Ичак дисбактериози

    Ичак дисбактериози — юзага келиши сабаблари, аломатлари, турлича даволаш

    Дарвоқе, организмнинг у ёки бу соҳасидаги дисбактериоз ҳолати деярли барчага танишдир. Ушбу тушунча ишлатилганда замонавий тиббиёт маълум бир касалликни емас, балки бирон омил ёки касаллик оқибатида микрофлоранинг бузилишини тушунади.

    Инсон организмида бактерияларнинг маълум гуруҳлари мавжуд. Бу ҳолда, ҳар бир муайян соҳа учун, оғиз бўшлиғи, ичак, томоқ ёки қин бўладими, бу микроорганизмлар мажмуи фарқ қилади. Бундан ташқари, ҳар бир киши учун бу бактериялар комбинациялари кўпинча индивидуалдир. Шифокорлар бу оптимал бактериялар мажмуасини «еубиоз«, баъзан еса ичакнинг биоценози деб аташади, унинг таркиби, миқдори ёки хусусиятларининг бузилиши еса «дисбактериоз» деб аталади. Ушбу мақолада еса биз дисбактериознинг ўзига хос шаклини — ичак микрофлорасининг бузилишини кўриб чиқамиз.

    Бу ҳолат ёки касаллик (иккинчи тушунча ҳозиргача баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда) жиддийлигига қараб белгилари стандарт аломатлар билан кечади, бироқ, ичак дисбактериози пайдо бўлиши сабаблари тубдан фарқ қилиши мумкин.

    Оддийгина овқатланиш рационини ўзгартириш, сув кимёвий таркибининг ўзгариши (бошқа жойга кўчиб ўтиш туфайли), иқлим ўзгариши, стресс, овқатланиш — ичакнинг шартли патоген микрофлорасида ўзгаришларга олиб келиши ва дисбактериоз белгилари сифатида намоён бўлиши мумкин. Шу билан бир қаторда, дисбактериозга озиқ-овқатдан заҳарланиш, антибиотиклардан фойдаланиш ёки ошқозон-ичак тракти касалликлари сабабчи бўлиши мумкин. Енг муҳими, ичак микрофлораси бузилишининг аломатларидан халос бўлиш учун, биринчи навбатда бундай ҳолатнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлаётган омиллар билан курашиш керак.

    Ичак дисбактериозини аломатларига қараб таснифлаш

    Микрофлора ўзгаришининг жиддийлигига қараб дисбактериоз тўрт босқичга бўлинади, уларнинг ҳар бири ўз белги ва аломатларига ега. Келинг, уларни жадвал шаклида аниқлик билан кўриб чиқамиз:

    Дисбактериоз босқичиАломатлариБартараф қилиш усуллари ва еҳтимолли асоратлари
    Биринчи босқичАломатлар деярли сезилмайди. Еҳтимол қорин «қуруллаши» намоён бўлиши мумкин.Биринчи босқич дисбактериози озиқ-овқат ёки сув турининг ўзгариши туфайли ривожланади. Сабабчи омил микрофлоранинг мустақил тикланиши билан бартараф бўлади.
    Иккинчи босқичИч қотиши ёки ич кетишикузатилиади, иштаҳанинг пасайиши, оғизда ёқимсиз таъм сезилиши, еҳтимол, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади.Бундай аломатлар ичак микрофлорасининг сезилари ўзгаришларида кузатилади, бу ҳолат антибиотикларни қабул қилиш ёки озиқ-овқатдан заҳарланиш туфайли ривожланади.
    Учинчи босқичИчакда оғриқлар пайдо бўлади, ахлат билан ҳазм бўлмаган овқат қисмлари чиқиши кузатилади, иккинчи босқичда айтиб ўтилган аломатларнинг кучайиши қайд қилинади.Ушбу босқичдаги дисбактериоз ичак деворларининг яллиғланиши, овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишига олиб келади. Жиддий асоратларни олдини олиш учун дори-дармонлар билан даволанади.
    Тўртинчи босқичОлдинги босқичлардаги аломатлар, уйқусизлик, апатия, тушкунлик кузатилади.Ичак микрофлорасининг деярли бутунлай ўзгаришида анемия ва авитаминоз ривожланади. Малакали даволашсиз тўртинчи босқич дисбактериоз жиддий инфекцион касалликларга олиб келиши мумкин.

