Хомиладорлик тести қачон ва қандай

Хомиладорлик тести қачон ва қандай

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорлик тести — қачон ва қандай қилинади, қоидалари, нотўғри натижа бериши

Ҳомиладорлик тести яратилгунига қадар инсоният ҳомиладорлик бошланганлигини тахмин қилиш учун турли усулларини қўллаган. Буларга аёл сийдигини шароб, турли хил қўшимчалар билан аралаштиришда унинг хусусиятлари ўзгариши, донларни ивитиш ва бошқа кўплаб усуллар кирган. Хусусан, ҳомиладор аёл сийдиги қуйилган буғдой ёки тариқ донлари тезроқ униб чиққан, бу нафақат ҳомиладорлик бошланганлигини, балки ҳомила жинсини аниқлаш имконини ҳам берган. ХХ асрнинг 70-йилларида тестни такрорлаш ҳомиладорликни аниқлашни ушбу усулининг 70% ли самарадорлигини кўрсатди.

Замонавий ҳомиладорликни аниқлаш учун тест, турли бирикмалар ва донлар билан узоқ тажрибалар ўтказмасдан, янги ҳаёт бошланишини юқори еҳтимоллик билан аниқлаш имконини беради. Експресс-диагностика учун тестларнинг хилма-хиллиги — ҳомиладорлик тести қачон ва қандай қилиниши, натижани қандай тушуниш ва қандай тестлардан фойдаланиш яхшироқ еканлигини билишни талаб қилади.

 

Ҳомиладорлик тести ишлаш тамойили

Диагностика усулларини модернизациялашганига қарамай, синов учун материал ўрта асрларда бўлгани каби бир хил бўлиб қолмоқда. Сийдик таркибида одам хорионик гонадотропини (ОХГ) мавжуд бўлиб,  қон таҳлили орқали ташхислашда айнан шу гормон консентрацияси баҳоланади.

Веноз қонда ОХГ гормони хорион киприкчаларининг бачадон деворларига киритилгандан 2-3 кун ўтгач аниқланади. Хорионик гонадотропиннинг сийдикдаги концентрацияси кўпгина тестлар учун йетарли бўлган даражага унинг организмда ишлаб чиқариш жараёни бошланганидан бир ҳафта ўтиб йетади.

Агар сийдикда ОХГ консентрацияси тестнинг сезувчанлиги даражаси учун йетарли бўлган миқдорда бўлса, тест юзасидаги кимёвий препарат ва гормон ўртасида кимёвий реакция бошланади. Агар сийдикда гормон мавжуд бўлмаса ёки унинг консентрацияси йетарли даражада бўлмаса, реакция юзага келмайди ва тест натижаси салбий бўлади.

Сотувда мавжуд бўлган тестларнинг ўртача сезгирлиги 25 мУи ни ташкил қилади, ОХГ бу кўрсаткичга одатда, уруғлантирилгандан кейин икки ҳафта ўтиб йетади. Юқори сезувчанликка ега бўлган тестлар гормон миқдори камроқ бўлганда реакция беради ва ҳомиладорликни оддий тестларга қараганда 3-4 кун олдинроқ аниқлай олади.

Мунтазам ҳайз сиклида ҳомиладорлик тестидан қачон фойдаланиш мумкин?

Агар ҳайз сикли мунтазам ва қон келиши бошланиши орасидаги кунлар доимийлиги деярли бир хил бўлса, овуляция кунини ҳисоблаш қийин емас. Тухум ҳужайрасининг чиқиши ҳайз сиклининг ўртасида (стандарт 28 кун бўлса — 14-кунда) содир бўлади.
Тухум ҳужайрани унинг уч кунлик ҳаёт сикли давомида уруғлантириш мумкин. Тухум ҳужайра ва сперматозоиднинг бирлашиш жараёнидан кейин уруғлантирилган тухум ҳужайра 4-5 кун давомида бачадон бўйлаб имплантация жойигача миграция қилади, шундан сўнг ОХГ ишлаб чиқариш бошланади. Агар уруғлантиришга 2 кун, уруғлантирилган тухум ҳужайранинг миграцияси учун 4 кун вақт кеца ва сийдикда гормон консентрацияси йетарли даражага йетиши учун кетадиган вақт ҳисобга олинса, юқори сезувчан тестлар овуляциядан 10 кун кейин, яъни ўртача 28 кунлик сикл бўлганда ҳайз сиклининг 24-кунида ҳомиладорликни кўрсата олиши мумкин. Янада ишончлироқ маълумот олиш учун, мутахассислар юқори сезувчан ҳомиладорлик тестини овуляциядан 12 кун ўтиб, оддий сезувчан тестларни еса овуляциядан 15-16 кун ўтиб ўтказишни тавсия етишади.

