Хомиладор булиш учун усуллар

Хомиладор булиш учун усуллар

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хомиладор булиш учун усуллар, йўллар, тавсиялар, тўғри вақтни танлаш, халқ табобати

Ҳомиладорлик овуляция пайтида жинсий алоқа қилинганда юз бериши мумкин. Бироқ, овуляциянинг тўғри вақти ва сифатли сперма — бу ҳомиладор бўлиш учун барча керакли шароит ва кафолат дегани емас. Булардан ташқари еътиборга олиш керак бўлган нозик жиҳатлар ҳам мавжуд.

Стресс ҳомиладор бўлишга йўл қўймайди

Стресс — ҳомиладор бўла олмасликнинг йетакчи сабабларидан биридир. Агар сиз тез ҳомиладор бўлишни истасангиз, йенгиллашишни ўрганишингиз керак бўлади: аутотренинг қўллаш, ароматерапия, массаж ва ароматик ванналар қабул қилиш, шунингдек тинчлантирувчи ўтлар ёрдамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳомиладорлик тўғрисида батафсил→

Зарарли одатлар ҳомиладорликни олдини олади

Сигарет чекадиган аёллар камроқ тез ҳомиладор бўлиш имкониятга ега. Чекадиган еркаклар спермасида сперматозоидлар кам бўлади, шунингдек фаоллиги ҳам паст бўлади. Худди шундай тарзда уруғлантиришга кофеин ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Тўғри ва соғлом овқатланинг

Тезда ҳомиладор бўлиш учун аёл организми йетарли витамин Е қабул қилиши керак, шу сабабли таомномага кўпроқ кўкатлар, сабзавотлар, бўтқалар, нон, шунингдек фолий кислотасига бой бўлган ўсимлик ва зайтун мойларини киритиш керак. Бу витамин ҳар икки томоннинг жинсий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек тухумдонларнинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради. Кўпроқ мева йейишни унутманг.

Ановуляцияси бўлган аёллар ҳар куни дуккаклилар ва ёнғоқлар истеъмол қилишлари тавсия етилади. Ҳар куни албатта пишлоқ, ёгурт ёки ёғли сут истеъмол қилинг.

Еркаклар балиқ, ёнғоқ ва гўштни еътиборсиз қолдирмасликлари керак. Ушбу маҳсулотлар сперматозоидаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллигини ошириши мумкин.

Ўз таомномангиздан ширинликлар, ун маҳсулотлари, шунингдек, таркибида бўёқлар, турли консерватнтлар, қўшимчалар ва канцерогенлар сақлаган маҳсулотлари чиқариб ташланг.

Хитой тиббиёти маслаҳат беради:

Нордон маҳсулотлар ўрнига кўпроқ ишқорли таомлардан истеъмол қилинг. Бунинг натижасида танада ҳомиладор бўлиш учун зарур кислота-ишқорий мувозанат ҳосил бўлади. Ишқорий озиқ-овқатларга мансуб маҳсулотлар: ситруслардан ташқари барча мевалар, кўчатлар, сабзавот ва ўтлар (масалан, валериана илдизи ). Сут, гўшт ва донлар — кераксиз кислотали муҳитни яратишга қодир бўлган маҳсулотлардир.

Ўз вазнингизни меъёрий ҳолатга келтиринг

Жуда озғин ёки аксинча, жуда тўлача аёллар ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин. Тана вазни ҳақида еркаклар ҳам ўйлаб кўришлари керак: у меъёрдан четлашганида организм камроқ сперма ишлаб чиқаради.

Дориларни қўллашни чекланг

Хусусан, антибиотиклар, антигистаминлар ва аналгетиклар (оғриқ қолдирувчилар), чунки улар тухум ҳужайранинг йетилишига тўсқинлик қилади. Жинсий алоқа пайтида лубрикантларни ишлатманг, улар сперматозоидларни нобуд қилади.

Ҳомиладор бўлиш учун халқона воситалар

Бепуштликка қарши ёрдам берадиган бир нечта халқ табобати усуллари мавжуд. Яхши воситалар қаторида, масалан, тухумдонлар ва бачадонларни фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган ва ҳомиладор бўлишга ҳисса қўшадиган спориш (рус. спорыш) ўтидир. Бепуштликка қарши курашда маврак ва бир ёнли ортилия (боровая матка) ҳам самарали восита ҳисобланади. Агар сиз «халқ табобати ёрдамида ҳомиладор бўлиш учун нима қилиш керак?» деган саволга берилган бўлсангиз, бу усулларни фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин қўллаш мумкинлигини есдан чиқарманг.

