Гингивит

    Гингивит — хавф омиллари, таснифи, сабаблари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

    Гингивитмилк яллиғланиши (лот. гингивитис) — тиш-милк бирикмалари яхлитлиги бузилмасдан милкларнинг яллиғланиши. Ўз вақтида давонланилмаса гингивит парадонт касаллигининг деструктив шакли — пародонтитга ўтиши мумкин. Милк яллиғланиши кўпинча милкларнинг шишиши ёки қонаши билан намоён бўлади.

    Гингивит етиологияси

    Гингивит одатда оғиз гигиенасига риоя қилмаслик натижасида тишларда микробли караш тўпланиши туфайли юзага келади. Гингивит ривожланишига шунингдек нотўғри ортодонтик даволаш ҳам сабаб бўлиши мумкин, бу оғиз бўшлиғи ва тишларни яхши парвариш қилмаслик билан бирга патоген микроорганизмларнинг интенсив ривожланишига туртки бўлади. Бактериялар (камроқ ҳолларда вируслар, замбуруғлар) милк яллиғланишининг бевосита сабабчиси ҳисобланади (Стрептоcоccус оралис, Баcтероидес гингивалис, Порпҳйромонас гингивалис, Аcтиномйcетес cомитанс, Превотелла интермедиа, Аcтиномйcес исраелии).

    Хавф омиллари

    • Тамаки чекиш;
    • Оғиз гигиенасининг бузилиши;
    • Иммунодепрессив ҳолатлар;
    • Адекват стоматологик ёрдамга мурожаат қилиш имкони йўқлиги;
    • Тўйиб овқатланмаслик;
    • Тиш тошлари;
    • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар;
    • Қандли иабет;
    • Ҳомиладорлик;
    • Витамин C йетишмаслиги;
    • Депрессиялар;
    • ЎРВИ, грипп, ангина, ОИТС, сил касаллигива бошқа касалликлар;
    • Органимзнинг оғир металлар билан заҳарланиши (симоб, висмут, қўрғошин);
    • Оғзаки контрацептивларидан фойдаланиш;
    • Прикус патологияси;
    • Муаммоли пломбалар;
    • Бурундан нафас олишнинг бузилиши.

    Патогенези

    Биоплёнкалар (асосан Актиномицет, Таннерелла форсйтҳиа, Фусобаcтериум нуcлеатум, Спирохеталар, Сйнергистетес) тиш караши пайдо бўлиши ва гингивит ривожланиши, кариес, пародонтит ривожланиши учун масъулдир.

    Епидемиология

    Гингивит еркакларда аёлларга қараганда кўпроқ учрайди. Касаллик ноқулай ижтимоий-иқтисодий вазиятда бўлган, шунингдек адекват стоматологик ёрдам олиш имкони бўлмаган ва руҳий чекинишлари бўлган кишилар гуруҳида кенг тарқалган.

    Гингивитнинг аломатлари, белгилари, таснифи

    Ўткир

    Катарал гингивит касалликнинг енг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Асосий аломатлари — милкларнинг қизариши, озгина шишганлиги, кўпинча тишларда юмшоқ ва қаттиқ қатламлар ҳосил бўлиши. Тишларни ювишда милк яллиғланганлиги ва қон кетиши кузатилиши мумкин.

    Сурункали

    Сурункали гингивит беморда оғриқ чақирмаслиги, бироқ яллиғланиш узоқ ва заиф давом етиши билан ажралиб туради. Шунинг учун сурункали гингивит кўп ҳолларда тиш шифокорининг профилактик текширувларида ташхисланади.

    Сурункали гингивитда вақти-вақти билан тиш ювиш пайтида қонаш, оғиздан нохуш ҳид келиши, милнинг қизарганлиги ва шишганлиги қайд қилинади. Касаллик ўткирлашганида, милк ёрқин тус олади, шишади ва ​​қонайди. Тишда қатлам тўпланиши қайқ қилинади, баъзан улар тишнинг қаттиқ тўқималарига зарар йетказади.

    Дескваматив гингивит

    Милк епителийининг интенсив қизариши ва мўл десквамацияланиши (бир қаватининг кўчиши) билан ажралиб туради.

    Гиперпластик гингивит

    Гипертрофик (гиперпластик) гингивит камдан-кам ҳолларда учрайди ва кўпинча организмдаги ендокрин ўзгаришлар билан боғлиқ. Ушбу турдаги касаллик ўсмирларда (ювенил гингивит), ҳомиладор аёллар ва қандли диабет билан касалланган кишиларда кузатилиши мумкин. Гипертрофик гингивитда тиш-милк сўрғичлар ҳажми ошади.

    Касалликда милклар қонаши, йиринг ажралиши кузатилади, милклар қўнғир-кўкимтир тусга киради, оғиздан нохуш ҳид келади, тишда қатлам тўпланади, сохта-патологик чўнтаклар шаклланади.

