ич кетиши

    Катталарда ич кетиши (диарея) — сабаблари, кўрсаткичларга қараб таснифлаш, даволаш

    Ич кетиши (диарея) — тез-тез дефекация (ҳожат чиқариш) қайд етилган, ахлат еса суюқ бўлган ҳолатдир. Бу ҳолат хавфлидир, чунки у тананинг сувсизланишига олиб келиши мумкин. Диарея ошқозон-ичак тракти инфекциялари, нотўғри овқатланиш, стрессли шароитлар, дорилар билан заҳарланиш оқибатида юз бериши мумкин.

    Бундан ташқари, касалликнинг сабаби гижжа ёки ичак дисбактериозининг мавжудлиги бўлиши мумкин. Дефакация қанчалик тез-тез кузатилишига, унинг ҳидига (нордон, ўлакса), рангига (кулранг, оқимтир), қон мавжудлигига еътибор бериш керак.

    Ҳожат чиқариш бузилишининг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, уларни аниқлаш учун ўзига хос хусусиятлар мавжуд, улар ушбу аломатни меъёрий ҳолатдан ажратиб туради.

     Ахлат кўрсаткичи Меъёрда Ич кетганда
     Ҳожат чиқариш
    тезлиги
     Кунига 1-2 марта Кунига 3-4
    мартадан кўпроқ
     Ахлатнинг консистенцияси Бўтқасимон Суюқ ёки бўтқасимон
     Ахлатнинг рангги Тўқ сариқдан тўқ жигарранггача Оқимтир, сариқ, яшил, қон аралаш, қора, тўқ қизил, жигарранг
     Ахлат табиати Бир жинсли, шаклланган Тули жинсли, шаклланмаган, сувли, кўпикли
     Ҳиди Ўзига хос ёқимсиз, лекин жуда ҳам бадбўй емас Бадбўй ёки умуман ҳидсиз, нордон ҳидли
     Аралашмалар мавжудлиги Оз миқдорда шаффоф шиллиқ мавжуд бўлиши мумкин ёки аралашмаларсиз Шиллиқ кўп бўлади, ҳазм бўлмай қолган овқат бўлакчалари

    Жадвалда келтирилган маълумотлар бироз аниқликни талаб қилади, чунки норма ва патология чегаралари ҳар бир киши учун турлича бўлади. Барча анъанавий физиологик кўрсаткичлар ўртача белги бўлиб, улар жуда кенг доирали кўрсаткичларни бирлаштиради. Аввало, кунлик дефекцияларнинг кўрсаткичини аниқлаштириш керак. Баъзи кишиларда у 2-3 кунда бир марта бўлса, бошқаларда кунига 3-4 марта бўлади. Худди шундай, ахлат консистенцияси ҳам қаттиқ, шаклланган бўлиши, баъзиларда еса суюқ-бўтқасимон бўлиши мумкин.

    Ахлатнинг ушбу хусусиятларини баҳолашда енг муҳими уларнинг муддати ҳисобланади. Агар улар узоқ вақт (узоқ ойлар ва йиллар) бир хил бўлиб, одамда салбий аломатлар намоён бўлишига олиб келмаса, унда хавотирланмаслик керак, чунки бундай хусусиятлар одамнинг шахсий меъёридир. Бу ич кетиши емас.

    Бироқ, бадбўй ҳид ва аралашмаларнинг мавжудлиги каби ахлатнинг хусусиятларининг ҳолати бошқача бўлади. Уларнинг ўзгариши ҳар доим ич кетишини кўрсатади. Бундан ташқари, мунтазам равишда уларнинг хусусиятларини таҳлил қилиб, келиб чиқиш сабабини аниқлаш мумкин. Шунинг учун доимо ахлатга еътибор бериш жуда муҳим, чунки улар ҳазм қилиш ҳолати ва бутун тананинг саломатлиги ҳақида гапиришади.

    Билиш муҳим! Ич кетиши — маълум бир вақтга қадар қайд қилинмаган ахлатнинг суюқлашиши, тез-тез дефакация, ахлатда аралашмалар мавжудлиги билан тавсифланган патологик белгидир. Бу деярли ҳар доим нажасдаги ҳар хил аралашмаларнинг мавжудлиги билан кечади.

    Катталарда ич кетиши сабаблари

    Ич кетиши ичак трактининг нотўғри ишлаши натижасидир: ҳазм қилиш жараёни тезлашади ва бу ахлатнинг суюқлашишига ва тез-тез дефексацияга олиб келади.