Шуни билиш керакки, тез ҳомиладор бўлиш усуллари ва халқона йўллари мавжуд бўлишига қарамай, бепуштлик сабаблари ҳаммада турлича бўлиши мумкин, шунинг учун уй шароитида халқона воситаларни назорациз қабул қилиш ҳозирги ҳолатингизни янада ёмонлаштириши мумкин ва тез ҳомиладор бўлиш имкони қўлдан чиқарилади. Масалан маврак бепуштликни фақат естроген йетишмаслиги қайд қилинган бўлса самарали даволайди, бошқа ташхисларда еса ҳомиладор бўлиш еҳтимоллигини сезиларли даражада пасайтириб юбориши мумкин.

Ҳомиладорлик бошланиши учун тўғри вақтни танлаш

Менструал сиклнинг ҳомиладор бўлиши еҳтимоллиги енг юқори бўлган вақт оралиғи фертил (унумдор) давр деб номланади. У 6 кун давом етади: овуляциядан 5 кун олдин ва ундан 1 кун кейин. Уруғлантириш учун енг мақбул давр: овуляциядан икки кун олдин ва овуляция кунининг ўзидаёқ. Овуляция кунини тўғри ҳисоблаб чиқиб ва унгача 1-2 кун жинсий алоқа қилишдан сақланиб туриб, сиз ҳомиладор бўлиш еҳтимоллигини бир неча марта оширишингиз мумкин.
Овуляция тўғрисида батафсил→

Тезда ҳомиладор бўлиш учун нима қилиш керак?

Фарзандли бўлишни истаётган жуфтликларга йетарлича оддий ҳомиладор бўлиш йўллари мавжд: агар жинсий алоқа хатосиз овуляция кунига тўғри келишини истасангиз, ҳайз сиклнинг 10 ва 18 кунлари (бунда 1-кун менструациянинг 1-кунидан бошлаб ҳисобланади) оралиғида ҳар иккинчи кун жинсий алоқа қилинг.

Енг яхшиси, еҳтимолли овуляция кунигача бир неча ой давомида шунчаки жинсий алоқага киришиш керак.

Тезда ўғил ёки қизга ҳомиладор бўлиш қоидалари

Ушбу усуллардан бири кейингича. Маълумки, сперма икки турдаги сперматозоиддан иборат: «еркак» — Й-сперматозоид ва «аёл» — Х-сперматозоид.

Жинсий алоқа овуляциядан олдин содир бўлган тақдирда, уруғлантиришгача «аёл» сперматозоидларида яшаб қолиш имконияти мавжуд. Жинсий алоқа овуляциядан кейин бўладиган бўлса, «еркак» сперматозоидлар тухум ҳужайрага биринчи бўлиб йетиб бошиши имкон бўлади.

Қандай қилиб тезда қизга ҳомиладор бўлиш мумкин? Ушбу усулдан фойдаланиш учун овуляция бошланишининг аниқ кунини аниқлаш керак (масалан, базал ҳарорат жадвалини қўллаш орқали). Овуляциядан анча олдин содир бўлган жинсий алоқалар натижасида, қиз туғилиши кўпроқ еҳтимолли бўлади. Қиз фарзанд кўриш тўғрисида батафсил маълумот→

Қандай қилиб тезда ўғил фарзандга ҳомиладор бўлиш мумкин? Агар жинсий алоқа овуляцияда вақтида ёки ундан бироз кейин бўлган бўлса, еҳтимол, сизда ўғил бўлади. Бу усул иш бериши учун жуда муҳим шарт, овуляция кунини жуда аниқ билиш керак, чунки ҳатто 1 кунга адашиш ҳам тескари натижа бериши мумкин (масалан ҳомила ўғил емас, қиз бўлиб қолиши мумкин. Ўғил фарзанд кўриш ҳақида кўпроқ маълумот→

Тезроқ ҳомиладор бўлиш учун қанчалик тез-тез жинсий алоқа қилиш керак?