    Гипертрофик гингивитнинг оғирлик даражаси милк гиперплазиясининг яққоллиги билан аниқланади: йенгил даражада тиш тожининг — 1/3 гача, ўрта даражада — 1/2 гача, оғир даражада — 1/2 дан кўпроқ қисми.

    Оддий маргинал

    Кўпинча болаликда кузатилади ва оғиз гигиенаси бузилиши билан боғлиқ.

    Ярали

    Милкнинг кучли қичиши, ачиши, қонаши ва яра ҳосил бўлиши билан тавсифланади.

    Атрофик гингивит

    Милк тўқимаси ҳажмининг камайиши билан тавсифланади.

    Ўткир некротизацияли ярали гингивит

    КХТ-10 да алоҳида таснифланади. Касалликнинг сабабчилари бактериал инфекция ҳисобланади, асосан П. интермедиафузобактериялар каби анаероблар, шунингдек Боррелиа ва Трепонема каби сприрохеталар. Оғизнинг шиллиқ қавати яллиғланади, қонаши, ёқимсиз ҳид келиши қайд қилинади, тишлараро сўрғичларнинг некрози пайдо бўлади. Касаллик ёшларда (17-30 ёш) оғиз гигиенасига йетарли риоя қилмаслик туфайли келиб чиқади. ЎРВИ, грипп, ангина, ОИТС, сил касаллиги ва бошқа касалликларда пайдо бўлиши мумкин.

    Гингивитни даволаш

    Касалликнинг кечишидан келиб чиқиб, тегишли даволаш ўтказилади: у оғиз бўшлиғини профессионал тозалаш ёки жарроҳлик ёрдамида даволаш бўлиши мумкин. Жиддий ёки узоқ муддатли гингивитда пенициллин, тетрациклин, доксициклин, метронидазол, сипрофлоксацин, клиндамицин каби антибиотиклардан тизимли фойдаланиш мумкин. Милкдаги оғриқни қолдириш учун парацетамол ёки ибупрофен буюрилади.

    Якуни

    Одатда тўлиқ шифо топиши билан якунланади, чунки тиш-милк бирикмаси бузилмайди.

    Гингивитни олдини олиш

    • Оғиз гигиенасига риоя қилиш (тиш пасталари, геллар, чайқаш);
    • Чекишни ташлаш;
    • Електрик тиш чўткаларини қўллаш;
    • Метронидазолли тиш геллари қўллаш, масалан, «Метрогил Дента»;
    • Амбазоне, 2,4-дихлоробензилли спирт, амилметакрезол каби таблеткалар шаклида шимиш учун дорилар;
    • Хлоргексидин, водород пероксиди, етанол, тимол, синеол, метилсалицилат, ментол, метилпарабен, бензалконий хлорид, фторид ёки ксилит сақлаган еритмалар билан оғизни чайиш. Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар ефир мойлар сақлаган оғизни чайиш учун еритмалар фойдали таъсир кўрсатишини аниқлади;
    • Триклозан сақлаган тиш пасталарини қўллаш;
    • Калций препаратларини қабул қилиш.

    Юқорида келтирилган профилактик чоралар милк яллиғланишини даволаш учун ҳам қўлланилади. Тиш ипларидан фойдаланиш тавсия етилмайди.

    Асоратлари

    • Пародонтит ва кейинчалик тишларни тушиб кетиши;
    • Апикал периодонт ва жағ суякларининг инфекцияланиши;
    • Касалликнинг ярали-некротик шаклига ўтиши;
    • Гематоген инфекциялар — инфекцияли ендокардит, гломерулонефрит.

    Дифференциал ташхислаш

    Гингивитни пародонтит ва пародонтоздан фарқлаш керак. Гингивитни пародонтнинг бошқа касалликлардан ажратиб турувчи асосий хусусияти бу яллиғланиши фақат милк тўқималари таъсир қилишидир, бошқа тузилмалар (тишни жағда ушлаб турувчи периодонтал бойламлар, суяк тўқимаси) ўзгаришсиз қолади. Нормада тиш-милк бирикмасининг чуқурлиги 1-1,5 мм ни ташкил етади, тиш-милк бирикмасининг деструкциясида пародонтал чўнтаклар (4 мм ва ундан чуқурроқ) кузатилади ва бу пародонтит аломати ҳисобланади. Гингивитда пародонтал чўнтаклар бўлмайди, лекин гингивитнинг гипертрофик шакли ва умуман милк яллиғланишларида соха пародонтал чўнтаклар пайдо бўлиши мумкин. Бу белгилар билан бир қаторда, гингивит учун пародонтал чўнтаклар, тиш бўйинларининг очилиб қолиш, уларнинг қимирлаши характерли емас — бу белгилар суяк аппаратининг шикастланганлигини кўрсатади. Дифференциал ташхислаш мақсадида рентгенография қўлланилади — интраалвеоляр тўсиқлар баландлигининг ўзгариши гингивитга хос емас.

     

    (Visited 7 times, 1 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 1 vote.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!