Ич котиши

    Ич котиши (қабзият) — сабаблари, таснифи, уй шароитида ва дорилар билан даволаш

    Ич қотиши (қабзият) — кишида 48 соатдан кўпроқ вақт давомида ҳожат чиқариш (дефакация) бўлмаса ёки ҳожат содир бўлса-да, ичакнинг тўлиқ бўшалмаганлик ҳиссидир.

    Соғлом одамда ҳожат чиқариш даврийлиги овқатланиш, одатлар ва турмуш тарзига боғлиқ. Қабзиятдан азоб чекаётган одамлар кўпинча сурункали чарчоқ, оғизда ёқимсиз таъм, кўнгил айниши, иштаҳани камайишидан шикоят қиладилар. Қабзиятдан азият чекувчиларда қорин шишган, тери носоғлом сарғиш-жигарранг тусда бўлади, ич сурги дориларидан тез-тез фойдаланганлик боис ичакда сўрилиш бузилади ва натижада йенгил анемия ва витамин йетишмаслиги ҳам кузатилиши мумкин.

    Қабзиятдан (констипация) дунё аҳолисининг 20% азият чекади, асосан, ривожланган мамлакатларнинг аҳолиси. Ичак дизритмияси муаммоси барча ёш гуруҳлари учун тегишли. Кўпинча ич қотиши 25-40 ёшгача бўлган кишиларда ривожланади ва кейинчалик бу муаммо янада кучаяди. Фертил (репродуктив) ёшда ич қотиши аёлларга хосдир. Кекса ёшдаги одамларда қабзият ёшларга нисбатан қарийб 5 баробар кўп учрайди. Бундай еътирофлар ёшга боғлиқ гастроентерология муаммолари билан шуғулланадиган кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тан олинган.

    Клиник тиббиётда органик ва функционал қабзият фарқланади:

    1. Органик қабзият. Ичак морфологик ва анатомик ўзгаришлари (кўпинча болаликда ташхисланади) ёки патологик ва ятроген сабаблар (ёш ва ўрта ёшли кишиларда еҳтимоллиги деярли бир хил) туфайли ривожланади.

    Органик ич қотиши қуйидагилар омилар таъсири натижасида юз беради:

    • Туғма аномалиялар (долихоколон, долихосигма, колоноптоз);
    • Ичакдаги жарроҳлик операциялари асоратлари;
    • Ичак ва оментумда яллиғланиш (ёпишиш) жараёни;
    • Инвагинация (ичакни ичак ичига кириб қолиши), оментумнинг бузилиши, ичакнинг буралиб қолиши, ичак ўтказмаслиги;
    • Ичакдаги ёки унинг атрофидаги органларда саратон ўсимталари ичакни езиб қолиши.
    1. Функционал қабзият.Инсон психоемоционал ҳолатининг бузилишлари, йўғон ичак шилиқ қаватининг мотор, секретор, екскретор ва сўриш функциялари бузилишларида ривожланади. Ичакда морфологик ўзгаришлар аниқланмайди. Функционал ич қотиши ичак таъсирланиши синдроми (ИТС) билан бирлашган патологиялар гуруҳининг бир қисмидир. Синдром — битта патогенез ва турли хил етиологик (сабабчи) аломатлар жамланмаси. Касалликни нозологик бирлик сифатида ҳар доим умумий етиология ва патогенез бирлаштиради.

    Органик қабзият жарроҳлик патологиялар билан боғлиқ, одатда ўткир шаклда намоён бўлади ва ичакнинг туғма хусусиятлари сабабли ривожланади. Баъзи ҳолларда нуқсонларни тезда бартараф етиш керак. Агар органик қабзият инвагинация, чандиқ, ичак буралиб қолиши, ичак бўшлиғининг тиқилиб қолиши ёки ёт тананинг босиб қолиши туфайли юз берса, клиник тасвир шиддат билан ривожланади ва беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан жарроҳлик аралашуви талаб қилинади. Ўткир ич қотишининг клиник кўринишлари жуда яққол намоён бўлади ва асбоб-ускуналар билан аниқлаш нисбатан осонроқдир.

    Функционал қабзиятлар кўпинча турли хил етиологияга ва патогенезга ега бўлиб,  кўпинча сурункали шаклда кечади ва уни доим ҳам осонлик билан даволаб бўлмайди. Функционал ичак дизритмияларидан азият чекадиганларнинг кўпчилиги ўзларини касал деб билишмайди.

