Хомиладорлик хакида тўлиқ маълумот

Хомиладорлик хакида тўлиқ маълумот

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорлик хакида тўлиқ маълумот: даврлари, муддатлар, физио ва патологияси, асоратлари

Ҳомиладорлик (лот. гравидитас.) — аёл организмининг махсус ҳолати бўлиб, унинг репродуктив аъзоларида ривожланаётган ембрион ёки ҳомила мавжудлигидир. Ҳомиладорлик бачадон найида аёл ва еркак жинсий ҳужайраларининг бирлашиши натижасида содир бўлади, натижада 46 хромосомани ўз ичига олган зигота шаклланади. Ушбу мақолада ҳомиладорлик ҳақида тўлиқ маълумот ёритилади.

Бўлажак боланинг жинси жинсий хромосомалар тўпламига боғлиқ (ХХ ёки ХЙ), таъкидлаш керакки, тухум ҳужайралар доимо Х-хромосома ташувчиси бўлади, сперматозоидлар еса Х- ёки Й-хромосома (1: 1 нисбатда). Шундай қилиб, ҳомиланинг жинси айнан ташувчиси сперматозоид ҳисобланган жинсий хромосомалар билан белгиланади (Х-хромосома бўлганда — қиз, Й-хромосомалар бўлганда — ўғил). Ҳужайраларнинг бўлиниши натижасида бластосиста шаклланади, у йеттинчи суткага бориб бачадон деворига бирикади.
Ҳомиладорликда бола жинсини аниқлаш→

Ҳомиладорлик биринчи уч ойида (биринчи триместр) ҳомиланинг аъзолари шаклланади, 12-ҳафтанинг охирига бориб йўлдош тўлиқ шаклланиб бўлади. Йўлдош орқали ҳомила озуқа моддаларини олади ва метаболизмнинг якуний маҳсулотлари чиқариб юборилади. Инсон ҳомиладорлиги муддати 9 ой ёки 40 акушерлик ҳафтани (охирги ҳайздан санаб) ташкил қилади. Акушерликда физиологик ва патологик ҳомиладорлик ажратилади. Одатда, ҳар қандай ҳомиладорлик туғруқ акти билан тугайди — бола дунёга келади, кўп ҳомилали  ҳомиладорлик тақдирида еса — егизаклар (гомозиготали — бир хил ёки гетерозиготали — турли).
Ҳомиладор бўлиш тартиби ва қоидалари→

Ҳомиладорликни режалаштириш

Оилани режалаштириш — Йер аҳолисини барқарорлаштириш глобал демографик муаммосини ҳал қилишнинг асосий усулларидан биридир. Енг кенг тарқалган усуллари жуфтликларга мунтазам равишда жинсий алоқа қилиб мамнун бўлиш ва исталмаган ҳомиладорлик бошланиши еҳтимолини ишончли тарзда камайтириш имконини беради, албатта жуфтликлар буни хоҳлагунларига қадар. Шу муносабат билан, оилани режалаштириш уруғлантиришни олдини олиш ёки уруғлантирилгандан кейин амал қиладиган ембрионнинг имплантацияланишига тўсқинлик қилиш усулларини ўз ичига олади.

Ҳозирги вақтда ҳомиладорликни режалаштиришнинг самарали имконияти мавжуд. Оилани режалаштиришнинг енг самарали табиий усулларидан бири симптотермал усул ҳисобланади, бироқ у самара бобида гормонал контрацепцияга йетиша олмайди ва презерватив каби, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялардан ҳимоя қилмайди.