    Ахлатда микроорганизмларнинг таркиби бўйича дисбактериознинг таснифи

    Бундан ташқари, ичак дисбактериозининг яна бир таснифи мавжуд бўлиб, бу микрофлора бузилган ҳолатда ахлатни лаборатория текшируви кўрсаткичларига асосланади. Катталар учун у икки гуруҳга бўлинади. Аниқлик учун биз уни жадвал шаклида тақдим етамиз:

    ЁшДисбактериоз даражасиЛаборатория кўрсаткичлари
    50 ёшгача1 босқич105-106 тагача камайган ёки 109-1010 тагача кўпайган типик ичак таёқчалари,  105-106 гача камайган лактобактериялар кўрсаткичи ва 106-107 гача камайган бифидобактериялар кўрсаткичи.
    2 босқичШартли-патоген микроорганизмлар кўрсаткичининг 105-107 гача кўтарилиши, бифидобактериялар кўрсаткичининг 107 ва лактобактерияларнинг 105 гача камайиши.
    3 босқичШартли-патоген микроорганизмларнинг кўрсаткичи 10дан юқори бўлади, лактобактериялар кўрсаткичи 105 гача,  бифидобактерияларники еса 10гача пасаяди.
    50 ёшдан кейин1 босқичТипик ичак таёқчалариниг кўрсаткичи 105-1010 дан юқори, лактобактериялар кўрсаткичи 104 -105 гача, бифидобактерияларники еса 106-107 гача пасайган.
    2 босқичШартли-патоген микроорганизмлар кўрсаткичи 105-107 гача кўтарилган, лактобактериялар кўрсаткичи 104 гача, бифидобактерияларники 106 гача пасайган.
    3 босқичШартли патоген микроорганизмлар кўрсаткичи 106-107 дан ошиб кетган, лактобактериялар кўрсаткичи 104, бифидобактериялар кўрсаткичи 106 дан паст.

    Ичак микрофлораси бузуқлиги билан ахлатни визуал таҳлил қилиш

    Шунингдек, ичак дисбактериозида ичак патологияси табиатига алоҳида еътибор берилади, бу ахлат ранги ва турига, шунингдек ҳолатига қараб осонликча аниқланади.

    Сарғиш тусдаги ахлат кўп миқдорда ҳазм бўмаган овқат ва ортиқча крахмалдан далолат беради. Бундай ҳолатда вазиятни ростлаш учун хом сабзавотлар, углеводлар ва сут ўрнига оқсилга бой озиқ-овқатлар тавсия етилади (қайнатилган гўшт, тухум, пишлоқ).

    Жуда тўқ рангли ва бадбўй ҳидли ахлат ичакда ишқорли реакция мавжудлигини, шунингдек ҳазм бўлмаган клетчатка борлигини кўрсатади. Бу ҳолатда, рациондан вақтинча гўшт ва ёғларни чиқариб ташлаб, кўпроқ қайнатилган сабзавотлар ва сут маҳсулотлари истеъмол қилиш керак.

    Ич кетиши билан кечадиган ичак дисбактериозини «юмшоқ» озиқ-овқат маҳсулотларига асосланган парҳез билан тузатиш керак. Рациондаги овқат иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак, озиқ-овқат қайнатилган ва имкон қадар езилган бўлиши керак.

    Агар дисбактериоз қабзият билан намоён бўлса, рационга кўпроқ клетчаткага бой маҳсулотларни киритш керак: олма, карам, сабзи, ўрик.

    Катталарда дисбактериозни даволаш

    Бошида таъкидланганидек, агар дисбактериоз аниқланса, даволаш биринчи ўринда ҳолат сабабчисини бартараф қилишга қаратилган бўлади: антибиотик қабулини якунлаш, сабабчи бўлган касалликни даволаш ёки аввалги овқатланиш тартибига қайтиш. Аммо аксарият ҳолатларда даволаниш нафақат бузилган микрофлора аломатларини бартараф қилишга, балки уни тиклаш учун ҳам қаратилган бўлади. Ушбу мақсадлар учун замонавий тиббиёт уч турдаги даволашни таклиф қилади.

    Дисбактериоз юз берганда пареҳез

    Ичак микрофлораси бузилганда тўғри овқатланиш, айниқса дастлабки босқичларида, дисбактериоз муаммосини бутунлай бартараф етиш имконини беради. Биз юқорида ахлат консистенциясини нормаллаштириш учун имкониятларни кўриб чиқдик, енди бу ҳолатда бошқа озиқ-овқат қоидаларини муҳокама қиламиз.

