Хайз куриш (менструация)

Хайз куриш (менструация)

01.05.2018 0 By Davolash.uz

Хайз куриш (менструация) — у нима, келиши ва келмаслиги, бузилиши, кечикиши

Ҳайз, менструация (лот. менсис — ой, менструус — ҳар ойлик) ҳайз келиши ёки ҳайз кўриш — аёл организми ва баъзи йўлдошли сутемизувчилар урғочисининг (приматлар, кўршапалаклар ва йерқазар) менструал сикли қисми. Ҳайзда ендометрий (бачадон шиллиқ қобиғи) функтисонал қатламининг рад етилиши содир бўлади, бу қон кетиш билан бирга кечади. Ҳайз кўришнинг биринчи кунидан бошлаб ҳайз сикли ҳисоби бошланади.

Менструал қон ивимайди ва қон томирларида айланаётган қонга қараганда анча тўқроқ рангга ега. Бу менструал қонда ферментлар мажмуи борлиги билан тушунтирилади.

Ҳайз (ва умуман ҳайз сикли), одатда, ҳомиладорлик ва емизиш даврида юз бермайди; кутилган вақтда ҳайз келмаслиги ҳомиладорлик бошланганлигини башорат қилиш учун умумий аломат саналади.

Ҳайз сикллари

Аёлларда ҳайз одатда ҳар ойда содир бўлади, аммо ҳайзнинг ностандарт муддатлари ҳам кузатилади. Жинсий йетилишгача, ҳомиладорлик даврида ва туғруқдан кейиноқ, менопаузада ҳайз бўлмайди. Туғруқдан кейин ажраладиган ажралмалар лохия деб номланади ва унинг келиши бир неча ҳафта давом етади. Баъзан кўкрак сути билан емизиш даврида бир муддат ҳайз бўлмаслиги мумкин ва ҳайз бу келмаслиги лактацион аменорея каби ҳомиладорликдан ҳимояланишга асосланган.

Менархе

Биринчи марта ҳайз келиши (менархе) аёлларда ўртача 12-14 ёш оралиғида содир бўлади; (тарқоқлик билан еса 9-11 ёшдан 19-21 ёшгача). Иссиқ худудларда ҳайз кўриш 11 ва 15 ёш орасида кузатилади; мўтадил иқлимда — 12 ва 18 ёш оралиғида, совуқ иқлимда — 13 ва 21 ёш оралиғида. Менархе ёши айрим ирқий фарқларга ҳам боғлиқ: масалан, бир неча тадқиқотлар натижаси бир хил ижтимоий-иқтисодий шароитларда яшаётган негроид ирқига мансуб вакилларда менархе йевропеоидларга нисбатан олдинроқ содир бўлишини кўрсатди.

Биринчи ҳайз кўришдан кейин кейингиси 2 ёки 3 ой ўтиб содир бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан ҳайз сикли ўрнатилади ва у 28 кун давом етади, лекин сиклнинг 21 кундан 35 кунгача давом етиши ҳам нормал саналади. Фақат 13% аёллардагина ҳайз сикли аниқ 28 кун бўлади. Менструация тахминан 2-8 кун давом етади. Барча ажралмалар қиндан келади.

Ҳайз олди синдроми

Баъзи аёллар ҳайзлик билан боғлиқ ҳиссий ўзгаришларга дуч келишади. Баъзан асабийлашиш, чарчоқ, йиғлоқилик, депрессия кузатилади. Бундай емоционал еффектлар диапазони ва кайфиятдаги ўзгаришлар ҳомиладорлик билан ҳам боғлиқ бўлади ва бу ендорфин йетишмовчилиги билан изоҳланиши мумкин. Ҳайз олди синдроми кузатилиши еҳтимоли 3% дан 30% гача ўзгариб туради. Муайян кам ҳолларда, психотик бузилишга мойил шахсларда ҳайз менструал психозничақириши мумкин.

Менопауза

Менопауза бошланиши ёши (ҳайзнинг тўхташи): нормада — 40-57 ёшда, енг еҳтимолли — 50-52 ёшда. Мўтадил иқлимда ҳайз ўртача 50 йил давом етади, кейин еса менопауза бошланади; даставвал менструациялар бир неча ой давомида йўқолади, кейин пайдо бўлади ва яна йўқолади ва яна шу тарзда. Шу билан бирга, ҳайзни 70 ёшгача сақлаб қолган аёллар ҳам мавжуд. Тиббиёт нуқтаи назаридан менопауза бир йил давомида ҳайз кўрилмаган бўлса бошланган ҳисобланади.

Менструал синхронизация

1971 йилдан бошлаб бир неча тадқиқотларда бирга яшаётган аёлларда ҳайз вақт ўтиши билан аста-секин синхронлашиши қайдлари аниқланди. Баъзи антропологлар бунда муайян еволюцион маъно бор деб фараз қилишади: қадимий жамоларда овчилар ва тўпловчи еркаклар қабиладаги аёлларда бир хил вақтда ҳайз бошланганида овга кетишган (чунки ҳайз даврида аёл жинсий муносабатлар учун мақбул объйект сифатида қаралмаган). Айни пайтда, умуман ҳайз синхронизация еффекти мавжудлиги шубҳа остига қўйилмоқда.

Ҳайз (менструал) қони

Менструал қон деб ҳайз пайтида қиндан оқадиган суюқ ажралма тушунилади. Қатъийроқ қилиб айтганда, мувофиқ термин менструал суюқлик бўлади, чунки унинг таркибида қондан ташқари, бачадон бўйни безлари шиллиқ секрети, қин безлари секрети ва ендометрий тўқималари мавжуд. Битта ҳайз сикли давомида ажраладиган ҳайз суюқлигининг ўртача ҳажми катта тиббий енсиклопедияга кўра, тахминан 50-100 мл ҳисобланади. Бироқ, индивидуал ўзгариш 10 дан 150 гача ва ҳатто 250 мл гача оралиқда бўлади. Бу диапазон нормал ҳисобланади, бундан кўпроғи (ёки аксинча, камроғи) касаллик белгиси бўлиши мумкин. Менструал суюқлик қизғиш-жигарранг рангга ега, веноз қондан бироз тўқроқ бўлади.