    Клиницитлар ИТСли кишиларни икки тоифаги ажратишади:

    • «Бемор емас», ич қотиши аломатлари бор, лекин турли сабабларга кўра шифокорга мурожаат қилмайди. Патология уларнинг турмуш тарзига сезиларли таъсир кўрсатмайди;
    • Ноқулайлик ҳисси бўлган беморлар шифокорга мурожаат қилишади. Патология ҳаёт сифатига турли даражада таъсир қилади.

    Ошқозон-ичак тизимининг функционал бузилишлари диагностика техникасининг барча спектрини қўллаган ҳолда характерли аломатлар (рад етиш йўли билан) асосида аниқланади. Баъзи ҳолларда сурункали ич қотиши аломатларини бартараф етиш қийин.

    Функционал қабзиятни ташхислаш учун бир қатор аломатлар жамланмаси таҳлил қилинади. Клиник амалиётда ташхис мезонлари, одатда, лаборатория, асбоб ва функционал ташхислаш усуллари билан такомиллаштирилади.

    Касаллик таърифи

    Нормал дефекация — инсоннинг саломатли белгиси ҳисобланади. Турли манбааларда дефакация даврийлиги, кунлик ахлат массаси ҳажми, шакли ва консистенцияси нормалари келтирилган.

    Овқат ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлаши қуйидаги белгилар билан тавсифланади:

    • Соғлом одамда ичакнинг бўшатилиши (дефакация, ҳожат чиқариш) кунига 2 маротабадан ҳафтада уч маротабагача бўлади;
    • Нажаснинг оғирлиги кунига 100 дан 200 граммгача, енг кам меъёр еса 40 грамм;
    • Нажас шакли силиндир (колбаса каби) шаклида бўлади;
    • Нажаснинг консистенцияси йенгилдир.

    Баъзида ич қотиши касалликлар билан боғлиқ бўлмайди ва нормал, тасодифий табиатга ега. Бироқ ҳар қандай қабзият деярли доимо ич қотиши ва бошқа белгилар билан намоён бўлган ошқозон-ичак патологияларининг белгиси ҳисобланади.

    ИТСнинг клиник ташхисида қуйидаги ҳолатлар мавжудлиги ич қотишига жавоб беради:

    • Ҳожат чиқариш ҳафтада уч мартадан камроқ;
    • Ахлат миқдори 40 грамдан кам;
    • Бу ҳаракат жиддий кучаниш билан бирга келади ва думалоқ шаклдаги кичик ахлат қисмларини чиқариш билан якунланади;
    • Баъзи ҳолларда дефекация фақат ичакни мажбурий равишда бўшатиш усули билан амалга оширилиши мумкин.

    Функционал қабзият синдроми бўлган беморларда ич қотишининг субйектив мезонлари:

    • Дефакациядан сўнг ичакнинг тўлиқ бўшалмаганлиги ҳисси;
    • Тўғри ичакда тиқилиш (ёт жисм мавжудлиги) ҳисси.

    Қабзият ҳар доим ҳам ҳақиқий бўлмайди, у вақтинчалик ва қисқа муддатли бўлиши мумкин.

    Ичак дизритмияси тасодифий келиб чиқиши инкор етилади, агар:

    • Беморларда қабзият ва субйектив туйғуларнинг юқоридаги клиник белгиларидан иккитаси ёки ундан ортиғини аниқлаш;
    • Ич қотиши аломатлари муддати. Ҳақиқий қабзият 6 ой ичида 12 ҳафта давом етган бўлсагина ташхисланади (бу вақт давомида қисқа ремиссия даврлари бўлиши мумкин).

    Қабзият нимаси билан хавфли

    Қабзият ҳаёт сифати ва инсон саломатлигига таъсири даражасига қараб, уч турга бўлинади:

    • Компенсацияланган. Ич қотиши тананинг гомеостазига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Кўплаб тадқиқотчилар ушбу босқични физиологик меъёрнинг юқори чегараси деб ҳисоблашади;
    • Субкомпенсацияланган. Норма ва патология ўртасидаги чегара. Компенсацияланган босқичи билан чегараланиши шартли ҳисобланади. Танага паст ёки ўрта хавф туғдиради;
    • Декомпенсацияланган. Патологик ич қотиши, кўпинча касаллик билан боғлиқ. Танага патофизиологик таъсир кўрсатади, айрим ҳолларда ички органларда морфологик ўзгаришлар юзага келади. Танага ўртача ёки юқори хавф туғдиради.