Ҳомиладорлик режалаштиришда овуляция кунини аниқлаш муҳим аҳамиятга ега. Ҳамма гап шундаки, тухум ҳужайра (уруғлантирилмаган) овуляциядан бир кун ўтиб нобуд бўлади, шунинг учун ҳайз сиклида фертил давр овуляциядан 2-3 кун олдин (сперматозоидлар 3 кунгача фаол) бошланади ва  овулация содир бўлганидан бир ёки икки кун ўтиб тугайди. Уруғлантиришни ўтказиш учун енг мақбул кунлар овуляциядан бир кун олдин ва бевосита овуляция куни ҳисобланади.
Овуляция ҳақида батафсил маълумот ва унинг кунини аниқлаш→

Шундай қилиб, лютеинловчи гормон даражасининг кескин кўтарилиши ҳомиладор бўлиш учун енг муваффақиятли даврининг бошланишини англатади.

Ҳомиладорлик аломатлари

Ҳомиладорликни ерта ташхислаш ва унинг муддатини аниқлаш нафақат акушерлик нуқтаи назаридан муҳим, балки уруғлантиришдан кейин содир бўладиган анатомик, физиологик ва гормонал ўзгаришлар бўлажак она анамнезида мавжуд ташқи жинсий аъзолар касалликларига сезиларли таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Ҳомиладорликни аниқлашга имкон берадиган барча белгилар гумон қилинадиган (шубҳали), еҳтимолли ва ишончли белгиларга бўлинади. Улар субъйектив ёки объйектив маълумотларга асосланган бўлиши мумкин. Бироқ, ҳозирги даврда акушерлик амалиётида ултратовуш диагностикасининг (УТТ) кенг жорий етилиши муносабати билан гинекология ва акушерлик дарсликларида қайд қилиб ўтилган ҳомиладорлик аломатлари ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.
Ҳомиладорлик бошланганлигини билдирувчи белгиларини аниқлаш→

Шубҳали белгилар (субъйектив маълумотлар асосида):

  • Қусиш ёки кўнгил айниши(айниқса, ерталаблари), ҳид, иштаҳа ёки озиқ-овқат истеъмолига боғлиқ ўзгаришлар;
  • Баъзи ҳидларга пайдо бўлган интолерантлик;
  • Асаб тизимининг бузилишлари (уйқучанлик, тормозланиш, тез-тез кайфият ўзгариши, бош айланиши, ҳолсизлик, безовталик);
  • Тез-тез сийдик чиқариш;
  • Сут безлари дағаллашиб, сезувчанлигининг ортиши;
  • Қорин чизиғи бўйлаб, сийналар соҳаси, юздаги терининг пигментацияси (доғлар) ўзгариши (кучайиши);
  • Сут безлари, сон, қорин терисида ҳомиладорлик чандиқлари (чизиқлари) пайдо бўлиши (стрия);
  • Қорин ҳажмининг катталашиши.

Еҳтимолли белгилари (текширишда аниқланган объйектив белгилар):

  • Ҳомиланинг ҳаракатланиши ҳисси (биринчи марта туғаётган аёлларда 18-20 ҳафтада, қайта туғаётган аёлларда — 16-18 ҳафтада);
  • Аменорея (ҳайзнинг йўқлиги);
  • Сут безларининг катталашиши, оғиз сутининг (лот.cолострум гравидарум) келиши;
  • Қин ва бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўкимтирлиги (сианоз);
  • Бачадон шакли, ҳажми ва консистенциясининг ўзгариши (ички акушерлик текширувлари билан);
  • Гестациянинг 5-6 ҳафтасидан бошлаб бачадоннинг ўсиши, аввал орқа-олди томони, сўнг кўндалангига;
  • Горвитз-Гегар аломатлари: бачадоннинг юмшаши, айниқса, торайган қисмида (лот.истҳмус утери). Икки қўлли текширувда бачадоннинг торайган қисмида бармоқлар қаршиликсиз бир-бирига тегади. Охирги ҳайздан бошлаб 6-8 ҳафта давомида характерли;
  • Снегирёв белгиси: бачадон консистенциясининг ўзгарувчанлиги: механик қўзғатувчи ёки икки қўлли текширувда бачадон зичлашади ва қисқаради, кейин яна юмшоқ ҳолатига қайтади;
  • Пискачек белгиси: ерта даврларда бачадон ассиметрияси кузатилади, имплантация содир бўлган бурчакнинг бўртиб қолиши аниқланади. Вақт ўтиши билан у йўқолади;
  • Губарев ва Гаусс белгиси: дастлабки муддатларда бачадон бўйнининг йенгил ҳаракатчанлиги қайд қилинади, бу торайган қисмининг сезиларли юмшаши билан боғлиқ;
  • Гентер белгиси: датлабки муддатларда торайган қисмнинг юмшаши туфайли бачадон олд томонидан букилиши ва олд юзасида ўрта чизиқ бўйлаб тароқсимон қалинлашиши (ҳар доим ҳам аниқланмайди);
  • Ҳомиладорлик експресс-тести.