Номунтазам ҳайз сиклида ҳомиладорликни ташхислаш

Агар ҳайз сикли мунтазам бўлмаса, менструациялар орасидаги кунлар ўзгарувчан бўлса, тестдан фойдаланиш вақти овуляция санасига боғлиқ бўлади.

Овуляцияни субъйектив туйғулар (баъзи аёлларда тухумдонлардан бири томонда характерли санчиш ҳисси, кенгайиш ҳисси, шиш, сезувчанлик, кайфиятдаги ўзгаришлар кузатилади), шунингдек базал ҳароратни ўлчаш ва овуляцияни аниқлаш учун тестини қўллаш ёрдамида аниқлаш мумкин.
Овуляция бошланиши ва уруғлантириш содир бўлган еҳтимол кун аниқлангач, ҳомиладорлик тести белгиланган кундан 15 кун ўтиб ишлатилади.

Ҳомиладорлик тести қачон қилинади?

Кўпгина замонавий тест чизиқлари куннинг қайси вақтида тестни ўтказиш кераклигини чекламайди: улардан ерталаб, кундузи, тунда фойдаланиш мумкин. Бироқ мутахассислар, кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилингандан кейин сийдикда ОХГ консентрацияси табиий равишда камайиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳомиладорлик тестини ерталаб ўтказишни тавсия қилади ва бунда биринчи сийдик қисми кечки уйқудан кейинги бўлиши керак, айниқса, ҳомиладорлик муддати кичик бўлган ҳолларда.

Кун давомида организмга суюқлик кирганда, гормон консентрацияси пасаяди. Овуляциядан 18 кундан ортиқ вақт ўтганидан кейин бу унчалик ҳам муҳим емас, аммо овуляция муддати доимо ҳам тахмин қилинган кунга тўғри келмайди. Янада аниқроқ маълумот олиш учун мутахассисларнинг тавсияларига риоя қилиш яхшироқ, агар ҳомиладорлик тести кундузи ёки кечқурун ўтказилиши зарур бўлса, тест ОХГ консентрасияси даражасини сақлаб туриш учун 4 соат ҳожатга чиқишдан ва суюқ маҳсулотлар истеъмол қилишдан сақланиб, шундан сўнг бажарилгани яхши.

Ҳомиладорлик тестидан фойдаланиш қоидалари

  • Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим етилган тестларни сақлаш қоидаларига амал қилиш керак.
  • Шикастланган ўрамдаги тестдан фойдаланиш ташхис натижаларини бузиши мумкин.
  • Тест ўрами бевосита ўтказилишдан олдин очилади.
  • Яроқлик муддати тугаган тестдан фойдаланиш хато натижаларга олиб келади.
  • Синов ўтказиш учун мақбул вақт — ерталаб, тунги уйқудан кейин.
  • Агар тест оқимли бўлмаса, сийдикни тўплаш учун тоза идиш ишлатиш талаб етилади.
  • Синовдан олдин ташқи жинсий аъзоларни ювиш билан гигиеник муолажаларни ўтказиш тавсия етилади.
  • Фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик тести қандай қилинади: ишлатиш бўйича кўрсатмалар

Експресс-тестларнинг турли хиллари мавжуд. Ҳар бир турдаги тест фойдаланиш йўриқномаси билан бирга берилади, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш кўпинча нотўғри кўрсаткичлар пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳомиладорликни аниқлаш керак бўлганда, тест ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган вақтда қўлланилади. Агар ҳайз кечикишининг дастлабки кунларидан бошлаб тестни ўтказиш тавсия етилса, унда реагентнинг сезувчанлиги ёки ўзига хос хусусиятлари ҳомиладорликни белгиланган вақтдан олдинроқ аниқлай олиши еҳтимоли мавжуд, лекин кўпинча фақатгина ҳайзнинг белгиланган кунларида аниқ натижалар олиш мумкин бўлади.

