Гайморитни

    Гайморитни — аломатлари, даволаш, халқ табобати усуллари, олдини олиш

    Гайморит — паранасал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик кечиш оғирлигига қараб, ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Касаллик ерта ташхисланса ва жиддий шаклларга ўтмаган бўлса, кўп ҳолларда гайморитни уйда даволаш усули ҳам самарали ҳисобланади.

    Қандай қилиб ва ​​нима учун гайморит ривожланади?

    Кўпинча гайморит касаллигининг асосий сабаби юқори нафас йўллари инфекцияси бўлади, шу сабабли куз-қиш мавсумида бу касаллик ривожланиши авж олади. Бундан ташқари, баъзи бир касалликларни даволамаслик гайморитни келтириб чиқариши мумкин, улар:

    • Юқори жағ тишлари кариеси
    • Ринит билан кечувчи аллергик реаксиялар
    • Бурун деворининг деформацияси (қийшайиши) ва натижада синусда ҳаво айланишинг бузилиши
    • Сурункали инфекциялар — фарингит, тонзиллит ва ҳ.к.

    Гайморит аломатлари ва белгилари

    Гайморит қандай ривожланишига қараб, касаллик аломатлари ҳам фарқланиши мумкин:

    Ўткир гайморит ЎРВИ белгилари фонида ривожланади. Аломатлари қуйидагича бўлади:

    • Иситма
    • Бўғимлардаги оғриқлар
    • Юқори жағ ва бурун соҳасидаги оғриқ
    • Кучли тумов
    • Бош оғриғи, кўз соҳасидаги оғриқлар

    Сурункали гайморит еса астасекин ривожланади, унинг белгилари:

    • Сурункасига кечаётган ринит
    • Кўз соҳасидаги оғриқлар
    • Конюктивит
    • Кўпинча бош оғриғи

    Касаллик асоратлари

    Агар гайморитни даволашда кечикишлар бўлса, бу касаллик менингит ва енсефалит каби жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Кўпинча кўз ва қулоқ яллиғланиш касалликларини чақириши мумкин.

    Ўткир синуситни рентгенография ёрдамида ташхис қилиш жуда осон. Сурункали шаклини аниқлашда шифокор малакаси, компютер томографияси ёрдам беради. Аниқ ташхис қўйилса, бошқа касалликларни истисно қилиш мумкин.

    Гайморитни даволаш

    Айни пайтда гайморитни даволашнинг кўп усуллари мавжуд, лекин қай даражада самаралилиги савол туғдиради. Ва яна кўп кишини қизиқтирган савол, гайморитни тешмасдан (пункисясиз) даволаш мумкинми?

    Амалдаги тиббиёт усуллари

    Синусит ЎРВИ асорати сифатида ўткир шаклда намоён бўлса, шифокор томонидан бурун томчилари қўллаш, муколитик препаратлар қабул қилиш ва синусларни шўр сув билан чайиш тавсия етилиши мумкин. Кўпинча антибиотиклар ва антигистаминлар буюрилади. Аммо бурун томчиларини ҳаддан зиёд қўллаш фойда ўрнига зиён келтириши мумкин, чунки улар бурун шиллиқ қаватини қуритиб юборади ва касалликни янада авж олишига замин яратиб беради.

    Пункцион усул

    Бундай ҳолда синусга босим оситда антисептик еритма юборилади ва йирингли екссудат ювиб чиқарилади. Бу усул шифокор назорати остида олиб борилади. Лекин жараён оғриқли ва ёқимсиз бўлганлиги сабабли, ҳозирги вақтда фақат оғир ҳолларда қўлланилади.

    Жарроҳлик амалиёти

    Гайморотомия — оғир ҳолларда гаймор бўшлиғини санация қилиш ва йирингли массадан, полиплардан, замбуруғ ва бошқа инфексиялардан тозалаш учун қўлланилади. Бу амалиёт ўта самарали, мураккаб емас ва ортиқча асоратлар қолдирмайди.

    Гайморитни халқ табобати ёрдамида даволаш

    Статистика гайморитни халқ табобати ёрдамида даволашда самаралилик фоизи юқори еканлигини кўрсатади. Кўп томчилар, дамламалар ва малҳамлар рецептлари мавжуд ва улар гайморит давоси ҳисобланади. Сизда аллергия чақириши мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия етилмайди.

    Ёдда тутинг!: Агар касаллик авж олиб бораётган ва аломатлари кучайиб бораётган бўлса, шифокорга ташриф буюришни кечга қолдирманг,  халқ табобати фақат ўрта ва йенгил ҳолларда самара бериши мумкин.

    Прополис билан ингаляция

    Идишда 2 литр сувни қайнатинг. Қайнаган сувга прополисни спиртли еритмасидан икки чой қошиқ қўшинг (дорихоналарда шифокор рецептисиз берилади). Идиш устига егилиб, бошингизни сочиқ билан идишни қўшган ҳолда ёпинг ва буғдан нафас олинг. Агар асаларичилик маҳсулотларига аллергик реакциянгиз бўлса, у ҳолда бу усулдан фойдаланиш тавсия етилмайди.

    Асал асосида томчи

    Миқдори тенг бўлган асал ва алое шарбатини аралаштиринг. Бироз сув қўшинг ва кунига 2-3 марта 1-2 томчидан бурунга томизинг (икки томонлама). Қарши кўрсатмалар юқоридаги каби.

    Чаканда (облепиха) мойи

    Бу ўсимлик мойи шифобахш ҳусусиятларга бой бўлиб, ҳам ўткир, ҳам сурункали шаклдаги гайморитни даволашда қўлланилади. Бурунга кунига 3 маҳал 3-4 томчидан томзилиб, сўг бошни пастга қаратган ҳолда нафас олиб турилади, мой оқиб кетмаслиги ва томоққа ўтиб кетмаслиги керак. 2 ёшгача бўлган болаларга тавсия етилмайди.

    Лавр япроқлари ёрдамида компресс

    Лавр япроқларига қайноқ сув солиб, бироз кутинг. Совигач, сочиқ ёки бирон матони тайёр бўлган дамламага ботириб намланг ва ёноқ соҳасига қўйинг, компрессни совиганча ушлаб туринг, муолажани бир неча бор такрорланг.

    Қиздириш

    Касаллик даволанаётган вақт, синуслар ичида екссудат (йирингли ёки йирингсиз) йўқлигига амин бўлсангиз, бу усулни қўллашингиз мумкин. Яноқ соҳасига вазелин суртинг, кейин ўша жойга кўк лампа, агар бўлмаса сочиққа ўралган қиздирилган туз қўйинг, муолажани кунига 2-3 марта қўлланг. Агар синусда екссудат бўлса, иссиқ қўлалш тавсия етилмайди, чунки екссудат кенгайиши ва бошқа соҳаларга ўтиб кетиши мумкин.

    Гайморитни олдини олиш

    Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра олдини олиш афзалроқ. Касалликни олдини олиш учун ўз вақитда стоматолог кўригидан ўтиб туринг, совуқ ҳавода кўп юрманг, совуқда бош кийимисиз кўчага чиқманг, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволанг. Спорт билан ҳеч бўлмаганда кунига 10-20 дақиқа шуғулланинг.

     

    (Visited 22 times, 5 visits today)
    Rating: 5.0/5. From 2 votes.
    Please wait...
    News Reporter

    Fikr bildirish

    E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

    error: Content is protected !!