Иммунитетни ошириш усуллари

Иммунитетни ошириш усуллари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Иммунитетни ошириш усуллари, кўтариш учун маҳсулотлар, пасайиши сабаблари

Иммунитет (лот. иммунитас) — бу организмни ўз ҳужайралари ва тўқималарига зарар йетказадиган турли хил моддалар ва бошқа организмларнинг таъсиридан ҳимояланиш қобилияти бўлиб, ички муҳитнинг гомеостазини сақлаб қолиш учун асосан иммуноситлар функционал фаоллигининг ўзгариши билан тавсифланади. Баъзи бир сабабларга кўра, бу қобилият заифлашиши мумкин. Бундай ҳолларда иммунитетни ошириш талаб етилади.

Иммунитет пасайишининг белгилари

  • Тез чарчаш;
  • Сурункали чарчоқ;
  • Уйқучанлик ёки аксинча, уйқусизлик;
  • Бош оғриғи;
  • Мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ.

Кейинги босқич — охири йўқ касалланишлар, ҳеч қандай инфексия, ҳеч бир вирус кишини касалламай ўтмайди. Лаблардаги герпес организмда бузилиш мавжудлигини англатади ва шошилинч чора-тадбирларни кўришни талаб қилади. Охирги босқич — сурункали касалликлар ва асоратларнинг бутун мажмуаси. Бунда соғликни яхшилаш ва иммунитетни ошириш учун нима қилиш керак деган савол туғилади.

Хавф гуруҳлари

Кўп ҳолатларда иммунитетнинг кескин пасайиши стресс ва оғир зўриқишларда содир бўлади. Шу сабабли, хавф гуруҳига касби юқоридагилар билан боғлиқ бўлганлар шахслар киради. Булар космонавтлар, учувчилар, тадбиркорлар, профессионал спортчилар, портловчи моддалар билан ишловчилар ва бошқалар. Жарроҳлик операцияларда иммунитетнинг бузилиши ҳақида ҳам айтиб ўтиш керак, улар жиддий стресс саналади.

Янги туғилган чақалоқларда ва бир ёшгача бўлган болаларда иммунитет номукаммал бўлади, шунинг учун 6 дан 12 ойликкача бўлган болани ҳимоя қилишда емизиш ва дисбактериознинг олдини олиш муҳим аҳамият касб етади.

Хавф гуруҳида касби сабабли уйқу, овқатланиш ва жисмоний машқ бажариш тартибига риоя қилмайдиган кишилар ҳам киради. Қариялар ҳам хавф гуруҳида.