Фертил даврда кунора жинсий муносабатларда бўлган жуфтликларнинг ҳомиладор бўлиш кўрсаткичи (22%) ҳар куни жинсий муносабатларда бўлган жуфтликларнинг ҳомиладор бўлиши кўрсаткичи (25%) билан деярли бир хил. Аммо ҳафтада бир марта жинсий алоқада бўлган жуфтликларда натижа 10% га тенг, чунки улар шунчаки ҳомиладор бўлиш мумкин бўлган асосий ва муҳим лаҳзани қўлдан чиқариб юборишлари мумкин.

Муваффақиятли ҳомиладор бўлиш учун мақбул ритм ҳафтада тўрт марта ва ундан кўпроқ жинсий алоқа қилишдир. Тийилиш ҳолатида еса, тахминан 5-6 кундан бошлаб бу еҳтимоллик пасаяди.

Муносабатлар учун оптимал график: фертил давргача ҳар куни жинсий алоқа, менструал сикл ўрталарида еса кунора.

Қайси позада тез ҳомиладор бўлиш мумкин?

Махсус хивчини бўлган сперматозоидлар жуда тез ҳаракатланишга қодир ва йўли давомида бир қатор тўсиқларни бартараф қилиб ўтади, шунинг учун уруғлантириш ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошади. Бироқ бачадонннинг жойлашуви ёки шакли хусусиятлари сабаб бўладиган баъзи ҳолатларда (егилиб қолиши, ортга қараб қолиши ва бошқалар) тўғри танланган поза еякуляция вақтида сезиларли ёрдам бериши мумкин. Тез ҳомиладор бўлиш учун позалар: оёқларни қоринга егиб олиш ҳолати еркак спермаси ва бачадон бўйни ўртасида максимал алоқани таъминлайди. Бачадон егилиши бўлган аёллар учун, жинсий шериги орқада жойлашган ҳолат қулайроқдир.

Агар еякуляциядан кейин сонлар дарҳол кўтарилса — сперма камроқ чиқиб кетади ва кўпчилиги ўз фаолиятини давом еттиради. Жинсий алоқадан кейин бирдан туриб ишларга киришиб кетиш керак емас. Сонлар остига кичикроқ болиш қўйинг ва 10 дақиқа давомида дам олинг. Бундан ташқари, куракларга таяниб «қайин» ҳолатига киришингиз ҳам мумкин.

Ҳомиладорлик барибир содир бўлмаса-чи?

Ёдда тутинг, оғзаки контрацептивларни қабул қилишни тугатгач, камида бир ой ўтиши керак. Депо-Провера каби препарат қабул қилган бўлсангиз, нормал овуляция тикланиши учун 1-1,5 йил вақт керак бўлиши мумкин. 30 ёшгача бўлган аёллар учун шифокорлар бир йил ичида тезда ҳомиладор бўла олмаган тақдирда, жуда ҳам кўп ташвишланмасликни тавсия етадилар.

Агар аёлнинг ёши каттароқ бўлса, ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ мураккабликлар кучайиб боради ва шифокор билан маслаҳатлашишини ортга суриш мақсадга мувофиқ емас.

40 ёшдан кейин тезда ҳомиладор бўлиш усуллари?

Мутахассислар қуйидаги схемага риоя қилишни маслаҳат беришади: 30 дан 35 ёшгача бўлган аёллар давомида ҳомиладор бўлиш учун уринишлар муваффақийтасизликка учраган тақдирда 6-9 ойдан кейин, 35-40 ёшдаги аёллар 6 ойдан сўнг, 40 ёшдан ошган аёллар еса 3 ойдан сўнг гинекологга мурожаат қилишлари керак.

Абортдан кейин тезда ҳомиладор бўлиш учун нима қилиш керак?

Аёллар биринчи навбатда ёдда тутишлари керак: аборт куни (ҳам табиий, ҳам тиббий) янги менструал сиклнинг биринчи куни деб ҳисобланиши керак. Шундан келиб чиқиб, аёл физиологиясига кўра, агар овуляция юз берса, абортдан кейин 2 ҳафта ўтгач ҳомиладор бўлиш имконияти мавжуд, албатта агар овуляция куни ёки унгача бир неча кун давомида ҳимояланмаган жинсий алоқа содир бўлган бўлса.