    Дисбактериозда киши парҳези имкон қадар мувозанатли бўлиши керак. Истеъмол қилинаётган овқатда йетарли миқдорда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар, шунингдек суюқлик мавжуд бўлиши керак. Шифокорлар овқатланишдан ярим соат олдин бир стакан илиқ сув ичишни тавсия қилишади. Бундан ташқари, озиқланиш тартиби беш марта кичик овқатланишларни ўз ичига олиши, шунингдек, ётишдан олдин ичакга тушадиган оғирликни камайтириш керак.
    Дисбактериоз ривожланганда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар орасида қуйидаглар мавжудлиги ҳам муҳимдир:

    • Ачитқи сут маҳсулотлари ва табиий ёғли сут, чунки улар бифидо- ва лактобактериялар билан тўйинган ;
    • Карам, сабзи, лавлаги ва денгиз сувўтларида йетарли миқдорда бўлган пектинлар ва клетчаткалар;
    • Глутамин ва аргинин аминокислоталари, уларнинг манбалари — товуқ, мол гўшти, сут маҳсулотлари, балиқ, петрушка, исмалоқ, ёнғоқ, қовоқ уруғлари, буғдой ун, нўхат.

    Ушбу келтирилган рўйхатни таҳлил қила туриб, дисбактериозда парҳез тутиш бу чекловлар емас, балки мазали ва соғлом овқатланиш деган хулосага келиш мумкин. Енг муҳими, бу «оғир» маҳсулотларни кўп истеъмол қилмаслик, ҳаддан ташқари кўп йеб қўймаслик, шунингдек, қовурилган, аччиқ, шўр ва бошқа носоғлом овқатлардан тийилиш керак.

    Ичак дисбактериозида пребиотик ва пробиотиклар

    Дисбактериозни даволашда шунингдек пребиотик ва пробиотик препаратлар қўлланилади, ва айтишларига қараганда, улар ичак микрофлораси бузилган ҳолларда самарали ёрдам бермоқда. Номланиши ўхшашлигига қарамасдан, пребиотиклар ва пробиотиклар тубдан фарқ қилувчи препаратлар бўлиб, уларнинг таърифини батафсилроқ тушуниш мақсадга мувофиқдир.

    Пребиотиклар — бу мавжуд бўлган фойдали микрофлоранинг ўсиши ва фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган моддалардир. Пребиотиклар ошқозон-ичак тизимида ҳазм қилинмайди, оддий қилиб айтадиган бўлсак, пребиотиклар бу фойдали микрофлора учун озиқ-овқат ҳисобланади.
    Пребиотикларнинг фармакологик шакллари орасида кўпинча Лактулоза, Лактитол, Ҳилак Форте буюрилади. Бу дориларнинг асосий номлари бўлиб, уларнинг ўнлаб савдо номлари мавжуд.
    Бундан ташқари, пребиотик бўлган табиий маҳсулотлар ҳам мавжуд. Улар орасида сут маҳсулотлари, пиёз ва саримсоқ, донлар мавжуд.

    Енди пробиотиклар ҳақида. Ушбу препаратлар организмга керак бўлган микроорганизмлар мажмуи бўлиб, ичакка йетарли миқдорда тушганда микрофлорага ижобий таъсир қилади. Шу билан бирга, уларни қўллаш жуда баҳсли масала.
    Ҳолбуки, пробиотиклар шаклида микроорганизмларнинг бевосита киритилиши кўплаб шартларга ега. Баъзи микроорганизмлар шунчалик миқдорда керакки, уларни ташқаридан олиш осон емас, бошқаларини еса жонли шаклда киритиш жуда мураккабдир. Ва пробиотикларни қўллашнинг ҳақиқий фойдалари ҳақида лаборатория далиллари жуда кўп емас.
    Фойдали таъсири тасдиқланган пробиотиклардан дорихонада Лактобактериялар ва Бифидобактериялар (Линекс, Бифиформ, Бифидумбактерин, Лактобактерин), сахаромицет Буларди, ентерококкларни топиш мумкин.

    Дисбактериознинг жиддий шаклларини даволаш

    Оғир шаклларда ичак дисбактериози янада мураккаб фармакологик препаратлар билан даволанади ва улар учта шартли гуруҳга бўлинади.

    Улардан биринчиси антибактериал препаратлардир. Улар муайян турдаги микроорганизмларга таъсир кўрсатади ва ўсишини ва тарқалишини тўхтатади. Антибактериал препаратлар (ичак антисептиклари) микрофлоранинг бузилишига олиб келган микроорганизмлар турига қараб буюрилади.

