Хомиладорликда кандай ётиш керак

Хомиладорликда кандай ётиш керак

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорликда кандай ётиш керак: бўлажак оналар учун тўғри ухлаш қоидалари

Ҳомиладорлик даврида тўлақонли уйқу — бўлажак онанинг ўзини яхши ҳис қилиши гаровидир, демакки ҳомиланинг ҳам. Бироқ, ҳомиладорликда қандай ётиш керак, бу даврда қандай тўғри ухлаш керак, қандай қилиб уйғонгандан кейин ўзини тетик ҳис қилиш, оёқ-қўлларнинг уюшиб қолиши ва оғришидан ҳалос бўлиш мумкин? Ушбу мақолада барчасини батафсил кўриб чиқамиз.

Хомиладорликда кандай ётиш тавсия етилади?

1-триместерда

Дастлабки босқичларда ҳомила ҳали жуда кичик бўлади, аёл ҳар қандай ўзига қулай ҳолатда ухлаши мумкин. Қоринда ҳомиладорликнинг биринчи 11 ҳафтасида ёца бўлади, чунки биринчи триместрда бачадонни езилишдан тос ва қов суяклари ҳимоя қилади, ҳар қандай зарба ва босимни еса сийдик пуфаги ўзига олади. Ҳомиладорликнинг бу даврида қоринда ётишда фақат ягона нарса ноқулайликка олиб келиши мумкин, бу ҳам бўлса кўкракнинг оғриғи ва сезувчанлигининг ошганлигидир. Шунинг учун кўплаб аёллар ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида ўзларининг севимли уйқу ҳолатидан воз кечишади.

2-триместерда

Ўн иккинчи ҳафтага келиб бачадон қов симфизи чегарасидан ташқарига чиқишни бошлайди ва ҳомила ташқи босимдан ёғ тўқималари, бачадон девори ва амниотик суюқлик билан ишончли ҳимояланган бўлса ҳам, барибир иккинчи триместрдан бошлаб қоринда ётиш тавсия етилмайди.

Ҳомиладорликнинг 25-28 ҳафталигидан бошлаб ҳомила фаол ривожлана бошлаганида, сиз белда (чалқанча) ётмаслигингиз керак, чунки ухлаш учун бундай ҳолат бир қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин:

  • Йўлдошда қон айланишининг бузилиши, натижада ҳомила кислород очлиги (гипоксия) дан азият чекиши мумкин;
  • Бўлажак онада геморройривожланиши, оёқларда веноз қоннинг туриб қолиши ва шишлар, веналарнинг варикоз кенгайиши ва ҳатто тромбофлебит ривожланиши;
  • Белдаги оғриқлар;
  • Қон босимини пасайиши, бунинг натижасида бош айланиши, ҳолсизлик, кўз қоронғулашиши, қулоқ шанғиллаши, нафас олишнинг тезлашиши, кучли терлаш, кўнгил айниши(балки, ҳатто қайт қилиш);
  • Ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши (бачадон ичакни ва унинг катта қон томирларини босиб қолгани туфайли);
  • Буйрак ва юрак фаолиятининг бузилиши.

Юқорида келтирилган асоратлар, чалқанча ётганда катталашган бачадон умумртқага тегиб, пастки ковак вена ва аортани босиб қолиши туфайли юзага келади (1-расмни қаранг). Оёқлардан қонни юракка қайта олиб келувчи ковак венанинг босилиб қолиши қоннинг туриб қолишига олиб келади, натижада аёлнинг қон босими пасаяди, бачадон ва буйракда қон айланиши бузилади.

Чалқанча ётишга тўсқинлик қилиш учун ёнбош ётганда бел ортига каттароқ ёстиқ қўйиш мумкин, шунда уйқуда ҳам билмасдан ҳолатни ўзгартириб қўймайсиз.

Ушбу даврда кўпроқ чап ёнда ухлаш тавсия етилади, вақти-вақти билан ўнг томонга бурилиб туриб албатта.

Ухлаш учун қулай ҳолат шу даража ҳамма учун ўзига хоски, баъзи аёлларга ўнг ёнбошда ётиш қулайроқдир, бошқаларга еса ҳомила унга бу ҳолатда ноқулай еканлигини тепишлари билан билдиради, шунда яхшиси бошқа ёнга ўгирилиш керак.

3-триместерда

Ҳомиладор аёл қандай ётиш керак деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: «Бу даврда фақат чап томонда ётиши тавсия етилади, чунки ўнг ёнбошда ётилганда, катталашиб қолган ҳомила жигар ва ўнг буйракни босиб қолиши мумкин, зеро ўнг буйрак чапдагисига нисбатан бироз пастроқ жойлашган бўлади». Буйракдаги сийдик йўлини босилиши сийдикнинг туриб қолишига олиб келади, бунинг натижасида пиелонефрит каби касаллик ривожланиши мумкин.

Янада қулайроқ ухлаш учун, оёқлар орасига ёстиқ қўйиш тавсия етилади, бунда чап оёқни узатиб, ўнг оёқни еса тиззада букиш керак (2-расмга қаранг). Бунда оёқлар уюшиб қолмайди, тосга ҳам камроқ юк тушади. Шунингдек қорин остига ҳам кичик ёстиқ қўйишингиз мумкин.

Ҳомила тўғри жойлашмаган бўлса ҳам чап томонда ётиш тавсия етилади. Ҳомиланинг кўндаланг равишда жойлашувида унинг боши қай тарафга силжиган бўлса, шу томонда ётинг. Қуйидаги машқларни бажариш ҳам фойдалидир: тахминан 5-10 дақиқа давомида бир томонда ётинг, кейин 5-10 дақиқа бошқа томонда. Оч қоринга кунига 2-3 марта 1 соат давомида бажаринг.

Ҳомиланинг тосли жойлашувида (ҳудди тик турган одам каби, боши юқорига, оёқлари пастга қараган бўлади) чап томонда ухлаш ва мунтазам равишда қуйидаги машқларни бажариш фойдалидир: қаттиқ ва текис жойга ётиб, думба остига ёстиқни икки буклаб қўйиш керакки, бунда тос бош сатҳидан 20-30 см юқори бўлсин. Шу ҳолатда 5 дақиқаларча туриш керак (лекин 15 дақиқадан кўп емас). Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасидан бошлаб (бундан олдин емас) 2-3 ҳафта давомида бу ҳолатни кунига 2 марта қабул қилинг ва чақалоқ тўғри ҳолатни қабул қилгандан сўнг мунтазам равишда бандаж кийишни бошланг (оёқларда узоқ вақт тик турганда).

Агар ҳомиладор аёлда тез-тез жиғилдон қайнаса, бурун бица, нафас олиш қийинлашса, у ҳолда тананинг юқори қисмини бироз кўтариб ётиш керак.

Оёқларда варикоз бўлса, шишлар ва оёқ титроқлари кузатилса, ётганда товонлар остига ёстиқ қўйиш тавсия етилади, бу қоннинг оёқлардан қайта оқишини яхшилайди.

Танангиз ҳолатини уйқу вақтида назорат қилиб бўлмайди, шунинг учун бўлажак оналар учун бу масала бўйича ажралмас ёрдамчи ҳомиладор аёллар учун махсус ёстиқ бўлади, бу шунингдек чақалоқ туғилгандан кейин она учун емизиш вақтида қулай жойлашишига ҳам ёрдам беради.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...