    Одатда ич кетиш сабаби вирусли ёки бактериал инфексия ёки озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳисобланади. Одатда ич кетишининг қўзғатувчилари ичак таёқчаси ва салмонелла бактериялари бўлиб, улар озиқ-овқат ёки сувда бўлиши мумкин. Бактериал инфексия келтириб чиқарадиган ич кетишидан кўпинча сайёҳлар азоб чекади, асосан екзотик мамлакатларга саёҳат қилганда. Бундай касалликни баъзан «сайёҳ ич кетиши» деб аташади.

    Ич кетишининг сабаблари оддий герпес ёки гепатит вируслари, шунингдек, антибиотиклардан фойдаланиш бўлиши мумкин.

    Диареянинг яна бир сабаби ярали колит бўлиши мумкин. У ҳам оғир ич кетишга олиб келади, аммо колит жуда кеч ташхисланади, одатда, ичакнинг ички текшируви натижасида.

    Овқат ҳазм қилиш тизимининг ташқи муҳит ва тананинг ички аъзолари билан яқин алоқасини ҳисобга олган ҳолда, у доимий равишда ушбу икки тараф билан боғлиқ еканлигини таъкидлаш мумкин. Шунинг учун ҳазм қилиш тизими тез-тез касалликларга дучор бўлади. Одатда нормал фаолиятда ҳар қандай таъсирланиш ёки нормал фаолиятдаги бузилишлар моториканинг тезлашиши, шиллиқ ажралиши ва охир-оқибат ич кетиши билан намоён бўлади.

    Ич кетишига сабаб бўлган омилларнинг тўлиқ рўйхати қуйида берилган:

    Вирусли инфекциялар

    • Ротавирус;
    • Ентеровирус;
    • Аденовирус.

    Бактериал инфекциялар

    • Салмонеллёз;
    • Дизинтерия (шигеллёз);
    • Вабо касаллиги;
    • Озиқ-овқатдан заҳарланиш;
    • Ешхерихиоз.

    Ферментатив йетишмовчилик

    • Панкреатит;
    • Ўт-тош касаллиги;
    • Ферментопатия;
    • Баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини туғма кўтара олмаслик.

    Ичак касалликлари

    • Ентерит;
    • Ентероколит;
    • Носпецифик ярали колит;
    • Крон касаллиги;
    • Уиппл касаллиги.

    Шишли ўсимталар

    • Полиплар;
    • Аденокарсиномалар;
    • Яллиғланиш туфайли асоратланган дивертикул.

    Аутоиммун касалликлар

    • Қизил югурук (волчанка) билан ичакнинг зарарланиши;
    • Ревматоид артрит;
    • Атопик дерматит ва аллергик реакциялар.

    Заҳарланиш

    • Нитратли заҳарланиш;
    • Оғир металлар;
    • Пестицидлар;
    • Маиший кимё.

    Дори воситаларининг таъсири

    • Антибиотиклар;
    • Ситотоксик препаратлар;
    • Ич сурги препаратлари қабулини ошириб юбориш;
    • Антихолинестераза препаратлари ва прокинетиклар.

    Ошқозон-ичак қон кетишлари

    • Очиқ ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;
    • Ингичка ичакда қон кетиши;
    • Йўғон ичакда қон кетиши.

    Антибиотиклар қабулидан сўнг ич кетиши

    Бунинг сабаби, инсонга ёрдам бериш учун мўлжалланган ятрогеник (тиббий) таъсирлардан келиб чиқади. Улар жуда тез-тез учрайди ва жиддий касалликлар ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Авваламбор, у антибактериал даволашнинг ножўя таъсирини ўз ичига олади, у дисбактериозга ва кейинчалик псевдомембраноз колитга олиб келади. Охирги асоратнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унга ҳар қандай даволаш усуллари заиф таъсир кўрсатади ва у доимий ич кетишларга сабаб бўлади.

    Бактериал ва вирусли инфекция туфайли юз берган ич кетиши ҳам аҳамиятлидир. Улар бошқаларга қараганда тез-тез учрайди, лекин яхшиямки, улар кўпинча хавфсиз тарзда якун топишади. Бу организмнинг табиатнинг табиий таркибий қисмлари бўлган агрессив патогенларни мағлуб етиш қобилиятига боғлиқ. Лекин токсик таъсирлар ва бошқа ташқи таъсирлар туфайли ривожланадиган ич кетиши бундан мустасно. Улар ҳам организм учун ёт бўлсада, фақат иммунитет механизмлари ёрдамида, ташқи ёрдамсиз бартараф қилина олмайди.