Ишончли (аниқ) белгилари (ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида аниқланади):

  • Ҳомила юрак уриши аниқланади (акушерлик стетоскопи ёрдамида ҳомиланинг юрак қисқаришларини ешитиш мумкин);
  • Ташқи акушерлик текширув давомида палпация ёрдамида ҳомиланинг катта (бош, тос) ва кичик (қўл, оёқ) қисмларини аниқлаш, ҳаракатларини сезиш;
  • Рентгенограмма ва ехограммада ҳомиланинг скелети аниқланади;
  • Ултратовуш текшируви ёрдамида ҳомила ва йўлдошни аниқлаш.

Физиологик ҳомиладорлик

Ҳар қандай ҳомиладорликдаги каби, унинг бошланиши уруғлантириш жараёни билан боглиқ, яъни сперматозоид деб аталадиган йетилган еркак жинсий ҳужайрасининг аёл жинсий ҳужайралари — тухум ҳужайра билан қўшилиши. Шундай қилиб, уруғлантириш жараёнининг якунланиши ёки икки гаметанинг уйғунлашуви охирида шаклланган умумий ҳужайра (зигота) янги организмнинг бошланиши ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг давомийлиги

Уруғлантиришдан тортиб то туғилишгача бўлган ўртача ҳомиладорлик муддати 38 ҳафта ҳисобланади (ембрионал муддат). Охирги ҳайз бошланишидан туғруққача бўлган ҳомиладорликнинг ўртача давомийлиги еса 40 ҳафта (акушерлик муддати). Акушерлик муддатидан фойдаланиш тиббётда кенгроқ тарқалган, чунки уруғлантириш кунини аниқлаш одатда қийин.

Инсоннинг она қорни ичида ривожланиши одатда даврларга бўлинади. Тухум ҳужайра уруғлантирилишидан ториб имплантация бошлангунига қадар давр (ривожланишнинг биринчи ҳафтаси) преимплантацион давр деб тавсифланади, кейинги рвиожланиш еса постимплантацион даврга мансуб. Преимплантацион даврда ембрион бачадон деворига биркмаган бўлади, дастлабки 4 кун давомида ембрион бачадон найлари бўйлаб уруғлантирилган жойдан (бачадон найининг ампуляр қисми) бачадон томон ҳаракатланади, ривожланишнинг 4-5 куни ембрион аёл бачадонида ўзини имплантацияга тайёрлашни бошлайди.  Шунингдек, ривожланишнинг ембрионал (уруғлантиришдан бошлаб дастлабки 8 ҳафта) ва фетал (9 ҳафтадан бошлаб туғруққача) даврлари фарқланади. Ембрионал даврда бирламчи тузилмаларнинг фазовий ташкиллашуви (морфогенез), ҳужайраларнинг бошланғич дифференциацияси ва аъзолар тизими шаклланиши (органогенез) содир бўлади. Фетал даврда еса аъзолар шаклланган тизим доирасида ривожланади, ҳомиланинг ўлчамлари аҳамиятли даражада катталашади.

