Хомиладорликда хайз куриш: сабаблари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорликда хайз куриш: сабаблари, нимадан далолат бериши, хавфи, тавсиялар

Авваламбор, аёллар бир нарсани билишлари ва ёдда тутишлари керак: ҳомиладорлик даврида ҳайз тушунчаси том маънода содир бўлиши мумкин бўлмаган нарса. Ҳа, ҳомиладорлик пайтида қон кетиши аёл ҳайз кўриши керак бўлган пайтларда содир бўлиши мумкин, лекин биринчи навбатда уларнинг табиати одатдаги нормал менструациядан жуда фарқ қилади, бу нарса нимадир нотўғри еканлигидан шубҳаланишга ундайди, иккинчидан, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу нормадан четланиш ҳисобланади ва шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашишни талаб қилади.

Вазият шуниси билан мураккаблашадики, ҳомиладорликнинг ерта даврида ҳайз келиши аёлни нотўғри фикрга олиб келади ва шу сабабли у ҳомиладор бўлганини билмаслиги мумкин. Айниқса ҳомиладорликда ҳайз кўриш ва ҳомиладорликка тестнинг инкорий натижалари биргаликда аниқланса. Айнан шу учун кўпинча шундай ҳолатлар кузатиладики, аёллар 3-4 ойликкача ўзларининг вазияти ҳақида билишмайди. Бироқ, баъзан фақатгина ҳомиладорликни дастлабки босқичларда аниқлашгина уни сақлаб қолишнинг ҳал етувчи омили бўлади.

 

Хайз нима? Хомиладорликда ҳайз кўриш мумкинми?

Нима учун одатий талқиндаги ҳайз ва ҳомиладорлик бир-бирига мос келмаслигини тушуниш учун, барчамизга мактабда анатомиядан олинган бошланғич билимларни есга олиш кифоя, аммо аксарият аёллар аллақачон уларни фойдасиз деб ҳисоблаб, унутиб юборишган.
Ҳайз нима?→

Бачадон уч қатламдан иборат: ташқи шиллиқ қават, силлиқ мушаклардан иборат ўрта қават ва ички шиллиқ қаватдан иборат. Ушбу қатламларнинг ҳар бири ўзининг вазифасини бажаради. Мисол учун, миометрий, мушаклар қатлами, ҳомилани ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади, шунингдек, туғруқ жараёнида фаол иштирок етади ва унинг қисқаришлари чақалоқни ташқарига итаради.

Бачадоннинг енг ҳаракатчан ва ўзгарувчан қатлами ендометрий дейилади. У ҳайз сиклининг биринчи ярмида ўсади. Ендометрий қалинлашувининг мақсади йўлдош ҳосил бўлгунга қадар ҳомиладорликни сақлаб қолишдир. Шиллиқ қаватга уруғлантирилган тухум ҳужайранинг имплантацияси содир бўлади.

Ҳайз — бу ҳомиладорлик бошланмаса, ендометрийнинг тўлиқ рад етилиши. Шиллиқ шикастланган қон томирларидан чиқган қон билан бирга танадан чиқиб кетади ва жараён бошидан бошланади. Енг содда мантиқий ҳисоб-китоблар бизни табиий хулосага олиб келади: ҳомиладорлик даврида ендометрийнинг тўлиқ рад етилиши ҳомила тушишига олиб келади, чунки енди бириккан ҳомилалик тухумни ҳам ўзи билан олиб кетади.

Шундай қилиб, «Ҳомиладорликда ҳайз келиши мумкинми?» ва «Ҳомиладорлик даврида ҳайз кўриш қандай кечади?» деган саволлар ҳеч қандай мазмунга ега емас, чунки аёл ҳомиладор бўлганидан кейин ҳайз кўриши иложсиз нарсадир. Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш ҳақида гапириш кўпроқ мантиққа тўғри келади ва бу кўпинча хавф белгисидир.

Хомиладорлик давридаги ҳайз хавфлими?

Аксарият ҳолларда, лекин, бахтга кўра, ҳар доим емас. Албатта, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларда ҳайз доимо ғайритабиийдир, лекин ҳар доим ҳам улар онанинг ва боланинг соғлиғига таҳдид солмайди, баъзи ҳолларда вазият мутлақо хавфсиздир. Бир неча ҳафта давомида қон кетишининг енг оддий ва енг хавфсиз сабаби — ҳомилалик тухумнинг имплантация даври ҳисобланади. Ушбу жараён қон томирларига шикаст йетказиши мумкин, демак қиндан қон ажралиши мумкин. Бироқ, баъзан имплантация қон кетиш шаклидаги аломациз ҳам ўтиши мумкин.

