Хомиладорлик белгилари — дастлабки аломатлари

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладорлик белгилари — дастлабки аломатлари, танадаги ўзгаришлар ҳақида

Янги ҳаётнинг пайдо бўлиши — бу аёл танаси томонидан мукаммал тарзда бошқариладиган универсал механизм. Афсуски, аёлнинг репродуктив тизими ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларини уруғланишдан кейин дарҳол йетказиб бера олмайди. Ушбу ҳолатни фақат ҳомилани кўтаришнинг турли босқичларида юзага келадиган характерли белгилар кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорликаломатлари қандай бўлиши ҳамма аёлларда бироз ёки тубдан фарқ қилиши мумкин.

Ҳар бир аёл танасининг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда, ҳомиладорлик белгилари турлича бўлиши мумкин. Баъзи аёлларда ҳомиладорликни кўрсатадиган дастлабки белгилар мавжуд бўлса, бошқалари ўзларининг соғлиғидаги ўзгаришларни сезмайдилар. Мақолада ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари уруғланишдан кейин қандай пайдо бўлишини ва уни қандай қилиб билиб олиш ҳақидаги савол кўриб чиқилади.

Ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари

Аёл ҳомиладорлигини қанча барвақт аниқласа, махсус текширувдан ўтиш учун шунча кўпроқ вақти бўлади. Ҳомиладорликнинг биринчи кунида ҳеч қандай белгилар кузатилмайди.

Уруғланиш вақтидан бошлаб келажакдаги онанинг танасида бир қатор гормонал ва бошқа ўзгаришлар бошланади. Барча органлар ва тизимлар гормонлар ўзгариш таъсирига учрайди. Агар танангизни тўғри тинглай олсангиз, уруғлантиришдан кейин ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларини аниқлаш осонроқ бўлади.

Ҳомиладорлик ҳақида сўзлайдиган биринчи аломатларни қуйидаги белгилар орқали аниқлаш мумкин:

  1. Ҳайзнинг бўлмаслиги.Ушбу белги ҳар бир аёлга маълум, у ҳомиладорлик мавжудлигининг дастлабки белгисидир. Тухум ҳужайраси уруғлантирилганда ҳайз даврининг ушланиб қолиши кузатилади, чунки олдин рад етилган ендометрий енди хомиланинг тўлиқ ривожланиши учун зарурдир. Бироқ ҳайзнинг кечикиши ишончли белги сифатида қаралмаслиги керак, чунки ҳайз кўришнинг йўқлиги кўпинча репродуктив тизим касалликлари, стресс ва гормонал патологик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳайзнинг кечикиши ҳомиладорликнинг дастлабки кунларида ўзига хос бошқа кўринишлар билан ҳамроҳ бўлиши керак.
  2. Кўкрак безларининг кенгайиши ва оғриғи. Аёл кўкраги организмидаги гормонал ўзгаришларга жуда сезгир. Ҳомиладорликнинг бошланишида кўкрак ҳажмининг бироз катталашиши, сийна сезгирлигининг ортиши ва уларнинг оғриши кузатилади. Бу дастлабки босқичлардаги ҳомиладорликнинг белгисидир. Кўп ҳолларда ареола (кўкракнинг пигментив соҳаси) ҳудудида илгари яққол аниқланмаган бўртмачаларнинг ўсиши кузатилади.
  3. Тез-тез сийдик чиқариш. Ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларидан бири сийдик чиқаришга бўлган чақириқнинг тез-тез намоён бўлишидир. Ушбу белги ОХГ(одам хорионик гонадотропини) ишлаб чиқаришнинг ортиши фонида шаклланади. Сийдик чиқаришга ундаш ҳатто қовуқнинг оз миқдорда тўлганлигида ҳам безовта қилиши мумкин. Асосан кечаси кузатилади. Бундан ташқари, ҳайз сиклининг ушланиши бўлади.
  4. Таъм ҳоҳишидаги ўзгариш. Гормонлар даражасининг ошиши таъмга бўлган ҳоҳишнинг ўзгаришига олиб келади. Аёллар илгари ҳуш кўрмаган озиқ-овқат маҳсулотлари бу даврга келиб тановул қилиш ҳоҳишини уйғота бошлайди ва аксинча. Бундан ташқари, аёл оғзида металл таъмини сезиши мумкин.
  5. Чарчоқ ва уйқучанлик. Ҳомиладорликнинг бу белгиси кўпинча биринчи ҳомиладорликда юзага келади. Организмдаги модда алмашинуви жараёнларнинг кучайиши ва тезлашиши чарчоқ ҳисси, уйқучанлик ва дам олиш истаги пайдо бўлишига олиб келади. Ишлаб чиқариладиган прогестеронгормонини организмга тинчлантирувчи ва тасалли берувчи таъсир кўрсатади. Чарчоқ ҳисси аёлларга кун бўйи ҳамроҳлик қилади.
  6. Кўнгил айниши. Ушбу белгининг кўриниши ҳомиладорликнинг 1,5 ойи учун хосдир. Баъзан ушбу аломат ҳомиладорликнинг йигирманчи куни пайдо бўлади. Баъзи аёллар кўнгил айнишини янада олдинроқ ҳис қилишади. Бу белгини ишончли белгилардан бири деб аташ мумкин емас, чунки кўнгил айниш ҳисси ошқозон-ичак, юрак-қон томир ва марказий асаб тизими касалликларига хосдир. Фақат бошқа аломатлар билан биргаликда кўнгил айниши ҳомиладорликнинг ривожланишини кўрсатади.