Иммунитет пасайиши сабаблари

  • Ёмон екология. Сув, ҳаво, инсектицидлар, гербицидлар, радионуклидлар. Олдинги аволдлар яхшироқ екологик шароитда яшар еди, шунинг учун улар деразани очибоқ шамоллаб қолишмас, бир қултум совуқ сув ичиб ангинага чалинишмасди.
  • Овқатланиш. 1000 дан ортиқ консервантлар, стабилизаторлар, бўёқлар, пишириқ кукунлари ва бошқаларни ўз ичига олган паст сифатли, сунъий, заҳарланган, маринадланган озиқ-овқатлар. Таркибида шакар юқори бўлган маҳсулотлар иммун тизимини заифлаштиради. Ширин, нордон, шакар ўрнини босувчи сақлаган ичимликлар организм гомеостазини (ички муҳитнинг барқарорлиги) бузади. Улар ҳужайра ва ҳужайралараро бўшлиқларнинг сувли муҳитини заҳарлайди ва иммунитетни пасайишига сабаб бўлади.
    Аёлларда доимий парҳезлар ва очлик сақлашлар иммунитетга жиддий зарар йетказади. Иммунитет тизимига вазннинг ортиқчалиги ҳам, камлиги ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, йетарсиз ҳам, ортиқча ҳам овқатланмаслик керак.
  • Витамин ва микроелементларнинг йетишмаслиги. Мисол учун, рух ва селен каби ферментатив модда алмашинувида иштирок етувчи асосий микроелементлар. А витамини йетишмовчилиги организмнинг ёт оқсил киришига иммун реакциясини заифлаштиради. Б гуруҳ витаминлари жисмоний стресс ва куч йўқотиш даврларида иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Б витамини даражасининг кескин пасайишида организмнинг инфекцияни ўлдириш учун антитаналар ишлаб чиқариш қобилияти сезиларли даражада камаяди. Витамин C йетишмаслиги иммунитетга турлича салбий таъсир кўрсатиши мумкин: патологик ҳолат ҳақида сигналга ҳимоя хусусиятлари реакциясининг пасайиши, инфекцияга қарши курашиш учун антитаналар ишлаб чиқариш тезлигининг камайиши.
  • Антибиотиклар. Немис шифокорлари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ҳар қандай антибиотик, ҳатто шифокор кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинаётган бўлса ҳам, органзимнинг иммунитетини 50-75 фоизга камайтирар екан. Шунинг учун маслаҳат: ҳеч қандай ҳолатда мустақил даволанмаслик ва дорихоналардан «таъбга мос келадиган» антибиотикларни харид қилмаслик керак, гарчи улар рецепциз сотилса ҳам! Буюрилган антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш керак, бироқ антибиотикларни ўз ичига олган гўшт истеъмолини камайтириш ҳам муҳимдир. Гўштни ишонадиган дўконлардан сотиб олиш керак. Баъзи парранда гўштини ишлаб чиқарувчилар товуқларни ўсишни рағбатлантирадиган антибиотиклар билан боқадилар, гарчи расмий равишда антибиотиклар паррандаларни касалликлардан ҳимоя қилиш учун берилишини билдиришсада. Аммо шифокорлар, бундай антибиотикларнинг меъёрдан ортиғи инсон организмининг иммунитети пасайишига ва антибиотикларга чидамли бактериялар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашади.
  • Стресс. Доимий стресслар… Стрессдан қочиб бўлмайди — унга қарши тура олиш керак. Стресс ва саратон касаллигиўртасида боғлиқлик мавжуд.
  • Жисмоний ва ақлий зўриқиш.
  • Вируслар, бактериялар. Бактериялар, вируслар, замбуруғлар, шунингдек, бошқа паразитлар ва протозойлар агрессияси. Охирги вақтарда параллел оламнинг агрессивлиги кучайиб бормоқда, ҳатто илгари шартли патоген деб ҳисобланган бактериялар ҳам агрессия намоён қила бошлашди. Микробиологлар одатий ошхона шимгичида тахминан 320 млн. патогенлар борлигини ҳисоблашди, улардаги 3000 га яқин бактерия қўлларга, кейин еса оғизга тушади. Бундай миқдордаги микроорганизмлар касаллик ривожланиши учун йетарли бўлиши мумкин.
  • Сурункали уйқусизлик. Уйқунинг кам бўлиши нафақат иммунитет пасайишига, балки организмдаги кўплаб мураккаб жараёнларнинг бузилишига олиб келади.

Иммунитетни ошириш учун 7 талаб

Соғлом бўлишни истасангиз, ҳаёт тарзингизни ўзгартиринг. Тоза ҳаво ва жисмоний машқлар ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айланиши керак. Стресс — иммунитетнинг асосий душмани, ўзингизни ташвишлардан асранг ва асабийлашманг. Имкон қадар ижобий ҳис-туйғуларга ега бўлишга ҳаракат қилинг. Аммо иммунитетни мустаҳкамлашни, албатта, озиқ-овқатдан бошлаш керак.

1. Витаминлар ва минераллар

Иммун тизими учун енг муҳим витаминлар А, Б5, C, Д, Ф, ПП витаминлари ҳисобланади. Витаминлар болалар иммунитетини ошириш учун айниқса муҳимдир. Деярли барча сабзавотлар, айниқса, сариқ ва қизил ранглилари (сабзи, қизил қалампир, қовун, помидор, қовоқ) таркибида бета-каротин мавжуд бўлиб, у организмда А витаминига айланади. А витамини ва каротинлар антиген киришига қарши иммун реакция кучига жавоб беради. Бундан ташқари, улар маълум бир даражада саратон касаллигидан ҳимоя қила олишади.

C витаминининг асосий манбаи — қора смородина, наъматак, ситрус, чаканда, петрушка, нордон карам, лимон. Ушбу витамин йетишмовчилиги антитаналар ишлаб чиқариш тезлигининг пасайишига сабаб бўлади.