    Катталарда ич қотиши сабаблари

    И. Ичакдаги органик ўзгаришлар

    Ичакдаги органик ўзгаришлар — катталардаги ич қотишининг кенг тарқалган сабабларидан емас. Илгарилари органик ўзгаришлар фақат туғма бўлиши ва шунга кўра улар фақат болаларда қабзиятга сабаб бўлиши мумкин деган тушунча мавжуд еди. Бироқ, ўтган асрнинг иккинчи ярмида ўтказилган тиббий тадқиқотлар бу тахминни рад етди.

    Катталарда органик қабзият сабаблари — туғма ва орттирилган ичак аномалиялари:

    Долихоколон — йўғон ичакнинг меъёрдан узунлиги, ичак мушаклари деворларининг ганглияларида ўзгаришлар мавжуд. Натижада ахлат массаси ўтиши секинлашади ва узаяди. Туғма долихоколон даволанмаса, ич қотиши катта ёшда ҳам безовта қилаверади. Катталарда долихоколон сабаблари — ич сурги ва хуқна (клизма) лардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, шунингдек йўғон ичак деворларининг метаболик жараёнларининг бузилиши;

    Мегаколон — йўғон ичакнинг кенгайиши. Катталарда кенгайиши юқоридаги сабабларга кўра каби. Агар ичак деворида туғма нуқсонлар (стриктура, атрезия) бўлмаса, мегаколон орттирилган бўлади;

    Долихосигма — йўғон ичакнинг сигмасимон қисмининг узайиши ҳисобланади. Узайиши ва кенгайиш — мегадолихосигма. Ушбу бўлимда ингичка ичакдан леган ахлат массалари тўпланади. Орттирилган долихосигма — камҳаракат ҳаёт тарзи туфайли ичакда ачиш ва чириш жараёнлари натижаси. Ушбу бўлимнинг ўлчамлари ва шаклидаги ўзгаришлар туғма қабзиятнинг умумий сабабидир;

    Сигмасимон ичакнинг қўшимча бурчаги. Сигмасимон ичакнинг 2-3 чигалга узайишида кузатилади. Бунинг сабаблари долихосигмадаги каби. Қўшимча чигалнинг мавжудлиги доимий қабзиятга олиб келади;

    Колоноптоз — туғма ёки орттирилган аномалия, чамбар ичакнинг тушиши (меъда-ичак аппарати мушакларининг кучсизлиги) натижаси, аёлларда туғруқдан кейин ривожланади. У ичак перисталтикасининг секинлашиши ва бунинг натижасида ич қотиши билан тавсифланади. Иррография орқали аниқланади — ичакни контраст модда билан тўлдириш орқали рентгенологик усул;

    Трансверсоптоз — кўндаланг чамбар ичакнинг тос соҳасига тушиши. Нормал жойлашуви киндик устидаги проекцияда. Трансверсоптоз оғриқ, ичак битиши, иннервациянинг бузилиши ва натижада қабзият билан бирга кечади. Ушбу касалликнинг ривожланишига лордоз, сколиоз ва умуртқанинг бошқа қийшайишлари туртки бўлади;

    Илоцекал клапан йетишмовчилиги. Илоцекал клапан — ингичка ва йўғон ичак бирлашган чегарадаги морфологик шаклланма бўлиб, у йўғон ичак таркибини ингичка ичакка ўтиб кетмаслигини таъминлайди. Туғма ва орттирилган аномалия фарқланади. Клиник кўринишида у ўзига хос аломатлар, хусусан олдинма-кетин кузатиладиган ич қотиши ва ич кетиши билан кечади;

    Сигмасимон ичакнинг дивертикулози. Дивертикул — ичак деворининг чуррасимон бўртиши бўлиб, юқори босим фонида йўғон ичак деворида дистрофик жараёнларнинг натижасидир. Одатда 50 ёшдан катта кишиларда ривожланади. Клиник кўриниши қабзиятга мойиллик, анал қон кетиши, метеоризм (тез-тез ичак газлари чиқариш), ҳожат чиқаришдан кейин ўтиб кетадиган чап томонида оғриқ ва оғирлик ҳисси билан намоён бўлади.

