Хомиладорликда бола жинсини аниклаш

Хомиладорликда бола жинсини аниклаш

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорликда бола жинсини аниклаш — замонавий ва қадимги усуллари

Бугунги кунда ҳомила жинсини аниқлашнинг енг аниқ усулларидан бири ултратовуш текшируви — УТТ (УЗИ) ҳисобланади. Аммо, шахсан мен камида 10 нафар аёл билан танишман, уларга УТТ ҳомила жинсини олдиндан аниқлаб бера олмаган. Хўш, боланинг жинсини бошқача усуллар билан олдиндан билиб олиш мумкинми?

Мактабда биология дарсларида олинган билимлар билан одамлар бўлажак фарзандларининг жинси икки жуфт хромосомага боғлиқ еканлиги ҳар биримизга таниш. Она тухум ҳужайрасида ХХ (иккита Х), отанинг сперматозоидларида еса битта Х ва битта Й (ХЙ) хромосомалар мавжуд (соғлом кишиларда албатта). Агар онанинг ХХ хромосомали тухум ҳужайраси отанинг Й хромосомали сперматозоидлари билан уруғлантирилса, ҳомила жинси ўғил бўлади, агар Х хромосома билан уруғлантирилса, демак, ҳомила жинси қиз бўлади. Яъни, бўлажак фарзанднинг жинси фақатгина отага боғлиқ. Аммо, буни қарангки, қиз ёки ўғил туғилиши еҳтимоли 50 : 50 дир. Унда қандай қилиб ҳомила жинсини аниқласа бўлади? Она қорнида ўсиб-ривожланайтоган ҳомила келажакда қай жинс вакили бўлишини билиш мумкинми?
Ҳомиладорлик ҳақида тўлиқ маълумот→

Сизни хурсанд қилиш учун шошилайлик: туғилмаган боланинг жинсини аниқлаш учун жуда самарали усуллар мавжуд. Баъзи йўллари — бизга қадим замонлардан йетиб келган ва ҳомиладор аёлларни узоқ муддатли кузатишлар натижасида олинган, бошқалари еса замонавий олимларнинг кашфиётларига асосланган. Бироқ, шунга қарамай уларга 100% таяниш тавсия етилмайди, зеро она табиат кишиларни ажаблантиришни ёқтиради ва ҳаммаси сиз кутмагандек тус олиши мумкин.

1. Ҳомиладор аёлнинг овқатланишига қараб ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Кўпгина қариялар ҳомиладор аёлнинг таъмга бўлган афзалликлари билан боланинг жинсини аниқлаш мумкинлигини айтишади. Агар она тўсатдан ширинликлар, тортлар ва шоколадга кўнгли кеца, демак оилада қиз фарзанд кутиш керак. Агар онанинг турли хил тузламаларга, қовурилган картошка каби таомларга, яъни турли хил қовурилган ва аччиқ таомларга кўнгли кеца, у ҳолда ўғил туғилиши еҳтимоли юқори бўлади.

2. Ҳомиладорлик олдидан аёлнинг таомномасига кўра ҳомила жинсини аниқлаш йўллари

Ҳа-ҳа, кўпгина аёллар уруғлантиришидан олдинги афзал таомнома аёлнинг яқин келажакдаги ҳомиласи қай жинсда бўлишига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашади. Сиз кўпроқ сут маҳсулотлари, бодринг, бақлажонлар, сабзи, лавлаги, нўхат, қалампир, ширинликлар ва ёнғоқларга афзаллик бердингизми? Екзотик мевалар, картошка, қовун ва олхўриларни ҳуш кўрмадингизми? Унда табриклаймиз, сизда 80% еҳтимоллик билан қиз фарзанд бўлади.

Бироқ, картошка, қўзиқорин, гўшт, гилос, ўрик, апелсин, банан, шафтоли, хурмо ва шўр овқатларни севувчилардан одатда ўғил болалар туғилади.