Тестнинг нархи кўпинча унинг ишончлилиги билан бевосита боғлиқ: нархи қанчалик арзон бўлса, кимёвий реагентнинг таннархи ва ишлаб чиқариш қиймати паст бўлади, бунга мос равишда нотўғри натижалар еҳтимоли кўпроқ бўлади. Бугунги кунда сотувда тестларнинг тўртта модификацияси енг кенг тарқалган, ҳар бир тури ўз хусусиятларига ва фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга ега. Баъзи ишлаб чиқарувчилар турли типдаги тестларни ягона бренд остида чиқарадилар (Евитест, Фраутест ва ҳоказо), сотиб олаётганда унинг турига еътибор бериш керак.

Чизиқча-тест ёки стрип-тест

Стрип-тест (стрипе тест) — ҳомиладорликни ташхислаш учун мустақил ишлатиш ва натижаларни тезкор олиш учун дастлабки вариантларидан биридир. Енг кенг тарқалган ва арзон вариант Итест Плус.

Реагенталр билан сингдирилган қўшимча ички қаватли қоғоз-пластикли тестлар сийдик билан алоқа қилганда бир ёки иккита жойида бўялади. Битта чизиқ тестнинг ишлаётганлигини тасдиқлайди, иккита чизиқ еса ҳомиладорликни тасдиқлаш учун одам хорионик гонадотропин гормонининг йетарли концентрацияси мавжудлигини кўрсатади.

Фойдаланиш қоидалари: биринчи ерталабки сийдикни тоза идишга тўплаб, тестни белгиланган чегарагача суюқликка туширинг, суюқликда керакли муддат ушлаб туринг (одатда 20-30 сония), сўнг чиқариб олиб, қуруқ горизонтал юзага қўйинг.

Ташхис натижалари гормон консентрациясига қараб 1 дан 10 дақиқагача бўлган даврда намоён бўлади. Баъзи тестлар шунингдек, назорат чизиғининг бўялганлиги даражасини ўзгартириши мумкин — ранги қанчалик очроқ бўлса, ҳомиладорлик муддати шунчалик камроқ бўлади.

Планшет типли тестлар

Планшетли тестлар стрип-тестлар билан бир хил тамойилларга асосланади: юзанинг маълум қисми сийдик билан алоқа қилганда реагент ва ОХГ гормони ўртасида кимёвий реакция содир бўлади. Хатолик еҳтимолини камайтириш учун суюқлик миқдори дозланади, алоқа жойи еса махсус ойнача билан чекланган бўлади.

Йўриқномага кўра, илова қилинган тоза идишга сийдик тўплаш, кейин пипетка ёрдамида олиб, планшет-тестнинг кичик ойначасига 4 томчи томизиш керак. Натижалар кейинги ойнада баҳоланади: турига қараб, бир ёки икки чизиқча ҳосил бўлади.

Оқимли тест

Ушбу турдаги тест енг аниқ ва сезгирлардан бири ҳисобланади, шунингдек, қўшимча қурилмалар ва манипуляцияларни талаб қилмайди. Тест сийдик оқими остида 10 сония давомида ушлаб турилади (зарур бўлса, сийдикни аввал идишга тўплаб, тестни тушириш ҳам мумкин).

Натижалар гормон консентрациясига қараб, 1 дан 10 дақиқа оралиғида баҳоланади. Юқоридаги вариантлардан фарқли ўлароқ, оқимли тестлар менструация бошланиши кутилганидан 5 кун олдин қўлланилиши мумкин.

Електрон ҳомиладорлик тести

Оддий тестларнинг електрон модификацияси. Тест ОХГ гормони концентрациясини баҳолайди ва сийдик ичига ботирилишни талаб қилади, аммо натижа (синов турига қараб) електрон мини-дисплейда кўрсатилади ёки УСБ-порт орқали уланган компютер екранида пайдо бўлади.

Натижаларни нотўғри талқин қилиш имконсизлиги туфайли бу вариант енг яхши деб ҳисобланади. Бироқ, рақамли тестларнинг сезувчанлиги оқмили тестлар билан бир хил: улардан ҳайз кўриш кутилган санадан 3-4 кун олдин фойдаланиш мумкин. Ҳайз бошланишидан 2 кун олдин бажарилганда, 99% аниқликкка кафолат берилади.

Ривожланаётган ҳомиладорликда тестининг нотўғри натижа бериши

Кўпгина ҳолатларда тестлар кам сезувчан бўлса, жуда ерта қўлланилса ёки сақлаш ва фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинмаса, нотўғри натижа кўрсатиши мумкин. Шунингдек кеч овуляция ва кеч уруғлантирилиш ҳолларида ҳам ҳомиладорлик тести салбий натижа кўрсатиши мумкин — бундай вазиятда гормонал фон ҳайз сиклига мос равишда кутилганидан секинроқ ўзгаради.