Шуни билингки, ҳомила тушишидан ёки абортдан кейин тез ҳомиладор бўлиш имконсиз нарса емас, бироқ шошилиш керак емас, ҳатто сиз бу фарзандни интиқлик билан кутаётган бўлсангиз ҳам. Аёл организми бошдан кечирилган стрессдан сўнг тўлиқ тикланиши керак. Ҳомиладорлик ўз-ўзидан тугалланганми ёки бу абортми, қатъий назар, аёл организмида жиддий гормонал бузилиш юзага келган бўлади ва у тўлиқ тикланиши учун вақт талаб етилади. Шифокорлар абортдан кейин камида 3 ой сақланиб туришни тавсия қилишади, чунки янги ҳомиладорлик юқори еҳтимоллик билан яна аянчли тугаши мумкин…

Ҳомила тушишидан кейин

Ҳомиланинг йўқотилиши жуда катта фожиа ҳисобланган ва қандай қилиб тезда ҳомиладор бўлиш мумкин деган саволга берилаётган аёллар шуни билишлари керакки, агар аёл саломатлиги билан жиддий муаммолар мавжуд бўлмаса, ҳомила тушишидан кейин тезда қайта ҳомиладор бўлиш имкони мавжуд. Ҳаммаси шундаки, ҳомила тушиши ҳолатларининг аксарияти онанинг ёмон соғлиғи туфайли емас, балки ембрионнинг хромосома патологиялари натижасида содир бўлади. Шунинг учун таслим бўлманг. Аммо, юқорида айтилганидек, қайта ҳомиладор бўлишдан олдин камида 3-4 ой вақт ўтиши керак.

Туғруқдан кейин тезроқ ҳомиладор бўлишим мумкинми?

Аёл физиологияси шундан иборатки, туғруқдан кейин икки ҳафта ўтгач яна ҳомиладор бўлиши мумкин. Аммо, замонавий тиббиёт туғишлар ўртасида икки йиллик вақти оралиғини сақлаб туришни тавсия қилади, бу организмни тикланиши ва дам олишига имкон беради. Агар туғруқдан кейин тезда ҳомиладор бўлиш ва бир ёш фарқ қиладиган болаларни хоҳласангиз, аввалги ҳомиладорлик ва туғруқлар муаммоларсиз ўтган бўлса, иккинчи ҳомиладорликдан қўрқиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Спиралдан кейин

Спирал олиб ташлангандан сўнг, бачадон ички қатламини тикланиши учун камида битта менструал сикл ўтиши керак, бу вақтни еса ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш учун унумли ўтказиш керак. Шифокорлар бачадон ичи спирали олиб ташланганидан кейин ҳам дарҳол ҳомиладор бўлишни маслаҳат бермайди, организм тикланиб олиши учун 3-6 ой кутиш керак.

Фарзанд кўриш учун нима қилиш керак: тезда ҳомиладор бўлиш йўллари

Маълумки, ҳаёл ҳаётга кўчади ва ҳар қандай ҳодисалар асосида ният ётади. Бўлажак фарзандингиз қандай бўлишини тасаввур қилинг, узоқ кутилган чақалоғингизни кўз олдингизга келтиринг, унинг табиати, одатлари, ташқи кўринишини ҳаёлан тасвирланг. Кўпни дуосини олиш, яратгандан сўраш биринчи навбатда туриши керак.

Оддий уруғлантиришни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда нима қилиш керак?

Юқорида айтилган барча усуллар уйда ҳомиладор бўлиш масаласига жавоб беради. Баъзида фақат тиббиёт ёрдам бериши мумкин. Бунда ултратовуш усули назоратида лапараскоп ёрдамида йетилган тухум ҳужайра фолликуляр суюқлик билан бирга шпирцга сўриб олиш орқали фолликулдан ажратиб олинади. Кейин у (тухум ҳужайрани) махсус озуқа муҳитига жойлаштирилади ва унга ернинг сперматозоидлари киритилади.

Уруғлантириш жараёни микроскоп остида назорат қилинади ва агар муваффақиятли бўлса, махсус инкубатор — термостатда сақланади. Тухум ҳужайра муайян йетукликка йетганида, у имплантация бўлиши ва кейинги ўсиши ва ривожланиши учун бачадонга қайтарилади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...