    Катталарда ич қотишининг органик сабаблари шунингдек битишмали яллиғланиш, ўткир ичак тутилиши бўлиши мумкин.

    ИИ. Функционал ичак касалликлари

    Функционал ичак бузилишлари катталардаги ич қотишининг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Функционал генезли ичак қотиши йўғон ичак дискинезиясининг бир шаклидир. Дискинезиялар ич кетиши ва / ёки ич қотиши билан бирга кечиши мумкин.

    Қабзият патогенезида устун бўлган дискинезия қуйидаги шаклларга ажратилади:

    • Атоник — ичак силлиқ мушакларининг патологик бўшашиб қолиши натижаси;
    • Спастик — анал сфинктери ёки йўгон ичакнинг бошқа қисмининг рефлексли спазмлари натижасида.

    Клиник амалиётда атоник ва спастик ич қотишларни фарқлашда қийинчиликлар пайдо бўлади, чунки уларнинг намоён бўлишига сабаб бўлган омиллар ўзаро таъсир қилади.

    Айни пайтда атоник деб асосан қуйидаги тоифа кишиларда учрайдиган қабзият ҳисобланади:

    • Камҳаракат турмуш тарзига амал қиладиганлар;
    • Руҳий касалликлар ва турли психоматик касалликлари туфайли депрессия ҳолатида бўлиш;
    • Кўпинча ҳайвон оқсиллари бўлган юқори калорияли маҳсулотлар истеъмол қилувчилар;
    • Мунтазам равишда ҳожат чиқаришга бўлган табиий ундашни бостиришда.

    Спастик констипация одатда қуйидаги ҳолатлар мавжуд кишиларда кузатилади:

    • Анал сфинктердаги муаммолар (ёриқлар, геморрой) ва ичакнинг рефлексли спазмига олиб келадиган органларнинг дисфункцияси;
    • Оғир метал тузлари билан сурункали заҳарланиш белгилари;
    • Ендокрин касалликлар (қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари, қандли диабет);
    • Анамнездаги сурункали касалликлар ва ичакнинг функциясини бузадиган дорилар билан узоқ муддатли даволаниш даврлари, шу жумладан антибиотиклар билан.

    Антибиотикларидан кейинги ич қотиши

    Антибиотиклардан фойдаланиш, албатта, ичак функцияларининг бузишга олиб келади. Баъзи ҳолларда антибиотиклар терапиясининг ножўя таъсири қабзиятдир. Бунинг патогенези тўлиқ ўрганилинмаган, еҳтимол бу йўғон ичакнинг асосий функциялари бузилиши туфайлидир.

    Йўғон ичакнинг асосий физиологик вазифалари

    • Ҳожат чиқаришдан олдин нажас массаларини шакллантириш, дефекация қилишда иштирок етиш;
    • Електролитларнинг (сувнинг) реабсорбцияси — ичакнинг бу функцияси такрорланмасдир, сувнинг шимилиши фақат йўғон ичакда бўлади;
    • Ичакнинг сапрофит микрофлораси ендоекологик биоценозни шакллантириш: у ичак физиологик фаоллиги, гормонлар синтези, метаболитларни зарарсизлантириш ва иммун тизими фаоллаштириш вазифасини бажаради.

    Шу тариқа, антибиотикларни узоқ муддат қабул қилиш (30 кун ва ундан ортиқ) ич қотиши шаклидаги дискинезия билан бирга кечиши қуйидагиларга боғлиқ:

    • Ичак дисбактериозитуфайли ичакнинг физиологик фаоллиги пасаяди;
    • Сувнинг реабсорбцияси кучайиб, сувсиз химус ҳосил бўлишига олиб келади;
    • Йўғон ичакнинг перисталтикасининг секинлашиши ва натижада йўғон ичакдаги таркибнинг ушланиб қолиши.

