётда меъда ости безига сунъий мослама киритиб, диабетни мунтазам равишда назорат қилиш имконияти мавжуд. Бу мослама автоматик равишда қонда қанд миқорини ўлчайди ва керак бўлса маълум миқдорда инсулин ажратади. Лекин сунъий инсулин ҳаммага ҳам бир хилдек таъсир қилмаганлиги учун бу усул ҳам ҳозирча ўз камчиликларига ега. Бир нарса аниқ, тиббиёт тўхтаб қолган емас, изланишлар доимо янгиликларни кашф қилмоқда.

 

Rating: 4.0/5. From 2 votes.
Please wait...