Ҳомиладорлик пайтида танқис ҳайз организмга зарар йетказмайдиган бошқа ҳолларда ҳам содир бўлиши мумкин. Мисол учун, агар уруғлантирилган тухум ҳужайра шиллиқ қаватга ҳайз кўриш бошланишидан олдин бирикишга улгурмаса. Бу жараён 7 кундан 15 кунгача давом етади, шунинг учун унинг кечикиши қайд қилиниши меъёрий ҳолат, аммо жуда кам учрайди. Ушбу босқичда ҳеч қандай гормонал ўзгаришлар содир бўлмайди, демак, менструал қон кетиши ҳам бекор қилинмайди. Кечикиш еса фақат кейинги сиклда содир бўлади. Бўлиши керак бўлган вақтдан бир ой ўтиб. Камдан кам ҳолларда, бир вақтнинг ўзида ёки деярли бир вақтнинг ўзида турли тухумдонларда 2 та бошқа-бошқа тухум ҳужайралар ривожланади. Агар улардан бири уруғлантирилса ва иккинчиси рад етилса, унда ҳайз ҳомиладорлик даврида ҳам содир бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида ҳайз кўришнинг яна бир сабаби: турли гормонал касалликлар. Мисол учун, прогестерон йетишмовчилиги ёки еркаклар гормонлари — андрогенларнинг кўплиги. Униси ҳам, буниси ҳам маълум бир вақтга қадар ҳомиладорликни хавф остига қўймайди, албатта агар аниқ чегараларни кесиб ўтмаса. Мураккаб вазиятларда асоратлар ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин. Яхшиямки, ҳар иккаласи ҳам гормонал дори-дармонларни қабул қилиш орқали осонликча тузатилади, лекин у ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишни талаб қилади. Бу дори-дармонларни ўзингиз мустақил «белгилашингиз» хавфлидир.

Хомиладорликда ҳайз кўришга сабаб бўладиган патологиялар

Ҳомиладорлик пайтида қандай ҳайз ўрин егаллашига кўра турли ташхисларни қўйиш мумкин ва улар ҳар доим ҳам аҳамияциз емас. Дастлабки босқичларда қон кетиши кўпинча ҳомилалик тухумнинг кўчиши ва натижада ҳомила тушиши хавфини кўрсатади.

Агар кўчиш кичик бўлса, организм ҳомиладорликни сақлаб қолиш учун прогестерон ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, вазиятни ўзи мустақил ҳал қила олади. Бундай ҳолда, ажралмалар танқис, еҳтимол, қориштирувчи бўлади. Булардан бошқа аломатлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Анча мураккаб ва хавфлироқ ҳолларда ҳомиладорлик даврида оғриқли, кўп қон кетишли ҳайз кўриш содир бўлиши мумкин. Бундай аломатлар дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, шунингдек, ётоқ тартибига амал қилиш ва тўлиқ дам олиш учун кўрсатма ҳисобланади. Охиргисига амал қилиш ёки қилмаслик ҳомиладорликни сақлаб қолиш масаласида якуний ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин, шунинг учун уни еътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Афсуски, ушбу тавсияга кўплаб аёллар жиддий ёндашишмайди ва уйдаги йенгил ишларни бажариш ётоқ тартиби билан бир хил деб ҳисоблашади: албатта, кечқурун турмуш ўртиғи ишдан оч қолиб келса, тўшакда ётиб бўлармиди? Аслида, йенгил супуриш ҳам ҳомила тушиши хавфи бўлган тақдирда жуда кучли зўриқиш саналиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу ташхис қўйилган беморларни иложи борича касалхонага ётқизишга ҳаракат қилишади, бу еса аёлларнинг ётоқда дам олишларини кафолатлайди.

Ҳомилалик тухумнинг кўчиши турли сабаблар томонидан чақирилган бўлиши мумкин. Мисол учун, миометрийдаги ўсмалар ёки ендометриоз ўчоғи (агар бирикиш айнан шикастланган жойда содир бўлса). Бу ҳомилада кислород йетишмаслигига олиб келади ва натижада унинг ўлими қайд қилинади.

