Хотирани кучайтириш усуллари, сирлари

Хотирани кучайтириш усуллари, сирлари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хотирани кучайтириш — усуллари, сирлари, дорилар ва маҳсулотлар, хотира пасайиши сабаблари

Хотирани кучайтириш, еътиборни яхшилашнинг турли усуллари мавжуд. Хотира ҳам шаклларга ажралади. Турли маълумотларни, ҳис-туйғуларни ва таассуротларни еслаб қолиш қобилиятини асабли ёки неврологик хотира таъминлайди. Кўпинча одам телефон рақами ёки кимнингдир туғилган куни санасини еслаши қийинлашаётганини сеза бошлайди. Агар жараён янада ривожланса, ҳатто муҳим учрашув ҳақида ҳам унутиб қўйиш мумкин.

Хотира пасайишининг сабаблари

Еслаб қолиш қобилиятининг пасайиши кўпроқ катта ва кекса ёшдаги одамлар учун хосдир, бу бош мия фаолиятининг ёш ўтиши билан содир бўладиган ўзгаришларига боғлиқ. Бироқ, охирги пайтларда хотиранинг пасайиши ёшлар орасида ҳам ортиб бормоқда.

Умуман, хотира ва мия фаолиятини сезиларли даражада яхшилашнинг бир қатор усуллари мавжуд. Улар орасида хотиранинг мунтазам равишда шуғуллантирилиши (аутотренинг), фармакологик воситалардан фойдаланиш ва таомномага баъзи маҳсулотларни киритиш ўрин тутаду. Хотирани яхшилайдиган воситаларни ишлатишдан олдин унинг бузилишига олиб келган сабабларни тушуниш муҳимдир. Хотирани мустаҳкамлаш учун универсал услуб йўқ. Ҳар бир ҳолатда даволаш усуллари шифокор — невропатолог, психиатр ёки бошқа мутахассис томонидан белгиланади.

Хотирада жиддий «бўшлиқлар», шунингдек, амнезия узоқ муддатли жиддий даволашни талаб қилади, кўпинча бемор касалхонага ётқизилиши керак бўлади. Кичик бузилишларда хотирани уй шароитида кучайтириш ҳам мумкин.

Бугунги кунда жиддий касалликлар билан боғлиқ бўлмаган хотира бузилишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:

  • Сурункали чарчоқ (сурункали чарчоқ синдроми);
  • Психоемоционал зўриқишлар (стресс);
  • Зарарли одатлар;
  • Нотўғри овқатланиш.

Хотирани ва еътиборни қандай яхшилаш мумкин?

Хотирани дориларсиз мустаҳкамлаш

Агар муаммо сурункали чарчоқ ва стресс билан боғлиқ бўлса, унда кўпинча хотирани яхшилайдиган дориларсиз ҳам уни ҳал етиш мумкин. Бундай ҳолларда, биринчи навбатда, дам олиш ва кун тартибига риоя қилиш муҳимдир. Мунтазам уйқуга тўймаслик ва салбий емоциялардан қочиш керак. Бўш вақтларда телевизор қаршисида ётмасдан, мантиқий масалаларни йечиш тавсия етилади, улар мия фаолиятини яхшилайди.

Хотирани яхшилаш учун нейробика ҳам яхши самара беради. Нейробика — ақл учун гимнастикадир. Бунинг учун:

  • Одатий ҳаракатларни чап қўлда бажаришга ҳаракат қилинг(чапақайлар ўнг қўлда). Бу мия яримшарлари орасидаги алоқани кучайтиради.
  • Кундалик юмушларни ёпиқ кўз билан амалга ошириб кўринг(овқатланиш, душ қабул қилиш). Мия сезги аъзоларидан олинган маълумотларни чуқурроқ таҳлил қилишга тўғри келади.
  • Бир хилда бажарадиган ишларингизга янгилик киритинг(масалан ҳар куни қиладиган иш тартибини ўзгартиринг).
  • «Ақл озуқаси»га бееътибор бўлманг.Рационга мевалар, чой ва кўкатларда кўп бўлган антиоксидантларни киритинг.
  • Стол ўйинлари ўйнанг.Турли йўлларни танлаш ва қадамларни олдиндан ҳисоблаб чиқиш мияга «занглаб» қолмасликка ёрдам беради.
  • Нейробиолог мутахассислар хотирани яхшилаш учун янги тил ўрганишни тавсия қиладилар.