Ҳайзда қон кетиш вақтида йўқотиладиган темир миқдори кўпчилик аёллар учун нисбатан аҳамияциздир ва ўз-ўзидан камқонлик ривожланишига сабаб бўлмайди. Бир тажрибада, камқонлик аломатлари намоён бўлаётган бир гуруҳ аёллар ендоскоп билан кўриб чиқилди. Бу уларнинг 86% аслида турли хил ошқозон-ичак тракти касалликлардан азият чекаётганини кўрсатди (масалан, ошқозон-ичак трактига қон қуйилиши содир бўладиган гастрит ёки ўн икки бармоқли ичак яраси); бунда темир танқислигини ташхиси менструал қон йўқотишга йўйилиб, қўйилмаслиги ҳам мумкин еди. Бироқ, баъзи ҳолларда мунтазам кучли ҳайзлик қон ёқъотишлар камқонликка олиб келиши мумкин.

Ҳайзда хулқ-атвор ва шахсий гигиена қоидалари

Ҳайз кўриш вақтида гигиенанинг умумий қоидалари

Шахсий гигиенага амал қилиш учун ўсмир қизлар ва аёллар ички кийимга бириктириладиган прокладкалар ёки қинга киритиладиган тампонлардан фойдаланишади. Иккала ҳолатда прокладка ёки тампон матоси менструал ажралмани ўзига шимиб олади. Йевропа мамлакатларида, АҚШ ва Канадада менструал чашалар шахсий гигиена воситалари сифатида тобора машҳур бўлиб бормоқда.

Ҳайз келишида гигиена қоидаларига риоя қилиш айниқса зарурдир (кунига 2-3 марта ювиниш, кундалик душ қабул қилиш), чунки қонли ҳайз ажралмалари бактериялар кўпайиши учун қулай муҳит ҳисобланади, шу жумладан, патоген бактериялар учун ҳам. Бундан ташқари жисмоний куч ишлатиш ҳам мумкин емас, ружий сокинлик тавсия ейилади. Тиббиётда тўлиқ сувга тушиш ва ванналар қабул қилиш тавсия етилмайди (ҳам чучук, ҳам тузли сувда), ювиниш учун душдан фойдаланиш керак. Спиртли ичимликлар ва аччиқ озиқ-овқатлар қарши кўрсатилади, чунки улар қорин бўшлиғи аъзоларига келадиган қон оқимининг кучайиши сабабли бачадондан қон кетишини кучайтиради.

Ҳайз даврида жинсий алоқа қилиш

Ҳайз кўриш вақтида аёллар жисмоний ноқулайликларга дуч келишлари мумкин. Баъзи ҳолларда юқори гормонал фон емоционал таранглик ва таъсирчанлик хусусиятини келтириб чиқаради. Ушбу даврда бачадон турли хил инфекцияларга қарши жуда заиф бўлади. Айрим мутахассислар ҳайз пайтида жинсий фаолиятни тўхтатишни маслаҳат беради.

Менструал бузилишлар

Ҳайз бузилиши жуда тез-тез учрайди ва қуйидагиларга йўналтирилади:

  • Тугаши ёки тўхташи (аменорея);
  • Четлашган ёки аралаш қон кетиш (менструатио виcариа);
  • Кучайиши (меноррагия),
  • Оғриқли ҳайз (дисменорея, ески. алгоменорея).

Ҳайз кўришни тўхташи турли шароитларга боғлиқ. Ҳомиладорлик оддий қон оқишини тўхтатади ва бу физиологик саблардан биридир. Менструация аёл танасининг бошқа бир қисмида аҳамиятли қон йўқотилишида ҳам тўхташи мумкин, бу ҳолда ҳайз келиши кечикади. Ҳайз кўриш тўхтаганда, ушбу четланишни келтириб чиқарган сабабни инобатга олиш керак. Агар шамоллаш, руҳий безовталикдан сўнг, ҳайз кўриш узоқ вақт содир бўлмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Механик йўллар билан ҳайз келиш кечикиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш керак; бу қинга киришининг қисқариши, қин ва бачадон бўйни торайиши билан содир бўлади.

Баъзан бачадондан бошқа ҳар қандай қисмда қон кетиш пайдо бўлади, бунда қон чиқиши камайиши ёки тўхташи мумкин, бу ҳодиса қўшимча ёки четлашган ҳайз (викар ҳайз) деб номланади.

Меноррагияда қон кетиши кучаяди. Бу бачадон ёки қўшни аъзолар касалликларида кузатилади: бачадон яллиғланиши, бачадон бўйни ерозияси, кенг бойламарга қон қуйилиши ва бошқалар. Баъзида бачадоннинг у ёки бу касаллиги мавжуд бўлмаслиги мумкин, бунда ҳайзда кўп қон кетиши соғлиқнинг умумий ёмонлашуви туфайли юзага келади.

Дисменорея деб ҳайз оғриқ билан бирга кечиши тушунилади. Кўпинча қон қуйқалари ажралади. Даволашда, ҳайз нотўғрилигини қўллаб-қувватловчи сабабларга еътибор берилади ва уни йўқ қилишга ҳаракат қилинади.

jinsij-aloqa-uzaytirish

farzand-korish

kizlik-pardasi

zhinsij-aloka-haqida

Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...