Ирсий касалликлар ёки она қорнида ўтказилган касалликлар (асосан инфекцион) натижасида патологик ўзгаришлар ҳам ҳомила тушишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, еҳтимол, ҳомиладорликни сақлаб қолиб бўлмайди, фақатгина рад етилган ҳомилани ўрганиш ва келажакда бундай ҳолатларни олдини олиш учун ҳаракат қилса бўлади.

Баъзи аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида ҳайз кўришига олиб келадиган бошқа ташвишга соалдиган ташхис — бачадондан ташқари ҳомиладорликдир. Бундай ҳолда уруғлантирилган тухум ҳужайра бачадонга емас, фаллопий найига бирикади. Ембрион ўсиб бориши билан унга жой камлик қила бошлайди, натижада най ёрилиши мумкин, бу ички қон кетиш туфайли она ҳаётига таҳдид солади. Шифокорлар она ҳаётини сақлаб қолишни уддалашса ҳам (бу еса юқори еҳтимолдир), аёлларнинг репродуктив вазифаси йўқотилади, чунки ёрилган бачадон найини тиклаб бўлмайди.

Агар аёл ва унинг гинекологи бачадондан ташқари (ектопик) ҳомиладорликка шубҳа қилишса, ташхисга аниқлик киритиш учун бемор дарҳол УТТга юборилади, агар ташхис тасдиқланса, зудлик билан жарроҳлик аралашуви зарур бўлади. Илгари, бу қорин операцияларини талаб қиларди, енди еса ектопик ҳомиладорлик лапароскопия билан олиб ташланди. Лапароскопияда учта кичик тирқиш очилиб, биттасидан қорин бўшлиғига видеокамера, қолганларидан манипуляторлар киритилади ва улар ёрдамида ҳомилалик тухум олиб ташланади.

Лапароскопия қорин операциясидан кўра анча шафқатли усул. Ушбу операциядан кейинги реабилитация (тикланиш) даври тахминан 2 баравар кам. Иккинчи кунда аёл мустақил ўрнидан тура олади. Озиқ-овқат маҳсулотларидан мажбуран воз кечиш вақти ҳам камаяди. Ва лапароскопия естетик нуқтаи назардан ҳам яхшироқдир — учта кичик, деярли кўринмас чандиқ бутун қорин бўйлаб ўтакзилган кесмадан анча яхшироқ кўринади.

Хомиладорлик пайтида ҳайз нимаси билан хавфли?

Тушуниш қийин емас, ўз-ўзидан ҳомиладорликда ҳайз (тест натижалари ижобий бўлганида) хавфли емас, фақат, агар қон кетиш жуда кучли бўлмаса ва жиддий қон йўқотиш кузатилмаса. Кўп ҳолларда ҳомиладорлик пайтида фақатгина ҳайзнинг сабабчилари хавфлидир.

Аксарият ҳолларда бўлгани каби, бу ҳолда ҳам аёллар гинеколог билан маслаҳатлашмасдан мустақил ташхис қўя олмайди. Лекин бунга жуда тез-тез ҳаракат қилишади: дугоналари билан маслаҳатлашади, аёллар форумларини кўриб чиқишади ва вақтларини йўқотишади. Афсуски, бир қатор ҳолларда бунинг оқибатида ҳомиладорлик ва аёлнинг соғлиғи ёмонлашади.

Шунинг учун ҳомиладор аёллар ҳам, ҳомиладор бўлмаган аёллар ҳам ўз организмига еҳтиёткор ва еътиборли бўлишлари керак. Менструал сиклнинг ҳар қандай ўзгаришлари: ҳайзнинг табиати, консистенцияси, тўкислиги ва шунга ўхшаш ўзгаришлар ташвишга сабаб бўлиши мумкин. Ташхисни аниқлаштириш учун зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш тавсия етилади.

Ва шуни яна бир бор таъкидлаб ўтиш керак: нима учун ҳомиладорликда ҳайз келиши сабаби муҳим емас, муҳими ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишдир. Қанчалик тез ташхис қўйилса ва даволаш бошланса, ҳомиладорликни сақлаб қолиш еҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Ва ҳатто шифокор ташвишланиш учун ҳеч қандай сабаб топмаса ҳам, у ҳомиладор аёлни тинчлантиради. Аёл ҳеч қандай даҳшатли воқеа содир бўлмаганлигини ва барча ўзгаришлар мутлақо хавфсиз еканлигини билиб олади. Зеро бўлажак она учун қўшимча стресс ва ҳавотир мутлақо керак емас.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...