Гриппни

    Гриппни — аломатлари, шакллари, сабаблари, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш

    Грипп — вирус табиатли ўткир инфекцион респиратор (нафас йўллари) касаллигидир. Грипп вируси жуда юқумли — яъни, унинг кўп ҳолларда инсон танасига кириши касалликнинг ривожланишига олиб келади. Касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирга кечади ва кўпинча 3-5 кундан умумий ҳолат яхшиланади.

    Гриппнинг аломатлари ва белгилари

    Интоксикация натижасида ҳосил бўладиган грипп аломатларига:

    • Жуда тез (3-4 соат давомида) интоксикация белгиларининг ўсиши:
    • Тана ҳароратининг кўтарилиши — 39°C ва юқори;
    • Кучли титроқ;
    • Ҳолсизлик;
    • Мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ;
    • Қаттиқ бош оғриғи
    • Кўзнинг ёшланиши;
    • Ёруғликка сезувчанлик.

    Интоксикация билан бирга параллел равишда респиратор аломатлар кузатилади:

    • Томоқ оғриши;
    • Қуруқ йўтал;
    • Бурун оқиши.

    Баъзида қорин оғриғи ва ич кетиши кузатилади. Гриппда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом етиши мумкин, кўпинча иситма туширувчи дорилар таъсири натижасида пасаймайди. Касаллик асоратларсиз бўлса грипп 7-10 кун давом етади. Бу вақт давомида грипп аломатлари аста-секин йўқ бўлиб кетиши мумкин, аммо умумий ҳолсизлик икки ҳафтагача давом етиши мумкин.

    Гриппнинг шакллари

    Гриппнинг бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар каби йенгил, ўрта, оғир ва жуда оғир шакллари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, касалликнинг асоратларсиз ва асоратли шакллари фарқланади.

    Грипп ривожланиши сабаблари

    Касалликнинг юзага келиши сабаблари юқори нафас олиш йўллари шиллиқ қаватини грипп вируслари томонидан шикастланишидир. Инфекция (касаллик) манбаи грипп билан касалланган одам. Касаллик юқишининг асосий йўналиши ҳаво-томчи йўллари: йўталиш, акса уриш, гапириш ва ҳатто оддий нафас олиш. Лекин вирус маиший йўл билан юқиши мумкин — рўмолча, таомлар, чойшаб орқали. Грипп вируси жуда юқумли.

    Гриппни ташхислаш ва аниқлаш

    Гриппни ташхислаш одатда клиник кўрикка асосланган. Ҳароратнинг кескин кўтарилишида имкон қадар тезроқ шифокорга мурожат қилиш керак. Грипп бўлганда шифокорнинг назорати жуда муҳимдир, чунки бу мумкин бўлган бактериал асоратларнинг бошланишини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Асоратларнинг пайдо бўлиши ҳароратнинг қайта кўтарилиши, йўталнинг кучайиши ва умумий ҳолатнинг бироз яхшилангандан кейин яна ёмонлашиши каби белгилар билан намоён бўлади ва одатда касалликнинг 4-5 кунига тўгри келади. Бу ҳолатда қўшимча таҳлилларни ўтказиш керак — умумий қон таҳлили, кўкрак қафаси ва синуслар рентгенограммаси.

    Гриппни даволаш ва касалликни йенгиллаштириш

    Гриппни даволаш комплекс муолажаларни талаб қилади, лекин грипп билан курашишда ва организмнинг тикланишида иммун тизим катта рол ўйнайди ва шунинг учун иммунитетни рағбатлантириш чора-тадбирларини қабул қилиш зарур. Тўлиқ дам олиш, кўп суюқлик ичиш (детоксификация қилиш учун), спиртли ичимликлар ва чекишни чеклаш тавсия етилади. Айни пайтда самарали антивирус дорилар гриппнинг давомийлигини, иситма ва бошқа аломатларини сезиларли даражада камайтиради. Бошқа қўлланадиган дори воситаларига:

    • Симптоматик даволовчи препаратлар (иситмани туширувчи, балғам кўчирувчи);
    • Иммуностимуляторлар — бундай хусусиятлар айниқса витамин C да кўп;
    • Интерферон;
    • Касалликнинг турли босқичларида вирусга қарши препаратлар;
    • Антигистаминлар.

    Антибиотиклар фақат иккиламчи бактериал касалликлар мавжуд бўлгандагина буюрилади, улар вирусларга қарши умуман самара бермайди, лекин кўпинча халқ орасида шамоллаш ёки грипп алматлари кузатилганда шифокор кўрсатмасисиз антибиотикларни қабул қилиш кенг тарқалган. Антибиотикларни вирусларга қарши қабул қилиш нафақат самара бермайди, балки бактерияларнинг антибиотикларга қаршилигини оширади.

    Гриппнинг асоратлари

    Грипп вируси нафас йўллари епителиал ҳужайраларига таъсир қилганлиги боис касалликнинг асоратлари натижасида бактериал касалликлар, жумладан бронхит, пневмония, отит, гайморит ёки бошқа синус яллиғланишларига олиб келиши еҳтимоли бор. Жиддий бактериал асоратларга — менингит, мия қобиғининг яллиғланиши мисол бўла олади. Грипп, шунингдек, беморда мавжуд сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.

    Гриппни олдини олиш ва профилактик чораларни қўллаш

    Гриппнинг олдини олишнинг учун енг самарали йўли — ўз иммун тизимини бутун йил давомида яхши ҳолатда сақлаш ҳисобланади. Иммунитетни мустаҳкамлашнинг турли йўллари бор, булар ўз ичига олади:

    • Танани чиниқтириш;
    • Фаол ҳаёт тарзи;
    • Тўғри ва мувозанатли озиқланиш;

    Бошқа асосий тиббий усул бу емлаш бўлади. Вакцинация грипп мавсуми бошланишидан 2-3 ой олдин (одатда октябр-ноябр ойларида) вирус муайян турига (штамм) қилинади. Ваксинация қанча кўп вирус штаммларига қарши бўлса ва қанчалик кўп кишига қилинса, шунча самарали ҳисобланади. Бундай ҳолда, бу аҳолининг катта ижтимоий гуруҳларини ҳимоя қилишга имкон беради. Шунингдек, епидемия даврларида профилактик чора-тадбир тарзида антивирус препаратлардан фойдаланиш тавсия етилади. Гигийена қоидаларига риоя қилиш, касалланган одамлардан йироқ юриш, махсус ниқоблар тақиш, оила аъзолари касалланганда тозаликка еътибор қилиш ва хонани тез-тез шамоллатиш касалланиш еҳтимолини камайтиради

     

    (Visited 5 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!