    Ич қотишини даволаш

    Қабзиятни даволашда даво-профилактрик чораларнинг асосий йўналишлари:

    • Салбий омилларни бартараф етиш, турмуш тарзини ўзгартириш, табиий дефекация рефлексини қайта тиклаш;
    • Мунтазам равишда машғулотларни ташкил етиш;
    • Овқатланиш тартибини тузатиш (рационига клетчаткани қўшиш);
    • Ич сургилар билан даволаш;
    • Физиотерапия (ичак массажи, електростимуляция).

    Даволаш стратегиясининг дастлабки учта пункти беморга боғлиқ. Турмуш шароитини яхшилашда бемор учун атрофидаги муаммони ҳал қилиш катта рол ўйнаши мумкин. Жисмоний фаолиятни ташкил қилишда организмнинг ўзига хос хусусиятларига еътибор бериш тавсия етилади. Тоза ҳавода мунтазам юришлар кўрсатилади. Жисмоний тайёргарлигингиз йетарли даража бўлса, сиз югуришингиз ва сузишингиз мумкин. Велосипедда сайр қилиш қарши кўрсатилади.

    Ич қотишида парҳезга келсак, касаллик ўткирлашган даврда фойдаланиш учун рухсат етиладиган мева нектарлари (иложи бўлса бемор яшаётган ҳудудда кенг тарқалган мевалардан), сут маҳсулотлари, минерал сувлар, ўсимлик мойлари ва сариёғ, қайнатилган буғдой ва жавдар кепаги. Стационар шароитида одатда Певзнер бўйича 3-махсус парҳез қўлланилади.

    Ҳожат чиқаришни тартибга солишнинг муҳим омиллари:

    • Тартибга риоя қилиш (белгиланган вақтда овқатланиш);
    • Йетарли миқдорда суюқлик ичиш (кунига 2 литргача) ;
    • Қоринни массажи (соат йўналиши бўйича айланма ҳаракатлар);
    • Тўғри дефекация рефлексини шакллантириш (бир вақтда ҳожатхонага ташриф буюриш, қулай шароитда, шошилмасдан, қулай ҳолатда дефекация қилиш).

    Дорилар билан даволаш

    Рецепциз чиқариладиган дориларни кўплигига қарамай, уларни тўғри танлаш ва кўрсатма бўйича фойдаланиш кераклигини ёдда тутиш керак.

    Фармакологик таъсир механизми бўйича ич сургилар тўрт гуруҳга бўлинади:

    • Йўғон ичакнинг рецепторларини таъсирлантириш орқали ични сурадиган таъсирга ега дорилар. Терапевтик таъсир 6 соатдан кейин кузатилади, қабул қилиш бир марталик дефакацияни чақиради;
    • Ичакдаги сувни сақлаб қолиш ва ичакнинг таркибини юмшатиш қобилиятига ега препаратлар;
    • Ичак таркибини ошириш учун дорилар, улар ахлат массаси йетишмаслигида ёрдам беради;
    • Мойлар (масалан, қовоқ мойи), улар сирғалувчи таъсири кўрсатади ва нажас ўтишига кўмаклашади.

    Ич қотишида физиологик муолажалар шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилади:

    • Ичак електростимулятйсияси — самарали усул ҳисобланади, тамойили ичак перисталтикасини чақирувчи нерв импулсларини маълум такрорий маромда електрик сигнал билан алмаштиришдир. Муолажа қон айланишини ва ичак мотор функциясини яхшилайди;
    • Қабзиятда массаж қилиш. Електр стимулятори билан бир хил чекловлар мавжуд. Массажни ўтказиш махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисларга рухсат берилади;
    • ИМТ — ичакни мониторингли тозалаш. Ичак бўшлиғида ахлат тошларни назорат остида олиб ташлаш муолажаси. Ичакнинг фойдали флорасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Баъзан бифидобактериялар курси билан бирга буюрилади. Қабзиятнинг айрим шакллари учун кўрсатилади.

    Ич қотишини олдини олиш учун мунтазам ва турлича овқатланинг, таомномага иложи борича кўпроқ клетчатка сақлаган маҳсулотларни киритинг. Ич сурадиган дориларни тез-тез қабул қилаверманг, чунки уларга нисбатан ўрганиш ривожланиши мумкин ва ичак табиий дефакация қобилиятини йўқотади, ўта оғир ҳолларда еса бу киши дориларсиз ҳожат чиқара олмаслигига олиб келиши мумкин.

     

    (Visited 415 times, 4 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!