Ишончли ташхис қўйиш учун мутахассиснинг фикрини ҳисобга олиш муҳимдир. Тиббий консултация жараёнида ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари қайси куни ривожланиши ва қандай қилиб уларни ажратиш мумкинлигини билиб олишингиз мумкин.

Нима учун ҳомиладорликни дастлабки босқичларида аниқлаш жуда муҳимдир

Ҳар бир аёл ҳомиладорликни илк белгилари қандай еканлигини билиши муҳимдир. Бу муҳимлик қуйидаги сабабларга боғлиқ:

  • Ҳомиланинг патологик (бачадондан ташқари) шаклланишининг юқори хавфи (ектопик ҳомиладорлик);
  • Ривожланишнинг дастлабки босқичларида ҳомиланинг ирсий ва генетик касалликларини ташхислаш имконияти;
  • Тиббий сабабларга кўра ҳомиладорликни тўхтатиш имконияти.

Агар ҳомиладор аёлда туғишга йўл қўймайдиган сурункали касалликлари мавжуд бўлса, дастлабки босқичларда ҳомиладорликнинг тугатилиши аёлнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Вазиятни ерта ташхислаш Даун синдроми каби генетик патологияларни олдини олиш имконини беради.

Бошланғич белгилари қачон кузатила бошлаши мумкин?

Бу масала бўйича ҳар бир аёл организмининг индивидуаллигини ҳисобга олиш керак. Ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари тухум уруғлантирилган пайтдан бошлаб 8-10 кун ичида кузатилиши мумкин. Ушбу давр организмнинг гормонал ўзгаришларга нисбатан сезгирлигига қараб ўзгариши мумкин.

Тиббий амалиётда аёллар ҳомиладорликни 5-кунидаёқ пайқашгани учраган. Албатта бу йерда ўз вужудларига диққат билан қулоқ соладиган ва уларнинг аҳволида енг кичик ўзгаришларни ҳис қиладиган аёллар ҳақида гап бормоқда. Ҳомиладорликнинг 20-кунида ҳомиладорлик белгилари аниқ кўринишга ега бўлади.

Аёллар ўзларининг вазиятини фақат ишончли аломатлар пайдо бўлгандан кейин тасдиқлашлари мумкин. Уруғлантиришнинг биринчи кунидаёқ ҳомиладорлик белгилари аниқланмайди.

Ҳомиладорликнинг иккинчи даражали белгилари

Вазиятни ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари тасдиқлаши мумкин, бу аёлнинг гормонал фонида ўзгаришини кўрсатади. Бундай белгиларнинг кўриниши ишончли маълумотларга тенглаша олмайди, бироқ уларни еътиборини ҳам четда қолдириб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг иккинчи даражали белгиларига кўплаб аломатлар кириши мумкин.

Тана базал ҳароратининг кўтарилиши

Аёл ҳайз сиклини мунтазам кузатиб турганда, у тананинг базал (тинч ҳолатида, уйқу вақида, ерталаблари) ҳароратининг 37 даражагача кўтарилишини аниқлаши мумкин. Ушбу кўрсаткичнинг ўзгариши прогестероннинг юқори даражаси билан тушунтирилади.