Единбург университети олимлари 60 ёшдан кейин хотирани ақлий гимнастика емас, аксинча жисмоний гимнастика яхшилашишини таъкидлашган, чунки айнан жисмоний фаоллик қариш жараёнини секинлаштиришда муҳим ўрин тутади. Бунинг учун зўр бериб машқлар бажариш керак емас, кунига 2-3 километр пиёда юриш йетарли бўлади, ортиқчаси юрак ва бўғимларга юк тушириши мумкин.

Табиатда фаол дам олиш мақсадга мувофиқ бўлади; очиқ ҳавода сайр қилишлар мияда қон айланишини яхшилайди, бу еса кўпинча диққацизлик ва унутувчанликни йенгиш имконини беради. Хотира чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш сабабли заифлашган бўлиши мумкин. Ёмон одатлардан воз кечиш керак. Никотин психостимулятор ҳисобланади, бу еса баъзи кишиларга еътиборни бир жойга тўплашга ёрдам беради. Аммо у мия томирларининг аҳамиятли спазмини келтириб чиқаради, бу еса есда сақлаш қобилиятига салбий таъсир қилади. Етанол ҳам юрак-қон томир тизимига, шу жумладан мия қон томирларига салбий таъсир кўрсатади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш вақт ўтиши билан одам хотирасида ҳақиқий «бўшлиқларга» олиб келади, унда одам маст бўлганидан бошлаб содир бўлган воқеаларни умуман еслай олмайди.

Овқатланишни кузатиб бориш жуда муҳимдир. Мия асосий функцияларининг бузилиши кўпинча гиповитаминоз (фолий кислотаси , ПП ва Б гуруҳи витаминлари бўйича), темир танқислиги ва рационда политўйинмаган ёғ кислоталари йетишмаслиги билан боғлиқ. Фаст-фуддан қочишга ҳаракат қилинг: уларда хотирани заифлаштирадиган ва соғлиққа салбий таъсир кўрсатадиган моддалар жуда кўп.

Хотира ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар

Агар «уй шароитида хотирани кучайтириш мумкинми?» деган савол сиз учун ҳам ўринли бўлса, таомномангизга еътибор беринг. Унда албатта олма бўлиши керак. Олма темир каби муҳим макроелемент йетишмаслигини тўлдиришга ёрдам беради. Мева таркибида мия ҳужайраларини еркин радикалларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд. Мунтазам равишда олма истеъмол қилинса, организмда хотирани яхшилайдиган нейромедиаторлар синтези рағбатлантирилади.

Политўйинмаган ёғ кислоталарини ўз ичига олган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ушбу модда денгиз балиқларида, уруғлар, ёнғоқлар, буғдой, ўсимлик мойлари, шунингдек, баргли сабзавотларда (исмалоқ айниқса фойдалидир) кўп миқдорда мавжуд. Мия фаолиятини яхшилаш учун топинамбур (йернок) илдизмеваси жуда фойдали саналади. Унда кўп миқдорда Б гуруҳи витаминлари, мураккаб углеводлар ва антиоксидант фаолликка ега моддалар мавжуд.

Хотирани яхшилаш учун, албатта, углеводлар керак, лекин ширинликлар ва оқ нонда бўлган «тез» углеводлар емас, дуккаклилар, ёрмалар, ширин бўлмаган мевалар ва картошкада кўп бўлган мураккаб углеводлар зарур. Оқ нон ўрнига жавдари нон истеъмол қилиш яхшироқдир. Сули, гуруч ва маккажўхори ҳам жуда фойдали.

Буғдойнинг қаттиқ навларидан тайёрланган макарон маҳсулотлари ҳам тавсия етилади. Пиширишда ишлатиладиган машҳур зираворлар орасидан маврак ва розмарин хотирага ижобий таъсир қилади.

Шунингдек ичимлик тартибига риоя қилиш керак, яъни тананинг сувсизланишидан (дегидратацияс) сақланинг. Бош миянинг 80 фоиздан кўпроғи сувдан ташкил топган, шунинг учун суюқлик йетишмаслиги ёдлаб олиш ва еътиборни жамлаш қобилиятини сезиларли даражада пасайтиради. Истеъмол миқдори кунига 1,5 литрдан бошлаб (катталар учун). Минерал сув бўлса ундан ҳам яхши. Оддий кўк ва қора чой ҳам ичимлик сифатида тавсия етилади.

Ёд микроелементи ҳам муҳим саналади, унинг йетишмасли Т3 ва Т4 гормонлари ишлаб чиқарилишида бевосита иштирок етади, ўртача ёшдаги кишига кунига 150 мкг, ҳомиладор аёлларга еса 200 мкг ёд керак.