    Ич кетиши механизмларига келсак, улар ҳам турли хил бўлиши мумкин. Жадвалда енг типик патогенетик механизмлар ва тегишли сабаблар келтирилган.

    Ич кетиши механизмлари

     Шаклланишига кўра ич кетиши туриҚачон кузатилади
     Секретор — ичак ҳужайралари томонидан шиллиқ ва суюқлик ажралишининг ошиши Ичакнинг яллиғланишли касалликларида ва саратонида
     Моторик ёки гиперкинетик — ичак қисқаришининг тезлашуви Оғир заҳарланишлардан ташқари ич кетишнинг барча ҳолатларида
     Осмотик — ичакда сўрилиш бузилиши натижасида суюқликларнинг ушланиб қолиши Ферментатив йетишмовчилик
     Инвазив — ичак ҳужайраларининг патоген микроорганизмлар билан шикастланиши Инфекцион ич кетишларда, антибиотиклар қабули фонидаги дисбактериозда

    Одатда ич кетишида уни амалга оширадиган фақат битта механизм бўлмайди. Улардан комбинатив бўлиб, бирининг устунлиги кузатилади.

    Ич кетиши турлари

    • Инфекцион ич кетишидизентерия, салмонеллёз, озиқ-овқат инфекциялари, вирусли касалликлар (вирусли диарея), амёбияз ва бошқалар.
    • Алиментар ич кетишинотўғри овқатланиш, айрим маҳсулотларга аллергия бўлиши билан кечади.
    • Диспепсик ич кетишиошқозон, ошқозон ости бези, жигар, ингичка ичакдаги ферментларнинг ажралиши йетишмовчилиги билан озиқ-овқатни ҳазм қилиш бузилганлиги туфайли юзага келади.
    • Токсик ич кетишиуремия билан бирга, симоб ва маргимуш билан заҳарланиш натижасида юзага келади.
    • Медикаментоз ич кетиши— ичак физиологик флораси бузилганда, дисбиоз ривожланишида пайдо бўлади.
    • Нейрогенли ич кетиши— ичакнинг мотор фаоллигини асаб томонидан бошқаруви бузилишининг натижаси (масалан, ҳаяжонланиш ёки қўрқув таъсири остида содир бўлган ич кетиши).

    Қисқа ва йенгил ич кетиши инсоннинг умумий ҳолатига деярли таъсир қилмайди. Жиддий ёки сурункали — танани ишдан чиқаради, сувсизланиш, гиповитаминозга олиб келади, органларда сезиларли ўзгаришларга олиб келади.

    Ич кетиши аломатлари ва белгилари

    Ич кетишининг клиник кўринишлари одатда стандарт шикоятлар ва обйектив текширув маълумотлари билан тавсифланади. Унинг баъзи турларининг касалликнинг табиатини ва келиб чиқиш сабабини аниқлаш имконини берадиган ўзига хос ва фарқловчи хусусиятлари мавжуд. Аммо, шундай вазиятлар бўладики, қўшимча лаборатория-инструментал тадқиқотлар ҳам ҳамиша информатив бўлмайди. Ҳеч нарсани ўтказиб юбормаслик учун, ич кетиши билан бирга кузатиладиган бошқа аломатларга ҳам еътиборли бўлиш керак.

    Ич кетишида иситма

    Кўплаб беморларда қўшимча симптом сифатида қайд етилади. Унинг ривожланиши кўплаб диарея турлари учун хосдир. Аввало, бу микроб (вирусли ва бактериал) турларга тегишлидир. Чунки иммунитет ҳужайраларига ҳар қандай бегона оқсилнинг кириши антитаналар ишлаб чиқаришга сабаб бўлади, бу яллиғланиш медиаторлари ажралиши ва ҳарорат реакцияси билан бирга кечади.

    Ичак енг кучли иммунитетли органларидан бири еканлигини ҳисобга олиб, ҳароратнинг кўтарилишидан ажабланмаслиги керак. Аксинча, одамда юқумли ичак касаллиги белгилари бўлса, аммо ҳарорат кўтарилмаса, бу иммунитет танқислиги мавжудлигини кўрсатади. Унинг ўзига хос қийматига келсак, улар микробнинг патогенлиги ва организмнинг реактивлигига боғлиқ ва 37.1 °C — 39 °C ва ундан юқори бўлиши мумкин.