Тос соҳасидаги оғирлик ҳисси

Уруғлантириш ҳолатида тос аъзоларини қон билан таъминлашда ўзгаришлар содир бўлади. Бунинг оқибатида аёл оғирлик ва сиқиш ҳиссини сезиши мумкин.

Уйқусизлик

Чарчоқ ҳисси кўпинча асабий таранглик ва уйқусизлик билан алмашиб туради.

Қориннинг пастки қисми оғриғи

Ушбу аломат ектопик ҳомиладорлик ёки бола тушиши шаклланишида ўзини намоён қилиши мумкин. Агар ҳомиладорликнинг бошланиши ўз-ўзидан тўхтаса, қориннинг пастки соҳасида оғриқ синдроми ва қиндан қон кетиши билан ажралиб туради.

Думғаза соҳасида оғриқ

Уруғлантириш бошланиши билан думғаза минтақасида тортувчи оғриқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу аломат буйрак касаллигини кўрсатиши ҳам мумкин.

Бош оғриғи

Гормонал фоннинг ўзгариши нейрологик аломатлар билан бирга келади. Вазиятда бўлган аёлда ўз-ўзидан бош оғриғи ривожланиши мумкин.

Иштаҳанинг ошиши

Ҳомиладорлик даврида модда алмашинуви жараёнларнинг тезлашиши иштаҳанинг ошишига олиб келади.

Ҳид ва таъм туйғусининг кучайиши

Агар аёл олдинлари баъзи ҳидларга еътибор бермаган бўлса, ҳомиладорлик пайтидан бошлаб у улардан нафратланиши мумкин. Худди шу нарса баъзи маҳсулотларнинг таъмига нисбатан ҳам кузатилади.

Асабийлик, кайфиятнинг ўзгариши

Кўпгина ҳомиладор аёллар емоционал беқарорлик ва тўсатдан юз берадиган руҳий тушкунликдан шикоят қилишади.

Имплантацион қон кетиш

Ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида аёл қинидан қонли ажралмалар ажралиб туриши мумкин, бу еса бачадон деворига уруғлантирилган тухумни бирикишини кўрсатади.

Ҳазм қилишдаги бузилишлар

Ҳомиладорликнинг иккиламчи белгилари сифатида қусиш, қабзият (ич қотиши) ёки диарея (ич кетиши), кекириш кўриниши мумкин.

Тана вазнининг ўзгариши

Ҳомиладорликда организм ривожланаётган ҳомилани зарур озиқ моддалари билан таъминлашга интилганида, аёл тана вазнининг ортиши қайд етилиши мумкин.

Нотинч уйқу

Гормонал ўзгаришлар аёлнинг ҳиссий ҳолатига таъсир қилади. Бўлажак оналар ухлаб қолишлари қийин кечиши мумкин.

Бачадонда санчишлар

Ҳомиладорликнинг бу аломати жуда кам учрайди, чунки ҳар бир аёл ҳам уни сеза олмайди. Бачадон бўшлиғидаги маҳаллий ўзгаришлар санчиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.

Иситма ва ваража ҳисси

Ушбу аломатнинг организмнинг терморегуляцияси бузилиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иситма ва ваража қилиш гормонал мувозанат йўқолиши фонида юзага келади.

Ўтириш ҳолатида безовталик

Ушбу белги кичик тосдаги қон оқимининг кучайиши билан боғлиқ.

Юз, қўллар ва оёқларнинг шишиши

Ҳомиладорликда танадаги суюқликнинг ушлаб турилиши кузатилади.

Юзда доначалар тошиши (акне)

Агар аёл илгари тери билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмаган бўлса, ҳомиладорлик пайтида юз соҳасида акне (угри) пайдо бўлиши мумкин. Бу гормонал фоннинг ўзгаришлари туфайли содир бўлади.

Қорин дамланиши

Гормонлар миқдорининг ошиши ичак мускулларининг бўшашиб қолишига ҳисса қўшади. Натижа еса метеоризм кузатилади.

Кўкракдаги веноз нақшнинг кучайиши

Уруғлантиришидан бошлаб, аёл танаси чақалоқни емизиш учун тайёрлана бошлайди. Характерли веноз (вена қон томирлари) нақшларининг пайдо бўлиши сут безларини лактация (емизиш) учун тайёрланишини назарда тутади.