Б гуруҳ витаминлари уруғлар, йирик майдаланган буғдойдан тайёрланган нон, ёнғоқлар, гречиха, дуккаклилар, донлар, қўзиқоринлар, пишлоқларда кўп бўлади. Ёнғоқлар, уруғ ва донларда Е витамини — ҳужайраларни шикастланишдан ҳимояловчи антиоксидант ҳам мўл. Е витаминининг яна бир манбаи — қайта ишланмаган ўсимлик мойи.

Минераллар. Селен, рух, магний, калций, темир, ёд, марганес. Ўсимлик маҳсулотлари орасида таркибида енг кўп минерал моддалар сақловчилари — ёнғоқ, дуккаклилар, уруғлар, бутун донлилар, шунингдек какао ва аччиқ шоколад.

2. Овқатланиш

  • Тўлақонли оқсиллар: гўшт, балиқ, дуккаклилар. Гўшт ёки балиқни ҳар куни истеъмол қилиш керак, лекин ловия, нўхат ёки ясмиқни ҳафтасига 1-2 марта истеъмол қилиш мумкин;
  • Сабзавотлар, мевалар ва резаворлар. Сабзи, лавлаги, карам, ловия, турп, қизил қалампир, анор, майиз, ўрик, туршак, олма, қизил узум, клюква, ёнғоқлар, саримсоқ, пиёз, шунингдек янги сиқилган шарбатлар (узум, помидор, лавлаги ёки анор);
  • Денгиз маҳсулотлари. Балиқ ва денгиз маҳсулотларида мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислоталари организминг мудофаа қобилиятини сезиларли даражада оширади. Аммо узоқ муддатли иссиқлик билан ишлов бериш фойдали моддаларни йўқ қилади. Енг афзали денгиз карамидир;
  • Калий сақловчи маҳсулотлар. Калий кўп миқдорда картошка, ўрик, ёнғоқ, гречиха ва сули ёрмаларида, бананда мавжуд;
  • Сутачитқи маҳсулотлари: айниқса, жонли бактериялар сақлаганлари. Турли биоқатиқ ва биоёгуртлар интерферон ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Уларда мавжуд бўлган метионин организмдан радионуклидларнинг чиқарилишига ёрдам беради;
  • Кўк чой— организмдан радионуклидларни чиқариб ташлашнинг енг яхши усули ҳисобланади.

Овқатни кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш нафақат унинг таъмини яхшилайди, балки фойдали моддалар билан бойитади ҳам.

3. Иммунитетни кучайтириш учун пробиотиклар муҳим

Организмдаги фойдали бактерияларни кўпайтирадиган кўплаб озиқ-овқатларни истеъмол қилиш фойдалидир. Улар «пробиотик» маҳсулотлар деб номланади ва улар қаторига пиёз ва порей-пиёз, саримсоқ, артишок ва банан киради.

4. Табиат неъматлари

Иммунитетни оширадиган табиий воситалар — ехинацея, женшен, қизилмия, елеутерококклар, лимонник ҳисобланади. Ўсимлик дамламалари ва тиндирмаларини ҳам терапевтик, ҳам профилактик мақсадларда қабул қилиш мумкин.

5. Иммунитетни кўтариш учун чиниқиш керак

Сузиш ва контраст душ кишини кучлироқ қилишга ёрдам беради. Юқори ва паст ҳароратларнинг навбатма-навбат келиши иммун тизими учун яхши машғулотдир. Ҳаммом ва сауна ажойиб чиниқтирувчи таъсирга ега. Ҳаммом ёки саунага бориш имкони бўлмаса, оддий контрастли душ ҳам мос келади. Душдан сўнг, танани нам мочалка ёки дағал сочиқ билан енергетик равишда артиб ташлашни унутманг.

6. Фаол ҳаёт тарзи

Жисмоний машқлар иммунитетни мустаҳкамлаш учун фойдали: гимнастика, аеробика, фитнесс, югуриш, сузиш, узоқ пиёда юриш. Булардан, албатта, кайфият ва чўнтакка мос келадиган турини танлаш мумкин. Аммо берилиб кетиш ҳам керак емас. Ҳаддан ташқари зўриқиш иммунитетга зарарли еканлиги исботланган.