    Ич кетиши билан бирга кўнгил айниши ва қайт қилиш

    Кўнгил айниши — албатта, ҳар қандай келиб чиқишли ич кетишида енг кўп учрайдиган аломат. Бунинг мантиқий изоҳи бор. Озиқ-овқат массаси ичакда нормал ҳаракатланиш бузилганидан кейин мутлақо тескари йўналишда нотўғри ҳаракатланиши юз беради.

    Бундан ташқари, ҳар қандай ичак фалокати фонида юзага келадиган заҳарланиш бу токсик моддаларни қон оқимига сўрилишига ва барча органлар ва тўқималарга тарқалишига олиб келади. Биринчи бўлиб бунга миянинг қусиш маркази жавоб беради, натижада клиник тасвирда кўнгил айниши ва кейинчалик қайт қилиш кўринади. Айтганча, қайт қилиш рефлекси организмни ҳар қандай келиб чиқишли заҳарлардан тозалаш учун енг муҳим физиологик механизмлардан биридир.

    Қориндаги оғриқ

    Бу ҳар доим ичак моторикасининг тезлашиши натижасидир. Одатда, кучли ва интенсив бўлади. Пароксизмал кечади, оғриқнинг ўткир хуруж олиши ва босқичма-босқич пасайиши ва тугалланиши билан таърифланади. Одатда оғриқдан кейин ёки оғриқ пайтида ҳожат чиқаришга ундаш мавжуд бўлади, бу оғир ич кетиши билан намоён бўлади.

    Оғриқнинг кўриниши диареянинг деярли барча турларига хосдир, лекин кўпинча унинг микробли шакллари ва озиқ-овқатдан заҳарланиш туфайли юз беради. Қолган барча турдаги ич кетишлар қоринда безовталик ва оғирлик билан кечади.

    Ўлакса ҳидли кекириш

    Бу асосий симптом сифатида ёки ич кетиш фонида аста-секин ривожланади. Биринчи ҳолда, ич кетишдан олдин унинг кўриниши ошқозон ости бези, ошқозон ва ўт йўлларининг ферментатив йетишмовчилигини кўрсатади.

    Тана ичига тушадиган озиқ-овқат ҳазм бўлмаса, унинг чириши содир бўлади. Бу охир-оқибат қорин бўшлиғида бадбўй газлар ҳосил бўлишига ва уларнинг кекирик орқали чиқиб кетишига олиб келади. Табиийки, ичакка ҳазм бўлмаган овқат тушиши ичакни таъсирлантиради ва ич кетишига сабаб бўлади.

    Катталарда ич кетишининг ранги

    Суюқ ахлатнинг ранги ва одатдаги хусусиятларига кўра тажрибали шифокор диареянинг келиб чиқишини аниқлаши мумкин. Бундай ҳолда, қолган аломатлар ҳам инобатга олиниши керак. Бу диареянинг ҳақиқий сабабчисини ва келиб чиқишининг баъзи тафсилотларини тушуниш ва аниқлаш имконини беради.

    Яшил рангли ич кетиши

    Фақат бактериал ва вирусли ичак шикастланишлари учун характерлидир. Яшил ранг пайдо бўлиши ахлатда лейкоситлар тўпланиши ва маҳаллий иммунитетнинг заифлашуви фонида чиритувчи стафилококкларнинг ривожланиши билан бўглиқ.

    Клиник кўриниши — бу бир жинсли бўлмаган, бир оз яшил бирикмалар аралашган ёки қалин яшил шиллиқ билан қопланган ва аралашган суюқ нажасдир. Одатда, бундай ич кетиши кучли иситма, қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга кечади. Қаттиқ заҳарланиш ва қон таҳлилида яллиғланиш жараёни кўрсаткичлари мавжудлиги кузатилади.

    Сариқ рангли ич кетиши

    Ичакнинг перисталтикаси (қисқариши) нинг тезлашуви туфайли юз беради ва турлари ичида енг мақбули ҳисобланади. Ичак ҳаракатланишининг тезлашиши натижасида ахлат нормал шакллана олмайди ва қуюқлашишга улгурмайди. Шу билан бирга, уларнинг деярли тўлиқ ферментатив қайта ишланиши ва фаол таркибий қисмларнинг қисман сўрилиши кузатилади. Натижа — ахлат одатий рангда, аммо суюқ. Қорин бўшлиғидаги бироз безовталик ва оғирликдан ташқари қўшимча аломатлар бўлмайди.