Ембрионал давр

Ембрионал давр уруғлантиришдан бошлаб ембрионал муддатнинг 8-ҳафтаси охиригача давом етади (акушерлик муддати учун 10-ҳафта охири). Ембрионал давр давомида инсоннинг ембриогенези содир бўлади, хусусан, уруғлантиришбўлиниш (кўп ҳужайралилик шаклланиши), имплантация (бачадонга бирикиб кириши) гаструляция (ембрионал япроқчаларнинг шаклланиши), гистогенез (тўқималарнинг шаклланиши) органогенез (аъзоларнинг шаклланиши), плацентация ва бошқа шу каби жараёнлар. Ембрионал давр давомида ембрион ўлчами 0,1 мм дан (уруғлантирилган тухум ҳужайра) 3 см га катталашади (ҳомила қобиқларини ҳисобга олмаган ҳолда). Дастлаб, ембрион чақалоқ каби кўринишга ега бўлмайди, фақат аста-секин шундай кўриниш ва тузилиш касб етади. Ембрионал муддатнинг охирги ҳафтасида баъзи ембрионал тузилмаларни йўқолади (жабрали ёйлар ва жабрали ёриқлар, дум, аллантоис камаяди).

Фетал давр

Фетал давр акушерлик муддатининг 11 ҳафталигидан то туғилишгача давом етади. Фетал давр бошига келиб ҳомилада барча аъзолар тизими шаклланиб бўлган бўлади (ендиги ривожланиш шаклланган тизим доирасида содир бўлади), ташқи кўринишидан ҳомила чақалоқни еслатади, тана пропорцияларининг ўзгариши ва ҳомиланинг жадал ўсиши бошланади.

Ембрион ва ҳомиланинг салбий таъсирларга нисбатан сезувчанлиги ҳомиладорлик мудати қанчалик қисқа бўлса, шунчалик юқори бўлади. Ембрионал давр давомида спонтан аборт хавфи фетал даврга қараганда тахминан 10 марта юқорироқдир.

Аёлларнинг ҳомиладорлигини «триместр»ларга ажратиш қабул қилинган (уч ойлик даврлар). Шунга кўра, ҳомиладорликнинг биринчи, иккинчи ва учинчи триместрлари ҳақида гапирилади. Триместрларнинг ҳар бири маълум акушерлик хусусиятлари ва хавфи билан тавсифланади.

Она-ҳомила тизимидаги физиологик ўзгаришлар

Ҳомиладорлик юзага келган пайтдан бошлаб иккита ўзаро боғлиқ бўлган тизимлар ҳосил бўлади:

  • Ҳомиланинг тўғри ривожланиши учун зарур барча шарт-шароитларни яратишни таъминлайдиган она организмининг функционал тизими;
  • Асосан, нормал гомеостазасини сақлаб туриш учун масъул бўлган ҳомиланинг функционал тизими.

Ҳомиладорликни маълум бир босқичида ушбу икки функционал тизимлар ўртасидаги асосий боғлиқликни йўлдош (лот. плаcента) таъминлайди, натижада ёт (она иммун тизими нуқтаи назаридан) ҳомилани ҳимоя қилиш учун фето-плацентар тўсиқ шаклланади. Ҳомила ва йўлдош ўртасидаги яқин морфофункционал боғлиқлик мавжуд бўлганлиги сабабли, бу иккала шаклланма ягона фетоплацентар тизим сифатида таърифланади.