3. Ҳомиладор аёлнинг ташқи кўриниши қараб бола жинсини аниқлаш

Қадим замонларда, ҳатто ҳозирда ҳам кўпчилик бўлажак онанинг ташқи кўринишига қараб чақалоқнинг жинсини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. Агар сиз чиройли кўринсангиз, кўзларингиз порлоқ, сочларингиз жилвакор, юзингиз териси ўзидан нур тараца, демак, ҳомила жинси ўғил бўлади. Агар сизнинг кўзгудаги кўринишингиз қувонарли бўлмаса, юзингизда пигментли доғлар пайдо бўлса, бурун ўткирлашса, сочларингиз хиралашиб, мўрт бўлиб қолса, демак, сизда гўзал қиз фарзанд бўлади. Халқ орасида «қиз фарзанд она ҳуснини тортиб олади» деган гап бор. Умидсизлик қилманг, фарзанд туғилгандан сўнг ташқи кўринишингиз нормал ҳолатга қайтади.

4. Қориннинг турига қараб боланинг жинсини аниқлаш

Иримлар иримлигичаю, лекин кўпинча улар илмий далилларга қараганда яхшироқ маълумот бера олади. Масалан, қадимда доялар туғилмаган боланинг жинсини онанинг қорни шаклига қараб айтиб бера олишган. Уларнинг таъкидлашича, ўткир ёки бўртиб турган қорин ўғил ҳомила ўсиб бораётганлигини кўрсатади. Ёйиқ ва юмалоқ қорин еса — қиз ҳомилани кўрсатади.

5. Хитой тақвимида ҳомила жинсини аниқлаш

Ушбу ҳомила жинсни аниқлаш жадвали қадимги хитойлик шифокорлар томонидан келажакдаги монархларнинг жинсини режалаштириш учун ишлаб чиқилган. Бу тақвим енг аниқлардан бири ҳисобланади. Буни аниқлаш учун бўлажак онанинг ёши ва уруғлантириш содир бўлган ойни билиш кифоя, шунда ким туғилиши аниқ бўлади. Ҳомила жинсини аниқлаш учун хитой тақвими (календари)→.

6. Овуляция орқали боланинг жинсини аниқлаш

Агар сиз ўз соғлиғингизни кузатиб борсангиз, овуляция кунини билсангиз ва уруғлантириш қачон содир бўлганини есласангиз, бу сизга ҳомила жинсини аниқлашга ёрдам беради. Агар жинсий алоқа овуляциядан 3-5 кун олдин бўлган бўлса,  80% еҳтимоллик билан сизда қиз ҳомила ривожланмоқда. Овуляциядан сўнг бўлган бўлса — ўғил бола.
Овуляция ҳақида батафсил маълумот→

7. Боланинг жинсий ҳолатини отанинг шажараси бўйича аниқлаш

Яқинда америкалик олимлар ўзларининг бир тадқиқотлари натижаларини еълон қилишди, унга кўра ҳомиладорликда боланинг жинси отанинг генетикасига боғлиқ. Улар тахминан 1000 Америка ва Европа оиласининг насабномасини таҳлил қилдилар ва аждодларида кўпроқ еркаклар бўлган оталардан ўғил бола фарзандлар туғилиши еҳтимоли юқорироқ еканлигини аниқладилар. Аммо онанинг насабномаси ҳомиланинг жинсига таъсир қилмайди. Шундай қилиб, боланинг жинсини билишни истасангиз, турмуш ўртоғингизнинг шажарасини ўрганинг.

8. Юрак уриши орқали ҳомиладорликда боланинг жинсини аниқлаш

Тажрибали акушер-гинекологлар чақалоқнинг жинсини унинг юрак уриш тезлиги билан аниқланиши мумкинлигини таъкидлашади. Шундай қилиб, қиз ҳомилаларда ехокардиография давомида юракнинг уриши дақиқасига 126 марта, ўғил ҳомилада еса 140 марталиги қайд етилади.

9. Ҳомиладор аёлнинг артериал босимига қараб фарзанд жинсини аниқлаш

Канадалик тадқиқотчилар ҳомила жинсига аёлнинг қон босими ҳам таъсир қилишига ишонишади. Агар ҳомиладорликдан аввал онанинг қон босими паст (гипотония) бўлган бўлса, оилада қиз туғилишини кутиш керак. Қон босимининг юқорилиги (гипертония) билан еса — ўғил.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 2 votes.
Please wait...