Сийна атрофидаги терининг қорайиши

Емизиш учун тайёргарликнинг яна бир аломатидир.

Юз терисининг қизариши

Гормонал фоннинг ўзгариши қон томирларнинг тонусига таъсир қилиб, уларни кенгайишларга мойил қилиб қўяди.

Кориннинг оқ чизиғи пигментациясининг ўзгариши

Ҳомиладор аёлларда характерли пигментар «йўлакча» ҳосил бўлади, у киндикдан чов суягининг юқори қисмигача чўзилади.

Геморройнинг ёмонлашиши

Агар аёл ҳомиладорликдан олдин геморрой касаллигига чалинган бўлса, ҳомиладорлик бошланиши билан касаллик ёмонлашиши мумкин.

Болдир мушакларининг тортишишлари

Оёқлардаги тортишишлар — модда алмашинувидаги ўзгаришларни кўрсатувчи иккинчи даражали белгидир.

Паст қон босими

Кўпинча, бўлажак оналар қон босимининг ошишига мойил бўлишади, аммо бу кўрсаткичнинг пасайиши ҳам ҳомиладорликни кўрсатиши мумкин.

Иммунитетни пасайиши

Ҳомиладорлик баъзи муаммоларсиз давом етиши учун аёл танасида иммунитетнинг пасайиши юз беради. Тез-тез шамоллаш ва ЎРВИ ҳоллари ҳам ҳомиладорлик аломати сифатида хизмат қилиши мумкин.

Кандидоз

Кандидоз каби бундай замбуруғли касаллик маҳаллий иммунитетнинг пасайиши натижасида содир бўлади.

Овуляциядан сўнг ҳомиладор бўлиш мумкинми?

Тухум ҳужайра чиқганидан кейин 2 кун ўтиб аёл муваффақиятли уруғланиш учун барча имкониятларга ега.
Овуляция ҳақида батафсил→

Емизиш даврида хомиладорлик белгилари

Агар ёш она янги туғилган чақалоқни табиий озиқлантириш (емизиш) билан шуғулланса, у ҳолда янги ҳомиладорлик тўғрисида қуйидаги белгилар хабар бериши мумкин:

  • Она сути сифат кўрсаткичларининг ўзгариши. Ҳомиладорлик пайтида гормонал фоннинг ўзгариши она сути сифатига таъсир қилади. Кўпинча болалар бундай сутни истеъмол қилишдан бош тортишади.
  • Сут безларида сут миқдорини камайиши.
  • Болани овқатлантиришда нохуш туйғулар. Ҳомиладорлик сут безларининг ўзгаришига олиб келади. Аёллар кўкраклари қаттиқлашади, сийналар дағаллашади ва оғриқли бўлади.

Ушбу аломатлардан ташқари, умумий ҳолсизлик, уйқучанлик ва ҳиссий танглик белгилари ҳам мавжуд. Ҳомиладорликнинг дастлабки кунларида ушбу белгилар емизувчи аёлларда бироз фарқ қилиши мумкин.

Хандай ҳолатларда белгилар хомиладорликдан далолат бермайди?

Рўйхатда келтирилган аломатлар ҳар доим янги ҳаётнинг туғилишини кўрсатмайди. Ҳомиладорликнинг иккиламчи белгилари турли хил органлар ва тизимларнинг сурункали касалликлар аломатлари бўлиши мумкин. Вазиятни тасдиқлаш ёки рад етиш учун фақат ҳомиладорликнинг ишончли белгиларига ега бўлиш, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтиш мумкин. Хомиладорликнинг илк белгилари касаллик деб ҳисобланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Хайси ҳолларда белгилар ҳомиладорликнинг нотўғри кечаётганини кўрсатади?

Қуйидаги белгилар ҳомиладорликнинг патологик ҳолатини кўрсатади:

  • Аёлни ўнг ва чап ёнбош соҳада безовта қиладиган юқори даражадаги оғриқ синдроми;
  • Оғриқ билан бирга қиндан кучли қон оқиши;
  • Ҳомиладорликнинг кутилган белгиларнинг кечикиши.