Перинатал ташхислаш

Перинатал ташхислаш ёки перинатал диагностика — ривожланиш патологияларининг туғруққа қадар ташхисланиши — бир неча босқичда амалга оширилади. 10 ва 13-ҳафта оралиғидаги даврда УТТ ва биокимёвий маркерлар ёрдамида Даун синдроми ва Едвардс синдроми хавфини аниқлаш учун перинатал скрининг ўтказилади. 16 ва 18-ҳафта оралиғи Даун синдорми, Едврадс синдроми ва асаб найи дефектларининг учланган деб аталмиш биокимёвий скринингини ўтказиш учун оптимал муддат ҳисобланади. Учланган скрининг 14-дан 20-ҳафтагача ўтказилиши мумкин. Хомиладорлик хакида

Ҳомила ҳаракатланишининг дастлабки ҳиссиётлари одатда қайта туғайтотган аёлларда 18 ҳафтада ва биринчи марта туғаётган аёлларда 20-ҳафтада учрайди. Бироқ, бу бир неча ҳафтага ўзгариши ҳам мумкин. Озғин аёллар тўлачароқ аёлларга қараганда ҳомила ҳаракатланишини олдинроқ сеза бошлайдилар.

20-24-ҳафталарда ҳомила аъзоларининг ҳолатини аниқлаш учун такроран ултратовуш текшируви ўтказилади.

24-ҳафтада кўрсатмаларга кўра плацентар йетишмовчилик ривожланиши хавфини истисно қилиш учун йўлдош қон айланишининг допплерометрик тадқиқи, 26-ҳафтада гестацион диабет хавфини истисно қилиш учун еса глюкозотолерантлик тести ўтказилади.

Кўп ҳомилали ҳомиладорликда 28-ҳафтада ва бир ҳомилали ҳомиладорликда 30-ҳафтада туғруқ олди таътили тайинланади ва алмашинув картаси берилади, шу кундан бошлаб уни ўзи билан бирга олиб юриш керак. Хомиладорлик хакида

30-34-ҳафталарда ҳомила ва йўлдошнинг ҳолатини аниқлаш учун учинчи ултратовуш текшируви ўтказилади.

37 ҳафтадан сўнг ҳомиладорлик кўтариб бўлинган ҳисобланади. Нормада туғруқ 40-ҳафтага бориб содир бўлади, лекин аслида аниқ ҳисобланган муддатда 5%дан камроқ аёлларнинг кўзи ёрийди ва туғруқ вақтининг ҳар икки томонга 2 ҳафтага силжиши нормал ҳисобланади. 42 ҳафтадан кўп давом етган ҳомиладорлик кечиккан ҳисобланади.

Патологик ҳомиладорлик

Перинатал даврнинг кечиш табиати бўлажак фарзанднинг болалик ва йетуклик давридаги ривожланишининг хусусиятлари ва саломатлиги ҳолатини аҳамиятли даражада аниқлаб беради. Онтогенезнинг перинатал даври кечишига ембрион ва ҳомиланинг 28-ҳафталикга йетгунига қадар ривожланишини белгилайдиган хусусиятлари сезилари таъсир кўрсатади, шунингдек янги ҳаёт бошланишига туртки берган ота-онанинг жинсий ҳужайралари (гаметалар) ҳолати ҳам. Замонавий илм-фанга ҳомила ривожланишининг аномалиялари ва касалликлар асосан қуйидагиларга боғлиқлиги маълум:

  • Хромосома ва генетик бузилишлар (мутациялар);
  • Ноқулай екологик омиллар таъсири;
  • Фақат атроф муҳитнинг салбий омиллари таъсирида намоён бўладиган генетик бузилишлар.

Перинатал патология хавфига таъсир етувчи патологик омиллар турлича еффектга ега бўлиши мумкин, шу сабабли қуйидагилар ажратилади:

  • Гаметопатия;
  • Ембриопатия;
  • Фетопатия.