    Қора рангли ич кетиши (қора ахлат)

    Жуда хавфли ёки аксинча, одатий аломатларини билдиради. Аввало, бу хавфли белги еканлиги сифатида қаралади. Қора, смола каби ахлат фақатгина битта нарсани — ошқозондан қон кетишини англатиши мумкин. Айнан шундай рангнинг шаклланиши қорин бўшлиғидаги хлорид кислотанинг таъсири остида еритроситар гемоглобининг парчаланиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатда гемин ҳосил бўлади, бу еса характерли рангни беради. Бундай ҳолларда сиз бир дақиқа ҳам йўқотмасдан, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак.

    Қора ахлат пайдо бўлиши мумкин бўлган иккинчи вазият — ҳайвонлар қони асосидаги (кровянка) маҳсулотлар истеъмоли, лавлаги, смородина ёки муайян дори-дармонларни (фаоллаштирилган кўмир, висмут препаратлари — викалин, де-Нол) катта миқдорда қабул қилишдир. Айнан шу ҳолат одамларни кўпинча тиббий ёрдамга мурожаат қилишга ундайди. Қора ахлат келиб чиқишида дифференциал-диагностик (фарқловчи) мезон анамнезга, яъни юқорида санаб ўтилган маҳсулотлар исътемол қилинганлиги ёки гемодинамика кўрсаткичларининг камайиши (гипотония, тахикардия) мавжудлигидир.

    Оқ диарея (оқимтир ранг)

    Қора ахлатдаги каби, оқимтир ахалат сабабини ифодаловчи ягона ўзига хос хусусияти мавжуд. Бу ҳолда ичакларда озиқ-овқат массасини сафро (ўт) билан қайта ишлашнинг йетарли емаслигидир. Бу умумий ўт канали шиш ёки тош томонидан тиқилган ёки блокланган ҳолатда бўлиши мумкин.

    Одатда, бундай ич кетишида терининг сариқлиги ва сийдикнинг тўқ рангга кириши кузатилади. Оғриқ, иситма ва сувсизланиш кўпинча кузатилмайди.

    Қон билан ич кетиши

    Ич кетиши турлари ичида енг хавфлиси, чунки бу ичак тракти бўшлиғига фаол қон кетишини кўрсатади. Одатда, ичак деворининг шиллиқ қаватини бутунлай парчаланишига олиб келадиган ичакнинг йирик ўстимталарини бузилиши, кучли ичак инфекцияларида рўй беради.

    Баъзида қонли диареянинг кўриниши турли хил кимёвий бирикмалар ва заҳарларнинг ичакларда токсик таъсири натижаси бўлиши мумкин. Қонли диарея тоза қон билан емас, балки суюқ тўқ қизил рангли ахлат билан ифодаланади. Бундай ҳолда қон кетиш манбаи йўғон ичакнинг ўнг ярмида жойлашганлигини аниқ айтишимиз мумкин.

    Шиллиқ билан ич кетиши

    Ушбу бир хусусият билан диареянинг ҳақиқий келиб чиқишини аниқлаб бўлмайди. Ахир шиллиқ бутунлай бошқача бўлиши ва ҳар хил миқдорда ажралиши мумкин. Шиллиқнинг шаффоф шакли озиқ-овқатдан заҳарланиш ва йенгил заҳарланиш белгисидир. Шиллиқ қават яшил, жигарранг ёки қонли тусга ега бўлганда, у ҳар доим оғир ич кетиши ёки даволанишнинг самараси йўқлигини кўрсатади.

    Сувли диарея

    Ҳар қандай илмий қўлланма ёки оддий аёллар саломатлиги журналида сувли ич кетиши саволига битта жавоб топиш мумкин. Бу албатта вабо. Касалликнинг қўзғатувчи агенти шундай тузилганки, ичакка тушиб, ич кетишининг барча мумкин бўлган механизмларини фаоллаштиради, натижада қаттиқ ахлат емас, балки тинимсиз сувли ич кетиши билан намоён бўлади. Қизиғи шундаки, бундай ҳолларда иситма жуда кам учрайди. Аммо ҳожат чиқариш миқдори шунчалик кўп бўладики, беморлар уни санай ҳам олишмайди. Натижада, кучли сувсизланиш ривожланади, бу дарҳол ва массив инфузиён даволашни талаб қилади.