Хотирани кучайтириш учун дорилар

Хотирани яхшилайдиган витаминлардан, фолий кислотаси (Б9) ва Б гуруҳидаги бошқа бирикмалар, шунингдек никотиник кислота (ПП) айниқса муҳимдир. Витамин комплексларини қабул қилишни фақат шифокор билан олдиндан маслаҳатлашгандан сўнг бошлаш тавсия етилади. Баъзи ҳолларда хотирани яхшилайдиган дорилар талаб қилиниши мумкин. Хотирани кучайтириш

Енг самарали ва кенг тарқалган препаратлар орасида:

  • Глицин;
  • Аминалон;
  • Фенибут;
  • Пантогам;
  • Пирасетам;
  • Фенотропил.

Глицин сублингвал (тил остига) таблеткалар шаклида ишлаб чиқарилади. Препаратнинг фаол моддалари уйқунинг меъёрлашишига, модда алмашинувини  яхшилашга ва асабий тарангликни пасайтиришга ёрдам беради. Аминалон мия фаолиятини рағбатлантиради, хотира, еътибор ва билим олиш қобилиятини яхшилайди.

Фенибут седатив хусусиятларга ега. У асабий тарангликни бартараф етиш ва асаб тизимига яхши дам олиш имконини беради.

Сироп ва таблеткалар шаклидаги пантогам мия фаолиятини рағбатлантириш учун кўрсатилади. Препарат епилепсия ва фикрлаш функциялари бузилишларида буюрилади. Пирасетам капсулаларда, шунингдек, инъйекция учун еритмалар шаклида сотилади. Препарат мия қон таъминоти даражасини сезиларли даражада яхшилайди, модда алмашинувини рағбатлантиради ва организмга енергия тўплашга ёрдам беради. Фенотропил таблетка шаклида чиқарлиади. Терапевтик таъсири Пирасетам билан бир хил, аммо қўшимча равишда психостимулятор таъсири ҳам бор. Хотирани кучайтириш

Бола хотирасини қандай кучайтириш мумкин?

Болаларнинг хотирасини яхшилаш учун бир қатор тавсиялар мавжуд. Кўпинча болаларда хотиранинг пасайиши чарчаш билан боғлиқ бўлади. Бошланғич мактаб ёшида чарчоққа мактаб ўқув дастурини ўзлаштириш қийинчилиги сабаб бўлиши мумкин. Бугунги кунда асаб тизимини ҳаддан ташқари юклаб юбориш кўпинча теледастурларини томоша қилиш ва компютер ўйинлари ўйнаш билан ҳам боғлиқ. Бола чарчамаслиги ва телевизор олдида емас, балки тоза ҳавода тенгдошлари билан ўйнаб, дам олишига еътибор беринг.

Хотирасида нуқсони бўлган ва ҳатто ривожланишдан кечикаётган болаларга, сироп ва таблеткалар шаклида мавжуд Интеллан препарати кўрсатилади. Мия фаолиятини рағбатлантириш учун ушбу восита 3 ёшдан бошлаб белгиланиши мумкин. Педиатрия амалиётида Аминалон (таблетка) ва Пантогам (сироп шаклида) ҳам кенг қўлланилади. Чарчоқни йўқотиш ва еътиборни кучайтириш учун Биотредин воситаси буюрилиши мумкин, унинг фаол компонентлари пиридоксин ва Л-треонин ҳисобланади. Организмда бу таркибий қисмлар глицинга айланади, у еса мия тўқималарида модда алмашинувини яхшилайди.

Бола хотирасини мустаҳкамлаш учун унинг фикрлаш доирасини кенгайтириш керак. Масалан, бола шер ёд олаётганида «олма» сўзи учраб қолса, унинг фикрида бу жумла нафақат юмалоқ шаклдаги мева билан, балки бозор расталаридаги мевалар, филмдаги қип-қизил олма, шарбат қутисидаги расм, турли бренд логотоплари, умуман олганда бошқа нарсалар билан боғланиши керак, ана шундай боғламлар қанчалик кўп бўлса, есда тутиш қобилияти шунчалик кучли бўлади. Масалан, телефон рақамдаги сонларни маълум ҳаётий ҳодисалар билан боғлаш, ҳар бир соннинг бош ҳарфини кетма-кет қўйиб, ҳосил бўлган сўзни еслаб қолиш мумкин (баъзан кулгили сўзлар ҳосил бўлади, уларни есда тутиш қийинчилик туғдирмайди). Бундай боғлиқликларни чексиз амалга оширса бўлади, бу хотирани кучайтиришнинг енг муҳим сири.

https://www.youtube.com/watch?v=C0It2h_7kmw

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...