Ушбу аломатлар қуйидаги асоратларнинг ривожланишини кўрсатиши мумкин:

  • Ектопик (бачадондан ташқари) ҳомиладорлик;
  • Спонтан аборт (ҳомила тушиши);
  • Ҳомила ривожланишининг кечикиши.

Уруғлантиришдан кейинги биринчи кунларда нима бўлади?

Аёл жинсий ҳужайраларининг уруғланишидан сўнг унинг бўлиниши ва ембрионга айланиши бошланади. Бундан ташқари, тухум, бачадон найчасидан бачадон бўшлиғига кўчиб ўтади ва шиллиқ қаватига имплантацияни амалга оширади. Ушбу даврда ҳомиладорлик белгилари йўқ бўлиши мумкин.

Хомиладорликни дастлабки босқичларида аниқлаш

Махсус ташхис усуллари гестацион даврнинг 5-куни даёқҳомиладорликни ишончли тарзда аниқлай олади. Ҳомиладорликнинг 3 кунида уни аниқлаш деярли мумкин емас.

Хомиладорликка тест

Експресс-тестлар уруғантиришдан кейин дарҳол ҳомиладорлик белгиларини аниқлай олмайди. Бунинг сабаби шуки, хорионик гонадотропин (ОХГ) даражаси аста-секин ўсиб боради ва ерта даврларда нормал миқдорда сақланиб қолади. Ҳомиладорлик текширувининг ишончли натижаси уруғлантиришдан 14 кун ўтгач олиниши мумкин.
Ҳомиладорлик тести ҳақида батафсил→

Гинекологик текширув

Гинекологик текширувлар натижасида ҳомиладорликнинг мумкин бўлган белгиларини аниқласа бўлади. Улар қуйидагилардир:

  • Бачадон ҳажмининг катталашиши ва унинг консистенциясининг ўзгариши;
  • Ташқи жинсий аъзолар ранги ўзгариши;
  • Бачадон бўғзининг юмшалиши;
  • Бачадон ҳаракатчанлигининг ортиши;
  • Бачадоннинг силжиши.

Ушбу бешта кўрсатма тухум ҳужайраларининг жойлаштирилишини кўрсатади.

ОХГ даражасининг ошиши

Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун лаборатор қон текшируви ўтказилади. Максимал таҳлил  маълумотлари ҳомиладорликнинг 13-14 кунида кузатилади. Гормоннинг кўпайиши репродуктив тизим органлари касалликлари ва ектопик ҳомиадорликда ҳам юз беради.

            Ултратовуш текширув (УТТ)

Дастлабки босқичларда ҳомиладорликни аниқлашнинг ахборот усули ултратовуш текшируви (УЗИ) ҳисобланади. Ҳомиладорликни уруғлантиришдан 3 ҳафта ўтгач тасдиқлаши мумкин. Тадқиқот абдоминал ёки трансвагинал сенсор ёрдамида амалга оширилади. УТТ дан ташқари, ҳайз даврининг 20-кунида ҳомиладорликнинг белгилари експресс усуллар ёрдамида аниқланади.

Хомиладорлик даврида ҳам ҳайз кўриш мумкинми?

Тиббий амалиётда «рангли ҳомиладорлик» каби тушунча мавжуд. Бу дегани, ҳомиладор аёл уруғлантиришдан кейин ҳам одатий ҳайз кўришга дуч келади, бу тухум уруғлантирилган кундан бошлаб биринчи 3-4 ой давом етиши мумкин. Бу ҳолат ҳомила тушиб қолиш хавфини келтириб чиқарадиган бачадондан қон кетиши билан боғлиқ емас. Рангли ҳомиладорлик даврида оғриқ синдромининг пасайиши ёки кучайиши, шунингдек қон кетишининг камайиши кузатилади.
Ҳомиладорликда ҳайз кўриш тўғрисида батафсил→

Хомиладорликнинг дастлабки аломатларида аёл нимани амалга ошириши керак?

Ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлган вақтда аёллар консултациясига мурожаат қилиш керак. Агар ташхис тасдиқланса ва аёл ҳомиладорликни давом еттирмоқчи бўлса, у рўйхатдан ўтказилади.

Ҳомилани кўтариш — бўлажак она олдида турадиган катта масъулиятдир. Боланинг соғлом ривожланиши учун аёл ҳар қандай ёмон одатлардан воз кечиши, овқатланиш ва турмуш тарзига еътибор бериш керак.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...