Екстрагенитал патология фонида ҳомиладорлик

Екстрагенитал патологиялар тузилмасида (екстрагенитал касалликлар) ҳомиладор аёлларда юрак-томир тизими касалликлари биринчи ўринни егаллайди (80%), шу жумладан туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари (улар орасида ревматик юрак касаллиги ҳам мавжуд) юракда жарроҳлик аралашуви ўтказилгандан кейинги ҳолат, артериал гипертония, гипертоник касаллик. Хомиладорлик хакида

Ҳомиладорликнинг асоратлари

Ҳар доим ҳам ҳомиладорлик муаммосиз кечмайди. Мураккабликларга:

  • Кўнгил айниши ва ўта кўп қайт қилиш;
  • Музлаган ҳомиладорлик;
  • Аборт хавфи;
  • Оёқларнинг варикози;
  • Қин веналарининг варикоз кенгайиши;
  • Кеч токсикозлар: ҳомиладор аёллар нефропатияси, прееклампсия ва еклампсия;
  • Ҳомиланинг гипоксияси;
  • Думғазадаги оғриқлар;
  • Онанинг камқонлиги (анемия);
  • Иммунологик конфликтлар ва она ва ҳомиланинг Резус-конфликтлари;
  • Фетоплацентар йетишмовчилик;
  • Фето-фетал трансфузион синдром;
  • Гестозлар.

Ҳомиладорлик асоратининг алоҳида тури бу бачадондан ташқари (ектопик) ҳомиладорлик ҳисобланади. Бунда ҳомиланинг ривожланиши имконсиздир ва ертами-кечми ҳомила тушиши билан тугайди.

Кўпчилик ҳолларда ўз вақтида аниқланган ҳолда, замонавий тиббиёт нохуш оқибатларни олдини олади ва асоратларни минимал даражагача камайтиради.

Сигарет ва ҳомиладорлик

Баъзи маълумотларга кўра, онанинг сигарет чекиши янги туғилган чақалоқларнинг ўлими хавфини 20-35% га оширади. Бошқа манбаларга кўра, чекиш чақалоқ ҳаётининг дастлабки тўрт ҳафтасида ўлим хавфини 40% га оширади. Сигарет чекадиган аёлларда чекмайдиган аёлларга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш патологиялари кўпроқ намоён бўлади. Пассив чекиш ҳам ҳомиладор аёл ва ҳомилага зарар йетказади. Шундай қилиб, ерлари сигарет чекадиган ўзлари чекмайдиган аёлларда бошқаларга нисбатан кўпроқ ерта ва кеч токсикоз муаммолари қайд қилинади.

Чекишни ҳомиладорликнинг турли муддатларига таъсири

МуддатТаъсири
 1-
триместр
Хавфли, инсон танасининг барча асосий аъзолари шаклланиши фонида содир бўлади. Ўз-ўзидан ҳомила тушиши қайд қилинади. Ҳомиланинг нобуд бўлиши хавфи мавжуд.
 2-
триместр
Вақти-вақти билан токсикозни кучайтиради. Бола ёмонроқ ривожланади, камроқ вазн олади. Муддатидан олдин туғилиш хавфи мавжуд.
 3-
триместр
Хавфли, прееклампсия ривожланиш еҳтимоли ўртачага нисбатан юқори бўлади. Чақалоқликда ўлишнинг салбий кўрсаткичлари.

Гестоз

Гестоз — кечаётган ҳомиладорликнинг патологияси бўлиб, аъзолар ва организм тизимларининг бузилиши билан тавсифланади.

Бунинг патогенези асосида тандаги барча томирларнинг спазми ва натижада микроциркуляциянинг бузилиши, гипоперфузия, гиповолемия билан боғлиқ ўзгаришлар ётади деб тахмин қилинади.

Ҳомиладор аёллар учун витаминлар

Ҳомиладорликда гормонал тизим фаолияти, модда алмашинуви ўзгаради.  Ҳомиладорликнинг бошланиши билан аёлнинг витамин ва минералларга бўлган еҳтиёжи ортади. Масалан, калций аввалгига нисбатан бир ярим марта; рух, ёд, Б6 ва Б12 витаминлари — ўртача 30%; темир ва фолий кислотаси — икки марта кўпроқ керак.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

 

Rating: 3.0/5. From 2 votes.
Please wait...