    Шартли-патоген микроорганизмҚўлланиладиган антибактериал препарат
    ЕнтерококкЕрсефурил, Фуразолидон, Ентерофурил, Левомицитин, макролидлар.
    ПротейНевиграмон, Сулгин, Ерсефурил, Ентерофруил.
    СтафилококкПиобактериофаг, стафилококк Бактериофаг.
    Кандидалар ва бошқа замбуруғли агентларФлуконазол, Микосист, Тербинафрин, Амбизом.
    КлостридияларМетронидазол, Ванкомицин.
    Псеудомонас аеругиносаКанамицин, Гентамицин.

    Антибактериал воситалар каби бактериофаглар ҳам бир хил таъсир қилади. Уларнинг таркибида маълум бир микроорганизмларни нобуд қилиш учун махсус вируслар мавжуд. Антибактериал дорилар каби, бактериофаглар бактериялар турига қараб гуруҳларга бўлинади: псеудомонас, стафилококк ва бошқаларга қарши.
    Ва ниҳоят, дисбактериозга қўшимча равишда буюрилган ва унинг аломати ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларини бартараф етадиган фармацевтик препаратларни кўриб чиқамиз.

    Иммуномодуляторлар — организмнинг ҳимоя хусусиятларини яхшилайдиган препаратлар бўлиб, ичак микрофлораси бузилганда бундай препаратларни қабул қилиш тикланиш жараёнини тезлаштиради. Иммуномодуляторлардан фойдаланиш фақат шифокор тавсияси бўйича амалга оширилиши керак, афзалликни еса ўсимлик асосида тайёрланган воситаларга бериш керак.

    Антигистамин препаратлар. Ичак дисбактериози фонида ривожланиши мумкин бўлган аллергик реакциялар пайдо бўлишининг олдини олиш учун ишлатилади.

    Спазмолитиклар. Кўпинча ич кетиши билан бирга кечаётган дисбактериозда буюрилади. Енг машҳур спазмолитик препарат бу Но-Шпа ҳисобланади, фақат ич кетишини тўхтатиш учун еса Лоперамид тавсия етилади. Ичак микрофлорасининг бузилиши ич қотиш билан бирга кузатилса, у ҳолда вазиятни тўғирлаш учун махсус шамчалар қўлланилади.

    Замонавий тиббиётда дисбактериоз

    Дисбактериоз фақат МДҲ мамлакатларида алоҳида касаллик сифатида қаралади. Ғарб тиббиёти бу ҳолатни ўзига хос омиллар келтириб чиқарадиган ҳолат сифатида таърифлайди.
    Оддий кишилар учун дисбактериоз бу касалликми ёки ҳолатми, қизиғи бўлмаса керак, лекин барибир тегишли бўлган қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз:

    • Халқаро касалликлар таснифида (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий ҳужжати) «дисбактериоз» ташхиси мавжуд емас. Бу ҳолатга енг яқин ташхис — бактериал ўсишнинг ортиқча синдроми. Бу ташхис ингичка ичакдан олинган миллилитр аспиратда 105 дан оритқ микрорганизмлар аниқланганда қўйилади.
    • Ғарб тиббиёти ичак микрофлорасини ўрганиш учун ахлатни таҳлил қилишга жуда шубҳали қарайди. «Нормал ичак микрофлораси» тушунчаси жуда ноаниқ ва ҳар бир киши учун индивидуал, бу еса шифокорларга аниқ хулоса қилишга ёрдам бермайди.
    • Собиқ СССР ҳудудида дисбактериоз тушунчаси дори воситаларини ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан жуда фаол равишда тарқатилмоқда. Бу оқланган қадамми ёки бунинг ортида фақат реклама орқали тижорий фойда олиш яширинганми, ҳукм қилиш қийин.
    • Кўпгина шифокорлар ичак микрофлораси бузилганда пробиотик ва бактериофаглардан фойдаланиш самарасиз дея таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрига кўра, ташқи микроорганизмлар ичакда яшаб кетишлари учун деярли ҳеч қандай имконият йўқ, бактериёфаглар еса ошқозонда парчаланиб кетади ва уларнинг ҳеч қандай тегишли фойдаси бўлмайди.

    Шундай қилиб, дисбактериоз ҳақида ягона хулоса — бу замонавий тиббиётдаги енг баҳсли касаллик ҳисобланади. Бироқ, унинг келиб чиқиши сабаблари ва аломатлари жуда аниқ ва мутлақо самарали тарзда бартараф қилиниши мумкин.

     

    (Visited 83 times, 4 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!