Ендокрин тизим касалликлари, гормонал фон бузилишлари ҳам тест-ташхис салбий натижа беришига олиб келади. Ҳомила тушиши хавфи учун ОХГ гормонининг ҳомиладорлик муддатига мос келмайдиган равишда ўсиши характерлидир, бу еса, ОХГ консентрацияси иккита чизиқ кўрсатиши учун йетарли бўлиши керак бўлган муддатда ҳам тестда битта чизиқ кўрсатилишига сабаб бўлади. Баъзи манбаларда тестни ўтказишдан олдин кўп миқдорда суюқлик ичиш натижаларда хатоликка олиб келиши қайд қилинган.

Ҳомиладорлик пайтида фақат биринчи триместрда тестлардан фойдаланиш мумкинлигини унутмнаслик керак. ОХГ гормони консентрацияси бутун ҳомиладорлик давомида сақланиб турмайди, бу еса казусга олиб келади: агар ҳомиладорлик тести ҳомиладорликнинг 2-3 ойлигидан кейинги муддатда ўтказилса, натижалар салбий бўлади.

Нотўғри натижалар: ҳомиладорлик бўлмаганда тестнинг ижобий натижа кўратиши

Ҳомиладор бўлмаган аёлларда тестнинг ижобий натижалари тескари ҳолатдаги ҳолатлардан камроқ кузатилади ва кўп ҳолларда касалликлар мавжудлигидан далолат беради (тухумдонлар дисфункцияси, гормонлар ишлаб чиқарувчи репродуктив аъзоларда ўсма шаклланиши ва бошқалар). Тест нотўғри натижа кўрсатиши шунингдек туғруқдан кейинги дастлабки икки ойда ва тестнинг яроқлик муддати ўтган ҳолларда ҳам қайд қилинади.

Ҳомиладорлик тестини ҳайз пайтида ўтказиш

Баъзи аёлларда ҳомиладорлик менструацияга ўхшаш ажралмалар ажралиши билан кечади ва у нормал менстурацияда кузатиладиган белгилар, унинг миқдори ва келиш вақтига мос келади. Одатда, ажралмалар келиши биринчи триместрда тугайди, бироқ, бундай ҳодисаларнинг бутун ҳомиладорлик даврида намоён бўлиши ҳоллари кузатилган. Бундай ҳолатларда қон таҳлили бўйича ташхислашга мурожаат қилиш тавсия етилади, аммо тестлардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Ҳар қандай тест сийдикдаги гормон консентрациясини баҳолашга асосланган ва унга ҳайз ажралмаларининг тушиши тестнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Агар тест натижалари шубҳа уйғоца

Баъзан експресс-ташхис натижаларини тушуниш осон емас: иккинчи кўрсаткич-чизиқ бироз сезиларли, тестнинг ички томонидан кўринадиган бўлиши мумкин. Баъзан бу арзон, қоғоздан тайёрланган сифациз тестлар туфайли юзага келади: реагент нам бўлганда, қуруқ шаклга қараганда сезиларлироқ бўлади.

Кўринарли, лекин ранги жуда оч бўлган чизиқ кўпинча ОХГ паст даражада еканини кўрсатади, бу еса тестнинг сезувчанлиги учун йетарли емас. Бундай ҳолатда, синовни 1-2 кундан кейин қайта ўтказиш ёки бошқа, сезувчанлиги юқорироқ бўлган тестни ишлатиш яхшироқдир.

Йетарли даражада бўялмаган чизиқ тестни нотўғри сақлаш, фойдаланиш кўрсатмаларнинг бузилиши натижасида ҳам кузатилиши мумкин. Ҳар ҳолда, тестни такроран ўтказиш ва/ёки ОХГ учун қон таҳлили топшириш тавсия етилади.

Бачадондан ташқари ёки ривожланмаётган ҳомиладорлик

Бачадондан ташқари (ектопик) ва/ёки ривожланмаётган ҳомиладорликда ўтказилган тест натижалари ижобий бўлади: кутилаётган ҳайз кунларида кўпинча тестда иккинчи чизиқ мавжудлиги қайд етилади. Аммо бундай ҳолларда гормон даражасининг ўсиши юз бермайди, ҳомиладорлик тести қайта ўтказилганда чизиқ ранги очроқ бўлиши ёки умуман кўринмаслиги мумкин, бу еса дарҳол шифокорга мурожаат қилишни талаб қилади.

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...