    Катталардаги ич кетишини даволаш

    Ич кетишини тўғри ва самарали даволаш фақат унинг табиати ва келиб чиқиши механизмини аниқ бўлганида еришилади. Бу масалаларга бир оз аниқлик киритишга қуйидаги жадвал ёрдам бериши керак.

    Есда тутинг! Ич кетишни даволаш бир компонентли бўлмаслиги керак. Турли хил воситаларни тўғри шаклда бирлаштириб, диарея сабабчисига таъсир қилувчи дори гуруҳига алоҳида еътибор бериш керак.

    Катталардаги диареяни даволаш усуллари
    Ич кетиши шакли Препаратлар гуруҳи
    Инфекцион1.      Антибиотиклар;

    2.     Ичак антисептиклари;

    3.     Перисталтикани секинлаштирувчилар;

    4.     Сорбентлар;

    5.     Ферментлар.

     Ферментатив Ферментлар билан ўрнини босувчи даволаш
     Ичак касалликлари1.      Антибиотиклар;

    2.     Махсус яллиғланишга қарши ичак препаратлари;

    3.     Глюкокортикоид гормонлар.

     Қон кетиши1.      Яраларга қарши препаратлар;

    2.     Гемостатикар;

    3.     Инфузиялар.

     Заҳарланиш1.     Ошқозонни ювиш ва клизма;

    2.     Сорбентлар;

    3.     Ичак моторикасини меъёрлаштирувчи препаратлар.

     Антибиотиклар туфайли1.      Замбуруғларга қарши;

    2.     Сорбентлар;

    3.     Пробиотиклар.

    Катталардаги ич кетишида парҳез

    Овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳар қандай касалликларида овқатланиш масаласига алоҳида еътибор берилиши керак. Айниқса, ич кетишида. Умуман айтганда, қаттиқ, қовурилган, ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик керак. Ҳар бир маҳсулот йенгил ҳазм бўладиган ва ичакка ботмаслиги керак. Сув ичиш тартибига амал қилиш керак, ҳар қандай шаклда йетарли миқдордаги суюқлик ичилиши керак.

    Ич кетишида парҳез қоидалари
     Маҳсулот тури Мумкин Мумкин емас
     Нон ва нон маҳсулотлари Қора нон, кеча ёпилган нон, сухарик Янги ёпилган нон, ширин булочкалар, рулетлар, пирожное, печене
     Гўшт маҳсулотлари Парҳезбоп қуён ва товуқ гўшти, курка гўшти Чўчқа, мол, ўрдак ва бошқа ёғли гўштлар, дудланган колбаса
     Сут маҳсулотлари Йенгил ёгуртлар, ряженка, творог, простокваша Қаймоқ, ёғли сметана, тўлиқ сут
     Мева ва сабзавотлар Лимон шарбатини сув билан аралаштириб, черника, картошка, пиширилган олма Помидор, бодринг, карам, апелсин, банан, олхўри, ўрик
     Ёрмалар ва бўтқалар Сули, гречка, гуручли Манна
     Дуккаклилар ва нўхот Ман етиладиБарчаси
     Ёнғоқлар ва қоқилар Олма, нок, наъматак Майиз, барча турдаги ёнғоқлар

    Юқорида кўрсатилган овқатланиш схемаси мўлжал сифатида қаралиши керак. Ич кетишда овқатланиш диарея интенсивлигидан, касалликнинг шакли ва босқичидан келиб чиқиб танланади. Табиийки, ич кетишининг дастлабки соатларида умуман овқатланишдан тийилиб турган яхши, фақат бироз ширин чой ва ҳар хил суюқликлардан ташқари. Бундай ёндашув шикастланган ичак ҳужайралари учун озиқлантирувчи бўлади ва уларни таъсирлантирмайди. Аста-секин озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми кенгайиб, рухсат етилган маҳсулотлар жорий етилади.

    Пишириш усулига келсак, у фақат қайнатилган ёки димланган бўлиши керак. Яхшиси бўтқалар, пюрелар, буғда пиширилган котлеталар тайёрлаш керак. Рухсат етилган мевалардан киселлар ва желелар ҳам яхши кетади. Ич кетиши пасайиши билан аста-секин одатий рационга қайтилади.

    Муҳим! ич кетишининг ҳар қандай шаклида парҳезни бузмаслик керак, чунки бу нафақат профилактик, балки шифобахш чорадир. Ўткир ич кетиш давридан кейин тикланиш босқичида овқат рационини бирдан кенгайтирманг.

     

    (Visited 250 times, 4 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!