7. Дам олиш

Ишдан уйга келгач, диванда ётиб, кўзингизни юминг ва чуқур нафас олиб, ёқимли нарсаларни ўйлашга ҳаракат қилинг. Сокин мусиқа қўйишингиз мумкин. Бу кун давомида тўпланган чарчоқни яхши бартараф қилади ва стрессга иммунитетга салбий таъсир кўрсатишга йўл қўймайди.

Уй шароитида иммунитетни кўтариш учун витаминли чойлар

  • Ўртача катталикдаги учта олма кесилиб, устидан 1 литр қайнаган сув солинади, сўнг паст оловда 10 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади, таъбга кўра асал қўшилади ва чой каби ичилади.
  • Апелсинли чой: 1 қисм апелсин пўстлоғи, 1 қисм қора чой, 1/2 қисм лимон пўстлоғи. Барча масаллиқларга қайноқ сув қуйилади: қуруқ аралашманинг 60 грамми учун 1 литр. Таъбга кўра апелсинли сироп қўшилиб, 5 дақиқа тиндирилади.
  • 6 чой қошиқ қора чой 500 мл қайноқ сувда дамланиб, 5 дақиқа тиндирилади, сузиб олинади, совутилади, тенг миқдорда қора смородина шарбати билан бирлаштирилади ва 1/3 ёки 1/2 қисмга минерал сув билан аралаштирилади. Таъбга кўра шакар қўшиш мумкин.
  • Тенг қисмлардан наъматак мевалари қайнатмаси ва иссиқ чой, таъбга кўра шакар ва асал қўшиш мумкин.
  • Стаканга клюква солиниб, санчқи билан езилади, шакар қўшилади ва иссиқ чой қуйилади.
  • 50 мл олма шарбатига 150 мл иссиқ аччиқ чой қўшилади.
  • Иммунитетни кучайтириш учун 2 қисмдан дўлана ва наъматак мевалари, 1 қисм малина мевалари, 1 қисм кўк чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой қошиқ қуруқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув нисбатида 30 дақиқага дамланади. Асал ёки мураббо қўшиб ичилади.
  • 1 ош қошиқ дала қирқбўғими бир стакан қайноқ сув билан дамланади, 1 соат тиндирилади ва кун давомида ичилади.
  • 2 ош қошиқ қуритилган иттиканак ўтига 2 стакан қайноқ сув солиб, 1 соат тиндириш, сўнг сузиб олиш керак. Бу кунлик қабул қилиш дозаси.
  • Қонни тозалаш учун чой — қулупнай барглари, иттиканак ўти, мойчечак гуллари тенг қисмларда олинади. 1 ош қошиқ қуруқ арлашмага бир стакан қайноқ сув нисбатида дамланади. Чой ўрнига ичилади.

Шамоллашлар даврида иммунитетни мустаҳкамлаш

  • Иммунитетни яхшилаш учун малина шохларидан фойдаланиш мумкин, уларни қишда ҳам, ёзда ҳам кесиб олиш мумкин. Майда қилиб тўғралган малина шохлари (1-2 ош қошиқ) идишга солинади, устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади ва 7-10 дақиқа давомида қайнатилади, кейин 2 соат давомида тиндирилади. Кунига ҳар соатда 1-2 қултумдан ичилади.
  • 1 ош қошиқдан майиз, туршак ва ёнгўқ яхшилаб майдаланади, сўнг 1 ош қошиқ асал ва яримта лимон шарбати қўшилади. Яхшилаб аралаштирилади. Ҳолсизлик кузатилса бошланса ёки шамоллашнинг биринчи белгиларикузатилса, 1 ош қошиқ аралашмадан кунига 3 марта қабул қилинади.
  • 1 ош қошиқ кепакка (буғдой ёки жавдар) икки стакан сув қуйилиб, 30 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра 1 ош қошиқ асал қўшилади. Иссиқ қайнатма кунига 3 марта 50 граммдан қабул қилинади.
  • C витаминининг юқори миқдори туфайли наъматак иммунитетни ошириш учун енг яхши воситалардан бири ҳисобланади. Икки ош қошиқ қуруқ наъматак мевалари майдаланиб, ярим литр сув қуйилиб, паст оловда 15 дақиқа давомида қайнатилади. Бир кечага тиндиришга қолдирилади. Чой каби ичилади, таъбга кўра асал қўшиш мумкин.

 

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...